Келишилди” Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А. А. Худаяров



жүктеу 422.27 Kb.
бет1/3
Дата27.01.2018
өлшемі422.27 Kb.
  1   2   3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ



Келишилди”

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

______________А.А.Худаяров

____”______________ 2016 й.






Келишилди”

Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари

______________Б.Ш.Усмонов

____”______________ 2016 й.









Тасдиқлайман”



Тошкент тиббиёт академияси ректори ____________Ш.И.Каримов

____”___________ 2016 й.



5А510109–«Неврология»

мутахассислиги бўйича магистратурага кирувчи абитуриентлар учун

СИНОВ ДАСТУРИ ва БАҲОЛАШ МЕЗОНИ

(синов шакли: тест)



Тошкент 2016
Мазкур дастур 21 август 2015 йил Олий ва ўрта махсус таълим Взирлигининг 303-сонли буйруғи билан Соғлиқни Сақлаш Давлат стандартидаги 5510110 - “Даволаш иши”, 5111003 - “Касбий таълими” бакалавр таълим йўналишлари учун рўйхатга олинган ва тасдиқланган ва 22 январ 2016 йил 28-буйруқ билан тасдиқланган “Акушерлик ва гинекология”, “Терапия”, “Хирургия”, “Оториноларингология”, “Офтальмология”, “Педиатрия”, “Юқумли касалликлар”, “Неврология” фанларининг намунавий дастури асосида ишлаб чиқилди.
«Неврология» кафедрасининг 2016 йил 10 июн куни ўтказилган мажлисида мухокама килиниб, тасдиқлаш учун тавсия этилган (баённома №12). Тошкент Тиббиёт Академияси Илмий кенгашининг 2016 йил 15 июнь куни ўтказилган йиғилишида муҳокама қилинда ва маъқулланди (11-сонли баённома).

Ўқув ишлари бўйича проректор: Тешаев О.Р.


«Неврология» кафедраси мудири: Рахимбаева Г.С


Тузувчилар:








А.В.Прохорова




Неврология кафедраси т.ф.д., доцент












Тақризчилар:








Ф.Х. Муратов




т.ф.д., доцент, Тошкент Тиббиёт Академияси асаб кассаликлари кафедраси профессори.

Ё.Н.Маджидова




т.ф.д., профессор, ТошПТИ неврология ва болалар неврологияси тиббий генетика билан кафедраси мудири.


КИРИШ
Мазкур дастур Ўзбекистон республикаси олий ўқув юртлари магистратурасига қабул қилиш Низомига асосан тузилган бўлиб, 5А510109- “Неврология” мутахассислигига “Неврология” таълим йўналишининг ўқув дастури асосида магистратурага ўқишга кирувчиларни мутахассисликка оид назарий билимларини ва амалий кўникмаларини, ижодий ишлаш қобилиятларини, фикрлаш даражасини аниқлашга қаратилган.

Магистратура олий таълимнинг юқори босқичи бўлиб, талабаларни илмий, педагогик ва ижодий (амалий) фаолиятларга йўналтиришга қаратилган. Шу боисдан “Неврология” мутахассислиги бўйича магистратурага кирувчилар тахлилий ва танқидий фикрлаш, мустақил илмий-тадқиқот, ижодий изланишларни олиб бориш ва хар бир ишга ижодий ёндашиш қобилиятига эга бўлиши лозим. Дастурдан ўрин эгаллаган билимлар ва мавзулар “Неврология” таълим йўналишига оид барча асосий фанларни қамраб олган.


ДАСТУРНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
Синов дастурининг мақсади юқори малакали мутахасисларни тайёрлаш хисобланиб, неврология фани учун керакли хажмдаги билим, махорат ва амалий кўникмаларга эга бўлиши керак: касалликка ташхис кўя оладиган, даволаш, олдини олиш, унинг асоратларини даволай оладиган, замонавий аппаратлар билан ишлай оладиган юкори малакали мутахассислар тайёрлаш.
АСОСИЙ КИСМ


  1. Неврология

  • Нерв системасининг касалликлари этиологияси, патогенези ва олдини олиш чораларини замонавий даражада била олиш қобилиятини ривожлантириш.

  • Неврологик касалликларни ташхислашда замонавий усулларни куллаш билимини ривожлантириш.

  • Даво ташхислаш тажрибасини неврология сохасида ошириш ва куллаш.

  • Керакли ва адекват диагностик муолажалар ва даволарни неврологик касалларда амбулатор ва стационар шароитида куллашни ургатиш.

  • Замонавий лаборатор ва инструментал текширувлар натижасини интерпретациясини кила олиш коблиятини ривожлантириш.

  • Юкори малакали ердам ва неврологик тез ердамни замонавий даражада ургатиш.

  • Нерв касалликларда интенсив терапияни утказишни ургатиш.

  • Нерв касалларда реабилитацияни, мехнат ва ижтимоий комплекслар билимини ургатиш.

  • Энг таркалган неврологик касалликларни даволаш, олдини ва асоратлари билан кураша олиш кобилиятини ошириш.

Неврология мутахассислиги буйича магистр билиши зарур:

Тушунчага эга булиш



  • Асосий муаммолар ва тиббиетнинг ривожланиши

  • Асаб тизимининг касалликларини янги технологиялар билан ташхислаш ва даволаш; нерв касалликларини таснифи, замонавий патогенетик назариялари, этиологиялари, даволаш схемалари, ташхис, бирламчи ва иккиламчи профилактикаси

  • Согликни сақлаш вазирлигининг буйруклари ва нормативлари.

  • Неврологик касаллар билан юкори малакали шифокор даражасида сухбатлаша олиш

  • Неврологик касалларни текширишда физикал усулларни тулик билиш

  • Неврологик касалларни даво ташхислаш тадбирларини хажмини аниклаш.

  • Неврологик касалларда ташхислаш ва даволаш муолажаларни мустакил равишда амалга ошириш

  • Текширувлар натижасини (лаборатор, морфологик, функционал, эндоскопик, иммунологик, микробиологик ва х.) интерпретация килиш.

  • Асаб тизимининг касалликларини мустакил равишда интенсив терапия, жонлантириш, неврологик ва поликлиника булимида даволаш асоратлари билан кураша олишни билиш.

  • Нерв касалликлари клиникасида тез ердам курсата олиш

  • Неврологик беморларга реабилитация тадбирларини амалга ошириш

  • Неврологик беморларга консультация бериш

  • Тиббий хужжатларни олиб бориш

Неврология мутахассислиги буйича магистрларни укитиш тулик нерв касалликлари кафедрасида ва кисман тиббиет институтининг бошка умумий амалиёт врачини тайёрловчи клиник кафедраларида куйидагича олиб борилади:


  1. Акушерлик ва гинекология

Физиологик ҳомиладорлик ва туғруқдан кейинги давр

Соғлом аёлларда ҳомиладорликни олиб бориш. Антенатал парвариш асослари. Текшириш усуллари. Гравидограмма. Мутахассислар маслаҳати. Даволаш принциплари. Хавф солувчи белгилар билан таништириш. Госпитализация критериялари. Оналар мактаби. Физиологик туғруқ. Хамрох тугрук. Партограмма. ҳомила ҳолатига боғлиқ ҳолда физиологик туғруқни олиб бориш тактикаси. Туғруқ йўллари ҳолатини баҳолаш. Госпиталгача босқичда шошилинч ёрдам. Туғаётган ёки туққан аёлларни госпитализация муддатлари критериялари ва транспортировка усуллари. Кўкрак билан озиқлантириш. Кўкракка қўйиш техникаси. Кўкрак билан озиқлантиришда маслаҳатлаш. Кўкрак билан озиқлантириш принциплари. Кўкрак билан озиқлантиришга қарши кўрсатмалар.Эмизувчи аёлларнинг овкатланиш рациони.

Физиологик туғруқдан кейинги давр. Физиологик туғруқдан кейинги давр кечиши. Туққан аёлларни амбулатор олиб бориш критериялари. Келиб чиқиши мумкин бўлган асоратлар, уларни диагностикаси. Тугрукдан сунгги депрессия.
Асоратланган ҳомиладорлик

Бачадон чандиғи билан ҳомиладорларни олиб бориш. Замонавий акушерликда кесарча кесиш. Жарроҳлик йўли билан туғруқни олиб боришнинг ҳавф омили. Олиб бориш тактикаси. Госпитализация критериялари. Бачадон чандиғи билан ҳомиладорларни текшириш. Госпитализация муддатлари. Туғруқдан кейинги реабилитация, ҳомилани нотўғри жойлашиши ва келиши. Ташхислаш. Текшириш. Олиб бориш принциплари. Госпитализация критериялари. Чузилиб кетган бачадон (кўп ҳомилали, кўп сувлилик), эрта ва кеч биринчи туғувчиларда ҳомиладорликни олиб бориш. Текшириш. Госпитализация ва амбулатор олиб бориш критериялари. Амбулатор даволаш эффективлигини бахолаш. Туғруқдан кейинги реабилитация. Муддатидан илгариги ва ўтган туғруқ. Текшириш. Госпитализация ва амбулатор олиб бориш критериялари. Амбулатор шароитда даволаш принциплари. Хомила ичи усишшининг оркада колиш. Фетоплацентар етишмовчилик. Текширишлар. Стационар ва амбулатор даволаш критериялари. Даволаш принциплари. ҳомила ҳолатини баҳолаш.

Угрожающие состояния плода. Ведение беременных с мертвым плодом. Дистресс плода в родах. Кам вазнлик чакалок. Янги тугилган чакалокларнинг реанимация асослари.

Бошдаги оғриқ. Кўришнинг бузилиши. Тутқаноқлар. Хушдан кетиш. Юқори артериал босим

Ҳомиладорлик ва туғруқ даврида гипертензив бузилишлар. Сурункали гипертензия. ҳомиладорликдан индуцирланган гипертензия. ҳомиладорлик даврида гипертензив ҳолатлар ҳавфли симптомлар. Ташхислаш. Текшириш. Амбулатор шароитда олиб бориш тактикаси. Госпитализация критериялари. ҳомила ҳолатини баҳолаш. Туғруқдан кейинги реабилитация. Хомиладорларда кунгил айнаш ва кусиш. Резус-иммунизация. АВО-конфликт. Ташхислаш. Текшириш. ҳомила ҳолатини баҳолаш. Госпитализация критериялари. Амбулатор шароитда даволаш. Шошилинч туғдиришга кўрсатмалар. Эрта тугдиришга курсатмалар. Чакалоклар сариклиги. Фототерапия. Даволаш принциплари.



Экстрагенитал касалликлар ва ҳомиладорлик

Камконлик ва ҳомиладорлик. Буйрак касалликлари ва ҳомиладорлик. Ташхислаш. Диспансер кузатуви принциплари. Амбулатор ва стационар даволаш критериялари. Амбулатор шароитда даволаш. Туғруқдан кейинги даврда реабилитация. ҳомиладорликка қарши кўрсатмалар. Қандли диабет ва ҳомиладорлик. Жигар касалликлари ва ҳомиладорлик. Ташхислаш. Диспансер кузатуви принциплари. Амбулатор ва стационар даволаш критериялари. Амбулатор шароитда даволаш. Туғруқдан кейинги даврда реабилитация. ҳомиладорликка карши кўрсатмалар. Юрак қон томир касалликлари ва ҳомиладорлик. Амбулатор ва стационар даволаш критериялари. Амбулатор шароитда даволаш. Туғруқдан кейинги даврда реабилитация. ҳомиладорликка қарши кўрсатмалар. Нафас олишнинг кийналиш. УРВИ ва пневмония (золтижам). Амбулатор ва стационар даволашнинг критерийлари. ОИВ (ОИТС) Кечиш босқичлари ва ОИВ инфекцияси лаборатор диагностик усуллари. ОИВнинг онадан болага ўтиш йўлларини профилактикаси. ОИВ билан инфицирланган беморларни ва туққан аёлларни диспансеризация ва реабилитация принциплари. Қон орқали юқувчи инфекция билан зарарланишда профессионал ҳавф ва уни камайтириш усуллари.



Туғруқдан кейинги юқори харорат

Инфекция профилактикаси. Инфекциянинг ўтиш йўллари. Инфекция профилактикасининг тадбирлари. Инфекция тарқалишларини тўхтатиш чоралари. Касалхона ичи инфекциялари турлари. Баъзи нозокомиал инфекцияларнинг тарқалишини олдини олиш ва профилактика чоралари. Чилла даврида юкори харорат. Туғруқдан кейинги септик инфекциялар. Кесарча кесишдан кейинги перитонит. ҳавф омиллари ва профилактика чоралари. Ташхислаш. Олиб бориш тактикаси. Туғруқдан кейинги даврда госпитализация критериялари. Хомиладорлик вактида, тугрукда ва чилла даврида инфекциялар: Сиидик йуллари инфекцияси, сузак, захм, хламидиоз, бактериал вагиноз, сил, генитал герпес, ЦМВ, кизилча, безгак, кандидоз, трихомониаз. Скрининг программаси. Стационардан кейинги реабилитация.



Репродуктив саломатликни сақлаш

Репродуктив саломатлик. Маслаҳатлаш. Репродуктив саломатликни сақлаш чоралари. Оилани режалаштиришда Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти принциплари. Контрацепция усуллари. Аҳолининг турли гуруҳларида контрацепция усуллари. Гормонал контрацепция. Контрацепция: аборт, туғруқдан кейинги, кўкрак билан эмизувчиларда ва эмизмайдиганларда, ўсмирларда, 35 ёшдан ошганларда. Таъсир механизми, эффективлиги, тарқалганлиги, кўрсатма, комбинирланган орал контрацептивлар ва соф прогестинли контрацептивларнинг қўллашда эхтиёткорлик. Бачадон ичи воситаси. Бачадон ичи воситаси буйича маслаҳатлаш. Асоратларда ёрдам кўрсатиш. Бачадон ичи воситасини қўйиш. Бачадон ичи воситасини олиш. Жинсий йўллар орқали юқувчи инфекциялар ва контрацепциянинг барьер усули. Жинсий йўллар орқали юқувчи инфекциялар белгилари. Таъсир механизми, тури, барьер усули ва спермицидларнинг афзалликлари ва камчиликлари. Барьер усулини қўллаш техникаси. Презентацияга тайёрланиш. Ихтиёрий жарроҳлик стерилизация. Оилани табиий режалаштириш. Лактацион аменорея усули. Кўрсатма. Қарши кўрсатма. Афзалликлари ва камчиликлари, ҳавфли ҳолатлар.



Қиндан қон кетиш

Хомиладорлик эрта муддатларида киндан кон кетиш Абортлар. Ўз-ўзидан содир бўлган абортларда шошилинч ёрдам. Тиббий абортга кўрсатмалар. Медикаментоз ва артифициал абортлар. Елбугоз. Хорионэпителиома профилактикаси. ҳайз циклнинг бузилиши. Бачадондан дисфункционал қон кетиши. Ташҳислаш. Амбулатор шароитда олиб бориш тактикаси ва даволаш.



Қориндаги оғриқ

Бачадон миомаси. Эндометриоз. Гинекологик ва акушерлик операцияларидан кейинги аёлларни реабилитацияси. Ташхислаш. Консерватив амбулатор даволаш принциплари. Диспансеризация. Оператив даволашга кўрсатмалар. Операциядан кейинги реабилитация. Тухумдон кистаси ва кистомаси. Ташхислаш. Олиб бориш тактикаси. Амбулатор даволаш эффективлигини баҳолаш. Қиёсий ташхислаш. Жарроҳликдан кейинги реабилитация. Профилактика.



Қиндаги ажралмалар

Аёллар жинсий аъзоларининг яллиғланиш касалликлари. ҳавф омили. Профилактика. Қиёсий ташхислаш. Даволаш усуллари: аёллар жинсий аъзоларининг ўткир ва сурункали яллиғланиши. Стационар даволаш критериялари. Жинсий йўллар орқали юқувчи инфекцияларнинг – ташхислаш усуллари. Даволаш прициплари. Гинекологияда нейроэндокрин синдромлар: предменструал, климактерик ва посткастрацион синдромлар. Ташхислаш. Енгил турларини даволаш. Госпитализация критериялари. Хавф омиллари. Профилактикаси. Сут бези яхши сифатли ўсмалари. Бачадон танаси ва бўйни фон ва раколди касалликлари. Бачадон танаси ва бўйни раколди ва фон касалликларини ташхислаш, қиёсий ташхислаш. Диспансеризация. Амбулатор шароитда даволаш. Жаррохликдан кейинги реабилитация. Бепушт никох. Текшириш усуллари. Амбулатор ва стационардаги текширувлар ва даволаш критериялари. Даволаш принциплари. Жарроҳликдан кейинги реабилитация.



Шошилинч ҳолатда биринчи врачлик ёрдами

Оғир преэклампсия. Эклампсия. Ташхислаш. Шошилинч бирламчи баҳолаш. Биринчи врачлик ёрдами. ҳомиладорни ҳавфсиз ва ўз вақтида туғруқхонага юбориш. ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида, тугрукда ва тугрукдан сунг қон кетиш: Нормал жойлашган йўлдошнинг муддатидан илгари кўчиши, йўлдошнинг олдинда келиши. Бачадон гипо- ва атонияси Тугрук юмшок йулларни ертилиши. Бачадон ерилиши. Йулдошнинг усиб кетиши. ДВС-синдром. Ташхислаш. Шошилинч бирламчи баҳолаш. Биринчи врачлик ёрдами. ҳомиладорни туғруқхонага ўз вақтида ва ҳавфсиз юбориш. Гинекологияда ўткир қорин: Тухумдон апоплексияси. Тухумдон кистомаси оёғининг буралиб қолиши. Бачадондан ташқари ҳомиладорлик. Ташхислаш.




  1. Терапия

Аритмиялар. Синусли тахикардия, синусли брадикардия, нафас аритмияси. Ритм бошловчиси миграцияси, синус тугуни сустлиги синдроми, экстрасистолиялар дифференциал диагностикаси. Экстрасистолия турлари.

Бўлмача титраши ва хилпираши, пароксизмал тахикардия, WPW синдром.

Блокадалар: булмача ичи, атриовентрикуляр, коринча ичи. Классификация. Патогенез. Клиника. Дифференциал диагностика. Даволаш.

Артериал гипертензия. Буйрак артериал гипертензияси ва гипертония касаллиги дифференциал диагностикаси, хавф омиллари, гипертония касаллиги даражалари, буйрак артериал гипертензияси турлари (паренхиматоз ва реноваскуляр). Классификация. Патогенез. Клиника. Дифференциал диагностика. Даволаш.

Эндокрин артериал гипертензия ва гипертония касаллиги дифференциал диагностикаси. Эндокрин артериал гипертензия турлари (феохромоцитома, Кон синдроми , Иценко-Кушинга синдроми, тиреотоксикоз). Классификация. Патогенез. Клиника. Дифференциал диагностика. Даволаш.

Гипертоник касаллигини гемодинамик ва церебрал артериал гипертензия билан киёсий ташхиси.

Гипертония касаллиги ва склеротик артериал гипертензияда дифференциал диагностика. Классификация. Патогенез. Клиника. Дифференциал диагностика. Даволаш.

Артериал гипертонияда боскичлари ва даражаси буйича дифференциал диагностика. Хавф стратификацияси. Артериал гипертензияни бирламчи ва иккиламчи профилактикаси.

Юрак сохасида оғриқ. Юрак ишемик касаллиги (ЮИК) хар хил функционал синфдаги стабил стенокардияда оғриқ синдромининг дифференциал диагностикаси. ЮИКнинг ностабил стенокардиясида оғриқ синдроми дифференциал диагностикаси (биринчи марта пайдо бўлган, зўрайиб борувчи, спонтан, эрта постинфаркт, эрта операциядан кейинги). Ўткир коронар синдром. Миокард инфарктининг хар-хил клиник вариантларини ва боскичларини киёсий ташхиси (кардиоген шок, упка шиши, чап қоринчааневризмаси, Дресслер синдроми). Миокард инфаркти ва стенокардияда юрак оғриғи қиёсий ташхиси (клиник, лаборатор, ЭКГ). Хар хил клиник турлари, даража, босқич, локализация ва некроз чуқурлиги бўйича. Классификация. Патогенез. Клиника. Дифференциал диагностика. Даволаш.

Хар хил этиологияли миокардиодистрофия ва миокардит. Классификация. Патогенез. Клиника. Дифференциал диагностика. Даволаш. ЎАТЭ (ТЭЛА), аорта аневризмаси, перикардит. Классификация. Патогенез. Клиника. Дифференциал диагностика. Даволаш. Кўкрак кисми остеохондрози, ковурғалараро невралгия, кўкрак қафаси травмаси, ўраб олувчи темиратки дифференциал диагностикаси.



Юрак уриб кетиши. Дифференциал диагностика юрак уриб кетиши кон айланиш етишмовчилигида, анемия, тиреотоксикоз, НЦД.УАШ тактикаси. Дифференциал диагностика сурункали юрак етишмовчилиги боскичлари буйича.

Юрак шовқинлари ва кардиомегалия. Юрак чўккисида шовқинлар Функционал (миокардиал, анемик, қон ўзгаришларида, иситма). Органик (митрал клапан етишмовчилиги, митрал тешик стенози, митрал клапан пролапси). Классификация. Патогенез. Клиника. Дифференциал диагностика. Даволаш. Орттирилган юрак нуқсонларида (ревматик, инфекцион эндокардит, атеросклероз), аортитда аорта устида шовқинлар дифференциал диагностикаси. Классификация. Патогенез. Клиника. Даволаш. Юрак туғма нуқсонлари дифф.диагностикаси. Юрак тугма нуксонларининг киёсий ташхиси, классификацияси. Клиника. Даволаш. Кардиомиопатияларнинг (дилятацион, рестриктив, гипертрофик, ўнг қоринча аритмоген дисплазияси) турли клиник кўринишларининг дифференциал диагностикаси. Классификация. Патогенез. Клиника. Даволаш. Кардиомиопатия, юрак нуқсонлари, ЮИК, гипертоник касаллик билан қиёсий ташхислаш. Классификация. Патогенез. Клиника. Даволаш СЮЕ боскичлари ва ФС буйича киёсий ташхиси. Классификация. Патогенез. Клиника. Даволаш.


  1. Хирургия



Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3


©kzref.org 2019
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет