1-та тўғри жавобли узбекча тестлар



бет1/4
Дата17.03.2018
өлшемі1.08 Mb.
#21324
  1   2   3   4

Тери таносил-бир жавобли

1. Алопеция билан кечадиган қандай? дер-

матозларда чандиқ ўзгаришлари кузати-

лади:


А. Брок псевдопеладасида*

Б. микроспория

В. юзаки трихофития

Г. иккиламчи захмда

Д. учламчи захмда

2. Қандай белги дорига бўлган аллергик

реакциясига характерли:

А. тарқалган тошмалар симметрик бўлиши*

Б. тошмалар бўлмаслиги

В. ҳарорат пасайиб кетиши

Г. тошмаларнинг фақат бир қисм терида пайдо бўлиши

Д. ҳарорат кўтарилиши

3. Терини фототоксик реакциясини қандай дорилар қўзғатиши мумкин:

А. пувален *

Б. делагил

В. дипроспан

Г. ампициллин

В. низорал

4. Теридаги артифициал дерматитни қандай дорилар қўзғатиши мумкин:

А. кучли кислоталар*

Б. алиментар омиллар

В. антибиотиклар

Г. тери канаси

Д. цитостатикларни қабул килиш

5. Жиберни пушти темираткиси бу:

А. инфекцион-аллергик*

Б. замбуруғ касаллиги

В. аллергик касаллик

Г. терининг йирингли касаллиги

Д. терини сурункали инфекцион касаллиги

6. Ўсмирларда ва ёшларда тугунли эритема ривожланишида қандай омиллар ахамиятга эга:

А. сурункали стрептококк инфекциясига бўлган сенсибилизация*

Б. тер безларини дисфункцияси

В. терида кана паразит бўлиб яшаши

Г. ошқозон-ичак интоксикацияси

Д. ёғ безларининг дисфункцияси

7. Микроб экземаси учун хос бўлган белгини аниқланг:

А. ўчоқларнинг асимметрик бўлиши*

Б. тошмаларни симметрик жойланиши

В. тарқалган холда бўлиши

Г. ўчоқларни думалоқ шаклларда бўлиши

Д. хўлланиш камда-кам учраши

8. Касбга алоқадор экзема учун хос бўлмаган белгини аниқланг:

А. ишни ўзгартиришга карамасдан бир хил кечиши*

Б. ишлаб чикариш омиллар билан боғланган

В. терини очиқ жойларида жойланиши

Г. иш ўзгартирганда яхши натижа бериши

Д. ишга чикқанда экземани қўзғаши

9. Қандай касалликда терининг шикастланган ўчоқлари шагренли кўринишда бўлади:

А. чегараланган нейродермитда*

Б. қизил югурукда

В. псориазда

Г. аллергик дерматитда

Д. кўп шаклли экссудатив эритемада

10. Чегараланган нейродермитда қандай клиник белги кузатилади:

А. лихенификация*

Б. аёллар пошнаси белгиси

В. асалари уяси белгиси

Г. Уикхем симптоми

Д. гиперестезия

11. Чегараланган нейродермитни даволашда қандай малҳам қўлланилади:

А. 5% нафталан*

Б. 5% ксероформ

В. махаллий фурациллин эритмаси

Г. 3% теброфан

Д. 3% госсипол

12. Атопик дерматит ривожланишида қандай омиллар катта ахамиятга эга:

А. гельминтозлар*

Б. ёғ безларини дисфункцияси

В. нурларга ошган сезувчанлик

Г. йодга сезувчанликни кўпайиши

Д. организмда витамин С миқдори пасайиши

13. Инфильтратив-йирингли трихофитияга қандай клиник белги характерли:

А. "Цельснинг асалари уялари"*

Б. Бенье-Мёшерский белгиси

В. Биет ёқачаси

Г. Ауспитц триадаси

Д. Кебнер белгиси

14. Псориаз учун қандай патогистологик ўзгаришлар хос:

А. эпидермис ичидаги полиморф хужайрали Мунро микроабсцесслари*

Б. акантолизис

В. вакуол дистрофия

Г. ретикуляр толаларини калинлашуви

Д. Потрие микроабсцесслари

15. Хозирги вақтда псориазни даволашда қўлланиладиган энг эффектив усул бу:

А. ПУВА- терапия*

Б. суггестив терапия

В. кортикостероидлар билан даволаш

Г. ацикловир

В. криотерапия

16. Ўраб олувчи темираткидан кейин қандай асорат қолиши мумкин:

А. невралгия*

Б. элефантиаз

В. чандиқланиш

Г. гиперпигментация

Д. тез-тез қайталанишга мойиллик

17. Иккиламчи захмда морфологик тошмани белгиланг:

А. тугунчалар*

Б. гумма

В. дўмбоқча

Г. қаттиқ шанкр

Д. фақат регионар бубон

18. Иккиламчи рецидив захм учун характерли:

А. Пинкус белгиси*

Б. Бенье-Мещерский белгиси

В. Уикхем белгиси

Г. Никольский белгиси

Д. Горчаков-Арди белгиси

19. Учламчи захм учун характерли:

А. тошмалар миқдори кам бўлади*

Б. тошмалар миқдори кўп бўлади

В. тошмалар нохуш белгилар билан кечади

Г. тошмалар таркибида оқиш трепонемалар кўп миқдорда топилади

Д. гуммалар ва дўмбоқчалар изсиз йуқолиб кетади

20. Захмга қарши қўлланиладиган давода специфик препарат:

А. бензилпенициллин*

Б. бисептол

В. мономицин

Г. сульфадиметоксин

Д. линкомицин

21 Захмга қарши қўлланиладиган носпецифик даво препарати:

А. пирогенал*

Б. экстенциллин

В. бициллин-5

Г. ретарпен

Д. бензатин-пенициллин

22. Гумма пайдо бўлади:

А. касаллик юққандан 3-5 йиллардан сўнг*

Б. касаллик юққандан 1 хафтадан кейин

В. касаллик юққандан 1 ойдан кейин

Г. касаллик юққандан 20 йилдан кейин

Д. касаллик юққандан 5-6 ойдан кейин

23. Захмдаги кам ўчоқли каллик пайдо бўлади:

А. касаллик юққандан 6 ойдан сўнг*

Б. касаллик юққандан 1 ой сўнг

В. қаттиқ шанкр ривожлангандан 1 хафта кейин

Г. касаллик юққандан 1 хафта кейин

Д. касаллик юққандан 20 ойдан сўнг

24. Нотўғри иборани аниқланг: пустулез сифилидлар куйидаги кўринишда бўлади:

А. захм розеоласи*

Б. захм импетигоси

В. хуснбузарсимон сифилид

Г. эктима

Д. чечаксимон сифилид

25. Захм розеоласи:

А. босилиб курилганда йуқолади*

Б. кўкимтир рангда

В. чандиқ билан битади

Г. субъектив сёзгилар билан кечади

Д. пенициллин ёрдамида ўзгармайди

26. Нотўғри иборани топинг- оддий дерматитда бўлиши мумкин бўлган сабаблар:

А. дориларни қабул килиш *

Б. ишқаланиш, босилиш

В. нурлар таъсири

Г. баланд ва паст ҳарорат

Д. кимевий моддалар

27. Нотўғри иборани топинг- ўткир учли кондиломалар юкади:

А. ифлос буюмлар орқали*

Б. жинсий алоқа орқали

В. қон куйиш пайтида

Г. қўл билан кўришганда

Д. тери билан бевосита контакт бўлганда

28. Ўчоқли склеродермия учун хос бўлмаган босқич:

А. фолликуляр гиперкератоз*

Б. шиш

В. индурация



Г. атрофия

Д. шиш, индурация, атрофия

29. Чин экзема билан оғриган беморларда кузатилади:

А. ўчоқларни симметрик жойланиши*

Б. ўчоқларни носимметрик жойланиши

В. пуфаклар хосил бўлиши

Г. дўмбоқчалар хосил бўлиши

Д. ўчоқларни чегараси ўта аниқ бўлиши

30. Педикулёзни даволашда қўлланилмайди:

А. микозолон *

Б. керосин

В. ниттифор

Г. 10-20% бензилбензоат эмульсияси

Д. спрегаль аэрозоли

31. Қўтир юқмайди:

А. чўмилиш пайтида*

Б. қўл билан кўришганда

В. жинсий алоқа орқали

Г. ифлосланган буюмлар орқали

Д. бемор ўрин-кўрпаси орқали

32. Гранулез кузатилади:

А. қизил ясси темираткида*

Б. эшакемда

В. кепакланувчи темираткада

Г. вульгар пўрсилдоқ ярада

Д. тугунчали сифилидда

33. Пиодермияларни қайси турида фликтена асосий морфологик элемент

бўлиб хисобланади:

А. вульгар импетиго*

Б. вульгар сикоз

В. гидраденит

Г. фурункул

Д. остиофолликулит

34. Тугунчанинг трансформация натижасида хосил бўлган иккиламчи элементни кўрсатинг:

А. қипиқча*

Б. чандиқли атрофия

В. эрозия

Г. яра


Д. чандиқ

35. Фурункул ва фурункулезни асосий клиник фарқи нимада:

А. кечиши*

Б. тошмаларни жойланиши

В. тошмаларни сони

Г. умумий семиотика

Д. асоратларни ривожланиши

36. Фурункул касаллигини ривожланишига қайси хасталиклар олиб

келиши мумкин:

А. хаммаси тўғри*

Б. ВИЧ-инфекция

В. анемия

Г. лейкоз

Д. қандли диабет

37. Беморда бурун-лаблар териси учбурчагида фурункул аниқланганда шифокорнинг тактикаси:

А. беморни касалхонага ётқизиш*

Б. элементни хирургик кесиш

В. витаминларни тавсия этиш

Г. иммунотерапияни қўллаш

Д. анилин бўёқлардан махаллий фойдаланиш

38. Соч ва ёғ безларига кўпроқ таъсир этувчи гормонлар:

А. андрогенлар*

Б. тироксин

В. кортизол

Г. эстрогенлар

Д. трийодтиронин

39. Гипотиреознинг енгил турига хос теридаги кўринишлар:

А. қуруқ, оқарган, совуқ ва қипиқланувчи тери, тирнокларни нимжонлиги*

Б. илиқ, намланган, силлиқ эритематоз тери

В. намланган,илиқ,сарик рангдаги тери

Г. қуруқ,оқарган,диффуз қаллинлашган тери

Д. қуруқ,атрофик,эритематоз тери

40. Захм юққандан камида канча муддат ўтгач Вассерман реакцияси

мусбат бўлади:

А. 6 хафта ўтгач*

Б. 1 хафта ўтгач

В. 3 хафта ўтгач

Г. 3 ой ўтгач

Д. 6 ой ўтгач

41. Хомиладорликни қайси муддатида хомилага захм юқиши мумкин:

А. 4-5 ойларда*

Б. 1-2 ойларида

В. 3 ойда

Г. 6-7 ойларида

Д. 8-9 ойларида

42. Гетчинсон тишларининг қайси белгиси ўта мухим хисобланади:

А. тишнинг бўйнига нисбатан кесиш четларини камида 2 мм га қисқариши*

Б. ўлчамларининг камайиши

В. кесиш четларида яримойсимон ботиқча

Г. бочкасимон шакл

Д. диастема борлиги

43. Оёқлар эпидермофитиясини асоратлари:

А. болдирнинг яллиғланиши (сарамас. )*

Б. чин экзема

В. бўғимларнинг шикастланиши

Г. токсикодермия

Д. трофик яра

44. Экземанинг сувланиш босқичида махаллий давода қўлланилади:

А. намлаш усули*

Б. сепмалар

В. крем

Г. паста


Д. чайқатма

45. Экзема учун хос белгилар:

А. хаммаси тўғри*

Б. тошмаларнинг полиморфизми

В. тез-тез қайталаниб кечиш

Г. баъзида сабабсиз қўзғаланиши

Д. асаб тизимини ўзгариши ва алергик холат

46. Эшакеми учун хос бўлган морфологик элемент:

А. қаварчиқ*

Б. тугунча

В. экскориация

Г. доғ


Д. лихенификация

47. Розацеа клиникасига хос бўлмаган белги:

А. фолликуляр гиперкератоз*

Б. эритема

В. телеангиэктазиялар

Г. инфильтрация ва бурунни катталаниши

Д. нофолликуляр папула ва пустулалар

48. Оддий хуснбузарлар учун хос бўлмаган белги:

А. тери бурмаларида жойлашиши *

Б. тошмаларга хос эволюцион полиморфизм

В. ёғ безлари жойлашган сохаларини шикастланиши

Г. комедонлар борлиги

Д. терининг ёғ-соч аппаратига мойиллиги

49. Стафилодермиянинг юзаки турини аниқланг:

А. хеч қайси бири *

Б. гидроаденит

В. фурункул

Г. карбункул

Д. лаб бичилиши

50. Қўтирнинг энг кўп учрайдиган асорати:

А. иккиламчи пиодермия*

Б. сепсис

В. флегмона

Г. терининг чандиқли атрофияси

Д. хаммаси

51. Бош соч қисмидаги микроспория касаллигининг энг мухим белгиси:

А. синган сочлар*

Б. қипиқланиш

В. гиперемия

Г. ўчоқли шикастланиш

Д. қора қўтир пўстлоқлар

52. Псориаз учун энг хос бўлган белги:

А. хаммаси тўғри *

Б. тошмаларга хос мономорфизм

В. тошмаларнинг пушти-қизигиш ранги

Г. оккиш-қўл рангдаги пўстлоқлар

Д. тошмаларнинг периферик усишига ва қўшилишига мойиллик

53. Жибертнинг пушти темираткиси бошланади:

А. гиперемияланган доғдан*

Б. қаварчиқдан

В. тугунчадан

Г. пуфакчадан

Д. гиперпигментациялашган доғдан

54. Жибертнинг пушти темираткиси учун хос бўлган тошмалар жойлашуви:

А. бадан териси*

Б. юз


В. огиз бушлиги

Г. бошнинг соч қисми

Д. оёқ ва қўллар

55. Чин пўрсилдоқ яра ташхисини тасдиклашда қўлланиладиган лаборатор текширув:

А. босма усулдаги суртмаларни акантолитик хужайраларга текшириш*

Б. қонни электролитларга текшириш

В. пуфаклардаги суюқликни эозинофилларга текшириш

Г. пуфаклардаги суюқликни флорасини текшириш

Д. қоннинг тахлили

56. Вулгар пўрсилдоқ яра учун хос бўлган бирламчи морфологик элементни кўрсатинг:

А. пуфак*

Б. доғ


В. микровезикула

Г. пустула

Д. папула

57. Юқумли моллюскни энг самарадор даволаш усули:

А. диатермокоагуляция*

Б. преднизолон малҳами

В. теоброфен малҳами

Г. Демянович усули

Д. антибиотиклар

58. Кўп шаклли экссудатив эритема тошмалари учун хос бўлган

жойлашиш сохалари:

А. хаммаси тўғри *

Б. огиз бушлиги шиллиқ кавати

В. лаблар қизил сохаси

Г. билак ва болдирлар териси

Д. оёқ ва қўлларни ёзилувчи сохалари

59. Захм билан оғриган беморда буйрак хасталиги бўлса, қайси дори унга ман этилади:

А. бийохинол*

Б. эритромицин

В. бициллин

Г. экстенциллин

Д. бисептол

60. Эрта яширин захмда бемор касалликни юқтирганига:

А. икки йилдан ошмаган бўлиши керак*

Б. икки йилдан ошган бўлиши керак

В. икки хафта ошган бўлиши керак

Г. бир ой ошган бўлиши керак

Д. уч йил ошган бўлиши керак

61. Сўзакни энг кўп учрайдиган яширин даврини давомийлигини аниқланг:

А. 3-5 кун*

Б. 1-2 кун

В. 30-40 кун

Г. 10-15 кун

Д. 21-24 кун

62. Хламидияли уретритни энг самарадор даволаш усули:

А. тетрациклин*

Б. пенициллин

В. ретарпен

Г. левамизол

Д. метронидазол

63. Қаттиқ шанкр пайдо бўлганидан канча муддатдан сўнг КСР

натижалари мусбатлашади:

А. 2-4 хафта ўтгач*

Б. 3-5 кундан сўнг

В. 1 хафтадан сўнг

Г. 6-7 хафтадан кейин

Д. 40 кундан кейин

64. ОИТС билан оғриган беморлар учун хос бўлмаган белги:

А. витилиго*

Б. саркома Капоши

В. лимфома

Г. қайталанувчи герпес

Д. пиодермия

65. Захмдаги иммунитет:

А. инфекцион*

Б. орттирилган

В. туғма

Г. иммунитет йўқ

Д. аниқланмаган

66. Қўтир учун хос белги:

А. Арди-Горчаков*

Б. Никольский

В. Поспелов

Г. Асбо-ганзен

Д. Бенье-Мещерский

67. Пўрсилдоқ ярада қўлланиладиган дори воситаси:

А. преднизолон*

Б. гризеофульвин

В. тубазид

Г. дапсон

Д. мономицин

68. «Бошсиз» захмни юқиш йўллари:

А. трансфузион*

Б. трансмиссив

В. жинсий алоқа

Г. маиший

Д. плацента орқали

69. Пўрсилдоқ яра учун хос патогистологик ўзгариш:

А. акантолиз*

Б. гранулез

В. акантоз

Г. дискератоз

Д. папилломатоз

70. Сўзак қўзғатувчисини кашф этган олим:

А. Нейссер*

Б. Кох


В. Ганзен

Г. Шаудин

Д. Боровский

71. Эрта туғма захм учун хос клиник белги:

А. захм ринити*

Б. захм лабиринтити

В. захм кератити

Г. захм гонити

Д. Гетчинсон тишлари

72. Тери лейшманиозининг юқиш йўллари:

А. трансмиссив*

Б. трансфузион

В. маиший алоқа

Г. жинсий алоқа

Д. кийим орқали

73. Псориазни қўзғалиш давридаги қўлланиладиган дори воситаси:

А. Унна креми*

Б. 10% ихтиол малҳами

В. Вилькинсон малҳами

Г. 5% салицил малҳами

Д. 20% олтин гугурт малҳами

74. Қизил югурукка хос бўлган патологик ўчоқларни шакли:

А. капалаксимон*

Б. халқасимон

В. медальон кўринишида

Г. ирис кўринишида

Д. географик карта

75. Токсикодермиянинг энг оғир клиник тури:

А. Лайелл синдроми*

Б. Сенир-Ашер синдроми

В. Иценко-кушинга синдроми

Г. Стивенс-Джонсон синдроми

Д. Сезари синдроми

76. Мохов қўзғатувчисини кашф этган олим:

А. Ганзен*

Б. Кох


В. Нейссер

Г. Боровский

Д. Павлов

77. Туғма захмда хомила ва йўлдош оғирликларининг бир-бирига

бўлган нисбати:

А. 1:2*


Б. 1:3

В. 1:4


Г. 1:5

Д. 1:6


78. Туғма захмнинг юқиш йўллари:

А. плацента орқали*

Б. туғиш пайтида туғиш йўллари орқали

В. тукқандан кейин маиший алоқа орқали

Г. отасининг сперматозоидлари орқали

Д. хомила сувлари орқали

79. Дюринг дерматитига хос бўлган лаборатор ўзгариш:

А. пуфаклар суюқлигидаги эозинофилия*

Б. акантолитик хужайралар

В. атипик хужайралар

Г. ЛЕ-хужайралар

Д. Тцанк хужайралари

80. Сўзак учун хос бўлган клиник белги:

А. уретрит*

Б. полиаденит

В. розеолез тошма

Г. индуратив шиш

Д. қаттиқ шанкр

81. Ранг-баранг темиратки учун хос белги:

А. қипиқланиш*

Б. Уикхем белгиси

В. Кебнер белгиси

Г. папирос когози

Д. терминал пардача

82. Парро сохта фалажининг сабаблари:

А. найсимон суякларнинг метафиз сохасидаги синиш*

Б. нерв толасини ўтказувчанлигини бузилиши

В. мушак тўқималарни узайиши

Г. нерв толаларини узилиши

Д. асаб системасини ўзгаришлари

83. Мустахкам оқ дермографизмда ман этиладиган дори воситаси:

А. кальций хлорид*

Б. калий йодид

В. пирогенал

Г. димедрол

Д. Павлов микстураси

84. Мунро микроабсцесслари бу эпидермиснинг мугуз каватидаги нейтрофилларнинг тўпланиши-

А. псориазда*

Б. қизил ясси темираткида

В. қизил югурукда

Г. стафилодермияда

Д. стрептодермияда




Тери таносил-куп жавобли

1. Оддий контакт дерматитда қандай махаллий даволаш қўлланилади:

А. оксициклозоль, полькортолон (аэрозоль)*

Б. синафлан*

В. криодаволаш

Г. ПУВА даволаш

Д. лазер билан даволаш

Е. зовиракс

2. Кўп шаклли экссудатив эритема учун қандай морфологик шакллар характерли:

А. шишли доғлар, тугунчалар*

Б. пуфаклар*

В. полигонал шаклли тугунчалар

Г. ўртасида киндиксимон ботиқлар билан ясси тугунлар

Д. вегетациялар

Е. ранг-баранг доғлар

3. Тугунли эритемада кузатилади:

А. умумий интоксикация*

Б. ревматик оғриклар*

В. деменция

Г. суяк системасини бузилиши

Д. умумий ахвол ўзгармайди

Е. полиаденит

4. Тугунли эритемада тошмалар каерда жойлашади:

А. сон езувчи сохасида*

Б. болдир езувчи сохасида*

В. қўл-оёқ терисининг буқўлувчи юзасида

Г. қўл-оёқ кафтларида

Д. юзда


Е. бошнинг сочли қисмида

5. Себореяли экзема учун хос бўлмаган белгини аниқланг:

А. тошмаларнинг товонларда жойланиши*

Б. тошмаларнинг қўл кафтида жойланиши*

В. ўчоқларнинг аниқ чегараланиши

Г. ўчоқлар саргиш-қизил рангда

Д. намланиш камдан-кам кузатилади

Е. ўчоқлар «себореяли» зоналарда бўлиши

6. Чин экзема учун хос бўлмаган белгини аниқланг:

А. аллерген аниқ*

Б. тугунлар*

В. полиэтиологик

Г. тошмаларни полиморфизми

Д. иккиламчи аллергик тошмаларни тез-тез кузатилиши

Е. сувланган ўчоқлар

7. Нейродерматозлар гурухига қандай касалликлар киради:

А. строфулюс*

Б. нейродермит*

В. қизил ясси темиратки

Г. псориаз

Д. боровский касаллиги

Е. сепкил

8. Терининг замбуруғли касалликлари учун қандай белги характерли эмас:

А. ўчоқ ўртасининг яллиғланиши*

Б. тугунлар*

В. ўчоқларнинг думалоқ шакли

Г. ўчоқларнинг пўст ташлаб туриши

Д. периферик халқалар юзасида тугунлар ва пуфаклар

қичиниш

9. Замбуруғли касалликларда қандай клиник материал текширилади:



А. сочлар*

Б. тирноклар*

В. сўлак

Г. лимфа суюқлиги

Д. сероз суюқликлар

Е. қон


10. Қандай замбуруғларга ишлатиладиган малҳам таркибида кортикостероидлар бор:

А. гентридерм*

Б. тридерм*

В. микосептин

Г. микозолон

Д. ундецин

Е. микоспор

11. Дерматомикозларни даволашда қандай препарат ишлатилмайди:

А. ацикловир*

Б. ампициллин*

В. низорал

Г. дифлюкан

Д. ламизил

Е. орунгал

12. Псориазнинг патологик жараёнида шикастланади:

А. тирноклар*

Б. бўғимлар*

В. сочлар

Г. эккрин тер безлари

Е. апокрин тер безлари

Ё. ёғ безлари

13. Псориазни клиник турларини белгиланг:

А. вульгар*

Б. эксудатив*

В. папуло-некротик

Г. скутуляр

Е. микробли

Ё. баргсимон

14. Тангачали темираткининг клиник турини белгиланг:

А. пустулез*

Б. артропатик*

В. атопик

Г. скутулляр

Е. атрофик

Ё. гипертрофик

15. Псориазда қандай клиник белгиси кузатилади:

А. терминал пардаси*

Б. стеарин доғи*

В. Уикхем тури

Г. капалак белгиси

Д. аёллар пошнаси белгиси

Е. Биетт ёқачаси

16. Псориазнинг зўрайиб борадиган босқичида қандай клиник белги кузатилади:

А. Ауспитц триадаси*

Б. Кебнер феномени*

В. Гетчинсон триадаси

Г. Вороновнинг сохта атрофик ёқачаси

Д. чин лейкодерма

Е. Никольский симптоми

17. Акантолитик пўрсилдоқ яра касаллиги қандай клиник турлари билан кечади:

А. баргсимон*

Б. вульгар пўрсилдоқ яра*

В. токсик бўллез эпидермолиз

Г. Стивенс-Джонсон синдроми

Д. чақалоқларнинг эпидемик чилла яраси

Е. томчисимон

18. Акантолитик пўрсилдоқ яранинг клиник турларини белгиланг:

А. вульгар пўрсилдоқ яра *

Б. баргсимон *

В. Лаелл синдроми

Г. Хейли-Хейли оилавий пўрсилдоқ яраси

Д. Левер пемфигоиди

Е. Рейтер синдроми

19. Ўраб олувчи темиратки учун тошмаларни қандай жойлашуви характерли:

А. гурух-гурух бўлиб *

Б. нерв толалари буйлаб*

В. "ороллар архипелаги" шаклида

Г. терини Лангер чизмалари буйлаб

Д. тарқалган холатда,тўпланишга мойиллик бўлмаслиги

Е. катта бурмаларда

20. Моховда қандай клиник белги кузатилади:

А. никобсимон юз*

Б. шер юзи*

В. Шагренли тери

Г. балиқ кўзи

Д. балиқ икраси

Е. Гетчинсон тишлари

21. Оддий қаттиқ шанкр бу-

А. эрозия*

Б. яра*


В. терининг дағалланиши

Г. пуфак


Д. тугунча

Е. қаварчиқ

22. Қаттиқ шанкр асорати хисобланади:

А. фагенедизация*

Б. баланопостит*

В. шанкр-эмигдалит

Г. шанкр-хасмол

Д. индуратив шиш

Е. регионар бубон

23. Иккиламчи захмда морфологик тошмани белгиланг:

А. розеола*

Б. тугунча*

В. гумма

Г. дўмбоқча

Д. тугунлар

Е. фақат регионар бубон

24. Папулез сифилидлар қандай касалликлар билан ташхислаш керак:

А. тангачали темиратки*

Б. қизил ясси темиратки*

В. қизил югурук

Г. ранг-баранг темиратки

Д. ўраб олувчи темиратки

Е. скрофулодерма

25. Захмнинг иккиламчи даврида қайси тошмалар хосил бўлиши мумкин:

А. йирингчалар*

Б. тугунчалар*

В. Гохзингернинг инфильтрацияси

Г. серпингинозли дўмбоқчалар

Д. қаттиқ яра

Е. ўткир учли кондиломалар

26. Иккиламчи захм учун характерли эмас:

А. дўмбоқчалар*

Б. тугунлар*

В. тугунчалар

Г. пустулалар

Д. лейкодерма

Е. розеолалар

27. Захм диагностикаси учун қайси текширувлар қўлланилади:

А. РИТ, РИФ*

Б. RW*


В. Борде-Жонгу реакцияси

Г. Минор синамаси

Д. Бальцер синамаси

Е. Ядассон синамаси

28. Экзема касаллигининг ўткир даврига хос бўлмаган белгини аниқланг:

А. лихенизация*

Б. вегетация*

В. эритема

Г. микровезикул

Д. микроэрозия

Е. сувланиш

29. Чегараланган сульфаниламид эритемага хос бўлмаган белги:

А. кўпроқ оёқ-қўлларнинг ёзилувчи сохаларида жойлашуви*

Б. сувланиш*

В. думалоқ шаклидаги йирик доғ

Г. тошмаларнинг ранги пушти-кўкимтир

Д. қайталанган даврда тошмалар эски сохаларда жойлашади

Е. сульфаниламид доғриларни қабул килганда қайталаниш кузатилади

30. Лайелл синдроми учун хос бўлмаган клиник белги:

А. тана ҳарорати кўтарилмайди*

Б. қон босими кўтарилиши*

В. Никольский симптоми мусбат

Г. эпидермиснинг шилиниши ва кучиши оғрик билан кечади

Д. тарқалган эритемани бирданига ривожланиши

Е. эритемали – пуфакли тошмалар, геморрагиялар

31. Нотўғри иборани топинг: гонококкларни тарқалишига ёрдам беради. . .

А. олдин кечирган захм*

Б. пархез бузилиши*

В. организмни ендош касалликлари

Г. интоксикациялар

Д. уретра шиллиқ каватининг шикастланишлари

Е. норационал даво

32. Иккиламчи захмдаги шиллиқ каватлардаги сифилидлар-

А. папулез тошмалар кўринишида бўлади*

Б. розеолез тошмалар кўринишида бўлади*

В. кам учрайди

Г. чегаралари ноаниқ бўлади

Д. кам юқумли бўлади

Е. пенициллин препаратлари ёрдамида ўзгармайди

33. Атипик қаттиқ шанкр бу-

А. индуратив шиш*

Б. шанкр панариций*

В. кенг тарқалган кондилома

Г. эктима

Д. фликтена

Е. баланит

34. Нотўғри иборани аниқланг - бирламчи сифилома асоратланиши мумкин:

А. эпидидимит билан*

Б. уретрит билан*

В. фимоз билан

Г. парафимоз билан

Д. гангрена билан

Е. фагеденизация билан

35. Никольский симптоми мусбат:

А. чин пўрсилдоқ ярада*

Б. Лайелл синдромида*

В. чегараланган нейродермитда

Г. строфулюсда

Д. Дюринг касаллигида

Е. катталар қичимасида

36. Кандидозни даволашида қўлланилмайди-

А. пенициллин*

Б. ацикловир*

В. низорал

Г. нистатин

Д. дифлюкан

Е. интрақоназол

37. Псориатик эритродермия шаклланмайди:

А. АКТГларни қабул килгандан сўнг*

Б. диазолин қабул килгандан сўнг*

В. преднизолон препаратининг норационал қабул килганда

Г. катта миқдордаги деготь препаратларни махаллий қўллаганда

Д. УФО усули касалликни ёзги турида қўлланилганда

Е. рухий кечинмалардан сўнг

38. Бирламчи сифиломани атипик тури:

А. индуратив шиш*

Б. шанкр панариций*

В. фагеденизм

Г. фимоз

Д. парафимоз

Е. гангрена

39. Учламчи захм учун хос бўлмаган белгини кўрсатинг:

А. сербар кондилома*

Б. розеолалар*

В. қаттиқ танглай гуммалари

Г. мезаортит

Д. бадандаги серпигинизацияланган дўмбоқчалар

Е. болдирлардаги юлдузсимон чандиқлар

40. Сурункали экзема учун хос бўлмаган клиник белгиларни кўрсатинг:

А. оч гиперемия, шиш, микроэрозиялар*

Б. қора-қўтир, пўстлоқлар*

В. веноз гиперемия

Г. инфильтрация

Д. лихенизация

Е. пўст ташлаш

41. Экзема учун патогмоник тошмалар:

А. микровезикулалар*

Б. сувланган эрозиялар*

В. пўстлоқлар,қорақўтирлар


Каталог: uum2 -> Teri-tanosil-MAJMUA-2016-2017 -> Majmua%202016-2017 -> СИЛЛАБУС%20и%20др%20ИНФОРМАЦИЯ -> Таркатма%20материаллар -> 6%20курс -> 3,%204%20мавзу%20ИППП -> саволлар
саволлар -> Кейс-технология
uum2 -> Лекция 13. Экономическая и духовная зависимость Узбекистана в советское время и её последствия
uum2 -> Маъруза 7 хизматчи дастурлар билан ишлаш. ҚЎшимча ва маълумот дастурлари. Стандарт дастурлар билан ишлаш
uum2 -> Ташкентская медицинская академия
Majmua%202016-2017 -> 1Алопеция билан кечадиган кандай дер матозларда чандик узгаришлари кузати
Majmua%202016-2017 -> Тема , Тери кичишиши билан кечадиган тошма синдроми
Majmua%202016-2017 -> Тема , Тери кичишиши билан кечадиган тошма синдроми
Majmua%202016-2017 -> Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3   4




©kzref.org 2022
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет