Асосидаги бир марталик илмий кенгаш бухоро тиббиёт институти



жүктеу 0.78 Mb.
бет1/6
Дата19.04.2019
өлшемі0.78 Mb.
түріДиссертация
  1   2   3   4   5   6

САМАРҚАНД ВЕТЕРИНАРИЯ МЕДИЦИНАСИ ИНСТИТУТИ ҲУЗУРИДАГИ ИЛМИЙ ДАРАЖАЛАР БЕРУВЧИ DSc.30.08.2018.V.12.01 рақамли илмий кенгаш АСОСИДАГИ БИР МАРТАЛИК

ИЛМИЙ КЕНГАШ
БУХОРО ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ

ОЧИЛОВ КОМИЛ РАХИМОВИЧ

ЗАҲАРЛИ ХИМИКАТЛАР ВА ОҒИР МЕТАЛЛ ТУЗЛАРИНИНГ ҲУЖАЙРА МОРФОЛОГИЯСИ ФУНКЦИОНАЛ ҲОЛАТИГА ТАЪСИРИ

16.00.02 – Ҳайвонлар патологияси, онкологиясиваморфологияси. Ветеринария акушерлиги ва ҳайвонлар репродукцияси

БИОЛОГИЯ ФАНЛАРИ ДОКТОРИ (DSc)

ДИССЕРТАЦИЯСИ АВТОРЕФЕРАТИ

Самарқанд – 2019

УЎК.576.614.9-616

Докторлик диссертацияси автореферати мундарижаси

Оглавление автореферата докторской диссертации

Сontent of the abstract of doctoral dissertation
Очилов Комил Рахимович

Заҳарли химикатлар ва оғир металл тузларининг ҳужайра морфологияси функционал ҳолатига таъсири..............................................................................3



Очилов Комил Рахимович

Действие пестицидов и солей тяжелых металлов на морфофункциональное состояние клеточных структур...........................................................................25



Ochilov Komil Rakhimovich

Effect of pesticides and heavy metal salts on the morphological stateof cellular structures ………………….……………………………........................................49




Эълон қилинган ишлар рўйхати

Список опубликованных работ

List of published works .........................…….......………...…………………….53
САМАРҚАНД ВЕТЕРИНАРИЯ МЕДИЦИНАСИ ИНСТИТУТИ ҲУЗУРИДАГИ ИЛМИЙ ДАРАЖАЛАР БЕРУВЧИ DSc.30.08.2018.V.12.01 рақамли илмий кенгаш АСОСИДАГИ БИР МАРТАЛИК

ИЛМИЙ КЕНГАШ
БУХОРО ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ

ОЧИЛОВ КОМИЛ РАХИМОВИЧ

ЗАҲАРЛИ ХИМИКАТЛАР ВА ОҒИР МЕТАЛЛ ТУЗЛАРИНИНГ ҲУЖАЙРА МОРФОЛОГИЯСИ ФУНКЦИОНАЛ ҲОЛАТИГА ТАЪСИРИ

16.00.02 – Ҳайвонлар патологияси, онкологиясива морфологияси. Ветеринария акушерлиги ва ҳайвонлар репродукцияси

БИОЛОГИЯ ФАНЛАРИ ДОКТОРИ (DSc)

ДИССЕРТАЦИЯСИ АВТОРЕФЕРАТИ

Самарқанд – 2019

Фан доктори (DSc) диссертацияси мавзуси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида B2019.1.DSc.В88 рақам билан рўйхатга олинган.

Диссертация Бухоро давлат тиббиёт институтида бажарилган.

Диссертация афтореферати уч тилда (ўзбек, рус, инглиз) (резюме)) илмий кенгаш веб- саҳифасида (www.samvmi.uz) ва «ZiyoNet» ахборот таълим порталида (www.ziyonet.uz) жойлаштирилган.


Илмий маслаҳатчи:

Илясов Азиз Саидмурадович

биология фанлари доктори, доцент



Расмий оппонентлар:

Дилмуродов Насриддин Бабақулович

ветеринария фанлари доктори, профессор



Ражамурадов Зайнитдин Турабович

биология фанлари доктори, профессор



Орипов Фирдавс Суратович

тиббиёт фанлари доктори, доцент



Етакчи ташкилот:

Ветеринария илмий - тадқиқот институти

Диссертация ҳимояси Самарқанд ветеринария медицинаси институти ҳузуридаги DSc.30.08.2018.V.12.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгашнинг 2019 йил «____» _________ соат ______ даги мажлисида бўлиб ўтади (Манзил: 140103, Самарқанд шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси, 77 уй. Тел./факс: (99866) 234-33-20; факс: (99866) 234-07-86; e-mail: samvmi@edu.uz).

Диссертация билан Самарқанд ветеринария медицинаси институти ахборот ресурс марказида танишиш мумкин (№ рақам билан рўйхатга олинган ). (Манзил: 140103, Самарқанд, Мирзо Улугбек кўчаси, 77. Тел: (99866) 234-33-20; факс: (99866) 234-07-86).

Диссертация автореферати 2019 йил «____» ________ куни тарқатилди.

(2019 йил «____» ____________ даги _________ рақамли реестр баённомаси).




Қ.Н.Норбоев

Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раиси вет.ф.д., профессор


С.Б.Эшбуриев

Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш илмий котиби вет.ф.д



Х.С.Салимов

Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш қошидаги илмий семинар раиси вет.ф.д., профессор



КИРИШ (фан доктори(DSc) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунёда аҳолининг экологик саломатлигини муҳофаза қилиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Атроф-муҳитни заҳарловчи моддаларнинг аксарият қисмини пестицидлар ташкил этади, шу билан бирга уларсиз қишлоқ хўжалигининг истиқболли ривожланишини тасаввур қилиб бўлмайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) маълумотларига кўра, дунёда йилига пестицидлардан 500 мингдан 2 миллионгача одамлар заҳарланса, уларнинг 40 минг нафарга яқини ўлим билан тугаши қайд этилган1. Табиий муҳитда 7 дан 8,6 млн. гача кимёвий моддалар мавжуд бўлиб, уларнинг заҳираси ҳар йили 250 мингга яқин янги бирикмалар билан тўлиб бормоқда. Россия Федерациясининг турли ҳудудларида тупроқнинг саноат токсидантлари – оғир металлар, аммиак, фтор, нефт ва нефт маҳсулотлари, сулфат ва нитратлар билан зарарланиши қайд қилинган.

Дунё миқёсида қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш учун ишлатиладиган пестицидлар ва дефолиантларни ҳайвонлар организмида келтириб чиқарадиган салбий асоратларининг олдини олишни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш юзасидан қатор илмий-тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Бу борада, пестицидлар ва оғир металл тузларининг токсикологик таъсир механизмини асослаш, ҳайвонларнинг заҳарли химикатлар ва оғир металл тузлари билан заҳарланишларини ўз вақтида диагностика қилишни такомиллаштириш, саноатда кенг қўлланиладиган ксенобиотиклардан организмнинг интоксикацияси, клиникаси ва токсикологиясини аниқлашнинг самарали чора-тадбирларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади.

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида атроф-муҳитни ифлослантирувчи воситаларнинг, пестицидлар ва оғир металлар тузларининг инсон ва ҳайвонлар организмига заҳарли таъсирини бартараф қилиш бўйича маълум даражада ютуқларга эришилди. Ташқи муҳитнинг экологик ҳолатини баҳолаш сифатини оширишда алоҳида олинган моддалар эмас, уларнинг мажмуаларини асосан реал шароитда содир бўладиган организмга токсик таъсирини аниқлаш талаб этилади. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясига2 мувофиқ бу борада олиб борилган тадқиқотлар натижасида кўплаб пестицид ва бошқа заҳарли моддаларни биринчи навбатда организм миқёсида токсикологик ва санитария-гигиеник нуқтаи назардан баҳолаш ва маълум соҳада уларни қўллашни тартибга солишга эришилган. Қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган пестицидлар ва заҳарли химикатларнинг орган ва тўқималарга токсик таъсирини ўрганиш асосида заҳарланишларнинг салбий оқибатларини олдини олиш усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш муҳим долзарб илмий – амалий муаммолардан ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-24/60-сон «2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПҚ-4947-сон ва «Атроф-муҳит ва экологияни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги» 2017 йил 21-апрелдаги ПҚ-5024-сон қарорлари ҳамда «Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги», «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПҚ-4947-сон фармони, ҳамда ушбу фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.



Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-нинг асосий устувор йўналишларига боғлиқлиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологияларни ривожлантиришнинг V. «Қишлоқ хўжалиги, биотехнология, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси» устувор йўналиши доирасида бажарилган.

Диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий тадқиқотлар шарҳи3. Заҳарли химикатлар ва оғир металл тузларининг организмга таъсирларини бартараф қилиш борасида илмий йўналтирилган илмий изланишлар дунёнинг қатор етакчи илмий марказлари ва олий таълим муассасалари, жумладан: National Institute of Environmental Health Sciences, University of Maryland, New York University, University of Illinois at Chicago, Colorado State University, University of Rochester, University of California, Harvard University, Emory University (АҚШ)4, University of Milan, University of Pavia (Италия), Universitat de València, University of Murcia (Испания), University of Turku (Финляндия), Ghent University (Бельгия), University of Edinburgh (Англия), Pukong National University (Корея), Punjab Agricultural University (Ҳиндистон), Centre National de la Recherche Scientifique (Франция); Россия фанлари академияси, Байкал Миллий Университети (Россия Федерацияси), Санитария гигиена ва касб касалликлари илмий тадқиқот институти, Тошкент тиббиёт академиясида (Ўзбекистон)да олиб борилмоқда.

Пестицидларнинг таъсири оқибатида келиб чиқувчи салбий асоратларни камайтириш ва қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни ошириш юзасидан олиб борилган илмий тадқиқотлар натижасида жаҳонда қатор илмий натижалар олинган, жумладан: пестицидлар таъсирида келиб чиқувчи ўткир ва сурункали заҳарланишларни аниқлаш усуллари ишлаб чиқилган (University of Murcia); улардан 250 тасининг фойдаланишга хавфсизлиги исботланган (Colorado State University, University of Rochester, University of California, Harvard University, Emory University); экологик ифлослантирувчи моддаларнинг ирсият орқали ўтувчи ва турли касалликларга мойилликни ортишига кўмаклашувчи эпигенетик бузилишларни келтириб чиқариш хусусияти аниқланган (University of Milan, Universitat de València, University of Illinois at Chicago, University of Turku, Ghent University); пестицидларни қатор аъзоларга токсик таъсирини аниқлашнинг замонавий усуллари ишлаб чиқилган (Байкал Миллий Университети, Россия Федерацияси); сув, тупроқ ва озиқ-овқат маҳсулотларида пестицидларнинг жуда кам миқдорда сақланиши ҳам одам ва ҳайвон саломатлиги учун жиддий хавф туғдириши исботланган (Centre National de la Recherche Scientifique); пестицидларнинг ҳомиладорлик ва илк постнатал даврда эндокрин-бузувчи таъсир механизмлари аниқланган (Тошкент тиббиёт академияси, Ўзбекистон).

Бугунги кунда дунёда заҳарли химикатлар ва оғир метал тузларининг организм ҳужайра ва тўқималарига таъсир механизмини аниқлаш бўйича қуйидаги устувор йўналишларда тадқиқотлар олиб борилмоқда: у ёки бу кимёвий агентнинг токсик таъсир кўрсатиш механизмини аниқлаш; токсик бирикмаларнинг ҳужайравий, суб ҳужайравий ва молекуляр миқёсда таъсирини аниқлаш; пестицидларнинг биологик мембрана ва ҳужайравий органеллалар таркибий функционал хусусиятларига токсик таъсирини аниқлаш; заҳарли химикатлар билан заҳарланишларни аниқлашда экологик ҳудудларни ҳисобга олган ҳолда олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.



Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Республикамиз қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган турли хил пестицидлар, дефолиантлар ҳамда оғир металл тузларининг ҳайвонлар организмига токсик таъсирини ўрганиш асосида заҳарловчи моддаларнинг ҳақиқий концентрациясини аниқлаш бўйича К.М.Ибрагимова, С.А.Куценко, Г.М.Саидходжаев, Н.Г.Акиншина, М.И.Асраров, З.С.Орынбаева, Д.С.Туйчиева, К.Т.Алматов, А.А.Исмаилова, К.В.Яковенко, С.А.Куценко, Ю.Салимовлар томонидан кенг қамровли тадқиқотлар ўтказилган.

Шунингдек, дунё миқёсида ксенобиотиклар ва заҳарли бирикмаларнинг организм орган ва тўқималарига мембранатроп таъсирини аниқлаш ҳамда оксидловчи стресс (ОС) оғир металлар ионлари билан организм интоксикациясида асосий ўринни эгаллаши бўйича бир қатор хорижий муаллифлар N.Loffhagen, C.Hartig, W.Babel, K.E.Dineley et al., C.P.Lewis, M.Demedts, B.Nemery, M.Valko, H.Morris, M.T.Croninлар томонидан илмий жиҳатдан асосланган натижалар олинган.

Республикамизда ҳайвонларнинг заҳарли химикатлар ва оғир метал тузлари билан заҳарланиши ва унинг оқибатида салбий асоратларга олиб келиш ҳолатлари каби муаммолар мавжуд, шунинг учун ҳам иссиқ қонли организмга биологик ҳужайравий ва мембрана даражасида оғир металлар ва пестицидларнинг таъсир механизмини ўрганиш асосида заҳарланишларни аниқлаш усулларини ишлаб чиқиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир.

Диссертация мавзусининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Бухоро давлат тиббиёт институтининг (№05.2018.DSc.023) “Бухоро минтақасида иссиқ иқлим шароитида организмнинг патология олди ва патологик ҳолатлари, эрта ташхиси, давоси ва профилактикасига янгича ёндошишни ишлаб чиқиш” мавзусидаги илмий-тадқиқот ишлари режасига мувофиқ амалга оширилган.

Тадқиқотнинг мақсади айрим пестицид ва оғир металларни алоҳида ва биргаликда қўллаганда ҳайвонларнинг тўқималари ва турли ҳужайравий тузилмалари морфофункционал ҳолатига таъсирини аниқлашдан иборат.

Тадқиқотнинг вазифалари:

гепатоцитлар тузилмасига кадмий ва қўрғошин тузларини алоҳида ва аралаш киритишнинг таъсирини аниқлаш;

жигар митохондрия ҳужайраларининг функционал ҳолатига кадмий ва қўрғошин тузларини алоҳида ва аралаш киритишнинг таъсирини илмий асослаш;

ҳайвонлар организмига айрим пестицидларнинг тўқимали ва субҳужайрали тарқалиш даражасини баҳолаш;



in vivo шароитида эритроцитлар сиртқи архитектоникасига пестицидлар таъсирини аниқлаш;

нерв-мушак синапслари билан айрим пестицидларнинг ўзаро таъсир механизмини аниқлаш;

жигар ҳужайраларига айрим пестицидларни алоҳида ва оғир металлар тузлари билан биргаликда киритишнинг таъсирини тадқиқ қилиш;

in situ ва in vitro шароитида ҳайвонлар тўқималарининг ҳужайралари ва мембрана ўтказувчанлиги ҳамда энергетик алмашинувига дефолиантлар таъсирини комплекс аниқлаш усулларини ишлаб чиқиш.

Тадқиқот объекти бўлиб ҳайвон ҳужайралари (тимоцитлар, гепатоцитлар, эритроцитлар) ва мембрана тузилмалари (митохондриялар, синапслар), пестицидлар ва дефолиантлар ҳамда вистар линиядаги оқ каламушлар ҳисобланади.

Тадқиқот предмети бўлиб пестицидлар ва оғир металлар билан организмнинг турлича заҳарланиши шароитида ҳужайравий тузилмаларнинг морфофукнционал ҳолати саналади.

Тадқиқот усуллари. Мазкур диссертация ишида биокимёвий, морфологик, биофизикавий, трансмиссион электрон микроскопия, спектрофотометрик, колориметрик, патологоанатомик, статистик ҳамда ҳужайралар биологиясини ўрганишнинг замонавий усулларидан фойдаланилди.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:

илк бор оғир металл тузлари ва пестицидларни ҳайвонларга алоҳида ва биргаликда қўлланилганда жигар митохондрияларининг функционал ҳолатива ундаги ултратаркибий ўзгаришлари аниқланган;

токсикантлар таъсирида жигарнинг энг таъсирчан ултратузилмаси митохондриялар ва эндоплазматик тармоқ эканлиги аниқланиб, уларни (дропп, бутилкаптакс, бутифос) мазкур ултратузилмаларда энг кўп тўпланиши тажрибаларда исботланган;

қўрғошин ва кадмий препаратларини ҳайвонларга биргаликда қўлланилганда митохондриялар функционал ҳолатида гепатоцитлар ва силжишларнинг ультратаркибий ўзгаришлари мазкур токсикантларнинг ўзаро синергизмига олиб келиши аниқланган;

пестицидлар ва заҳарли химикатларни ҳайвонлар организмига таъсир механизмларини аниқлашнинг янги усули ишлаб чиқилган;

дефолиантлар ва қўрғошин тузлари биргаликда ва алоҳида-алоҳида қўлланилганда гепатоцитларда энергетик алмашинуви ва биосинтетик жараёнларнинг энг кўп ўзгаришлари аниқланган.

дефолиантларнинг токсикологик хусусиятлари билан in vitro шароитида уларнинг модификацияловчи таъсири митохондрияларда оксидланиш-қайтарилиш ҳолати, каламушлар жигар хужайраларининг энергетик метаболизми ва тимоцитлар корреляцияси аниқланган.

Тадқиқотнинг амалий натижалари:

такдқиқотларда пестицидлар ва заҳарли химикатларни организмга таъсирини ўрганиш жараёнида пестицидларва оғир металл тузларини аниқлашнинг янги усули ишлаб чиқилди. Ушбу усул ёрдамида қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган янги пестицидлар ва заҳарли химикатларнинг орган ва тўқималарга заҳарли таъсири аниқланган;

пестицидлар ва оғир металл тузларининг бирикмаларини организмга биргаликдаги фаолияти уларни алоҳида киритганга нисбатан анча кучли таъсир кўрсатишини аниқлаш усули ишлаб чиқилган;

ҳайвонларнинг пестицидлар ва оғир металл тузлари билан заҳарланишини кимёвий – лаборатория усулида аниқлаш натижасида бир маротабалик лаборатор текширув таҳлилини ўтказишда 30 000 сум маблағ тежалган;

пестицидларни қишлоқ хўжалигида қўлланилишида маълум концентрациядаги чегаравий меъёрларга риоя қилинмаслиги ҳужайра тузилмаси ва функцияларининг бузилишига, оқибатда чуқур патологик ўзгаришлар ҳамда касб касалликлари пайдо бўлишига олиб келиши мумкинлиги исботланган.

Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги тадқиқотнинг замонавий усул ва воситалардан фойдаланган ҳолда ўтказилгани, институтнинг синов комиссияси илмий тадқиқот ва дастлабки материалларга ижобий баҳо бергани, барча рақамли маълумотлар биометрик қайта ишлангани, илмий тадқиқот натижалари ветеринария ва суд-кимёвий лабораторияларида апробациядан ўтганлиги билан изоҳланади.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти токсик бирикмаларнинг организм ҳужайравий мембрана тузилмалари ва жигар тўқималарининг таркибий функционал ҳолатига таъсир механизми, органик ва ноорганик бирикмаларнинг организмга биргаликдаги таъсир фаолияти уларни алоҳида киритганга нисбатан анча кучли таъсир кўрсатиши, уларнинг бир бирини таъсирини кучайтириш хусусияти, ҳаттоки токсикантлардан ҳар бири учун алоҳида чегаравий йўл қўйиладиган концентрацияга риоя қилинмаслиги ҳам ҳужайра тузилмаси ва функцияларининг бузилишига, оқибатда патологик ҳолатлар ҳамда турли касб касалликларининг пайдо бўлишига олиб келиши билан изоҳланган.

Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти саноат токсинлари ва заҳарли химикатларнинг турли бирикмалари инсонлар ва ҳайвонларга заҳарли таъсирини аниқлаш, пестицидларни қўллашда санитария ва гигиена меъёрларини ишлаб чиқиш, олинган илмий маълумотлардан ветеринария токсикология лабораторияси ва тиббий суд-кимёвий лаборатория амалиёти ҳамда патологик анатомия, гистология, экология, патоморфология ва биология ўқув режаларини такомиллаштиришга бағишланган мақсадли давлат дастурларини амалга оширилиши билан изоҳланади.



Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Заҳарли химикатлар ва оғир метал тузларининг ҳужайра морфологияси функционал ҳолатига таъсири бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:

пестицидлар ва оғир металл тузларининг ҳайвонлар организми ҳужайра ва тўқималарига заҳарли таъсир механизмини аниқлашнинг экспериментал усуллари ишлаб чиқилган ва суд-кимёвий лаборатория амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 4 июньдаги 8-4/157- сонли маълумотномаси). Бунда ҳайвонларнинг пестицидлар ва оғир металл тузлари билан заҳарланишини кимёвий – лаборатория усулида аниқлашда самарали натижаларга эришилган;

ҳайвонларнинг пестицидлар ва оғир металл тузлари билан заҳарланишини кимёвий – лаборатория усулида аниқлаш ветеринария хизматининг лаборатория амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг 2018 йил 5 июньдаги 02/13-577 – сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида бир маротабалик лаборатор текширув таҳлилини ўтказишда 30 000 сўм маблағни тежаш имконияти яратилган;

экспертизаларни ўтказиш жараёнида юпқа қатламли газ-суюқлик хроматографиясидан фойдаланган ҳолда биологик объектларда кичик ҳажмдаги пестицидлар ва оғир металл тузларининг мавжудлигини аниқлаш учун ишлаб чиқилган усуллар суд-тиббиёти экспертиза амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 4 июньдаги 8-4/157- сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида инсон ва ҳайвонларнинг пестицидлар ва оғир металл тузлари билан заҳарланишларини диагностика қилиш самарадорлиги оширилиб, улар ўлимининг сабабини аниқлаш имконини берган;

ишлаб чиқилган лаборатория текшириш усуллари Бухоро вилоят ветеринария ташхис марказларининг амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг 2018 йил 5 июньдаги 02/13-577 – сонли маълумотномаси). Натижада ҳайвонларнинг заҳарли химикатлар ва пестицидлар билан заҳарланишларини барвақт диагностика қилиш ва олдини олишга эришилган.

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Диссертация материаллари ЎЗР ФА биокимё институтининг бирлашган семинарида, Бухоро Тиббиёт институти илмий кенгашида, Бари (Италия), Хельсинки (Финландия), Брюссель (Бельгия) ҳужайравий биология халқаро конференцияларида, Я.Х.Туракулов таваллудининг 90-йиллигига бағишланган «Биокимё ва эндокринологиянинг замонавий муаммолари» республика конференциясида муҳокама қилинган (Ташкент, 2006).

Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши. Диссертация мавзуси бўйича жами 35 та илмий иш чоп этилган, шундан, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этишга тавсия этилган илмий нашрларда 16 та мақола, уларнинг 14 таси республика ва 2 таси хорижий журналларда нашр этилган.

Диссертация тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, бешта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати, иловалардан ташкил топган. Диссертация ҳажми 181 саҳифани ташкил қилади.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Кириш қисмида ўтказилган тадқиқотларнинг долзарблиги ва зарурати асосланган, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, объекти ва предметлари тавсифланган, республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги кўрсатилган, тадқиқотнинг илмий янгилиги ва амалий натижалари баён қилинган, олинган натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти очиб берилган, тадқиқот натижаларини амалиётга жорий қилиш, нашр этилган ишлар ва диссертация тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган.

Диссертациянинг «Адабиётлар таҳлили» деб номланган биринчи бобида тирик организмларга экотоксикантлар таъсири, иссиқли қонли организмларга пестицидлар таъсири, организмга оғир металлар таъсирининг ҳужайравий асослари, инсон ва ҳайвонлар организмига кадмий ва қўрғошин таъсири хорижий давлатлар ва республика олимларининг илмий ишлари натижаларининг қисқача таснифи келтирилган. Адабий маълумотлар таҳлили тирик организмларнинг ҳужайравий тузилмаларига оғир металлар тузлари ва пестицидларнинг таъсири тўлиқ ўрганилмаганлигини кўрсатди.



Диссертациянинг «Тадқиқот материаллари ва усуллари» деб номланган 2-бобида ишда фойдаланилган асосий усуллар ва объектлар тавсифланган. Жигар ултратузилмасига бир қатор токсикантларнинг таъсирини аниқлаш учун тажрибалар ўтказилган, уларда массаси 120 г дан кам бўлмаган Вистар линиядаги оқ каламушлардан фойдаланилган. Фойдаланиладиган токсик моддаларга боғлиқ ҳолда барча ҳайвонлар иккита асосий гуруҳга ажратилди.

I тажриба гуруҳига (оғир металлар тузлари таъсири ): 1) эритма CdSO4 5 мг/мл концентрацияда ва 0,4 мл/100 г дозада, бир марталик, ички қорин; 2) эритма Pb(CH3COO)2 10 мг/мл концентрацияда 0,6 мл/100 г дозада бир марталик ички қорин бўшлиғига юборилган. II гуруҳга (пестицидлар таъсири): 1) бутилкаптакс 0,13 г/100 г дозада, бир марталик, ички қорин бўшлиғига; 2) дропп 0,4 г/100 г дозада бир марта ички қорин бўшлиғига юборилган.

Токсикантларни алоҳида ва биргаликда қўллашга боғлиқ ҳолда қуйидаги тажриба гуруҳларидан фойдаланилди: 1) кадмий тузларини киритиш; 2) қўрғошин тузларини киритиш; 3) қўрғошин ва кадмий тузларини 2 мг/мл концентрацияда ва 0,5 мл/100 г аралашма дозасида биргаликда киритиш, бир марталик, ички қорин бўшлиғига юборилган; 4) дропп дефолиантларни киритиш; 5) бутилкаптакс дефолиантини киритиш;6) дропп ва қўрғошин тузини биргаликда киритиш; 7) бутилкаптакс ва қўрғошин тузини биргаликда киритиш.

Ҳайвонларни ёриб кўриш препаратлар ёки уларнинг аралашмалари киритилгандан сўнг 3 ва 24 соат муддатда лаҳзалик декапитация усули билан амалга оширилди. Ҳар бир тажриба гуруҳида 6 та каламушлардан иборат бўлиб, ёриб кўриш муддатини ҳисобга олиб учтадан каламушларда ўтказилди. Нур микроскопияси учун жигар тўқималари фрагментлари 10% ли формалинга солинди. Тозалаш ва спиртда дегидратация қилишдан сўнг кесимлар парафинга қўйилди ва қалинлиги 5-7 мкм бўлган кесимлар гематоксилин ва эозин билан бўялди.

Ўлчами 1,5х1,5 мм дан катта бўлмаган жигар тўқималари электрон микроскопияси учун фосфат буферда глутар альдегид 2,5% ли эритмасида 2-соат мобайнида қайд қилинди. Ацетон эритмасининг ошиб бораётган эритмасида тўқималар нами қочирилгандан сўнг материал эпон-аралдит аралашмасига қуйилди. Ярим ингичка ва (1 мкм) ултраингичка кесимлар "LKB-III" ва "Ultracut" ултрамикротомларида тайёрланди. Ярим ингичка кесимлар кўк фуксин ва пиронин аралашмаси билан бўялди. Ултраингичка кесимлар «HitachiH-600» электрон трансмиссион микроскопида кўриб чиқилда ва суратга олинди. Натижалар жадвалида 6 та тажрибадан олинган тажрибавий ўртача миқдорлар келтирилган, ўртача стандарт хатолик (М ± m). Мазкур ишда тақдим қилинган ҳайвонларнинг тажрибавий гуруҳларида олинган барча натижалар Стьюдент - Фишер бўйича статистик қайта ишланган.

Диссертациянинг «Ҳужайра тузилмаларининг оғир металл тузлар таъсиридаги ҳолати» деб номланган учинчи бобида оғир металлар тузларининг организмга киритишда жигар ҳужайралари ултратузилма қурилиши, қўрғошин ва кадмий тузларини биргаликда киритганда 3 ва 24 соатдан кейинги жигар морфологиясига таъсири, in vivo шароитида эритроцитлар сиртқи архитектоникасига пестицидлар таъсири, дропп дефолиантлари киритилгандан ва дропп ва қўрғошин биргаликда киритилгандан сўнг гепатоцитлар тузилмаси, ҳайвонларга бутилкаптакс киритилганда ва бутилкаптакс ҳамда қўрғошин биргаликда киритилганда гепатоцитларнинг морфологик ўзгаришлари, ҳайвонлар тўқималари мембранали тузилмалари билан пестицидлар таъсири, ҳайвонлар организмига айрим пестицидларнинг тўқимали ва суб ҳужайравий тақсимланиши, in vitro шароитида эритроцитлар мембраналарининг таркибий функционал хусусиятига айрим пестицидлар таъсири, нерв-мушак синапслари билан пестицидларнинг ўзаро таъсири, ҳужайравий тузилмалар функционал фаоллигига оғир металлар таъсири, каламушларнинг ажратилган томицитларига, липидларнинг оксидланиш интенсивлигига таъсири тўғрисидаги маълумотлар келтирилган.

Пестицидларнинг токсиклик механизмини ўрганиш масаласи ҳужайра мембранаси ва ички ҳужайравий тузилмалар билан уларнинг ўзаро таъсирини ўрганишга олиб келади, ҳайвонлар тўқимаси митохондрияси эса муҳим ички хужайравий нишонлар ҳисобланади. Кўплаб пестицидлар ҳужайраларнинг ултратузилмасини бузиши, ҳужайраларда биоэнергетик ва метаболик бузилишларга олиб келиши мумкин.

Тадқиқотда электрон микроскопия усули билан ҳужайралар морфологиясига қўрғошин тузларининг таъсири бўйича қизиқарли маълумотлар олинган. Қўрғошин таъсирида энг эрта муддатларда интоксикацияга учрайдиган органеллалар митохондрия бўлиб, улар миқдорий камайишга ва турли даражада акс этиш бузилишига мойил бўлади.

Радиоактив нишон билан тажрибалар шуни кўрсатдики айрим пестицидлар ички ҳужайравий органеллалар билан ўзаро таъсирга киришади ва уларнинг функционал параметрларини бузади. Радиоактив бутифоснинг тахминан 80% қисми ҳайвонларга препарат киритилгандан сўнг барча тадқиқ қилинган муддатларда митохондрия мембрана оқсил фракцияларида аниқланди.

Бизнинг ишда шу нарса кўрсатилдики, катта миқдордаги нишонли дропплар амалда ўрганилган барча тўқималар ва митохондрияларда аниқланди. Радиоактив бутилкаптакс билан ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатдики, мазкур пестицид ички ҳужайравий тузилма компонентлари билан ўзаро таъсирга киришиши мумкин ва ҳужайранинг турли компонентларида метаболизмни бузилишига олиб келди.

Оғир металлар ва уларнинг аралашмаларининг бир қатор катионлар учун нафас олиш, ОФ, мембрана пассив ўтказувчанлигига таъсирини ўрганиш шуни кўрсатдики, каламушларга оғир металларни киритиш улар жигарининг функционал ҳолатининг ўзгаришларига олиб келади. Олинган маълумотлар гепатоцитлар морфологиясига алоҳида ва биргаликда киритилганда кадмий ва қўрғошин ионлари таъсири бўйича натижалар билан мос келади. Қайд қилиш керакки, 10-4М - 10-3М концентрацияда ўрганилган металл ионлари тимоцитлардаги ОФ ва Мх га таъсир кўрсатади.

Ҳайвонларга кадмий тузлари киритилганда унинг умумий тузилмаси дискомплексацияга учрамади. Марказий венадан портал трактларгача бутун оралиқда синусоид капиллярларда ўртача қон қуйилиши кузатилди. Митохондрия айрим қисмларида ўртача гиперплазия ва матрикс электрон зичлигининг ошиши характерли бўлди.Умуман шуни қайд қилиш керакки, ҳайвонларга кадмий тузини киритишда гетеросинтез учун маъсул бўлган тузилмалар кўп даражада шикастланади.

Кадмий ва қўрғошин препаратларини биргаликда киритиш гепатоцитлар тузилмасининг ўзгаришига олиб келади, бу ҳар бири учун алоҳида характерли, аммо биргаликда янги белгиларга эга бўлади.

Биз томондан ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатдики, сирка кислотали қўрғошин ва олтингугурт кислотали кадмий чегаравий ўлчанган миқдорларда ҳужайра мембраналари ва ички ҳужайравий органеллаларнинг ҳам таркибий ҳам функционал хусусиятларини ўзгартиради. Таркибий функционал хусусиятларнинг ўзгариши биринчи навбатда ҳужайра ва унинг органеллалари ҳаётий муҳим функцияларида кузатилаётган ўзгаришлар сабабли бўлиши мумкин.

Ишонч билан айтиш мумкинки ҳужайра ва унинг органелллари мембраналарига бундай таъсирини нафақат сирка кислотали қўрғошин ва олтингугурт кислотали кадмий балки, мазкур металларнинг бошқа органик ва ноорганик бирикмалари ҳам кўрсатади. Қўрғошин ва дефолиантларни ҳайвонларга биргаликда қўллашнинг гепатоцитлар ултратузилмасига таъсирини ўрганиш бизнинг тажрибаларимизда кўрсатилган.

Мембраналарнинг таркибий функционал параметрларига токсик бирикмалар таъсирининг ўзаро кучайишининг далили муҳим аҳамиятга эга. Қўрғошин ва кадмий ионларининг организмга биргаликдаги таъсири уларнинг алоҳида таъсиридан анча кучли бўлади. Бошқача айтганда биргаликда таъсир кўрсатиш токсикантларнинг алоҳида таъсир кўрсатиш йиғиндисидан юқори бўлади, чунки улар бир-бирининг таъсирини кучайтиради. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики уларнинг таъсирини баҳолаш мураккаб.

Диссертациянинг «Пестицидлар таъсирида ҳужайравий тузилмаларнинг ҳолати» деб номланган тўртинчи бобида пестицидлар - бутифос, бутилкаптакс, этафос ва дропп таъсирини ўрганиш натижалари келтирилади. Тажрибаларда аниқландики, бутифос ҳужайра органеллалари билан ўзаро таъсирга киришиб уларнинг функционал параметрларини бузади, охир оқибат ҳужайравий метаболизмга олиб келади. Радиоактив бутифоснинг 80% и оқсилли фракцияларда аниқланади.

Мазкур ишда катта миқдордаги белгили дропп барча тадқиқ қилинган тўқималарнинг митохондрия ва микросомаларида аниқланди. Радиоактив бутилкаптакс билан тажрибалар шуни кўрсатдики, мазкур пестицид ички ҳужайравий тузилма компонентлари билан ўзаро таъсирга киришиши ва ҳужайранинг турли компонентларида метаболизмни бузиши мумкин.

Пестицидларнинг (бутифос, бутилкаптакс, этафос ва дропп) таъсири тадқиқ қилинганда шу нарса аниқландики, бутифос ва бутилкаптакс эритроцитлардан пассив К+ чиқишини оширади. Бу олинган натижалар эритроцитлар мембранаси тузилиши ва функционал ҳолатининг in vitro ва in vivo тажрибаларида мембранатроп таъсирининг бир-бирига мос келишини кўрсатади.

1-жадвал.

Даволашдан сўнгги ва бутифос таъсири остида қуёнлар периферик қонидаги эритроцитлари турли хил шаклларининг миқдорий нисбати

(М+- m, в %).




Эритроцитлар шакли

Экспериментал ҳайвонлар гуруҳи

назорат

бутифос

Диэтоксин билан даволаш

Дискоцит

78,2 ± 2,1

72,2 ± 3,1

77,5 ± 1,8

Дискоцит бир дона ўсимта билан

6,4 ± 1,3

6,5 ± 0,7

4,2 ± 0,5*

Дискоцит қўндоқ билан

6,2 ± 0,3

5,4 ± 0,2

6,1 ± 0,4

Дискоцит бир нечта ўсимталар билан

4,4 ± 0,4

5,8 ± 1,0

4,5 ± 0,4

«Тутсифат» кўринишдаги эритроцит

1,3 ± 0,4

2,9 ± 0,5

1,7 ± 0,4

Гумбаз кўринишли эритроцит

1,6±0,5

3,8±0,8

2,4±0,4

Шарсимон эритроцит

0,6±0,1

1,7±0,3

1,1±0,2

Бужмайган эритроцит

1,4±0,3

1,4±0,8

2,0±0,2

Эритроцитларнинг дегенератив ўзгариши

0,02±0,001

0,8±0,005

0,05±0,002*

Каталог: images
images -> Конверттерді ашу хаттамасы
images -> Конкурсқа қатысуға жіберу туралы хаттама Б. Аманшин атындағы қазақ орта мектебі
images -> Педагогиканы ң жалп ы негіздер І
images -> Әуе кемелерінің халықаралық ұшуын қамтамасыз етуге арналған әуежайларды ашу және жабу қағидасын бекіту туралы
images -> Техникалық және кәсіптік, орта білімнен кейінгі білім беру саласында көрсетілетін мемлекеттік қызметтер стандарттарын бекіту туралы
images -> Бағдарламасы 11. 09. 2017-17. 09. 2017 ДҮйсенбі, 11 қыркүйек 7: 00 ҚР Әнұраны 7: 00 "Ауырмайтын жол ізде"


Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3   4   5   6


©kzref.org 2019
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет