Бухоро давлат университети



жүктеу 1.68 Mb.
бет1/7
Дата20.04.2018
өлшемі1.68 Mb.
  1   2   3   4   5   6   7

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
Ижтимоий-иқтисодий факультет
«Иқтисодиёт» кафедраси

«МУТАХАССИСЛИККА КИРИШ»

фанидан
М А Ъ Р У З А М А Т Н Л А Р И


Бухоро 2014


1-Мавзу. Мутахассисликка кириш фани ва укитиш жараёнининг баъзи масалалари (2 соат)

Режа:


  1. Мутахассисликка кириш фани ва унинг вазифалари

  2. Олий мактабнинг ўрта мактабга нисбатан ҳусусиятлари.




  1. Мутахассисликка кириш фани ва унинг вазифалари

Ўзбекистон қадимдан юқори даражада тараққий этиб келган деҳқончилик ва шаҳар маданиятининг бешиги бўлиб, у бир неча минг йиллик тарихга эга. Ўлка аҳолиси мазкур ҳудуд учун анъанавий бўлган пахтачилик, ипакчилик, боғдорчилик, узумчилик, полизчилик билан шуғулланиб келган. Ҳунармандчиликнинг қатор хиллари ривожланган. Тарихий давр ичида ўзбек авлодлари суғориш ишларини кенг йўлга қўйган эдилар.

Жаҳонда Ал-Хоразмий, Имом ал Бухорий, Аҳмад ал Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Нақшбандий, Амир Темур, Алишер Навоий, Беҳбудий, Фитрат, Чўлпон каби номлари дунёга танилган қомусий олимлар, шоирлар, маърифатчилар, лашкарбошиларни этказиб берган ўзбек халқи ўз мамлакатининг мустақил бўлишини орзу қилиб келган эди. Муштоқлик билан кутилган ана шу кун келди.

1991 йил Ўзбекистон тарихида янги саҳифа очди, шу йилнинг 1 сентябрида мамлакатимиз мустақиллиги эълон қилинди. 1992 йил 2 март куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ), Ўзбекистон Республикасининг ўз таркибига кириши тўғрисида қарор қабул қилди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон жаҳон тарихида нуфузли бўлган ташкилотнинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлди.

Республикамиз мустақилликка эришгандан кейин таълим тўғрисида қонун қабул қилинди. Кадрлар тайёрлашнинг миллий дастури тасдиқланди. Бу ҳужжат таълим тизимининг барча бўғинларида чуқур ислоҳотлар асосида давлатимиз сиёсатини устувор йўналишини белгилаб берди. Таълим жараёнининг мазмуни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Бу босқичнинг дастлабки йўналиши “Мутахассисликка кириш” ўқув курсини ўрганишдан бошланади.

Бу курсни ўрганиш жараёнида талаба фақат олий таълим ҳақида умумий тушунчага эга бўлиш билан чегараланмасдан, унинг ўрта таълимдан фарқини яхши тушуниб олиши керак, олий мактабни тузилиши ўқув жараёнининг ташкилий масалалари, тартиб интизом, йўналишлари ҳақида этарли даражада хабардор бўлиши керак. Бу биз ўрганаётган курснинг умумий вазифаси ва йўналишидир.

Курснинг умумий вазифаси олийгоҳ, шарт-шароитига тезроқ мослашиш бунинг учун ҳар бир талаб мақсад сари интилиб, ақлий меҳнат маданиятини тақсимлаштириши, ўз вақтини тежаб ундан мазмунли фойдаланишга ҳаракат қилиши керак.

«Мутахассисликка кириш» курсида талабанинг бўлажак ихтисоси, яъни иқтисодчи касби ҳақида тўлароқ маълумот бериш, талабаларнинг мустақил ишлаш методикаси билан таништириш, илмий тадқиқот ишлари ҳақида маълумот бериш, библиография механизмини тушунтириш кўзда тутилади. Шу билан бирга талабаларнинг ҳуқуқ ва бурчлари тушунтирилади.
«Мутахассисликка кириш»фанининг предмети ва ўрганиш усуллари.
Ҳар бир фаннинг шаклланиши фаннинг предметини шаклланиши билан биргаликда, унинг илмий билиш усулларининг қарор топиши билан ҳам боғлиқ. Ҳар бир фаннинг ўрганиш усуллари умумий тавсифга эга бўлиб, аммо ҳар бир фанни ўрганиш фаннинг предметидан келиб чиқади

Фаннинг қуйидаги ўрганиш усуллари мавжуд:

Диалектик усул: индукция, дедукция.

Илмий абстракция;

Таҳлил ва синтез;

Макро ва микроиқтисодий даражада ўрганиш;

Таққослаш;

Статистика ва бошқалар.

Фанни ўрганиш усулларидан энг аввало диалектик усулни кўриб чиқамиз. Диалектик усул табиат, жамият ва тафаккур ривожланиши қонуниятларини ўрганишга асосланган. Шунинг учун бу усул барча мавжуд фанларнинг, шу қаторда «Мутахассисликка кириш» фанининг ҳам асосида ётади. Диалектик усулда ривожланиш қуйидан юқорига, билиш эса оддийдан мураккабга томон ривожланади. Диалектика индукция ва дедукция усулларидан таркиб топган.

Индукцияда якка факт олиниб, умумий хулоса чиқарилади. Дедукцияда эса аксинча.

Илмий абстракция. Илмий абстракция усулида мавҳум объект илмга таянган ҳолда ўрганилади ва унинг фақат асосига эътибор қаратилади.

Таҳлил ва синтез. Бу усулда ўрганилаётган объект қисмларга бўлиб ўрганилади ва изчиллик билан таҳлил этилади. Синтез жараёнида объектнинг қисмлари ўрганилиб, умумий хулоса чиқарилади ва бу «натижа» деб қаралади.

Макро ва микро (иқтисодий) даражада ўрганиш. Макро даражада ўрганишда назарий масалаларни кенг кўламда, микро даражада эса кичик бир кўламда ўрганиш тушунилади. Макро даражада ўрганиш университет фаолиятидан мисол қилиб, 1-босқичдан то 4-босқичгача бўлган жараённи ўрганиш тушунилади, микро эса фақат 1-босқичдаги ўқув жараёнини ўрганишни айтиб ўтишимиз мумкин.

Таққослаш усулида ўрганилаётган объект даврлар бўйича ёки бошқа бир объект билан таққосланади.

Статистик усулда тадқиқот сонли кўрсаткичларга, жадвал маълумотларига асосланади. Жадвал маълумотларини чизмаларда акс эттириш график усул моҳиятини очиб беради.

Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» номли асарларида ўқитиладиган фан хусусиятлари бўйича устивор вазифалар.
Президентимиз Ислом Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» номли асарининг асосий мазмуни ва унда кўрилган масалалар бўйича кенг тасаввур ва билим ҳосил қилиш.

Фан хусусиятлари бўйича устивор вазифалар:

- талабаларда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, унинг келиб чиқиш сабаблари, намоён бўлиш шакллари ва таъсир оқибатлари тўғрисида кенг тушунча ва тасаввурлар ҳосил қилиш;

- жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг Ўзбекистонга таъсири, унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлувчи омиллар тўғрисидаги билимларни шакллантириш;

- жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг олдини олиш, унинг таъсир оқибатларини бартараф этишда фаол ва онгли равишда иштирок этиш мамлакатимиз ҳар бир фуқаросининг бурчи эканлигини англаш;

- талабаларда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида эришилган ютуқлар, уларни таъминлаш манбалари, ўзига хос жиҳатлари, муҳим макроиқтисодий кўрсаткичлар ва жараёнлар динамикасидаги асосий тенденциялар тўғрисида кенг билим ҳосил қилиш;

- мамлакатимиз тараққиётида эришилган ютуқлар мазмун-моҳиятини тушунтириш орқали талабаларда миллий ғурур ва ватанпарварлик туйғусини янада мустаҳкамлаш;

- мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда мавжуд муаммолар тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш ва уларни ҳал этиш йўллари борасида талабаларни мустақил фикрлашга ўргатиш;

- ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлашнинг кўп омилли ҳамда мураккаб жараён эканлигини, унинг зиддиятли жиҳатларини англаш, рўй бераётган ижтимоий-иқтисодий ҳодисаларни теран таҳлил қилиш ва баҳолаш кўникмаларини шакллантириш;

- мамлакатимизда рўй бераётган ўзгаришлар, янгиланишлар ва чуқур ижтимоий-иқтисодий жараёнларга нисбатан талабаларда ўзларининг ҳар томонлама асосланган, объектив, реал нуқтаи-назарлари ҳамда қарашларининг тўғри асосда ишлаб чиқилишига йўналтириш;

- мамлакатимиз иқтисодиётининг ривожланиш тенденциялари, унинг турли тармоқ ва соҳаларини янада тараққий эттириш имкониятлари, ҳудудларнинг ишга солинмаган ички салоҳиятлари тўғрисида ҳосил қилинган билимларни амалиётда қўллаш борасида дастлабки ўқув-амалий кўникмаларни ҳосил қилиш;

- республикамизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ҳамда улар натижасида рўй бераётган туб ўзгаришларнинг барчаси инсон манфаатларини рўёбга чиқариш мақсадига йўналтирилганлигини англаш, ёшларнинг жамиятимиздаги ўрни ва ролини чуқур хис қилишни таъминлаш асосида ўқувчи ва талабаларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини ошириш.




  1. Олий мактабнинг ўрта мактабга нисбатан ҳусусиятлари.

Олий мактабнинг ўрта мактабга нисбатан фарқини аниқлаш учун дастлаб олий мактабнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш керак. Бу йўналишлар қуйидагилардан иборат:

Олий мактабда бериладиган билимлар ҳажминингўрта мактабларга нисбатан ҳажми ва мазмуни жиҳатидан устунлиги;

Ўқитиладиган билимларни ихтисослиги;

Назарий билимлар билан амалий билимларни бир-бири билан ўзаро боғланиши ва тўлдириб бориши.

Агарда ўрта мактабда тақдим қилинадиган билимлар бир дарслик ҳажмида бўлса, олий мактабда 5-10 дарслик ҳажмида қўлланма бўлади. Буларнинг ҳар бири чуқур билим олишга хизмат қилади. Иқтисодий масалалар билан боғланган қарор ва тушунтиришга эътибор берилади.

Олий мактабда ёш жиҳатидан юқори бўлган (17 ёшдан юқориси) йигит ва қизлар таълим оладилар. Улар тартиб интизом жиҳатидан шаклланган бўладилар, ота-оналар мажлиси тез-тез чақириб турилмайди.

Ўрта мактабда талабанинг ўзлаштириш даражаси мунтазам текшириб борилади. Олий мактабда рейтинг тизими жорий қилинган. Ўрта мактабда фанлар дарс сифатида ўргатилади. Олий мактабда маъруза ва амалий машғулотлар асосида тушунтиришга аҳамият берилади.

Олий мактабларда талабаларнинг мустақил ишларини амалга оширишга алоҳида аҳамият берилади.

Шундай қилиб, олий таълим ўзининг билим даражаси билан ўрта таълимдан кескин фарқ қилади. Бундай юқори даражада билим бериш учун мустақил ишлашга алоҳида аҳамият берилади.

Ҳозирги даврда фан-техника тараққиётининг ўта ривожлани-ши ахборот оқимини кескин кўпайишига олиб келди.

Лекин ахборотни қабул қилиш, ўзлаштириш, таҳлил қилиш, баҳолаш, улар асосида хулоса чиқариш учун вақт ниҳоятда чек-ланган. Ахборот олинадиган манбалар турли туман ва хилма-хил. Тараққиёт туфайли улар янада такомиллашиб, янги-янги турлари вужудга келмоқда.

Инсон туғилганидан бошлаб, то умрининг охиригача ахборот қабул қилади ва олинган ахборотга ўз муносабатини билдиради. Инсон томонидан қабул қилинадиган ахборотлар тайёр ёки янги шакллантириладиган билимлардан иборат бўлади.

Биринчи ҳолатда тайёр билимлар ўзлаштирилади. Иккинчи ҳолатда янги билимга эга бўлиш учун интилиш туфайли уларни такомиллаштириш ва бойитиб бориш жараёни амалга оширилади. Ҳаёт учун кураш, инсоннинг ўз-ўзини сақлаш, ҳимоя қилиш ин-стинкти янги билимлар учун интилишни ҳаётий заруриятга айлан-тиради. Ёшларнинг мавжуд билимларни ўзлаштириш, янги билим-лар учун интилиши, асосан, таълим жараёнида шакллантирилади.

Таълим жараёни-таълим берувчи билан таълим олувчи ўртаси-даги қўйилган мақсад асосида белгиланган билим, кўникма ва та-рбияни таркиб топтиришга йўналтирилган ўзаро мулоқот (таъсир кўрсатиш) жараёнидир.

Таълим мақсади таълим натижаси сифатида ўқувчи эришиши лозим бўлган билим, кўникма, малака, одоб бўлиб, айнан шулар унинг шахсий фазилатларини шакллантиради.

Ахборотларни ўзлаштириш жараёнида қуйидаги билим бос-қичлари иштирок этади.


  • Сезги (кўриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм билиш, ҳис қи-лиш, улар инсоннинг кўзи, қулоғи, бурни, тили, териси орқали юз бериб, билишнинг бошланғич воситачилари ҳисобланади). Сезиш ҳали маълумотларни ўзлаштириш деган сўз эмас, бунда сезгилар орқали маълумотлар бир неча хусусиятларига кўра яхлит ҳолатга олиб келинади. Бу–маълу-мотларни идрок қилиш, дейилади.

  • Идрок (маълумотларни ранглар, белгилар, ҳаракат, кўриш, эшитиш, сезиш, ҳис қилиш орқали яхлит тасаввурга олиб келиш).

  • Хотира. У механик, образли, қисқа ва узоқ муддатли, их-тиёрий, ихтиёрсиз, тезкор бўлиши мумкин.

  • Тафаккур. Инсонни инсон сифатида барча мавжудотлардан алоҳида ажралиб туриши, уни табиатнинг гултожи сифатида эътироф қилиниши хам тафаккур билан боғлиқ. У таҳлил қилиш, синтез қилиш, таққослаш, мавҳумлаштириш, умумлаштириш, классификациялаш (туркумларга ажратиш), қарор қабул қилиш кабиларни ўз ичига олади.

  • Хаёл, ижодкорлик. Янги тимсоллар, янгиликлар яратиш, ихтиролар қилиш кабилардан иборат.


Назорат ва муҳокама учун саволлар

  1. «Мутахассисликка кириш» фани нима учун иқтисодий фанлар таркибидан ўрин олган?

  2. Фанни ўрганиш усуллари ҳақида тушунча беринг

  3. «Мутахассисликка кириш» фани ўз предметини ўрганишда қайси фанлар билан алоқада бўлади?

  4. «Мутахассисликка кириш» фанини ўқитиш нима учун керак?

  5. «Мутахассисликка кириш» фани нимани ўргатади унинг қандай вазифалари бор?

  6. «Мутахассисликка кириш» фанининг мазмунида нималарни ўргатиш мақсади ётади ва унинг мутахассислар тайёрлашдаги роли қандай?


2-Мавзу. 5230100 «Иқтисодиёт» (тармоқлар бўйича) давлат таълим стандартларининг моҳияти ва мазмуни
Режа

1. 5230100 – Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналишининг умумий тавсифи

2. 5230100 – Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши бўйича бакалаврнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар





  1. 5230100 – Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналишининг умумий тавсифи

1.1. Йўналиш - Ўзбекистон узлуксиз таълим Давлат таълим стандартлари, Олий таълимнинг Давлат стандарти, Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига киритилган.

1.2. Таълимнинг кундузги ўқиш шаклида муддати – 4 йил.

Академик даража – «Бакалавр».

1.3 Бакалавр:

• касблар ва лавозимлар миллий классификаторига мувофиқ олий маълумотли шахс эгаллаши лозим бўлган лавозимларда таълимнинг ушбу йўналиши бўйича мустақил фаолият кўрсатишга;

• ушбу таълим йўналиши ҳамда турдош таълим йўналишларининг магистратура мутахассисликлари бўйича олий таълим олишни давом эттиришга;

• қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимида қўшимча касбий таълим олишга тайёрланган бўлиши керак.

1.4. 5230100 – Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши бўйича бакалавр касбий фаолияти соҳалари ва объектларининг тавсифи

1.4.1. Йўналишнинг илм-фан ва иқтисодиёт соҳасидаги ўрни.

5230100 – Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) иқтисодий салоҳият ва вазиятларни ўрганадиган иқтисодий фан соҳасидаги йўналиш бўлиб, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш мажмуалари ривожланиши, иқтисодиёт тармоқлари ва минтақаларда макро-микроиқтисодий ривожланиш ва уни тартибга солиш механизми ҳамда миллий иқтисодиётни модернизациялаш стратегияси ва йўналишлари мажмуасини ўз ичига олади.

1.4.2. Касбий фаолият объектлари.

5230100 – Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши бўйича бакалавр касбий фаолиятининг объекти бўлиб, иқтисодиёт тармоқлари ва уларнининг таркиби, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш мажмуалари, ассоциациялар, коорпорациялар, концернлар, холдинглар, ишлаб чиқариш бирлашмалари, фирма ва компаниялар, банклар, хокимиятлар, вазирликлар, бошқармалар, шунингдек, турли мулк шаклидаги корхоналар, илмий тадқиқот муассасалари ва маҳаллий давлат органлари ҳисобланади.

1.4.3. Касбий фаолият турлари.

5230100 – Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши фундаментал, умумкасбий ва махсус тайёрланишларига мувофиқ қуйидаги касбий фаолият турларини бажариши мумкин:

- ишлаб чиқариш-иқтисодий: ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳалар фаолиятининг барча бўлинмаларида иқтисодчи, бухгалтер, менеджер, бошқарув лавозимларида фаолият олиб бориш;

- иқтисодий-режали: Республика, вилоят, шаҳар, туман, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш мажмуалари бўлинмаларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, давлат дастурлари учун тавсиялар, ҳамда башоратлар ишлаб чиқиш;

- иқтисодий-молиявий: иқтисодиётнинг барча тармоқларида иқтисодий кўрсатгичларни ўрганиш ва ҳисоблашни билиш, макроиқтисодий барқарорлик, истеъмол ва инвестиция функциялари, пул бозори ва банк тизими ўрнини аниқлаб бериш, ишлаб чиқариш режалари ва ресурслар харажатлари меъёрларини ишлаб чиқиш, иқтисодий самарадорлик бўйича ҳисоб-китоб олиб бориш ва бошқалар.

1.4.4. Турдош касбларга мослашиш имкониятлари.

5230100 – Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши қуйидаги касбий фаолият турлари бўйича ишлашга мослашиши мумкин:

- норматив-услубий: норматив, услубий ва ҳисоб-китоб асослари, баҳо, таҳлил, иқтисодий ва ижтимоий лойиҳаларни экспертиза қилиш;

- лойиҳавий-таҳлилий: лойиҳалар ва таклифларни институционал, иқтисодий ва ижтимоий концепцияларини таҳлил қилиш;

- ташкилий-иқтисодий: техник иқтисодий асослар, ташкилий ва иқтисодий ечимлар таҳлили ва бошқалар.

Бакалавр белгиланган тартибда олий ва ўрта махсус таълимнинг таълим муассасаларида, шунингдек, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида ишлаши мумкин.

1.5. Таълим олишни давом эттириш имкониятлари

5230100 – Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши бўйича бакалавр қуйидаги:

5А340101 – Иқтисодий назария;

5А340102 – Тармоқлар иқтисодиёти (тармоқлар ва соҳалар бўйича);

5А340103 – Макроиқтисодиёт;

5А340104 – Микроиқтисодиёт;

5А340105 – Минтақавий иқтисодиёт;

5А310106 – Статистика ва иқтисодиётда математика усуллари;

5А340107 – Иқтисодиётда ахборот тизими ва технологиялари;

5А340109 – Аҳолишунослик ва меҳнат иқтисодиёти;

5А 340110– Касб-хунар фанларни ўқитиш методикаси ва тармоқ стандартларига мос равишда магистратуранинг тармоқ мутахассисликлари бўйича ҳамда таълимнинг ваколатли бошқарув органи(лари) томонидан белгиланган, турдош таълим йўналишлари (мутахассисликлари) бўйича икки йилдан кам бўлмаган муддатда магистратурада ўқишни давом эттириши мумкин.
2. 5230100 – Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши бўйича бакалаврнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар
2.1. Бакалавр тайёргарлигига қўйиладиган умумий малакавий талаблар

Бакалавр:

• глобал фикрлаш, касбий маҳорат, компетентлик, зарурий билимлар ва амалий кўникмаларга эга бўлиши;

• Ватан тарихини билиши, руҳан миллий ва умуминсоний қадриятлар бўйича ўз нуқтаи назарини баён этиши ва илмий асослай олиши, миллий истиқлол ғояси асосида фаол ҳаётий ўринни эгаллаши;

• табиат ва жамиятда юз бераётган жараёнлар ва ҳодисалар ҳақида яхлит тасаввурга эга бўлиши, табиат ва жамият ривожи ҳақида билимларга эга бўлиши, улардан ҳаётда ва касбий фаолиятда замонавий илмий асосларда фойдалана олиши;

• инсонлар орасида жамиятга, атроф-муҳитга бўлган муносабатини тартибга солувчи ҳуқуқий ва ахлоқий меъёрларни касбий фаолиятда ҳисобга ола билиши;

• хорижий технологияларни ўзлаштириш натижасида ахборотни тўплаш, таҳлил қилиш, сақлаш, уларга ишлов бериш ва унумли фойдаланиш методларини эгаллаши, ўзининг касбий фаолиятида асосли мустақил фикрлаш ва керакли қарорлар қабул қила олиши;

• бакалавриатнинг мос йўналиши бўйича рақобатбардош умумкасбий тайёргарликка эга бўлиши;

• янги билимларни мустақил ўзлаштира олиши, ўзини такомиллаштириши ва ўз меҳнатини илмий асосда ташкил қила билиши;

• соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жисмонан бақувват ва спорт билан шуғулланиб бориш зарурати ҳақида илмий тасаввурга ва эътиқодга эга бўлиши, ўзини жисмонан такомиллаштиришнинг малака ва кўникмаларига эга бўлиши керак.


2.2. Касбий малакавий талаблар.

Бакалавр:

иқтисодий соҳада: иқтисодиёт ва тармоқларининг ривожланиш қонунлари ва қонуниятларини мукаммал билиши ва улардан фойдаланишни;

ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш соҳасида: корхона ва ташкилотларда, молия ва банк тизимида, махаллий бошқарувда, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқаришнинг самарали усулларини жорий этишни, етакчилик ва бошқарув кўникмалари устуворлигини таъминлаш хамда ривожлантиришни амалга оширишни;

бизнес ва тадбиркорлик соҳасида: турли мулкчилик шаклидаги корхоналарни тузиш ва улар фаолиятини бошқариш, жами талаб ва таклифни ўрганиш, уларни қондириш йўлларини билиши зарурлиги, ;

молия-ҳисоб соҳасида: миллий даромад, соф миллий маҳсулот, шахсий даромад ва ихтиёрдаги даромадни молиявий ҳисоб ва таҳлилни ўтказишни, корхоналарда ҳисоб ва ҳисоботларни аниқ олиб боришни, маблағларни қонунчилик доирасида ташкиллаштиришни, ўз вақтида бюджет ва бюджетдан ташқари фондларга мажбурий тўловларни амалга оширишни;

илмий соҳада: иқтисодиётда инфляция ва фоиз ставкаларини аниқлаш, жамғариш ва инвестиция моделини ишлаб чиқиш, миллий ишлаб чиқишнинг мувозанат даражасидаги хажми ва ўсиш суръатларини аниқлаш, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш ҳамда бошқарув фаолиятини ташкил этиш бўйича намунавий усулларда илмий-амалий тадқиқот ўтказишни;

таълим соҳасида: узлуксиз таълим муассасаларида ўқув жараёнини ташкил этиш ва ўтказилишига кўмаклашиш (ўқув персонали), тадқиқотларда иштирок этиш, маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил этиш, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида ўқув машғулотларини ўтиш, замонавий педагогик ва ахборот технологияларни эгаллаш ва тадбиқ этишни билиши керак.

Касбий маҳорат бўйича ўз билими ва кўникмасини эгаллаган лавозимида мустақил фаолият кўрсатиш талаблари ва профессионализмга жавоб бериши керак.

2.3. Таълим дастурлари бўйича билим, малака ва кўникмаларга қўйилган талаблар

2.3.1. Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар бўйича талаблар

Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар блоки бўйича талаблар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқлаган ««Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар» блоки бўйича бакалаврлар тайёргарлик даражаси ва зарурий билимлар мазмунига қўйилган талаблар» асосида белгиланади.

2.3.2. Математик ва табиий-илмий тайёргарлик бўйича талаблар

Математик коммуникатив курс

Бакалавр:

- математика дунёни билишнинг ўзига хос усули, унинг тушунчалари ва тасаввурларининг умумийлиги;

- математик моделлаш;

- информация, уни сақлаш, ишлов бериш ва узатиш методлари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;

- математик таҳлил, аналитик геометрия, чизиқли алгебра, комплекс ўзгарувчи функцияси назарияси, эҳтимоллик назарияси ва статистик математика, дискрет математиканинг асосий тушунчалари ва методларини;

- табиатшунослик ва техникадаги энг оддий тизимлар ва жараёнларнинг математик моделларини;

- муайян жараёнлар учун эҳтимолий моделларни ва тузилган модель доирасида ҳисобларни олиб боришни;

- турли даражадаги дастурлаш тилларини, маълумотлар базаларини, дастурий таъминот ва дастурлаш технологиясини;

- функционал ва ҳисоблаш масалаларини ечиш моделларини билиши ва улардан фойдалана олиши;

- объектларнинг миқдорий ва сифат нисбатларини ифодалаш учун математик символлардан фойдаланиш;

- моделларнинг иерархик структураси ва олинган натижалар қўлланилиши чегараларини баҳолашни ҳисобга олган ҳолда моделларни тадқиқ қилиш;

- экспериментал маълумотларга ишлов беришнинг асосий методлари ва усулларидан фойдаланиш;

- алгебрик тенгламаларни аналитик ва сонли ечиш;

- оддий дифференциал тенгламаларни тадқиқ қилиш, уларни аналитик ва сонли ечиш;

- математик физиканинг асосий тенгламаларини аналитик ва сонли ечиш;

- дастурлаш ва ҳисоблаш техникаси ҳамда дастурий таъминот имкониятларидан фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиши керак.

Табиий-илмий курс

Бакалавр:

- борлиқ бир бутун физикавий объект ҳақидалиги ва унинг эволюцияси;

-табиий-илмий фанларнинг назарий асосларини;

-ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришнинг қонуният, таъмойил ва омилларини ҳақида;

- халқаро меҳнат тақсимоти ва интеграцион жараёнлар ҳақида;

- Ўзбекистон ва айрим ҳорижий мамлакатларнинг табиати, аҳолиси ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш хусусиятлари ҳақида;

- атроф муҳит, экологик тизим, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан унумли фойдаланиш;

- жаҳон тарихи ва ноосферада инсоният эволюцияси хақида;

-бозор иқтисодиётини шакллантириш шароитида Ўзбекистонда ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш ва хўжаликларни ҳудудий ташкил этиш;

-хўжалик субъектларида бозор муносабатлари кўламини шакллантиришда минтақавий иқтисодий ривожланиш хусусиятлари ва уларнинг ривожланишга таъсири;

-жаҳонда, Ўзбекистоннинг айрим минтақалари ва ҳамдўстлик давлатларида юзага келган экологик муаммолар ва уларни ҳолати;

-техника ва технологияларни ривожланишининг атроф муҳитга таъсир этиши шакли ва даражаси ҳақида тасаввурга эга бўлиши;

-ижтимоий районлаштириш ва иқтисодий-географик тадқиқотлар усуллари;

- ижтимоий-экологик-иқтисодий тизимларни шаклланиш жараёнларини;

- худудларни табиий ресурс ва меҳнат ресурслари салоҳиятидан оқилона фойдаланиш йўллари;

- бозор иқтисодиёти шароитида Ўзбекистон Республикаси ва унга яқин хорижий мамлакатларда ишлаб чиқаришни ҳудудий жойлаштириш ҳамда ҳудудий ташкил этиш характери ҳақида;

-хўжалик юритувчи субъектларда ҳудудларнинг иқтисодий ривожланиши ва бозор кўламининг шаклланиш хусусиятлари ҳақида;

-моддий ишлаб чиқаришнинг асосий тармоқлари, банк, суғурта ва инвестиция фаолиятини худудий ташкил этиш соҳасидаги жараёнларнинг моҳияти хақида;

- техника ва технологияларнинг ишлаб чиқаришни ташкил этиш, ахборот мониторинги ва бошқариш билан ўзаро алоқаси хақида;

-Ўзбекистон Республикаси, мустақил ҳамдўстлик давлатлари ва бутун ер юзида экологик вазиятнинг мураккаблигини билиши ва улардан фойдалана олиши;

- алоҳида мамлакатлар ва минтақалар табиий шароити ва ресурслари, географик ўрнини белгилаш бўйича;

-ижтимоий-статистик маълумотлар йиғиш ва таҳлил қилиш бўйича;

- иқтисодий жихатдан табиий компонентларни тадқиқ этиш бўйича;

- ишлаб чиқариш жараёнларида ва техника объектларида оддий физик, кимёвий ва биологик тизимлар моделларидан фойдаланиш бўйича;

- табиий фанлар турли қисмларига хос бўлган катталиклар сон тартибини ўлчаш ва баҳолаш бўйича кўникмаларга эга бўлиши керак.

2.3.3. Умумкасбий фанлар бўйича талаблар

Умумиқтисодий курс

Бакалавр:

- бозор тузилмалари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари;

- микроиқтисодий ўзгаришларнинг назарий асослари;

- бозор қатнашчилари ва уларнинг фаолиятига таъсир қилувчи омиллар;

- бозор мувозанати ва умумий мувозанатлар;

- ижтимоий-иқтисодий жараёнлар ва ходисаларни миқдорий баҳолаш ва статистик ўзгаришлар;

- статистика назарияси асослари ва статистик кўрсаткичлар;

- чет эл мамлакатлари миллий иқтисодиётининг ривожланиш тажрибаси;

- миллий иқтисодиётнинг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашуви ва иқтисодиётнинг глобаллашуви;

- меҳнат иқтисодиётининг назарий асослари;

- меҳнат кўрсаткичлари, меҳнат жараёнлари ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги;

- инсон ресурслари, уларнинг шаклланиши, улардан самарали фойдаланишда демографик жараёнларнинг таъсири ҳақида тасаввурга эга бўлиши;

- талаб ва таклиф асосларини;

- номинал ва реал ЯИМ ва даромадларни ҳисоблашни;

- иқтисодий ислоҳотлар ва унинг устивор йўналишларни;

- ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш корхоналарида турли хил хўжалик операцияларини;

- корхонани истиқболини аниқлашда хориж давлатларида содир бўлаётган сиёсий - иқтисодий жараёнларни мулоҳаза қилиш ва у асосида корхона истиқболини белгилаш;

- жахон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар ривожланиш тенденцияларини;

- ривожланган мамлакатларда инсон ва капитал ресурсларидан оқилона фойдаланишни;

- макроиқтисодий ҳолатни акс эттирувчи асосий кўрсаткичларни;

- компания, ассоциация, коорпорацияларнинг роли ва аҳамиятини;

- статистик кузатишни ташкил этиш тамойилларини;

- статистик кўрсаткичларни тақдим этишнинг асосий усулларини;

- меҳнат унумдорлиги ва уни ошириш омиллари, резервлари ва асосий йўлларини;

- ходимлар меҳнатини баҳолаш ва иш ҳақини ташкил этиш тизимини билиши ва фойдалана олиши;

- микро-макроиқтисодий ўзгаришлар қонуниятларини таҳлил этиш;

- микро ва макро кўрсаткичларни ҳисоблаш;

- бозор иштирокчиларини иқтисодий фаолиятини таҳлил қилиш;

- ишсизлик ва инфляция даражалари бўйича тадқиқотлар ўтказиш;

- стратегик ва бизнес режаларни тузиш;

- меҳнат кўрсаткичларини таҳлил қилиш;

- инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича кўникмаларга эга бўлиши керак.

Бизнес курси

Бакалавр:

- менежмент назарияси ва амалиётининг ривожланиши;

- менежмент қонунлари ва тамойиллари;

- маркетинг назарияси концепцияси ва унинг эволюцияси;

- маркетинг тамойиллари, вазифалари ва функциялари;

- пул функциялари ва унинг муомаласи қонунлари;

- пул - кредит сиёсати ва инструментлари;

- бухгалтерия ҳисобининг усуллари;

- бухгалтерия ҳисобининг усуллари; бухгалтерия балансининг тузилиши;

- хўжалик операциялари таъсирида балансда содир бўладиган ўзгаришлар;

- молиявий бошқарув ва назорат;

- солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва хусусиятлари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;

- менежер фаолиятини ташкил этиш ва қарор қабул қилишни;

- менежмент самарадорлиги, менежментда низо ва стресларни бошқаришни;

- товарлар ва хизматлар маркетингини;

- стратегик ва операцион маркетини;

- банк тизими турлари, операциялари ва функцияларини;

- пул маблағлари ва ташкилотлар ўртасида ҳисоб-китоблар ҳисобини;

- материаллар ҳисоби, уларни туркумлаш ва баҳолашни;

- хўжалик юритувчи субъектлар молиясини;

- солиқлар ва макроиқтисодий кўрсаткичларини узвий боғлиқлигини билиши ва фойдалана олиши;

- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ташкил қилиш;

- менежмент тизимида етакчилик;

- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда бошқарув;

- инсон ресурслари менежментини ташкил қилиш;

- ноаниқлик шароитларида бошқарув қарорлари қабул қилиш;

- моддий ва маънавий рағбатлантириш усулларидан фойдаланиш;

- кадрларни танлаш ва баҳолаш;

- ҳамкорлар билан музокара юритиш;

- ҳамкорлар билан шартномалар тузиш;

- нарх шакллантириш;

- бозор ҳолати ҳақида ахборот тўплаш, узатиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш бўйича малакага эга бўлиши лозим.

Тармоқ фанлари курси

Бакалавр:

- республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва иқтисодиётни модернизациялашнинг асосий йўналишлари;

- саноат тармоқлари иқтисодиёти;

- инвестицияларни лойихалаштириш ва техник-иқтисодий асослаш тамойиллари;

- агросаноат мажмуи (АСМ) тармоқлари иқтисодиёти;

- бозор ва тадбиркорлик инфратузилмаси;

- корхона иқтисодиёти ташқи ва ички муҳити;

- ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг атроф муҳитга таъсири;

- иқтисодий ўсиш омиллари ва улардан фойдаланиш йўналишлари;

- меҳнат бозори ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш тизими ҳақида тасаввурга эга бўлиши;

- республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, иқтисодиётни модер-низациялаш ва ислоҳатларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишларини;
- республиканинг маъмурий-ҳудудий бўлинишини;

- республика иқтисодиётининг тармоқ, минтақавий ва таркибий тузилишини;

- иқтисодиёт тармоқлари ва минтақаларни ривожлантиришнинг устивор йўналишларини;

- иқтисодиёт тармоқлари ва минтақаларнинг инвестицион жозибадорлиги кўрсаткичларини баҳолашни;

- иқтисодий ўсиш омиллари ва кўрсаткичлари тахлилини;

- меҳнат ресурсларини жойлаштиришнинг қонуниятлари ва тамойилларини;

- меҳнат бозори ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш шакллларини;

- бозор инфратузилмасини ривожлантириш ва такомиллаштириш йўлларини;

- талаб ва таклиф мувозанати таҳлили ҳамда бозор ҳажмини башорат қилишни;

- корхона иқтисодиётини ташкил этиш йўлларини;

- корхона иқтисодиётини самарали ривожлантиришнинг ички ва ташқи муҳити омилларини;

- корхона стратегияси ва тактикасини ишлаб чиқиш йўлларини билиши ва фойдалана олиши;

- иқтисодиётни модернизациялаш, техник ва технологик ривожлантириш йўналишларини баҳолаш;

- республика ва минтақалар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг макроиқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қилиш;

- республика ва минтақалардаги ижтимоий- демографик ҳолатни таҳлил қилиш;

- республика ва минтақалар иқтисодиёти тармоқларида товар ва хизматлар ишлаб чиқаришни таҳлил қилиш;

- республика минтақаларида бозор инфратузилмасини тахлил қилиш;

- иқтисодий хавфсизлик турларини таснифлаш ва оқибатларини баҳолаш;

- картографик усул ёрдамида республика маъмурий-ҳудудий бўлинишини аниқлаш;

- маҳаллий бюджет даромадларининг шаклланиши ва харажатларининг сарфланиш манбаларини тахлил қилишга оид масалаларни ечиш;

- инвестиция сиёсатини самарали бошқариш;

- меҳнат бозори ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш тизими самарадорлигини баҳолаш;

- аҳолини иш билан бандлиги ва турмуш фаровонлигини ошириш кўрсаткичларини таҳлил қилиш;

- товар ва хизматлар ишлаб чиқариш бўйича минтақалар ихтисослашувини аниқлаш;

- корхона иқтисодиётини ривожлантиришга қаратилган аниқ таклифлар ишлаб чиқиш;

- корхоналарда хамкорлик музокаралари ва кооперацион алоқаларни ўрнатиш бўйича малакага эга бўлиши лозим.


2.3.4. Ихтисослик фанлари бўйича талаблар:

Ихтисослик фанлари курси

Бакалавр:

- иқтисодий тизимлар ва уларнинг таснифи, ҳусусиятлари;

- бозор ва бозор иқтисодиёти тушунчалари;

- ахборот асимметрияси, тадбиркорлик ва бизнес хатарлари турлари;

- ҳалқаро бозор ва жаҳон мамлакатларида бизнесни ривожлантириш ҳамда бошқарилиш таснифи, уларнинг ўзига хос ҳусусиятлари;

- ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг назарий, ташкилий-ҳуқуқий асослари устувор йўналишлари;

- мутахассисларга бўлган талабни аниқлаш услуби;

- халқ ҳўжалиги баланси ва милий ҳисоблаш тизими тушунчалари, уларнинг таркибий тузилиши ва кўрсатгичлари;

- милий ҳисоблаш тизимини ҳисобланиш тартиби ва макроиқтисодий кўрсаткичлари;

- қабул қилинаётган янги қонунлар ва ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг такомиллашуви натижасида лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш учун очилаётган янги имкониятлар;

- ғоялар ва уларнинг таснифи;

- тадбиркорлик ғояси ва уни амалга ошириш босқичлари;

- лойиҳа ғоясининг келиб чиқиши асослари, лойиҳа олди, лойиҳалаш, лойиҳани амалга ошириш босқичларини олдиндан кўра билиш;

- лойиҳанинг иқтисодий, тижорий, экологик, ижтимоий, қиймати ва самарасини институционал ўзгаришлардан олинадиган нафни ҳисоблаш ҳамда баҳолаш;

- ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тушунчаси, йўналишлари асослари кўрсаткичлари;

- иқтисодиётнинг тармоқ, минтақавий ва таркибий тузилиши;

- меҳнат бозори ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш тамойили, тизимлари;

- меҳнат ресурсларини бошқариш тамойиллари;

- ижтимоий ривожланиш таркиби, унинг тизимлари;

- миллий иқтисодиётни барқарор ва мутаносиб ривожланиш омиллари ҳамда шарт-шароитлари;

- минтақаларни комплекс ривожлантириш хусусиятлари ва муаммоларни асосий индекаторлари

- радикал инновациялар – жамиятдаги ўзгаришларнинг асосий воситаси эканлиги;

- стратегик режалаштириш услубияти, усуллари ва босқичлари;

- инновацион ананавий ривожланиш моҳияти;

- STEP, ATDA, PEST таҳлиллари;

- барқарор ривожланиш муаммоларини тадқиқ этиш;

- узоқ муддатли стратегик режалаштиришни эҳтиёжга кўра қўллаш;

- миллий иқтисодиётнинг барқарор ва мутаносиб ривожлантириш ҳақида тасаввурга эга бўлиши;

- иқтисодий тизимлар ва бозор таснифларини;

- ноаниқлик шароитида ахборот асимметрияси ва тадбиркорлик ҳамда бизнес хатарларни ўлчашни;

- меҳнат унумдорлиги ва самарадорликни;

- иқтисодий танлов қоидасини ва муқобил хатарларни;

- бизнес ва тадбиркорликни юритиш, бошқариш тамойилларини;

- иқтисодиётни истиқболли тартибга солиш ва бошқаришни ташкилий-ҳуқуқий, назарий- услубий асосларини;

- иқтисодиётни тартибга солиш турлари, воситалари ҳамда шакилларини ҳуқуқий-меъёрий асосларини;

 лойиҳаларни таҳлил қилишда фойдаланиладиган нормативлар ва улардан қиёсий хулосалар қилишни;

 лойиҳаларнинг муқобил вариантларини таққослаш ва хулосалар қилишни;

 лойиҳаларни самарадорлигини кўрсатиб, исботлаб беришни ҳамда инвестор олдида техник-иқтисодий асосларини ҳимоя қилишни;

- янги лойиҳа ғояларини ярата олиш ва ишлаб чиқишни;

- иқтисодиёт асосини ташкил этувчи тармоқлар таркибини;

- иқтисодиётни тартибга солишда молия-кредит воситаларини;

- иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солинишини;

- иқтисодиётни тартибга солишда бюджет-солиқ сиёсатининг ролини;

- давлатнинг иқтисодиётга максимол ва минимол аралаш чегараларини;

- миллий ҳисоблар тизимини ва унинг асосий таркибий қисимларини;

- турли макро ва микро стратегия амалга оширишни;

- стратегияни табақалаштириш ва уларни устуворини танлашни;

- стратегик режалаштириш жараёнининг асосий босқичларини ва хусусиятларини;

- стратегик таҳлилни амалга ошириш йўналишларини;

- индикатив режалаштиришнинг услубияти ва ҳуқуқий базасини билиши ва улардан фойдалана олиши;

- бозор турларини ажратиш ва таҳлил қилиш;

- эҳтиёжларни қондиришнинг оптимал даражасини аниқлаш;

- фойда ва рентабелликни ҳисоблаш;

- бизнес хатарларини камайтириш ва ўлчаш, баҳолаш йўлларини аниқлаш;

- чекланган ресурсларни асраб, улардан оқилона фойдаланиш;

- талаб ва жами таклифни мутаносибликни турли талқинларининг;

- аниқ даврда ҳал этилаётган ижтимоий муаммолар ва иқтисодиёт ҳолати;

- ижтимоий-йўналтирилган бозор иқтисодиёти даврида стратегик режалаштириш роли ва хусусиятлари;

- тайёр лойиҳаларни таҳлил қилиш ва энг самарали вариантини молиялаштиришга тавсия этиш;

- лойиҳаларни техник-иқтисодий ассортиментини ишлаб чиқиш;

- лойиҳаларни корхона ва инвестор нуқтаи назаридан баҳолаш;

- лойиҳа олди ҳамда лойиҳалаш босқичларида ўз ҳисоб-китоблари билан тавсия ва таклифлар бериш;

- ресурсларни прогнозлаштириш ва уларни таркиби;

- прогнозлаштириш моделлари ва турлари;

- тармоқни прогнозлаштириш моделлари;

- ижтимоий-иқтисодий ўз-ўзини бошқариш тўғрисидаги қонун;

- прогнозлаштиришнинг самарасини;

- муайян даврда ҳал этилаётган муаммолар ва иқтисодиёт ҳолатининг таҳлили;

- мамлакатнинг юксалиш даражасини тавсифловчи кўрсаткичларни ҳисоблаш;

- мамлакат интеграция жараёнларини жадаллаштиришда инвестиция сиёсати;

- барқарор ривожланиш стратегиясининг ижтимоий жиҳатлари;

- турмуш даражасини ифодаловчи асосий кўрсаткичларни ҳисоблаш;

- барқарор ва мутаносиб ривожланишни баҳолаш;

- меҳнат муносабатлари соҳаси стратегиялари ва уларни баҳолдаш;

- ижтимоий фаолликни ривожлантириш стратегиясини;

- аҳолининг ижтимоий мухофаза қилишни яхшилаш;

- ижтимоий-демографик кўрсаткичларни тахлил қилиш;

- рақобатчилик стратегияларни тахлил қилиш ва баҳолаш;

- стратегик бошқариш назариясида эгулувчанлик тамойиллари;

- минтақалар комплекс ривожлантириш дастурларини баҳолаш ва тахлил қилиш;

- минтақа кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, касаначилик фаолиятини ривожлантириш орқали аҳоли бандлиги, турмуш фаравонлигини ошириш имкониятлари;

- минтақада экспортга йўналтирилган ва импортнинг ўрнини босувчи товар ва хизматлар ишлаб чиқариш тизими таҳлили

бўйича кўникмаларига эга бўлиши керак.

Ихтисослик фанлари бўйича бакалавр:

- ихтисосликка мос соҳаларнинг асосий илмий – назарий, ташкилий-ҳуқуқий муаммолари ва ривожланиш истиқболларини ҳамда уларнинг турдош соҳалар билан ўзаро алоқасини тушунишини;

- ихтисосликнинг муайян соҳаси билан боғлиқ бўлган асосий объектларни, ҳодиса ва жараёнларни билиши, уларни тадқиқ қилиш усулларидан фойдаланишни;

- ўрганилаётган иқтисодий объектларга қўйиладиган ташкилий-иқтисодий талабларни таърифлаб беришни уддалаши, уларни амалга оширишнинг мавжуд илмий-амалий воситаларини билиши керак.

Бакалавр ихтисослигига қўйиладиган муайян талаблар ихтисослик ўқув фанлари туркумидан танланган вариантдаги ўқув фанларининг мазмуни бўйича олий таълим муассасаси томонидан ўзгартирилиши мумкин.

2.3.5. Битирув малакавий иши (лойиҳаси) га қўйиладиган талаблар

Битирув малакавий ишида бакалавр фанларнинг ҳамма туркумлари бўйича билимлар қўлланилишини талаб қиладиган тугалланган касбий вазифани ечади.

Мазкур ишда бакалавр:

- ечилаётган вазифа бўйича масала ҳолатининг шарҳини ва бу масала ҳолатининг таҳлилини бериши керак;

- эришиладиган мақсадни шакллантиради, вазифани ечишнинг турли вариантларини кўриб чиқади ва рационал вариантини аниқлайди;

- рационал вариантнинг услубий, таҳлилий, конструкцион ва иқтисодий ечимини беради;

- вазифа ечими бўйича хулоса ва таклифларни беради ҳамда уларни иқтисодиётнинг мос соҳаларида қўллаш имкониятини аниқлайди.

2.3.6. Малакавий амалиёт бўйича талаблар

Ишлаб чиқариш амалиёти

Бакалавр:

- иқтсиодиётни ривожлантириш учун транспорт, иқтисодий ва маданий ресурсларни;

-иқтисодий соҳасидаги қонуний актлар ва нормативларни;

- амалиёт объекти томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ёки кўрсатилаётган хизматларни лойиҳалаштиришни ва уни бозорга етказиш усулларини билиши ва улардан фойдалана олиши;

- иқтисодиётни турли соҳаларида хўжалик юритишнинг илғор шаклларидан фойдаланиш;

- макроиқтисодий қонуниятлар ва улардан амалий фаолиятда фойдаланиш;

- шартнома ва келишувлар тузиш кўникмаларига эга бўлиши керак.

Битирув олди амалиёти

Бакалавр:

- ишлаб чиқариш шароитларида тармоқ соҳалари фанлари бўйича назарий ва амалий билимларни;

- ташкилий-иқтисодий босқичларни тахлил қилишни;

- белгиланган дастур ва танланган мавзу амалиёт объекти билан боғлиқлигини;

- битириув малакавий иши мавзуси учун маълумотлар йиғиш, тахлил қилишни ва унинг натижасида мулоҳаза ва таклифлар беришни билиши ва фойдалана олиши;

- малакавий амалиёт ҳисоботини тайёрлаш, амалиёт объектга бахо бериш ва иқтисодий ҳисоботларни таҳлил қила олиш;

- тўпланган маълумотларни тахлил қилиш ва маълум хулосалар бериш даражасидаги;

- ишлаб чиқариш амалиёти хисоботини мустақил таёрлаш ва химоя қилиш даражасидаги;

- малакавий амалиёт ҳисоботини тайёрлаш, амалиёт объектга бахо бериш ва иқтисодий ҳисоботларни таҳлил қила олиш бўйича;

- малакавий амалиёт ҳисоботи ҳимояси учун илмий хулосалар ва тавсиялар бера олиш даражасидаги кўникмаларга эга бўлиши керак.
3. Таълим дастурининг мазмуни ва компонентлари
3.1. 5230100–Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши бўйича бакалаврларни тайёрлашнинг таълим дастури таълимнинг кундузги шакли бўйича 4 йил ўқишга мўлжалланган бўлиб, қуйидаги вақт тақсимотига эга:
Назарий ва амалий таълим, шу жумладан, оралиқ ва якуний аттестациялар 136 ҳафта

Малакавий амалиёт:

- ишлаб чиқариш малакавий амалиёти

- битирув олди малакавий амалиёти

11 ҳафта

11 ҳафта


Битирув малакавий иши 8 ҳафта

Давлат аттестацияси 2 ҳафта

Таътиллар 36 ҳафта

Жами 204 ҳафта


3.2. Талаба ҳафталик ўқув юкламасининг максимал ҳажми 54 соат, шундан аудиториядаги ўқув юкламаси – 28 соатгача, қолган соатлар ҳажми мустақил таълим учун ажратилади.

3.3. Жорий, оралиқ ва якуний аттестацияларни ҳисобга олган ҳолда таълим дастурининг умумий ҳажми 4 йиллик ўқув даври учун 9072 соатни ташкил этади.

3.4. Таълим дастурини ўзлаштиришда бир қатор масалалар аудитория соати ҳисобига интеграллаштирилган курслар муаммоси бўйича талабаларнинг мустақил таълими кўзда тутилади.

3.5. 5230100 – Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) йўналиши бўйича таълим дастурининг зарурий мазмуни.

3.5.1. Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар

Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар блоки фанлари мазмуни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасдиқлаган «Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар» блоки бўйича бакалаврлар тайёргарлик даражаси ва зарурий билимлар мазмунига қўйилган талаблар» асосида белгиланади.

3.5.2. Математик ва табиий-илмий фанлар

Математик коммуникатив курс

Олий математика:

“Олий математика” курсининг предмети, мақсади ва вазифалари, унинг иқтисодиётда тутган ўрни. Матрицалар ва уларнинг хоссалари. Детерминантлар ва уларнинг асосий хоссалари. Чизиқли тенгламалар системаси. Гуасс усули.Тенгламалар системасини ечишнинг бошқа усуллари. n-ўлчовли ҳақиқий арифметик векторлар фазоси. Векторлар системаси. Чизиқли фазо. Квадратик формалар. Халқаро савдо модели. Аналитик геометриянинг предмети ва вазифалари. Текисликдаги аналитик геометрия. Тўғри чизиқ, айлана, эллипс, гипербола ва парабола. Иккинчи тартибли эгри чизиқлар. Фазодаги аналитик геометрия. Иккинчи тартибли сиртлар.

Математик анализ элементлари. Тўпламлар ва улар устида амаллар. Сонли кетма – кетликлар ва уларнинг хоссалари, яқинлашувчанлиги. Бир ўзгарувчили функция, унинг берилиш усуллари. Функция лимити. Ажойиб лимитлар. Бир ўзарувчили функция хосиласи. Ҳосиланинг механик, геометрия ва иқтисодий талқини. Мураккаб функция хосиласи. Функция экстремумининг зарурий ва етарли шартлари. Кўп ўзгарвчили функция ва унинг хусусий ҳосилалари. Кўп ўзгарувчили функция экстремуми.

Бошланғич функция ва унинг хоссалари. Аниқ интеграл ва уни ҳисоблаш усуллари. Интегралнинг иқтисодиётдаги татбиқлари.

Дифференциал тенгламалар. Биринчи тартибли дифференциал тенгламалар, ўзгармас коэффициентли юқори тартибли чизиқли тенгламалар. Дифференциал тенгламаларнинг иқтисодиётда қўлланилиши.

Сонли қаторлар ва уларнинг яқинлашиш шартлари. Функционал қаторлар. Даражали қаторлар. Тейлор ва Маклорен қаторлари.

Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика:

“Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика”нинг фан сифатида вужудга келиш босқичлари ва унинг иқтисодий жараёнларда қарор қабул қилишдаги роли. Элементар ҳодисалар фазоси, ҳодиса ва улар устида амаллар. Эҳтимоллар назариясининг аксиоматик қурилиши.Эҳтимол тушунчаси. Эҳтимоллик таърифалари ва хоссалари. Шартли эҳтимол. Ҳодисаларнинг боғлиқмаслиги. Тўла эҳтимоллик формуласи. Байес формуласи.

Боғлиқмас синашлар кетма-кетлиги. Бернулли теоремаси. Пуассон теоремаси. Муавр-Лапласнинг локал ва интеграл теоремалари. Энг катта эҳтимоллик сон. Тасодифий миқдор ҳақида тушунча. Дискрет тасодифий миқдорлар ва уларнинг тақсимот қонунлари (биномиал, геометрик ва Пуассон тақсимот қонунлари). Узлуксиз тасодифий миқдорлар. Тақсимот функция тушунчаси. Зичлик функцияси. Нормал қонуннинг иқтисодиётда қўлланилиши. Кўп ўлчовли тасодифий миқдорлар. Ковариация ва корреляция коэффициенти. Катта сонлар қонуни. Марказий лимит теорема.

Эмпирик тақсимот функция ва унинг хоссалари. Нуқтавий баҳолар, уларнинг асосий хоссалари. Баҳолашнинг классик усуллари. Интервалли баҳолар. Ишончлилик интервали. Статистик гипотезаларни текшириш. Асосий ва альтернатив гипотезалар. Оддий ва мураккаб гипотезалар. Пирсоннинг мослик критерийси.

Регрессион таҳлилнинг асосий масалалари. Чизиқли корреляцион таҳлил. Кўп ўлчовли регрессия. Вақтга боғлиқ тасодифий миқдорлар. Кетма – кетлигининг таҳлили. Вақтга боғлик қаторларни башорат қилиш усуллари.

Иқтисодий-математик усуллар ва моделлар:

Иқтисодий-математик усуллар ва моделлар фанининг иқтисодий жараёнларни ўрганишдаги аҳамияти. Иқтисодиётнинг иерархик тузилиши ва иқтисодий жараёнларнинг мураккаблиги. Иқтисодий ресурсларнинг чегараланганлиги ва танлов.

Иқтисодий-математик усуллар ва моделларнинг таснифи. Оптимизацион, баланс, корреляцион-регрессион, матрицали усуллар. Статик, динамик, тренд, магистрал, чизиқли ва чизиқсиз моделлар. Бозор иқтисодиёти моделлари. Бир ва икки индексли моделлар. Чизиқли дастурлаш усулининг масалалари. Иккиланган масалалар ва уларнинг иқтисодий маъноси.

Тақсимот усуллари. Транспорт масаласи. Иқтисодий субъектлар ўртасида оптимал иқтисодий алоқаларни аниқлаш. Ишлаб чиқариш субъектлари қувватларини оптималлаш. Янги ишлаб чиқариш корхоналарини бозор талаблари асосида жойлаштириш ва ривожлантириш. Оптималлаш моделлари. Чегараланган ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиб, корхоналарнинг бозор талаблари асосида маҳсулот ишлаб чиқаришининг кўп вариантли ечимларини аниқлаш.

Иқтисодий динамика. Иқтисодий жараёнлар ва уларга таъсир этувчи омиллар ўртасидаги боғланишлар. Боғланишлар турлари: тўғри ва тескари. Корреляция коэффициенти. Регрессия коэффициенти. Иқтисодий таҳлил ва башоратлаш. Ишлаб чиқариш функциялари. Иқтисодий ўсиш моделлари.

Матрицали моделлар. Тармоқлараро баланс моделлари. Тармоқлараро балансда агрегациялаш муаммолари. Бевосита ва тўлиқ харажатлар коэффициентлари. Тармоқлараро баланс моделлари ёрдамида пировард маҳсулотлар ҳажмини аниқлаш. Тармоқлараро баланс моделларида меҳнат харажатларини аниқлаш. Соф маҳсулот ва унинг қайта тақсимланиши.

Ўйинлар назарияси. Оммавий хизмат кўрсатиш моделлари. Тўрли моделлар.

Информатика ва ахборот технологиялари:

Ахборот тушунчаси. Ахборот ва маълумотларнинг таснифи ва хусусиятлари. Ахборотларни йиғиш, узатиш, кайта ишлаш ва тақдим этиш жараёнларининг тавсифи. Жамиятни ахборотлаштириш жараёнлари. Ахборотлашган жамият. Ахборот маданияти. Иқтисодиётда ахборот технологиялари фанининг мақсад, вазифалари ва предмети. Ахборот инфраструктураси. Ахборотлаштириш концепцияси ва унинг вазифалари. Ўзбекистон Республикаси ахборотлаштириш дастури ва уни амалга оширишнинг чора-тадбирлари. Ўзбекистон Республикасининг ахборотлаштириш, компьютерлаштириш ва замонавий ахборот технологияларини иқтисодиётга тадбиқ қилиш тўғрисидаги Қонунлари. Юқори малакали мутахассисларни тайёрлашда фаннинг аҳамияти. Технологиялар. Ахборот технологиялари. Технологияларнинг умумназарий жиҳатлари. Моддий ресурслар: маҳсулот, ахборот маҳсулоти, технология компонентлари Автоматлаштирилган ахборот технологияларининг таснифи. Ахборот тизимининг бутун ҳаётий цикли. Ахборот технологиясининг элементлари. ААТни тадбиқ қилиш усуллари. Компьютер графикаси. Тармоқли ААТ. Интеграллашган ахборот технологиялари. Ахборот фаолияти. Ахборот-коммуникациялар бизнеси иштирокчиларининг ўзаро муносабатлари. Интерактив хизматлар. Ахборот-коммуникациялар бизнесига таъсир қилувчи омиллар. Ахборот маҳсулотлари. Интерактив хизматлар маҳсулотларининг таснифи. Ахборот технологиялари эволюцияси. Механик, электро-механик, электрон давр. Ахборотни тақдим этиш тизимининг ривожланиши. Нутқ, ёзув, китоб. Коммуникация тизимининг ривожланиши. Телеграф, телефон, радио, телевизор, Интернет, видеоконференция, телеконференция. Ахборот технологияларининг ривожланиш тенденциялари. Глобаллаштириш. Конвергенция. Ташкилотни бошқаришнинг автоматлаштирилган ахборот тизими. Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг концептуал ва функционал модели. Автоматлаштирилган ахборот тизимининг тузилиши. Ахборот таъминоти. Техник таъминот. Математик таъминот. Дастурий таъминот. Умумий тизимли дастурий таъминот. Махсус дастурий таъминот. Услубий таъминот ва ташкилий таъминот. Эргономик таъминот. Ҳуқуқий таъминот. Лингивинистик таъминот. Ахборот тизимининг функционал қисми. Автоматлаштирилган ахборот тизимининг ҳаётий цикли. Автоматлаштирилган ахборот тизимларини автоматлаштириш даражаси бўйича туркумлаш. Автоматлаштирилган ахборот тизимларини бошқарув жараёни бўйича туркумланиши. Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг қўлланилиш ва фаолият кўрсатиш соҳаси бўйича туркумланиши. Бошқарув тизимининг даражаси бўйича автоматлаштирилган ахборот тизимларини туркумланиши. Автоматлаштирилган ўқитиш тизимлари. Сифат даражаси бўйича автоматлаштирилган ахборот тизимларининг синфларга бўлиниши.

Табиий-илмий курс

Иқтисодий география ва экология:

Иқтисодий география ва экологиянинг предмети, тадқиқот усуллари ва вазифалари. Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш /ИЧКЖ/ омиллари ва принципларининг тарихан ўзгарувчанлиги ва уларнинг бозор иқтисодиёти шароитида ўзига хос хусусиятлари. ИЧКЖнинг ижтимоий-сиёсий, техника-иқтисодий, табиий ва кўп аспектли омиллари. Дунё сиёсий харитасининг муҳим ўзгаришлари. Дунё мамлакатлари типологик классификацияси. Дунё-айрим гуруҳ мамлакатлари ижтимоий-иқтисодий ривожланиш хусусиятлари. Дунё аҳолиси географияси. Демографик ва миграцион сиёсат. Жаҳон хўжалиги географияси ва халқаро меҳнат тақсимоти. Дунёнинг регионал таърифи.

Ўзбекистон – янги мустақил давлат, унинг халқаро нуфузининг кенгайиб бориши. Ижтимоий-географик, харбий стратегик, мезо ва макрожойланиш хусусиятлари таҳлили. Ўзбекистон меҳнатва табий ресурс салоҳиятини иқтисодий баҳолаш. Табиат ресурсларидан ноўрин фойдаланиш экология оқибатлари. Орол муаммоси, янги иқтисодий шароитда атроф муҳитни асраш ва табиатдан фойдаланиш бошқарув тизимини такомиллаштириш. Ўзбекистон демографик сиёсати ва аҳоли бандлиги муаммолари. Ҳозирги босқичда иқтисодий ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари. Хўжаликнинг тармоқ ва худудий тизимларини қайта қуриш,кўп ўкладли иқтисодиётни барпо этиш. Хўжалик юритишнинг бозор механизмларини жорий қилиш. Саноат, қишлоқ хўжалиги, инфраструктура соҳаларининг ривожланиши ва худудий ташкил хусусиятлари. Ўзбекистон табиий иқлим зоналарга бўлиш тамойиллари ва уларнинг иқтисодий-географик таъриф. Ташқи иқтисодий алоқаларнинг ривожланиши. Чет эл инвеститциясининг ўсиб бориши.

Экология фанининг назарий асосдари. Биосфера, экологик омиллар ва тизимлар. Табиат билан жамият ўртасидаги ўзаро муносабатлар. Бозор иқтисодиёти ва табиатдан фойдаланишнинг экологик-иқтисодий асослари. Табиат компонентларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг экологик-иқтисодий асослари. Минерал хом ашё ресурсларидан самарали фойдаланиш. Аҳоли, экологик адаптация ва экологик хавфсизлик. Геоэкологик муаммолар ва уларнинг ечими. Ўзбекистонда таркиб топган экологик вазиятлар ва экологик хавфсизликни таъминлаш.

3.5.3. Умумкасбий фанлар

Умумиқтисодий курс

Микроиқтисодиёт:

Микроиқтисодиёт фани предмети, вазифалари, тадқиқот услублари, фаннинг базис тушунчалари. Ресурслар чекланганлиги ва иқтисодиётнинг бош муаммоси. Бозор ва бозор иқтисодиёти. Талаб ва таклиф, бозор мувозонати, максимал ва минимал нархлар. Талаб ва таклиф элакстиклиги. Эластиклик назариясини амалда қўллаш. Бозор иқтисодиётида истеъмолчи танлови ва унга таъсир қилувчи омиллар. Истеъмолчи танлови масаласи. “Даромад” самараси, “Алмаштириш” самараси. Ишлаб чиқариш назарияси. Чекли унумдорликнинг камайиш қонуни. Ишлаб чиқариш омилларидан самарали фойдаланиш. Ишлаб чиқариш функциялари. Фирмаларнинг ташкилий-иқтисодий асослари. Ишлаб чиқариш харажатлари ва фирма фойдаси. Қисқа муддатли оралиқда рақобатлашган бозорда фирма ҳаракати, мувозанати, фойдаси ва таклифи. Узоқ муддатли оралиқда фирма ва тармоқ мувозанати. Масштаб самараси. Корхонанинг самарали қуввати. Бозор тузилмалари турлари. Соф монополия, рақобатлашган монополия, монополия шароитида нарх белгилаш. Монополияга қарши қонунчилик, меҳнат бозори, капитал бозори ва ер бозори, иқтисодий рента. Умумий мувозанатлик. Ноаниқлик шароитида қарор қабул қилиш. Таваккалчилик ва уни пасайтириш йўллари. Ташқи самара, Кауза теоремаси ва унинг аҳамияти. Бозор иқтисодиётини бошқаришда давлатнинг роли.

Статистика:

Статистика предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари. Оммавий ҳодиса, унинг муҳим белгилари. Статистика методи. Статистик тадқиқот ва унинг босқичлари. Ҳозирги замон Ўзбекистон Республикаси Давлат статистикаси ва халқаро статистика.

Статистик кузатиш моҳияти ва аҳамияти. Статистик кузатишни ташкил этиш тамойиллари. Статистик сводкалаш ва гуруҳлаш, унинг мазмуни, аҳамияти ва вазифалари. Гуруҳлаш турлари. Статистик кўрсаткич турлари ва таснифи.Статистик кўрсаткичларни тақдим этишнинг асосий усуллари. Умумлаштирувчи кўрсаткичлар тизими. Мутлақ ва нисбий кўрсаткичлар. Мутлақ кўрсаткич турлари. Нисбий кўрсаткичлар, уларнинг мазмуни ва ифодалаш шакллари.Статистик жадваллар. Статистик маълумотларни графикларда тасвирлаш.Диаграммалар.

Ўртача миқдор турлари ва шакллари. Арифметик ўртача: оддий ва тортилган шакллари. Геометрик ўртачанинг хоссалари. Квадратик ва кубик ўртача миқдорлар ҳамда уларни қўллаш масалалари. Даражали ўртача.

Вариация моҳияти ва уни статистик ўрганиш зарурияти. Вариация кўрсаткичлари. Асимметрия коэффициенти ва уни аниқлаш тартиби. Тақсимот эксцесси, унинг моҳияти ва даражасини миқдорий баҳолашнинг аҳамияти.

Танланма кузатиш, унинг мазмуни, қўлланиш сабаблари ва афзалликлари. Танланма репрезентативлигини таъминловчи танлаш усуллари.

Корреляцион-регрессион усулларини қўллаш шарт-шароитлари. Жуфт корреляция. Жуфт регрессия тенгламасини тузиш тартиби. Жуфт корреляция коэффициенти ва уни талқини. Детерминация коэффициенти ва уни талқин этиш.

Динамика қаторларининг турлари. Қатор ўртача даражаси ва ўртача динамикаси суратини аниқлаш усуллари. Динамика қаторларида асрий тенденциялар, мавсумий ва коньюнктуравий тебранишлар, уларни ўрганиш зарурияти. Динамика қатори даражаларини интерполяциялаш ва экстрополяциялаш.

Иқтисодий индексларни моҳияти, аҳамияти ва роли. Агрегат индекслар, уларнинг синтетик ва аналитик функциялари. Жорий ва базис вазнли индекслар, уларнинг хусусиятлари. Статистика амалиётида қўлланиладиган иқтисодий индекслар. ЯИМ дефлятори ва жисмоний ҳажм индекси. Истеъмол баҳолари индексини тузиш тартиби.

Миллий ҳисобламалар тизими (МҲТ) - макроиқтисодий статистиканинг асосий услуби. МҲТ моҳияти, аҳамияти ва функциялари. МҲТ нинг асосий категориялари ва тушунчалари. МҲТни асосий ҳисобламалари ва уларнинг кўрсаткичлари.

Макроиктисодиёт:

Макроиқтисодиёт тушунчаси, ресурслар, товарлар ва хизматлар ҳамда даромадларнинг доиравий айланиши. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва уларни ҳисоблаш: Макроиқтисодий ҳолатни акс эттирувчи асосий кўрсаткичлар. Иқтисодий даврлар ва иқтисодий тебранишларнинг сабаблари. Меҳнат бозорида мувозанат механизми. Ишсизликнинг иқтисодий оқибатлари. А. Оукен қонуни. Инфляциянинг моҳияти, турлари ва ҳисобланиш усуллари. Инфляция ва ишсизлик ўртасидаги боғликлик. Филлипс эгри чизиғи. Истеъмол ва инвестиция функциялари. Истеъмол ва жамғариш, уларнинг графиклари. Истеъмол ва жамғаришга чегараланган мойиллик. Акселератор модели. AD - AS модели. Классик иқтисодчиларнингг иқтисодий мувозанат назарияси хусусиятлари. Кейнснинг макроиқтисодий мувозанат назарияси асослари. Ҳақиқий ва режалаштирилган харажатлар. «Кейнс хочи». Ишлаб чиқариш ҳажмининг мувозанат даражасига эришиш механизми. Автоном харажатлар мультипликатори. Пул агрегатлари. Пулга талабнинг классик назарияси. Пулга талабнинг кейнсча назарияси. Банк ва пул мультипликатори. Пул таклифининг кенгайтирилган модели. Бозор иқтисодиётида давлатнинг роли: Давлатнинг бозор иқтисодиёти ривожланишига аралашуви зарурлиги. Давлатнинг иқтисодий функциялари. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш воситалари. Ресурсларни қайта тақсимлаш ва барқарорлаштириш сиёсати. Фискал сиёсат. Пул-кредит сиёсати. Пул-кредит ва фискал сиёсатнинг ўзаро боғлиқлиги. IS-LM модели. IS - LM моделининг моҳияти ва АД-АS модели билан боғлиқлиги. Иқтисодий ўсиш ўлчови. Иқтисодий ўсишнинг Домар модели. Иқтисодий ўсишнинг Р. Харрод модели. Р.Солоунинг неоклассик модели асослари. Халқаро савдо назарияси. Ташқи савдо сиёсати. Тўлов баланси. Валюта курси. Ўзбекистон Республикаси валюта сиёсатининг узига хос хусусиятлари ва натижалари.
Меҳнат иқтисодиёти ва аҳолишунослик:

Фаннинг предмети, мазмуни ва асосий вазифалари. Меҳнат фаолиятини ташкил этиш. Меҳнат ресурсларининг шаклланиши ва улардан фойдаланиш. Аҳолини иш билан таъминлаш ва ишсизлик. Меҳнат бозорининг шаклланиши ва ривожланиши. Аҳолининг турмуш даражаси ва даромадлари. Иш ҳақи тизими. Рағбатлантирувчи тизимлар, иш ҳақига қўшимчалар ва устамалар, мукофотлаш тизими. Хорижда иш ҳақини ташкил этиш ва тартибга солиш. Меҳнат унумдорлигининг омиллари ва фойдаланилмаган имкониятлари (резервлари). Меҳнат унумдорлигини таҳлил қилиш. Корхонада иш ҳақи жамғармасини таҳлил этиш. Корхонанинг меҳнат ресурслари билан таъминланишини таҳлил қилиш. Глобаллашув жараёнида аҳолишунослик муаммолари. Аҳолишуносликка оид маълумотлар ва улар билан ишлаш. Демографик жараёнлар. Аҳолининг миқдор жиҳатдан ўзгариши. Аҳоли таркиби ва уни ўрганиш усуллари. Туғилиш ва аҳолининг табиий кўпайиши. Ўлим ва аҳолининг ўртача умр узунлиги. Никоҳ ва ажралишларнинг ижтимоий, иқтисодий ва социологик моҳияти. Аҳоли миграцияси ва урбанизацияси. Аҳолининг миграцион ҳаракати. Миграция оқимлари ва аҳолишунослик муаммолари. Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишнинг асосий йўналишлари. Аҳолининг кам таъминланган қисмини манзилли ижтимоий муҳофаза қилиш ва унинг самарадорлигини ошириш йўллари. Ишсизларни ижтимоий муҳофаза қилиш механизмлари. Нафақахўрларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизимлари. Талабаларни ижтимоий муҳофазалаш тадбирлари. Ўзбекистоннинг демографик муаммолари. Ўзбекистон аҳолиси. Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб аҳолининг жойлашуви.

Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар:

Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар: асосий кўринишлари ва хусусиятлари. Халқаро меҳнат тақсимоти. Халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида халқаро савдо. Халқаро капитал миграцияси. Эркин иқтисодий ҳудудлар. Халқаро ишчи кучи миграцияси. Халқаро валюта-кредит муносабатлари. Ривожланган мамлакатлар - халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида. Халқаро иқтисодий интеграция ва унинг миллий хўжаликлар ривожланишига таъсири. Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдоси ва уни тартибга солиш механизмлари. Жаҳон иқтисодиётининг моҳияти. Жахон хўжалигида давлатларнинг асосий гуруҳлари. Халқаро меҳнат тақсимоти ривожланишига таъсир кўрсатувчи омиллар. Халқаро савдо концепциялари: меркантелизм, мутлақ устунлик, нисбий устунлик, Хекшер-Олин назариялари, Леонъев парадокси. Халқаро савдонинг жуғрофий ва товар таркиби. Капитал чиқаришнинг сабаби, моҳияти ва асосий шакллари. ЭИҲнинг шакллари ва хусусиятлари. Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодий ташкилотларда ва интеграцион жараёнларда қатнашиши.

Бизнес курс

Менежмент:

«Менежмент» фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари. Менежмент назарияси ва амалиётининг ривожланиши. Менежментга тизимли-вазиятли ёндашув. Менежмент қонунлари ва тамойиллари. Менежмент функциялари, менежментда иқтисодий бошқаришнинг ташкилий тузилиши. Менежмент тизимида тадбиркорлик ва бизнес. Менежмент усуллари. Менежментда ахборот ва коммуникация. Менежментда қарор қабул қилиш. Менежер фаолиятини ташкил этиш. Менежмент маданияти ва услублари. Маркетинг менежменти. Ижтимоий менежмент. Хуқуқий менежмент. Менежмент самарадорлиги. Менежментда низо ва стресларни бошқариш. Ижтимоий бошқарув. Давлат менежменти, худудий менежмент ва бошқа масалалар.

Маркетинг:

Маркетинг тушунчаси ва унинг моҳияти. Маркетингни вужудга келиши ва ривожланиш босқичлари. Маркетинг назарияси концепцияси ва унинг эволюцияси. Замонавий маркетинг тушунчаси. Маркетинг тамойиллари, вазифалари ва функциялари. Маркетинг фаолиятини ахборот билан таъминлаш. Ахборот турлари ва уларни туркумлаш. Ички ва ташқи ахборот. Бирламчи ва иккиламчи ахборот. Ахборот тўплаш услублари. Маркетингнинг таркибий тузилиши. Тармоқ маркетинги. Товарлар ва хизматлар маркетинги. Ишлаб чиқариш воситалари маркетинги. Микромаркетинг ва макромаркетинг. Халқаро маркетинг. Маркетинг дастури ва унинг асосий бўлимлари. Маркетингда стратегик ва тактик режалаштириш, унинг мақсади ва вазифалари. Маркетинг назорати турлари. Бозор коньюнктурасини тадқиқ этиш ва башорат қилиш. Бозор сегментацияси ва унинг турлари. Бозорни сегментлашнинг асосий тамойиллари. Маркетингда товар ва товар сиёсати. Товарлар рақобатбардошлигини баҳолаш услублари. Товарларнинг хаётийлик даври ва уларнинг асосий бўғинлари. Маркетингда нарх ва нарх сиёсати. Нархни тахлил этиш ва башорат қилиш услублари. Нарх даражасини ҳисоблаш услублари. Товарларнинг “хаётийлик даври” мобайнида нархларнинг ўзгариши. Маркетингда сотиш сиёсати. Чакана савдо, улгуржи савдо. Воситачини танлаш. Тақсимот каналлари. Сотишнинг янги турлари ва шакллари. Маркетингда коммуникация сиёсати, унинг моҳияти, мазмуни ва мақсади. Талабни шакллантириш ва сотишни рағбатлантириш. Маркетинг коммуникацияси комплекси.

Пул, кредит ва банклар:

Пулнинг асосий ҳусусиятлари ва уларнинг такрор ишлаб чиқаришдаги ўрни. Пулнинг функциялари. Пул муомаласи қонунлари. Кредит пуллар ва уларнинг замонавий шакллари. Пул тизими тушунчаси, унинг элементлари ва турлари. Пул агрегатлари. Пул назариялари. Пулнинг металл назарияси. Пулнинг номинал назарияси. Пулнинг миқдорий назарияси. Замонавий монетаризм. Судда капитали ва кредитнинг иқтисодий асослари. Кредит функциялари, шакллари ва турлари. Кредит тизими: моҳияти, тузилиши, турлари. Кредит назариясининг асосий йўналишлари. Молия: моҳияти ва функциялари. Молия тизими ва унинг бўғинлари. Давлат бюджети тизими, функциялари ва тузилиши. Корхона молиясини ташкил қилиш асослари. Солиқлар ва солиқ тизими. Банк тизими турлари, операциялари ва функциялари. Марказий банк. Пул - кредит сиёсати ва инструментлари. Инфляция: моҳияти, пайдо бўлиш шакллари. Инфляция турлари. Пул ислоҳатлари. Қимматли қоғозлар: умумий тушунчаси ва турлари. Қимматли қоғозлар бозори. Фонд биржалари ва уларнинг функциялари. “Тошкент РФБ” ва унинг функциялари. Валюта муносабатлари ва валюта тизими. Ҳалқаро ҳисоб-китоблар. Ҳалқаро кредитлар. Тўлов баланси. Суғурта: иқтисодий моҳияти, функциялари, шакллари. Ўзбекистон Республикаси суғурта қонунчилиги.

Молиявий ва бошқарув ҳисоби:

Хўжалик ҳисоби тўғрисида тушунча. Хўжалик ҳисобининг турлари. Бухгалтерия ҳисобининг предмети ва вазифалари. Бухгалтерия ҳисобининг усуллари. Бухгалтерия балансининг тузилиши. Хўжалик операциялари таъсирида балансда содир бўладиган ўзгаришлар. Пул маблағлари ва ташкилотлар ўртасида ҳисоб-китоблар ҳисоби. Касса операцияларининг ҳисоби. Банкдаги ҳисоб-китоб, валюта счети ва махсус счетларнинг ҳисоби; материаллар ҳисоби, уларни туркумлаш ва баҳолаш. Материалларни ўртача баҳода, ФИФО, ЛИФО усулларда баҳолаб сарфлаш ҳисоби. Асосий воситаларни туркумлаш ва баҳолаш тартиби. Асосий воситаларнинг ҳаракатини ҳисобга олиш. Асосий воситаларнинг синтетик ҳисоби. Асосий воситаларга амортизация ҳисоблаш тартиби ва усуллари. Асосий воситаларни таъмирлаш харажатлари ҳисоби. Асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш ҳисоби. Номоддий активлар ҳисоби. Номоддий активларни баҳолаш. Номоддий активларнинг аналитик ва синтетик ҳисоби. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг шакллари ва турлари. Меҳнат ва иш ҳақини дастлабки ҳужжатларда расмийлаштириш. Иш ҳақидан ушлаб қолинадиган ва чегириладиган суммалар ҳисоби. Меҳнат таътили заҳиралари ва тўловлари ҳисоби. Узоқ муддатли молиявий қўйилмалар ҳисоби. Узок муддатли молиявий қўйилмалар ҳисоби. Бошқарув ҳисобининг предмети ва методи. Бошқарув ҳисобини ташкил этишнинг вариантлари. Харажатларни туркумлаш. Ишлаб чикарилган маҳсулот таннархига қўшиладиган харажатлар ва уларни тақсимлаш. Маҳсулот таннархи таркиби ва турлари. жараёнли, бўлинмали, буюртмали таннарх ҳисоблаш усуллари. Ҳақикий ва норматив усуллар бўйича харажатлар ҳисоби ва таннархни ҳисоблаш. «Стандарт кост» ва «Директ костинг» усуллари. Бошқарув ҳисоби тизимида режалаштириш. Ишлаб чиқариш зарарсизлигини таҳлил этиш. Сотиладиган маҳсулот (товарлар) ассортиментини режалаштириш. Баҳони шакллантириш. Трансферт бахони шакллантириш ва сегментар ҳисобот. Тайёр маҳсулотлар ҳисоби. Маҳсулотни сотишда бахо ўрнатиш тартиби. Маҳсулот сотишни ҳисобга олиш. Капитал, унинг таркиби (устав, қўшилган, резерв). Капитал ҳаракатини ҳисобга олиш. Молиявий натижаларни аниқлаш ҳисоби. Асосий фаолиятдан олинган молиявий натижалар ҳисоби. Умумхўжалик фаолиятидан олинган молиявий натижалар ҳисоби. Солиқ тўлагунга қадар фойдани аниқлаш ҳисоби. Соф фойдани аниқлаш ва тақсимлаш ҳисоби. Фойда ва зарарлар ҳисобини юритиш тартиби. Молиявий хисобот ва унинг таркиби, бухгалтерия баланси. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот. Пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот. Асосий воситалар харакати тўғрисидаги ҳисобот. Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот. Молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар. Молиявий хисобот маълумотлари ва унга аудиторлар хулосасининг зарурлиги.

Молия ва солиқлар:

Молиянинг умумий назариясига кириш. Молиявий бошқарув. Молиявий назорат. Молиявий бозорлар ва молиявий институтлар. Божхона дарормадлари. Хўжалик юритувчи субъектлар молияси. Бюджет ва бюджет тизими. Бюджет жараёни. Бюджетлараро муносабатлар. Давлат кредити. Бюджетдан ташқари фондлар. Корпоратив молия. Суғурта бозори. Уй хужалик молияси. Халқаро молия. Солиқ муносабатларининг вужудга келиши ва ривожланиш босқичлари. Солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва хусусиятлари. Солиққа тортиш тамойиллари. Солиқ назариясининг элементлари. Солиқ сиёсати ва унинг асосий йўналишлари. Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимининг назарий асослари. Солиқлар ва макроиқтисодий ҳолатнинг узвий боғлиқлиги.

Иқтисодий таҳлил ва аудит:

Иқтисодий таҳлилнинг объекти ва предмети. Иқтисодий таҳлилнинг асосий вазифалари. Иқтисодий таҳлилда фойдаланилувчи кўрсаткичлар тизими ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари. Маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш таҳлили. Маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотишни тавсифловчи асосий кўрсаткичлар. Маҳсулот ишлаб чиқариш меъёрийлигининг таҳлили. Таннархни пасайтириш омиллари таҳлили. Меҳнат ресурсларидан фойдаланиш таҳлили. Меҳнат ресурслари таркиби ва тузилиши. Меҳнат ресурслари билан таъминланганлиги таҳлили. Меҳнат омилларининг маҳсулот ҳажмига таъсири ва уларни ҳисоблашнинг турли усуллари. Асосий воситалар таҳлили. Асосий воситалар эскириши бўйича кўрсаткичлар таҳлили. Асосий фондлар таркиби ва динамикаси таҳлили. Асосий фондлардан самарали фойдаланиш таҳлили. Аудитнинг турлари. аудит ва тафтиш. аудитор ва мижоз ўртасидаги ўзаро алоқалар. Аудиторлик ташкилотлари томонидан мижозларни танлаб олиш. Аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида шартнома. Аудиторнинг мижоз олдидаги мажбурият хати. Аудитни режалаштириш. Аудитнинг умумий режаси ва дастурини тайёрлаш. Аудитда жиддийликни аниқлаш. Аудиторлик таваккалчилиги ва ички назорат тизимини баҳолаш. Аудитда эксперт хизматидан фойдаланиш. Аудит натижаларини баҳолаш. Аудиторлик ҳисоботи ва уни тузиш тартиби. Аудиторлик хулосаси ва уни тузиш тартиби.

Тармоқ ва соҳа фанлари курси

Миллий иқтисодиёт:

Миллий иқтисодиётнинг ўлчов хусусиятлари. Миллий бойлик – давлат қудратини белгиловчи кўрсаткич. Илмий техника тараққиёти ва унинг иқтисодиётдаги роли. Макроиқтисодий вазият ва унинг асосий йўналишлари. Янги хўжалик юритиш шароитида моддий ишлаб чиқариш мажмуи. Агросаноат мажмуининг юксалиш йўллари. Давлатнинг инвестиция сиёсати. Республика қурилиш мажмуаси. Бошқарув тизимини такомиллаштириш йўллари. Иқтисодиётни бошқаришда солиқлар. Республикада бозор инфратузилмасининг асосий йўналишлари. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш. Давлат сиёсатида ижтимоий мажмуа. Меҳнат бозорини тартибга солиш ва аҳолининг иш билан бандлиги муаммолари. Миллий иқтисодиёт ривожланишининг макроиқтисодий дарстурларини тузиш. Стратегик режалаштириш ва ҳудудий иқтисодиётнинг муаммолари. Кичик ва хусусий тадбикорликни ривожлантириш. Ташқи иқтисодий сиёсат асослари. Миллий иқтисодиётнинг марказий Осиё мустақил давлатлари трансформацияси. Жаҳон иқтисодиётига интеграция йўллари. Глобаллашув ва жаҳон бозори.

Институтционал иқтисодиёт:

Институционал назариялар пайдо бўлиши ва ривожланиши. Институционал иқтисодиёт предмети ва тамойиллари. “Эски” ва “янги” институционализм. Меъёр ва институтлар. Ўйинлар назарияси ва ўзаро харакатларни моделлаштириш. Режа ва бозор институтлари. Трансакциялар ва трансакцион харажатлар. Трансакция харажатлари турлари ва уларни камайтириш воситалари. Ташқи самаралар ва мулкчиликнинг муқобил шакллари. Мулкчилик шаклларининг таснифланиш белгилари. Мулк шаклларининг ўзига хос жиҳатлари ва хусусиятлари. Хуфёна иқтисодиёт. Хуфёна фаолиятнинг келиб чиқиши сабаблари. Институтларнинг ривожланиши. Институтлар фаолиятининг расмий ва норасмий қоидалари. Институционал ислоҳотлар. Ислоҳотларнинг бош мақсади, вазифалари ва ҳуқуқий асослари. Шартнома (контракт) назарияси. Шартнома доирасида «буюртмачи» ва «бажарувчи» муносабатлари ва улар ўртасидаги чегаралар. Бозор ва фирма институтлари. Корпоратив тузилмалар ва улар ривожланиши истиқболлари. Ташкилий тузилмалар таҳлили. Давлатнинг янги институционал назарияси. Давлатнинг ташкилот сифатида функциялари ва вазифалари. Уй хўжаликлари ва унинг турлари. Уй хўжалиги таърифи, унинг ўзига хос хусусиятлари. Ривожланишнинг институционал назарияси ва инновация турлари.

Минтақавий иқтисодиёт:

Минтақавий иқтисодиёт фанининг бошқа фанлар билан алоқалари. Минтақавий тадқиқотларнинг услублари. Минерал-хом ашё ресурслари тушунчаси. мазмуни ва уларнинг худудий жойлашуви ҳамда унинг иқтисолиётда тутган ўрни. Бозор иқтисодиёти шароитида минерал-хом ашё базасини мустаҳкамлаш. Ўзбекистон маъмурий-ҳудудий бўлинишининг ҳозирги ҳолати. Ҳудудий ва маҳаллий ҳокимият органларини ислоҳ қилиш йўллари. Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш бўйича хорижий назариялар, қонуниятлар ва тамойиллар. Ўзбекистон минтақаларининг демографик ҳолати. Меҳнат бозорининг ривожланиши ва уни тартибга солиш. «Ижтимоий сиёсат» тушунчаси, ижтимоий сиёсатнинг хусусияти, ахамияти, асослари ва такомиллаштириш зарурияти. Чет мамлакатларда ижтимоий муҳофаза. Республика иқтисодиётининг ижтимоий йўналтирилганлиги. Давлат бюджетидан ижтимоий эҳтиёжлар учун йўналтирилган сарф-харажатлар. Ижтимоий сиёсат муаммолари ва истиқболлари. Саноат тармоқлари ва уларнинг ривожланиш кўрсаткичлари. Стратегик аҳамиятга эга тармоқларнинг миллий иқтисодиётдаги ўрни. Ўзбекистоннинг нефть мустақиллиги асослари. Агросаноат мажмуини ривожлантириш асослари, муаммолари ва устуворликлари.

Фермер хўжаликларини ривожлантиришнинг минтақавий хусусиятлари. Фермерлик ҳаракати ва унинг имкониятлари. Маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш йўллари. Фермер хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш йўллари. Транспортнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти ва унинг таркиби. Темир йўл ва автомобиль, ҳаво, сув ва қувур транспорти. Давлат ҳокимиятининг турли поғоналари ўртасида ваколатларни тақсимлашнинг вазифалари ва тамойиллари. Республика, минтақавий ва маҳаллий бошқарув органлари ўртасида ваколатларни тақсимлаш жараёнининг ҳозирги ҳолати ва самарадорлигини ошириш йўллари. Минтақавий иқтисодий сиёсатнинг моҳияти ва вазифалари. Минтақавий иқтисодий сиёсат бўйича хорижий тажрибалар. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон минтақавий сиёсатининг асосий йўналишлари. Ҳудудий молиянинг моҳияти ва таркиби. Маҳаллий бюджет - маҳаллий бошқарув органлари асосий молиявий манбасидир. Мол - мулк солиғининг маҳаллий бюджетдаги роли. Пахта комплексининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш. Минтақаларда тайёр маҳсулот экспортини кўпайтириш йўллари. Ҳамкорликка асосланган сиёсат. Хитой – стратегик шерик ва йирик ҳамкор. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти – хавфсизлик ва ҳамкорлик гарови. Ҳудудлар иқтисодий ривожланишини тартибга солишнинг мақсад ва воситалари. Ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг назарий ва услубий асослари. Ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантиришнинг инновацион шарт-шароитлари.

3.5.4.Ихтисослик фанлари

Бозор иқтисодиёти ва бизнес асослари:

Ўзбекистоннинг бозор тарихи, тушунчаси ва унинг вазифалари. Бозорнинг турлари. Ресурсларнинг камёблиги. Эҳтиёжларни қондиришнинг оптимал даражаси. Иқтисодий фаолият турлари, механизми ва танлов қоидаси. Иқтисодий тизимлар. Бозор иқтисодиётининг белгилари, турлари ва ўтиш йўллари. Монополия, аксмонополия сиёсати, мулк шакллари ва бозорнинг асосий моделлари. Давлат мулкини хусусийлаштириш. Молия ва унинг асослари. Бизнес ва тадбиркорлик тамойиллари. Фирмаларнинг шакллари. Бизнесда соф харажатларнинг турлари, меъёрий харажатлар, фойда ва рентабеллик. Инвестиция фаолияти, иқтисодий барқарорликда бизнеснинг ўрни ва истиқболи.

Иқтисодий цикллар ва иқтисодий ўсиш. Халқаро меҳнат бозори. Ишчи кучининг халқаро миграцияси ва унга таъсир этувчи омиллар. Инфляция муаммоси, бюджет-солиқ сиёсати, пул-кредит сиёсати ва валюта курси сиёсати асосида тартибга солиш. Ривожланган мамлакатларда макроиқтисодиётни тартибга солиш. Халқаро валюта-молия ташкилотлари: мақсадлари ва хусусиятлари. Капитал ҳаракатининг моҳияти ва унинг юзага келиш шарт-шароитлари. Халқаро кредитнинг асосий турлари ва уларнинг тавсифи. Халқаро ссуда капитали бозори. Халқаро иқтисодий муносабатлар йўналишларини ҳуқуқий тартибга солиш.

Инвестиция лойиҳалари таҳлили:

Инвестициялар моҳияти, турлари, тузилиши. Инвестиция сиёсатининг моҳияти. Инвестиция лойиҳалари таснифи ва турлари. Лойиҳа таҳлили билан боғлиқ иқтисодий концепциялар. Лойиҳа таҳлили концепцияси. Лойиҳаларни тайёрлаш. Инвестиция лойиҳаларини молиявий-иқтисодий баҳолашнинг услубий асослари. Инвестиция лойиҳаларини молиявий – иқтисодий баҳолашнинг асосий усуллари. Инвестиция лойиҳаларини молиявий – иқтисодий баҳолашда қўлланиладиган дисконт ва нодисконт усуллари. Рақобатлашувчи инвестиция лойиҳаларни баҳолаш. Техник таҳлил. Экологик таҳлил. Ижтимоий таҳлил. Институционал таҳлил. Молиявий таҳлил. Иқтисодий таҳлил. Иқтисодий экспертиза. Унинг турлари амалга ошириш усуллари. Инвестиция лойиҳаларида қалтислик таҳлили. Лойиҳа таҳлили ва лойиҳа бошқаруви.

Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш:

Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш фани предмети, мақсади ва вазифалари. Иқтисодиётнинг реал сектори. Тўлов баланси. Бюджет-солиқ сиёсати. Фискал ҳисоблар ва уларнинг таҳлили. Пул – кредит сиёсати. Прогнозлаштиришни ахборот базаси. Иқтисодий-ижтимоий тизим давлат прогнозлаштириш объекти сифатида. Иқтисодий ва ижтимоий прогнозлаш усуллари. Прогнозлаштириш усулини танлашда методологик ёндашув. Иқтисодий ва ижтимоий прогнозлаштириш моделлари. Прогнозлаштиришда эконометрик моделлардан фойдаланиш. Миллий иқтисодиётнинг иқтисодий потенциали — ИИПнинг базаси. Илмий техника тараққиётини прогнозлаштириш. Ижтимоий ишлаб чиқариш тузилмасини ривожланишини прогнозлаш. Иқтисодий ўсишни прогнозлаштириш. Аҳоли турмуш даражасининг кўтарилиши ва ижтимоий ривожланишни прогнозлаш. Демографик прогнозлаш. Тармоқни прогнозлашни тамойиллари ва усуллари. Тармоқ иқтисодий ривожланишини асосий йўналишларини прогнозлаш. Капитал қурилиш ва инвестицион фаолият даражасини прогнозлаш. Миллий ҳавфсизликни прогнозлаш.

Стратегик режалаштириш:

Стратегик режалаштиришнинг моҳияти ва вазифалари. Стратегик режалаштиришнинг объектлари ва субъектлари. Стратегик режалаштириш субъектлари томонидан қарор қабул қилишда қўлланадиган усуллар. Стратегик режалаштириш моделлари. Стратегик режалаштириш услубияти ва уни ташкил этиш. Глобал стратегия ва рақобат. Корпоратив стратегия. Функционал стратегиялар. Стратегик режалаштириш босқичлари. Микродаражада (фирма) стратегик режалаштиришни ташкил этиш. Фирманинг мақсад ва вазифалари. Инвестицияни режалаштириш. Иқтисодий ташкилотларда молиявий режалаштириш. Фирма стратегиясини режалаштириш. ИТТ тартибга солиш ва стратегик режалаштириш. Ижтимоий-иқтисодий ривожланишни стратегик режалаштириш тажрибаси. Стратегик режалаштириш ва ҳудудий иқтисодиёт муаммолари. Иқтисодий ислоҳотлар стратегияси ва уни шакллантириш механизми. Стратегик режани амалга ошириш ва назорат қилиш. Ўзбекистонда индикатив режалашни тадбиқ этиш йўллари.

Юқорида келтирилган ихтисослик фанларининг рўйхати ва мазмуни кадрлар буюртмачиларининг талаблари ҳамда бакалаврлар тайёрланадиган ушбу йўналиш фани, техникаси ва технологиясидаги замонавий ютуқларни ҳисобга олган ҳолда таълим муассасаси томонидан ўзгартирилиши мумкин.

3.5.5. Малакавий амалиёт

Талабалар умумкасбий фанларни ўзлаштиришида олган билимларини назарий ва амалий мустаҳкамлаш; иқтисодий ва ташкилий бошқарув жараёнларини ва хуқуқий асосларини ўрганиш; соҳада қўлланиладиган таҳлил ва прогнозлаш усуллари билан танишиш; Статистик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш; Корхонанинг ривожланиш стратегияси билан танишиб чиқиш; Корхонани ривожлантириш кўрсаткичларини таҳлил қилиш ва баҳолаш, кўникмаларини эгаллаш.

Ишлаб чиқариш малакавий амалиёти:

Талабалар корхона, муассаса, бошқарув органлари ва ташкилотлари фаолияти билан яқиндан танишиш ва таҳлил қилиш, уларнинг молиявий-иқтисодий фаолияти билан танишиш, маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўникмаларини эгаллайдилар.

Битирув малакавий иши(лойиҳаси) олди амалиёти:

Битирувчини бевосита стандарт талабларига мувофиқ мустақил ишлашга тайёрлаш; ўзлаштирган назарий билимларини чуқурлаштириш ва мустаҳкамлаш; жамоада ташкилотчилик ва тарбиявий ишлар олиб бориш бўйича тажриба ҳосил қилиш; иқтисодий стратегик корхонанинг ташкилий бўлинмалари тузилишини ва функционал масалаларини ўрганиш; макроиқтисодий йўналишларни шакллантириш ва тадбиқ этишнинг иқтисодий кўрсаткичларини ҳисоблаш бўйича амалий кўникмаларини эгаллаш ҳамда битирув малакавий ишини бажариш учун материалларни тўплаш.


3.5.6. Битирув малакавий иши (лойиҳаси)

Битирув малакавий иш (лойиҳа)лар мавзулари таълим муассасасининг битиртирувчи кафедралари томонидан мутахассисларга талабгорларнинг талабларини, шунингдек замонавий фан, техника, технологиялар ютуқларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

Битирув малакавий ишларининг иқтисодий таҳлил мавзуи прогнозлаш ёки илмий-тадқиқот йўналишида бўлиши мумкин.

Талабага битирув малакавий иши вазифаси, одатда, у учинчи курсни тугатгандан сўнг берилади. Иш умумкасбий ва ихтисослик фанларни талаба ўзлаштириб боргани сари тўртинчи курс мобайнида, шунингдек, мазкур стандартда бажариш учун ажратилган вақт мобайнида бажарилади.

3.5.7. Таълим дастурини амалга ошириш

5340100 – Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши бўйича бакалаврлар тайёрлашнинг таълим дастури мазкур йўналиш бўйича аккредитацияланган олий таълим муассасаларида замонавий педагогик ва ахборот-коммуникацион технологиялари асосида замонавий техника воситаларидан унумли фойдаланиб амалга оширилади.

Хорижий тилларни талабалар томонидан ўзлаштирилишига хамда педагоглар томонидан ўқитилишига эътибор устувор бўлмоғи ва шароит яратилиши лозим.

Малакавий амалиёт таълим муассасаларида, замонавий корхоналар, ташкилотлар ва ИТИларда ўтказилади. Шунингдек, амалиёт даврида ихтисослик фанларидан ҳам амалий машғулотлар ўтказилиши назарда тутилади.

Таълим мабойнида талаба Давлат аттестацияси (гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлардан ва хорижий тилдан) топширади ва битирув малакавий иш(лойиҳаси)ни бажаради хамда натижасига қараб давлат намунасидаги олий маълумот тўғрисидаги хужжат (диплом) берилади. Давлат аттестацияси ўқув жараёни тугашидан олдин интеграллашган курс бўйича ўтказилади.

4. Бакалаврлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш ва баҳолаш

4.1. Бакалавриат йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш қуйидагилардан иборат:

ички назорат – олий таълим муассасаси томонидан амалга оширилади. Ички назорат олий таълимни бошқарувчи ваколатли давлат идораси томонидан тасдиқланган назоратнинг рейтинг тизими тўғрисидаги Низом асосида ўтказилади;

якуний давлат назорати давлат таълим стандартига мувофиқ фанлар бўйича давлат аттестациясини ва битирув иши ҳимоясини ўз ичига олади;

давлат-жамоат назорати олий таълимнинг бошқарувчи ваколатли давлат идораси, жамоат ташкилотлари ва кадрлар буюртмачилари томонидан белгиланган тартибда ўткази-лади;

ташқи назорат Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Давлат тест маркази Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасаларини аттестация қилиш бошқармаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Тайёрланган кадрлар сифатини баҳолаш кадрлар истеъмолчилари томонидан меҳнат фаолияти жараёнида амалга оширилади.

4.2. Олий таълим муассасаси:

- ушбу стандартдаги талабларга риоя қилинишига, бакалаврнинг сифатига;

-профессор-ўқитувчилар таркиби ва ўқув-ёрдамчи ходимлар малакаси талабларга тўла мос келишига;

-интеграллаштирилган курс фанларининг дастурларида назарда тутилган ўқув-методик адабиётлар, ўқув-услубий мажмуалар, шунингдек, якка тартибда ишлаш ва мустақил тайёргарлик учун материаллар билан таъминланганлиги;

-ўқув жараёнининг моддий-техника таъминоти учун тўла масъулдир.

-
5. Эслатма


5.1. Олий таълим муассасасига:

-ушбу стандартда назарда тутилган минимал мазмунни таъминлаган ҳолда талабанинг ҳафталик максимал юкламасини оширмасдан ўқув материалини ўзлаштиришга ажратилган соатлар ҳажмини ўқув фанлари блоклари учун 5% оралиғида, блокга кирувчи ўқув фанлари учун 10% оралиғида ўзгартириш;

-умумкасбий фанлар блокига мос равишда гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий, математик ва табиий-илмий ўқув фанларининг алоҳида бўлимларини чуқурлаштириб ўқитишни белгилаш;

-ўқув фанлари мазмунига, техника ва технологияларнинг ютуқларини ҳисобга олган ҳолда ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади;

-битирув малакавий иш (лойиҳа) мавзусини белгилаш олий таълим муассасаси ректори томонидан расмийлаштирилади.

5.2. Курс ишлари (лойиҳалари) муайян ўқув фаолиятнинг бир тури сифатида кўрилади ва ушбу ўқув фанини ўзлаштириш учун ажратилган соатлар чегарасида бажарилади.

5.3. Давлат таълим стандартини билиш профессор-ўқитувчилар таркибини танлов асосида саралаш шартларидан бири ҳисобланади.


Каталог: uploads -> books -> 251467
books -> Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети
books -> Науаи мемлекеттiк педагогика институты
books -> Бейімбет Майлин атындағы
books -> И.Ҳ.Ҳамдамов, С. Б. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. А. Сувонова ботаника и.Ҳамдамов, С. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. Сувонова Ботаника
251467 -> Тараккиётига боглик булиб, фаннннг ривожланичпп-а куп о
251467 -> Қодир Тўраев Муҳайё Зокирова Қизиқарли билимлар оламида
251467 -> Берда3 атында2ы №ара3алпа3 мемлекеттёк


Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3   4   5   6   7


©kzref.org 2019
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет