Иммунопрофилактика (Лекция)



жүктеу 498.45 Kb.
бет1/2
Дата14.05.2019
өлшемі498.45 Kb.
түріЛекция
  1   2

Иммунопрофилактика (Лекция)

Кириш


  1. Бир канча инфекцион касалликларнинг иммунопрофилактикаси охирги икки юз йил давомида миллионлаб инсонлар хаётини саклашга имкон яратди.

Барча континентларда амалга оширилаётган ахолининг иммунизацияси сувчечакни глобал даражада йукотилишига, полиомиелитни чеклашга хамда вакцинопрофилактикага буй сунувчи бошка касалликларни таркалишини етарли даражада камайишига олиб келди.

  1. «Вакцина – бу иммунитет хамда кузгатувчига нисбатан тургунлик ривожланишини таъминловчи препарат». (Р.В.Петров, Р.М.Хаитов,1988). Хар кунлик амалиёт давомида ишлатилаётган вакциналар инфекцион касаллик кузгатувчиларининг улдирилган ёки кучсизлантирилган, хамда улардан ажратиб олинган алохида фрагментлардан ташкил топган препаратлардир.

  2. Турли инфекциядан химояланиш учун асосан патогеннинг бир канча (1-2) асосий антиген детерминантларига карши иммунитет хосил килиниши керак. Аммо табиий вакциналарни яратувчи хозирги замонавий технологиялар хам бундай юкори даражадаги тозаланишга якинлашиш имконини яратолмаяпти. Шунинг учун вакциналар у ёки бу микдорда узида балласт моддалар тутади - булар микроб хужайраларининг бузилган компонентлари, вируслар устириладиган хужайраларнинг озикланувчи мухитлари (товук эмбриони, хужайра культуралари, бузокча эпидермис ива бошкалар).

  3. Вакциналарнинг сифати уларни микроблар антигенидан ёки бактериал токсинлардан тозаланганлик даражасига куп жихатдан боглик булиб, бу эса уз навбатида вакцинация натижасида келиб чикадиган ножуя реакциялар сонини камайишига олиб келади.

Дунё буйлаб куплаб инсонларнинг вакцинация килинишини хисобга олган холда, вакцинация окибатида келиб чикувчи ножуя реакциялар, шунингдек вакцинага боглик булмаган, аммо у билан бир вактда келиб чикувчи реакцияларнинг сони хам уз навбатида ошиб бормокда. Шунга кура вакцинация окибатларини билиш даркор, аммо бундай булишига карамасдан касаллик хавфидан кура вакцинация утказилиши яхширок эканлигини одамзот тарихидаги иммунизация даври исботламокда.

5. Вакцинация киритилишидан олдинги хамда вакцина оркали бошкариб турилувчи касалликларнинг 1995 йилга нисбатан максимал холатлари сонининг солиштирма курсаткичи


вакцинациягача булган йиллар 1995 йилдиги

холатларнинг холатлар

максимал сони сони
Тугма кизилча 20000 1964-65 7

Дифтерия 206 939 1921 0

Гемофил инфекция 20 000 1984 1164

Кизамик 894 134 1941 309

Паротит 152 209 1968 840

Кукйутал 265 269 1934 4315

Полиомиелит 21 269 1952 0

Кизамик 57 686 1969 146

Кокшол 601 1948 34

Вакцинациянинг

ножуя реакциялар 0 10594

ва асоратлари


Россияда олиб борилган оммавий эмланиш ишлари инфекцион касалликларни назорат килиш тугрисидаги саволга жавоб топишда катта ютукларга эришишга олиб келди, аммо мазкур инфекцияларнинг тулалигича йукотиб ташланишига олиб келмади.

6. Болаларни эмланиш пайтида хосил буладиган тусиклар (барьер).

Ер юзидаги куплаб мамлакатлардаги эмланишнинг асосий тусиклари – бу ота оналик, шифокорлик, экономик хамда систем тусиклардир. Бундай тусикларни енгиб утиш учун хамда 2 ёшли чакалокларда 90% лик эмланишга эришиш учун бир канча тадбирлар комплексини амалга ошириш даркор.

А. Ота оналар касаллик хавфини олдини олиш учун вакцинация зарур эканлигини хамда вакциналар тугрисидаги барча маълумотларни, уларни эффектини ва уларга булган карши курсатмаларни билишлари зарур.

В. Шифокорлар вакцинопрофилактиканинг механизмлари ва уларни ахоли соглигини саклашдаги урни тугрисидаги аник маълумотларга эга булиши, вакцинацияни ножуя таъсирларини олдини олиш буйича тадбирларни олиб бориши, вакцинациянинг индивидуал графигини тузиша билишлари керак. Мисол учун, Лос-Анджелесда шифокорларни иммунизация графиклари ва вакцинацияга карши курсатмалар хусусидаги билимлари анкеталаш тарзида утказилди. Аникланишича, 64% хусусий амалиёт билан шугулланувчи шифокорлар ва 71% муниципал шифохоналарда ишловчи шифокорлардан вакцинация графиклари буйича тугри жавоб олинди. Карши курсатмалар буйича эса 73% муниципал шифохона шифокорлари ва 58% хусусий амалиёт билан шугулланувчи шифокорлардан тугри жавоб олинди. Шундай килиб, шифокорларда иммунизация схемаси хамда вакцинацияга карши курсатмалар буйича билими етишмовчилиги аникланди, бу эса хатоларга йул куйилишига олиб келади.

С. Давлат томонидан туланадиган вакцинопрофилактика дастурлари вакциналар нархини туширишга хамда ахолини барча катламларига етиб келишини таъминлашга каратилган булиши керак.

D. Вакцинопрофилактика системаси яхши ажратилган булиши керак. Шуни таъкидлаш жоизки, сурункали касалликлар билан хасталанган болаларда иммунизациянинг тулик булмаслик ва чеклатилиш хавфи юкори булади. Факатгина 21% беморларгина маслахат килинган ёшдан кейин 1ойлик ёш атрофларида барча вакциналарни кабул килади.

7. Одамнинг иммун тизими марказий (тимус, суяк кумиги) ва периферик (талок, лимфа тугунлари) аъзолардан ташкил топган булиб, инфекцион агентларни элиминациясини ва узок муддатли протектив иммунитетни таъминлаган холда организмнинг интегрирлашган химоя тизими сифатида ишлайди.

Инсонни хар куни ураб турувчи микроорганизмлар нормал соглом индивидуумда айрим холлардагина касаллик чакирувчи сабабчиси сифатида намоён булиши мумкин. Антигенспецифик булмаган ва инфекцион агентлар индукцияси учун узок давр талаб килмайдиган химоя механизмлари туфайли купгина инфекцион агентлар бир канча соат мобайнида аникланади хамда йукотилади. Инфекцияга нисбатан бундай даражадаги зудлик билан таъсир килиш хамда жавоб бериш тугма иммунитетнинг механизмларидан биридир. Инфекцияга нисбатан бундай жавобнинг зудлик фазаси уни антигенспецифик лимфоцитлар фаолланишига кадар назорат остида ушлаб туришга ёрдам беради.

Ундан ташкари, бу зудлик фазаси мобайнида ишлаб чикарилувчи цитокинлар кейинчалик специфик иммун жавобни ривожланишида катта ахамиятга эга.(Т-хужайра-билвосита ёки гуморал).

8. Агар кузгатувчи бундай химоянинг эрта чизикларидан утадиган булса, адаптив иммун жавобнинг механизмлари ишга тушиб, антигенни махсус таниб олувчи антигенспецифик эффектор хужайраларини ривожланишига олиб келади ва лимфоцитлар хотирасида сакланиб колади хамда кейинчалик мазкур патогенни организмга кайта тушиши натижасида инфекцияни ривожланишини олдини олади . Натив лимфоцитларнинг эффектор Т-хужайралар ва антитело хосил килувчи плазматик хужайраларга клонал селекцияси ва дифференцировкаси учун бир канча кун талаб килинади. Бир канча кун давомида махсус иммунологик хотира шаклланади, бу эса кузгатувчи кайта организмга тушганда узок муддатли химояни таъминлаб беради.

9. Хозирги вактда иммунитетни синфлаш типлари узига куйидагиларни киритади:

I. Тугма иммунитет.

II.Орттирилган (адаптив) иммунитет, бу эса уз навбатида булинади :

1)Табиий орттирилган, бу касалланишдан кейин хотира хужайралари хисобига келиб чикади. Кузгатувчини организмга кайта тушиши натижасида хотира лимфоцитлари туфайли иммун тизими унга нисбатан тезда жавоб беради ва касаллик ривожланмаслиги мумкин;

2)Сунъий орттирилган, бу булинади :

а)пассив – организмга тайёр антителоларни юбориш хисобига (масалан, онадан болага трансплацентар йул билан ёки зардоб ва иммуноглобулинлар ёрдамида); химоянинг бундай типи тез ва эффектив булади, лекин киска вактгагина сакланади;

в)актив – хавфсиз ва эффектив вакцинациялар оркали амалга оширилади.

10. Инфекцион агентлар тури ва уларнинг организмда жойлашиши.

Одамларда касалликни келтириб чикарувчи барча маълум булган инфекцион агентлар 5 гурухга булинади : вируслар, бактериялар, замбуруглар, протозой, гельминтлар. Уларни тананинг турли сохаларида учратиш мумкин. Уларни йукотилиши хужайин иммунологик химоясининг турли механизмлари ёрдамида амалга оширилади. Патогенетик нуктаи назардан инфекцион агентларни бевосита усиш ва купайиш жойига кура булиб олиш мумкин. Шунга кура микроорганизмларнинг 2та ката гурухи ажратилади :

1.Интрацеллюляр (хужайраичи).

2.Экстрацеллюляр (хужайрадан ташкари).

Шуни алохида таъкидлаш жоизки, барча патогенлар экстрацеллюляр фазани утади ва бу ерда улар антителолар таъсирига дучор булади. Шу билан бирга микроорганизмларнинг интрацеллюляр фазаси антителолар учун тусикли булади, бунда химоянинг асосий урни Т-лимфоцитлар хужумига каратилади.

11.Бирламчи инфекцияга каратилган иммун жавобнинг турлари.

Бирламчи инфекцияга каратилган протектив жавоб асосан куйидаги механизмлар хисобига таъминланади.

Микроорганизмнинг бевосита жойлашиши ва иммунитетнинг асосий механизмлари

Кузгатувчини локализацияси

Интрацеллюляр Экстрацеллюляр



Цитоплазматик

Везикуляр

Интерстиционал

бушликлар, кон, лимфа



Эпителиалюза

Вируслар

Микобактериялар

Вируслар

Г Гонококклар


Хламидиялар

Сальмонелла

Бактериялар

Гельминтлар

Риккетсиялар

Лейшманиялар

Протозойлар

Микоплазмалар

Листериялар

Листериялар

Замбуруглар

Пневмококклар

Протозойлар

Трипаносомалар

Гельминтлар

Холера вибриони







Легионелла




E.coli







Криптококклар




Candida alb.







Гистоплазмалар




Helicobacter pylori







Иерсиния пестис









Бирламчи инфекцияга протектив жавоб

Сд8 Т-хужайра Т-хужайрали Антитела Антитела

иммунитет (асосан IgA)

NK-хужайра Фаоллашган Комплемент

макрофаглар Фагоцитоз

АЗКЦ(антитело-

боглик хужайра

цитотоксиклиги)

Одам организмига биринчи бор тушган инфекцияга нисбатан иммун жавобни антигенни тан олиш механизми хамда эффектор механизмлари буйича фарк килувчи 3фазаси фаркланади :

12.Иммун жавоб фазаси


Асосий характеристикаси

Тез(0-4 соат) носпецифик тугма

Эртанги(4-96соат) носпецифик ва специфик

(индуцирланган)



Кечки(96соатдан кейинги) Специфик

(индуцирланган)






-иммуноло-гик хотира-ниниг йук

-Махсус Т-хужайралар йук



-Иммунологик хотира йук

-Махсус Т-хужайралар йук



-Индуцирланган

-Иммунологик хотира бор

-Махсус Т-хужайралар бор


Барьер вазифа

-Тери

-Эпителий



-Махаллий яллигланиш

-TNF-а


-IgA-антитела

-Семиз хужайраларда IgE-антитела



Экстрацеллюляр патогенларга жавоб

-Фагоцитоз

-Комплементни активациясини алиментар йули



-Комплемент активацияси

-IgG-антитела

IgM-антитела

-Комплемент активациясининг классик йули


Интрацеллюляр патогенларга жавоб

-Макрофаглар

-Макрофаглар активацияси

-IL-1,IL-6,TNF-a,IL-12



-Макрофагларни IFN-gёрдамида Т-хужайрали активацияси

Вирус билан зарарланган хужайраларга жавоб

NK-лимфоцитлар

-IFN-g,INF-b

-NK-активланган хужайралар

-IL-12


-CD8T-хужайралар

-IFN-g


13.Протектив иммунитет – бу кайта зарарланиш окибатида олдиндан хосил булган антителолар ва эффектор Т-хужайралар оркали антиген таниб олиш хамда кузгатувчини йукотишга каратилган жавоб реакциясидир.

Иммунологик хотира – бу кайта зарарланишга нисбатан В- ва Т-лимфоцитлар хотираси ёрдамида антигенни таниб олиш билан намоён буладиган жавоб реакциясидир. Бу антиген специфик лимфоцитларни тезда экспансиясига ва уларни эффектор хужайраларига мукаммаллашишига (дифференцировкаси) хамда инфекцион агентни йукотилишига олиб келади.

14.Уткир инфекциянинг кечиши.

1.Юкиш


2.Инфекцияни жойлашиши. Кузгатувчини репликацияси натижасида антиген даражасини ошиши кузатилади. Качонки кузгатувчининг даражаси адаптив иммунитетни фаолланиши учун етарли бусага микдорига етганида уни пайдо булиши (иницирование) кузатилади. Кузгатувчи тугма химоя ва эртанги ноадаптив жараёнлар билан чегараланган холда тупланишни давом эттиради.

3.Адаптив жавобнинг индукцияси. 4-5 кундан сунг эффектор хужайралар ва адаптив жавобнинг молекулалари антигенга карши иммун жавобни амалга ошириш ва организмни инфекциядан тозалашни бошлайди.

4.Адаптив иммун жавоб. Антителолар ишлаб чикарилиши ва Т-хужайра-билвосита иммунитетнинг фаолланиши. Антиген-специфик Т- ва В-хужайралар пролиферацияси ва эффектор хужайраларнинг дифференцировкаси учун керакли булган бир неча кундан сунггина адаптив иммун жавобнинг эффектив булиши кузатилади.

5.Иммунологик хотира. Качонки инфекция йукотилганда хамда антиген микдори бусага даражасидан пастга тушганда жавоб реакцияси тухтатилади. Бирок, кайта зарарланишга карши антителолар, иммунологик хотиранинг резидуал эффектор хужайралари ва лимфоцитлар узок муддатли протектив химояни таъминлаб беради.

15.Тукималарни патогенлар оркали бузилиш механизми.

Турли «табиий инфекция»лар бемор тукимаси ва хужайраларига таъсири билан бирга кечади. Патогенларнинг организмга бундай таъсири натижасида тукима ва хужайраларнинг бузилиши келиб чикиб, бу тугридан тугри, ёки иммун химоя омилларини жараёнга кушган холда билвосита таъсир килиш йули билан амалга оширилиши мумкин. Мумкин булган тукима бузилишларини куриб чикамиз.

Патогенлар томонидан тукималарни бевосита халок булиши.

Бу жараён куйидагилар хисобига амалга ошади:

а) Экзотоксинлар продукцияси. Микроорганизмлар томонидан ажратилаётган экзотоксинлар хужайин хужайранинг юзасига таъсир килган холда маълум рецепторлар билан богланиб, хужайра ичига утади хамда уни бузади. Масалан, Streptococcus pyogenes, Staphylococcus aureus, Corynebacter diphteriae, Clostridium tetani. Мазкур кузгатувчилар тонзиллит, токсик шок, дифтерия, кокшол каби турли касалликларни чакириши мумкин.

б) Эндотоксинлар ажратилиши. Бир канча кузгатувчиларни халок булиши натижасида ажралиб чикувчи эндотоксинлар макрофаглар томонидан синтезланувчи цитокинлар учун триггер булиб, булар уз навбатида махаллий ёки умумий симптомларни чакиради. Масалан, E.coli, Haemophilis influenzae, Shigella, Pseudomonas aeruginosa, Yersinia pestis. Санаб утилган кузгатувчилар сепсис, менингит, тиф, нафас аъзолари инфекциясини, улатни этиологик омиллари булиб хисобланади.

В) Бевосита цитопатик таъсир. Айрим микроорганизмлар хужайрага бевосита бузувчи таъсир килади. Бундай кузгатувчиларга мисол килиб, Variola, Varicella zoster, Hepat. B virus, Polio-virus, Measles virus, Influenza virus, Herpes simplex. Мазкур кузгатувчилар билан зараланганда одамда гепатит В, полиомиелит, кизамик, грипп, герпетик шикастланишлар ривожланади.

Патогенлар томонидан тукималарни билвосита халок булиши.

Инфекцион агентларга нисбатан хосил булган адаптив иммун жавоб карама-карши жавоб берувчи антителолар синтези билан, иммун комплекслар хосил булиши билан кечади, булар эса уз навбатида хужайин тукималари билан богланади, шунингдек одамнинг зараланган хужайраларини халок килдирувчи Т-хужайраларни хосил булиши билан кечади. Бу кузгатувчини йукотилишига хамда хужайин хужайраларини бузилишига олиб келади. Бундай таъсирнинг айрим мисолларини куриб чикамиз :

16.Тугма иммунитет (ноадаптив химоя)

Одамни инфекциядан химоя килувчи тугма иммунитетнинг биринчи фазасига киради :

1.Инсонни микроорганизмлар киришидан химоя килувчи эпителиал юза куринишидаги механик тусик. Бу тусикдан утган бактериялар химоянинг кейинги 2 та чизигига дуч келади.

2.Комплемент. Бактериялар плазмадаги комплементни альтернатив йул билан фаоллаштириб, бактерияларни опсонизациялаши ёки нобуд килиши мумкин.

3.Нейтрофиллар. Макрофаглар. Барча бактерияларга хос булган, юзасида рецептор тутувчи бактериялар макрофаглар томонидан ютилади (масалан, липосахаридларга – СД14). Бактерияларни макрофаг рецепторлари билан богланишидан сунг, макрофаглар томонидан цитокинларни синтез килиниши бошланади, бактериялар эса макрофаглар томонидан ютилади ва хазм килинади.

4.NK-хужайралар. Вирус билан зарарланган хужайралар NK-лимфоцитлари томонидан парчаланади (табиий киллерлар).

Зарарланишнинг эрта соатларида комплементни альтернатив йул билан фаолланиши ва микроорганизмларни тукима макрофаглари томонидан ушланиши амалга оширилади. Кейинчалик эса адаптив химоя механизмлари ишга тушади – гуморал ва хужайра-билвосита иммун жавоби.

Тугма иммунитетнинг асосий хужайралари.

Тугма иммунитет механизмларини амалга оширувчи асосий хужайраларга макрофаглар, нейтрофиллар, табиий киллерлар киради.

Макрофаглар конда айланиб юрувчи моноцитлардан келиб чикади. Улар бириктирувчи тукима, талок, жигарда куп микдорда учрайди. Бу фагоцитловчи катта хужайралар инсонни инфекциядан химоялашнинг барча фазаларида катта уринни эгаллайди. Моноцитлардан фаркли равишда макрофагларда бактериал липополисахаридлар билан богланишга мулжалланган СД14-рецепторига хамда маннозага рецепторлари мавжуд. Бактериялар макрофаг рецепторлари билан богланганидан сунг макрофаглар томонидан цитокинлар синтези амалга оширилади, ютилган бактериялар эса хазм килинади.

17.Макрофаглардан ташкари, тугма иммунитетни амалга оширишда нейтрофиллар хам катта уринни эгаллайди. Бу хужайралар яллигланиш жойидаги эртанги хужайра инфильтратида куплаб учрайди. Улар конда аникланади ва нормал тукималарда одатда деярли булмайди. Нейтрофиллар – бу киска яшовчи хужайралардир. Урта хисобда уларнинг яшаш умри 3-4 кунга тенг. Тугма иммун жавобни амалга оширилишида турли омиллар иштирок этади, уларнинг бир кисми нейтрофиллар учун хемоаттрактантлар хисобланиб, нейтрофилларни кондан тезда иммиграцияланишини ва инфекция учогига киришини амалга оширади. Учокда нейтрофиллар куплаб патогенларни фагоцитоз килиш йули билан элиминация килиш хусусиятиги эга.

Табиий киллерлар (NK-хужайралар) интрацеллюляр микроорганизмларга карши энг эрта химоя сифатида узини намоён килади. In vitro шароитида NK-хужайралар маълум усма хужайраларини уларни олдиндан фаоллаштиришисиз улдириш хусусияти мавжуд эканлиги аникланди. Аммо, уларни интрацеллюляр патогенларга карши химоянинг эртанги фазасидаги урни яхши маълум, асосан Herpes virus ва Listeria monocytogenes.

18.Вакцина сифатида турли хил табиатли антигенлар ишлатилиши мумкин, булар тирик ва улдирилган бактериялар, вируслар, анатоксинлар, шунингдек ген инженерияси ва синтетик йул билан олинган антигенлар хам булиши мумкин.

Мавжуд булган турли вакциналарни 2 та асосий гурухга булиб олиш мумкин : тирик ва улик (инактивацияланган) вакциналар. Уз навбатида шу гурухларнинг хар бирини алохида гурухчаларга булиш мумкин. 1.Тирик вакциналар – кузгатувчининг аттенуирланган штаммларидан тайёрланган (кучсизлантирилган патогенликдаги штаммлари); 2. Улдирилган вакциналар.

- Молекуляр, улар куйидагича олинади :

а) биологик синтез йули билан;

б) кимёвий синтез йули билан;

- Корпускуляр :

а) нишон микробларидан;

б) субхужайрали молекуляр усти структуралардан.

19. Традицион вакциналар.

а) Инактивланган

Инактивланган вакциналар микроорганизмга кимёвий йул ёки киздириш йули билан таъсир эттирилиб олинади. Бундай вакциналар етарлича стабил ва хавфсиз хисобланади, чунки вирулентликнинг реверсиясини келтириб чикара олмайди. Улар тез-тез совук шароитда саклашни талаб этмаслиги билан амалиётда куллашда кулайдир. Аммо бу вакциналар хам бир канча камчиликларга эга, жумладан, улар ута кучсиз иммунитет жавобни стимуллайди ва бир канча дозаларни куллашни талаб килади (бустер иммунизацияси).

Б) тирик аттенуирланган

Тирик вакциналар саклаш учун махсус шароитлар керак булгани билан, улар бир марта бустерлик юборилишини талаб килган холда етарли даражада эффектив хужайравий ва гуморал иммунитет хосил килади. Купчилик тирик вакциналар парентерал юборилади (полиомиелит вакцинасидан ташкари).

Тирик вацкциналарнинг бир канча ижобий томонлари фонида бир эхтиёткорлик зарур, яъни, вирулент шаклларини реверсияланиш холлари окибатида эмланилаётган бемор учун касаллик сабаби сифатида келиб чикиши мумкин. Шу максадда тирик вакциналар яхшилаб кайта тестланиши зарур. Иммунодефицити бор (СПИДда ва усмаларда иммуносупрессив терапия олаётган) беморлар бундай вакциналарни кабул килиши керак эмас.

в) Анатоксинлар

Инсонларда касаллик келтириб чикарувчи куплаб микроорганизмлар, касалликнинг асосий патогенетик омили булмиш экзотоксинлар ажратиши билан хавфли (масалан, дифтерия, кокшол). Вакцина сифатида ишлатилувчи анатоксинлар махсус иммун жавоб хосил килади. Тоза вакциналар олиш максадида токсинларни формалин ёрдамида зарарсизлантирилади.

20.Вакциналарнинг янги авлоди

Янги технологияларни куллаш вакциналарнинг иккинчи авлодини яратишга имкон берди.

Уларни айримларини батафсил куриб утамиз :

а) Конъюгирланган

Менингит ёки пневмония каби хавфли касалликларни келтириб чикарувчи айрим бактерияларнинг (гемофилюс инфлюэнце, пневмококклар), шундай антигенлари мавжудки, чакалоклар ёки кукрак ешидаги болаларнинг етук булмаган иммун тизими уларни кийин аниклайди. Конъюгирланган вакциналарда болаларнинг иммун тизими яхши таниб олиш имконини яратиш максадида антигенни протеинлар ёки бошка типдаги микроорганизмлар анатоксини билан бирлаштириш принципи кулланилади. Протектив иммунитет конъюгирланган антигенларга карши ишлаб чикарилади.

Мисол учун, 5 ёшгача булган болалар орасида гемофилюс инфлюэнце (Hib-b)га карши вакцина кулланилганда, АКШда 1989йилдан 1994йилгача булган давр мобайнида Hib-менингит билан касалланиш 35дан 5гача курсаткичга камайганлиги кузатилди.

б) Суббирликдаги вакциналар

Суббирликдаги вакциналар адекват иммун жавобни таъминлашга кодир булган антиген фрагментларидан ташкил топган булади. Бу вакциналар микроб кисмлари ёки лаборатор шароитда генно-инженерия технологияларини куллаш оркали олинади.

Микроорганизмларнинг фрагментларидан кулланилувчи суббирликдаги вакциналарга мисол килиб, Streptococcus pneumonia га карши ва А типидаги менингококкга карши вакциналарни олиш мумкин.

21.Вакциналарни эффективлиги критериялари

Вакцина препаратларини доимий равишда мукамаллаштириш замонавий вакцинологиянинг актуал вазифаларидан биридир. Вакцинацияни назорат килиш буйича халкаро экспертлар уюшмаси вакцинани ишлаб чикарувчи бир канча мамлакатлар хам тан олувчи эффектив вакцинанинг бир катор критериялари ишлаб чикарилган. Уларнинг бир нечтасини санаб утамиз.

Эффектив вакциналарнинг айрим критериялари (janeway C.A., et al.,1996)


Хавфсизлиги

Вакциналар касалланиш ёки улим сабаби булиши керак эмас.

Протективлиги

Вакциналар патогеннинг «ёввойи» штамми келтириб чикарадиган касалликдан химоя кила олиши керак.

Протектив иммунитетни ушлаб турилиши

Химояланиш эффекти бир неча йил давомида сакланиши керак.

Нейтралловчи антителолар индукцияси

Нейтралловчи антителолар шундай хужайраларни зараланишини олдини олиш учун керак.

Протектив Т-хужайралар индукцияси

Хужайра ичида купаювчи патогенлар Т-хужайра-билвосита иммунитет оркали эффектив бошкарилади.

Амалий хулоса

Вкциналарнинг нархини нсбатан арзонлиги, куллашда осонликлиги, кенг эффект.

22.Хозирги пайтда вакциналарга маълум талаблар куйилган :

1.Вакцина хавфсиз булиши керак.

2.Вакцина олганларнинг купчилик кисмида минимал ножуя эффектлар булган холда протектив иммунитет хосил килиниши керак.

3.Вакцина иммуноген булиши керак, яъни етарлича кучли булган иммун жавобни хосил килиши керак.

4.Вакцина «тугри» (керакли) иммун жавоб типини хосил килиши керак. Качонки микроорганизмлар одам организмига тушганда касалланишни турли йуллар билан чакириши мумкин, шунда иммун тизимини турли булимлари уларга карши кураш эффективлигини белгилайди. Вакциналар инфекциядан эффектив химоя кила оладиган специфик иммун жавобни стиммуллаши керак.

5.Вакциналар сакланиш муддати давомида стабил булиши керак. Купгина инактивацияланган вакциналар айникса улар курук холда булса хамда ишлатилишдан олдин эритиладиган булса сакланиши осонрокдир. Тирик аттенуирланган вакциналар стабиллигини саклаш учун завод-ишлаб чикарувчидан клиника йунилиши давомида музлатишни талаб килади.

23.Хозирги кунда согликни саклашнинг асоси сифатида ахолини иммунизациясини зарурлиги хеч кимда шубха тугдирмаяпти. 200дан ортик йил вакцинация ривожланишининг турли боскичлари давомида турли хил кузгатувчилар томонидан чакирилувчи касалликларни йукотилиши ёки камайтирилишини узига максад килиб келмокда. Шунга кура доимий ривожланиш мобайнида ахолини инфекцион касаллик билан касалланиш даражаси хамда унинг характерини белгиловчи вакцинациянинг стратегиялари топилган ва топилмокда. Шунга кура хозирги пайтда турли континент ва мамлакатларда шу мамлакатнинг ижтимой-иктисодий ривожланганлигига ва согликни саклаш структурасига боглик булган турли хил масалалар ечилмокда.

Дунёнинг куплаб мамлакатларида олиб борилаётган вакцинопрофилактиканинг куп йиллик малакасига асосланган холда ВОЗтомонидан иммунизациянинг кенгайтирилган дастури (ИКД) ишлаб чикилди. ИКДнинг формуласи охирги 20 йил давомида узгармаган холда, яъни : инфекцион касалланишни камайтириш максадида оммавий иммунизацияни куллаш. Бу дастур болаларни биринчи 9 ойлик хаётини назорат килувчи омадли глобал дастур булиб колди. Мазкур дастурга биноан вакцинациянинг куйидаги графиги таклиф килинган (асосан ривожланаётган мамлакатлар учун).

ВОЗ уз ишини ИКД доираси буйича боскичма боскич амалга оширади, жумладан хар бир боскичда турли масалалар хал килинади.

24.ИКД доирасидаги 9ойлик ёшидаги болаларни вакцинация графиги.


Муддат

Вакцина

Тугилган пайтда

БЦЖ, ОПВ

6 хафталигида

АКДС, ОПВ

10 хафталигида

АКДС, ОПВ

14 хафталигида

АКДС, ОПВ

9 ойлигида

Кизамик

25.ИКДни амалга оширишда алохида боскичларнинг вазифалари.

Хозирги пайтда ИКДни 3 та боскичи ажратилади.

ИКД-1. 1974йил май ойидан 1990йилгача булган даврда утказилган. Бу даврда 80% болаларни 6 та инфекцияга карши эмлатилиниши тавсия этилган : полиомиелит, кизамик, дифтерия, кокшол, туберкулез.

ИКД-2. 1990йилдан 200йилгача булган даврга мулжалланган. 2000 йилга 95% болаларни эмлаш тавсия килинган. Бу боскичнинг максади 2000 йилга паралитик полиомиелитни йукотиш, чакалоклар кокшолини йукотиш, кизамик билан касалланишни етарли даражада камайтиришдир.

ИКД-3. Бу стратегик дастур 21 асрнинг биринчи 10 йилигача мулжалланган. Уни максади полиомиелит ва кизамик вирусини циркуляциясини тухтатиш булиб, бу вакциналарни бекор килишга олиб келади.

Бизнинг мамлакатимиз ушбу дастурга кушилган холда уни амалга оширишга киришилди. Хозирги кунда биринчи боскич натижалари килиниб, дастурнинг иккинчи боскичи буйича асосий хулосалар килинди.

26.ИКД-1 ва ИКД-2 натижалари.

1.Полиомиелитга карши оммавий иммунизацияни утказилиши эндемик паралитик полиомиелитни йирик мамлакатлар микёсида йукотиш имконини берди (масалан, 1979йилда АКШда касаллик холатлари йук).

2. Полиомиелитнинг оммавий профилактикаси режали эмланиш тула хажмда олиб борилмаган жойларда «йукотилган» инфекция кайтарилишини СССР малакаси (опыт) курсатди (полиомиелит, дифтерияни авж олиши).

3.Оммавий иммунизация шароитида эмланганлар сони агарда критик даражадан пасайса, бошкарилиб турувчи инфекцияларнинг кайтарилиши мумкинлиги инсониятни вакцинага боглик булиб колишлиги аникланди. (Россияда бу дифтерия ва полтомиелит мисолида курсатилган).

4.Бутун ахолини эмлаш йули билан бошкарилиб турилувчи инфекция холатлари устидан назоратни тиклаш имконияти курсатилган.

Ундан ташкари, ИКД доирасида кукрак болалари орасидаги инфекцион касалликлар кузатиб борилмокда. Бу эса уз навбатида болаларда янги патогенларни, хусусан, гепатит В ва гемофил инфекцияларни кузатув остига олишга имкон яратди. Ривожланган мамлакатларда бу инфекцияларга карши эмланиш эмланишнинг тур календарига кирган.

27. Узбекистон Республикаси ССВ СанПиН №0132-02.


Ёши

Эмланиш номлари

1 кун

ВГВ-1

2-5 кун

Туберкулезга карши БЦЖ, Полиомиелитга карши-ОПВ-0

2 ой

Дифтерияга, кокшолга, кукйуталга карши-АКДС-1, ОПВ-1, ВГВ-2

3 ой

АКДС-2, ОПВ-2

4 ой

АКДС-3, ОПВ-3

6 ой

ВГВ-3

12 ой

Кукйутал-1

16 ой

АКДС-4, ОПВ-4, Эпидпаротит

6 ёш

Кукйутал-2

1 синф (7ёш)

АДС-М-5, ОПВ-5, БЦЖ R-1

8 синф (14-15ёш)

БЦЖ R-2

16 ёш

АДС-М-6

26 ёш

АДС-М-7

46 ёш

АДС-М-8

28.Иммунопрофилактика учун кулланиладиган вакциналарнинг характеристикаси.



Вакциналар тури

Вакциналар номи, микдори ва юбориш йуллари

Саклаш шароитлари

Тирик вакциналар

ОПВ (1 микдори огизги 2томчидан), Кизамик (1 микдори 0,5мл т/о), Эпидпаротит (0,5мл т/о), БЦЖ (0,05 мг ёки 0,1мл т/о)

Барча вакциналарни музлатиш мумкин, лекин юборгандан сунг музлатиш мумкин эмас


Улдирилган

Анатоксинлар

Рекомбинантлар

Инактивацияланган

Кукйутал (АКДС таркибига киради)

АКДС, АДС, АДС-М, АДМ (0,5мл м/о), Кокшол (0,5 ва 1,0мл))

Гепатит В га карши (1 микдори 0,5мл м/о)




Музлатиш мумкин эмас, 4 С дан 8 С гача хароратда саклаш керак

Музлатиш мумкин эмас, 4 С дан 8 гача хароратда саклаш керак

Музлатиш мумкин эмас, 4 С дан 8 гача хароратда саклаш керак



29.Вакцина турига кура карши курсатмалар



Вакцина турлари

Карши курсатмалар




Барча вакциналар

-Кучли аллергик реакция ёки олдинги дозага асорат бериш;

-инфекцион касалликлар ва соматик касалликларни уткир даври (вакцинация согайгандан 3-14 кундан сунг килинади)






Барча тирик вакциналар

-Иммунодефицит холати (бирламчи, иммуносупрессия);

-ёмон сифатли усмалар;

-хомиладорлик.





БЦЖ

-Чакалокни ойидан олдин тугилиши (вазни 1800г.дан кам булиши);

-Олдинги дозадан кейинги келлоид чандик;

-Тугрук пайтидаги огир бош мия жарохати;

-3-даражали ликвородинамик бузилиш.





ВГВ 1, ВГВ 2 (3)


-Чакалокнинг вазни 1800г. дан кам булиши;

-Тугрукдаги огир бош мия жарохати;

-пиширик хамтурушларига аллергияси.



ОПВ

-дорили иммуносупрессия;

-Ёмонсифатли хосилалар.






АКДС

-Асаб тизимининг ривожланиб борувчи касалликлари;
-Анамнезида афебрил титрашлар (АКДС урнига АДС юборилади)




АКДС, АДС-М, АД-М

-Мутлок карши курсатмалар йук




Кукйутал ва паротит вакциналари

-Аминогликозидларга огир реакцияси мавжудлиги;

-Тухум оксилига анафилактик реакцияси






30.Карши курсатма була олмайди :



Холати

Анамнезидаги курсатмалар

-Перинатал энцефалопатия;

-Стабил неврологик холат;

-ДЦП, Даун касаллиги ва б.к.

-Аллергия, астма, экзема;

-Юрак, упка, буйрак, жигарнинг сурункали касалликлари;

-Анемиялар;

-Дисбактериоз;

-Тимуснинг соясини ошиши;

-Тугма пороклар;

-Стероидлар, гормонлар билан ушлаб турилувчи терапия;

-Касалликнинг инкубацион даври


-Чакалоклар сариклиги;

-Ойига етмасдан тугилиш;

-Чакалокларнинг гемолитик касаллиги;

-Сепсис;


-Оиладаги поствакцинал асоратлар;

-Оиладаги эпилепсия;

-Аллергия, оиладаги тутканоклар;

- =Оиладаги тусатдан улишлар;

-Хужжатий равишда тасдикланмаган кукйутал, кизамик, паротит утказганлиги.

31.Поствакцинал асоратларнинг ривожланиш вактлари



Асоратлар

Вакцинациядан кейин ривожланиш вактлари

ЖКВ, БЦЖ, ОПВ

АКДС, АДС


Анафилактик шок, анафилактик реакция, коллапс

24 соат

24 соат

Энцефалит, энцефалопатия

7 кун

15 кун

Энцефалитик реакциялар :

-фебрил титроклар;

-афебрил титроклар;

-тухтовсиз тешиб утувчи бакириш;

-сероз менингит


3 кун


15 кун

4 кун


-

15 кун


15 кун

-

30 кун



Вакциноассоциациялашган полиомиелит:

-эмланганларда;

-эмланганлар билан контактда булганларда;

-иммунодефицити борларда






30 ку


турли вакт

6 ой




Лимфааденит, БЦЖ прививкаларидан кейинги келлоидли чандик




1 йил мобайнида

Таркалган тошма, Квинке шиши, Пполиморф эксудатив эритема ва б-ка аллергик реакцияларнинг огир турлари

10 кун

10 кун

Тусатдан улим ва иммунизация вакти билан мос келган бошка летал холатлар

30 кун

30 кун

32. Анамнези огир булган беморларнинг вакцинацияси.

Аллергик касалликлар вакцинация учун карши курсатма булиши керак эмас, лекин ножуя реакцияларни олдини олиш максадида прик-тест ёрдамида вакцинага булган сезгирликни олдиндан тестлашни утказиш максадга мувофикдир.

Шошилинч курсатмаларга кура, дифтерия инфекцияси учогида уткир ости атопик дерматит ва бронхиал астмаси булган болалар эмлатилганда, уларда дифтерияга карши хамда кокшолга карши антитаначалар титри юкори булганлиги хамда болаларда химояни таъминлаб берганлиги аникланди.

Желатинга аллергияси бор булган беморлар ММR вакцинациясига анафилаксия бериши мумкин, шу туфайли кушимча холда сенсибилизацияни аниклаб, эхтиёткорлик билан вакцинацияни утказиш даркор.

Тухумга аллергиясини булиши доимий карши курсатма булиб хисобланмайди. Вакцинациядан олдин, кизамик вакцинаси билан тери тестидан утказилиши тавсия этилади.

Эслатма. Вакцинация утказилиш шароитлари :


  1. Иммунопрофилактика булими (аллерголог-иммунолог кузатуви)

  2. Иммунолог-аллерголог хонаси

  3. Участка педиатрлари назорати остида

33.Специфик иммунотерапия олаётган беморлар вакцинацияси.

Айрим холларда аллерген-специфик иммунотерапия билан даволанаётган атопик касалликлари мавжуд булган беморлар вакцинацияси хакидаги савол тугилади. Бу бронхиал астма, поллипоз, хар йилги аллергик ринит ва бошкаларда булиши мумкин.

Режали вакцинацияни утказиш тугрисидаги саволни хал килиш учун аллерготерапияни камида 2 ойга тухтатиш зарур.

Вакцинациядан 1-2 ой утганидан сунг, поствакцинал асоратлар булмаса аллерговакциналар билан даволаниш давом эттирилади.

34.Вакцинациядан олдин ва кейин турли хил патологиялари булган болаларни даволаш тактикаси.

Вакцинациядан олдин ва кейин аллергик касалликлари булган болаларни даволаш.



Ташхис

Даволаш

Давлаш давомийлиги (кун)

Каталог: lrs
lrs -> Диссеминированный туберкулез легких
lrs -> Даволаш ва тиббий-профилаkтиkа фаkультетларнинг талабалари учун биокимё фани б´йича
lrs -> Иккинчи тошкент давлат тиббиёт
lrs -> Kалkонсимон бези касалликлари
lrs -> Гидроцефалия
lrs -> Лекция составлена на основании типовой программы, обсуждена на секции цмк ташМА
lrs -> Министерство здравоохранения республики узбекистан
lrs -> Заместитель министра министерство здравоохранения республики узбекистан


Достарыңызбен бөлісу:
  1   2


©kzref.org 2019
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет