Ошиқлар майдони بسم الله الرحمن الرحيم муқаддима


XVIII БОБ АЛЛОҲ ЙЎЛИДАГИ ЖИҲОДДАГИ ХАВФНИНГ ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДА



жүктеу 4.62 Mb.
бет10/20
Дата03.04.2019
өлшемі4.62 Mb.
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20

XVIII БОБ

АЛЛОҲ ЙЎЛИДАГИ ЖИҲОДДАГИ ХАВФНИНГ ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДА

136. Имом Муслимнинг Абдуллоҳ ибн Амр ибн ал-Ос розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

مَا مِنْ غَازِيَةٍ أَوْ سَرِيَّةٍ، تَغْزُو في سبيل الله، فَيَسْلَمون ويصيبُون، ألاّ تعجَّلواثُلُثَيْ أُجُورِهِمْ. وَمَا مِنْ غَازِيَةٍ أَوْ سَرِيَّةٍ تُخْفِقُ، وتُخَوَّفُ وَتُصَابُ، إِلَّا تَمَّ لهم أَجُورُهُمْ.

Аллоҳ йўлида ғазот қилувчи жамоа ғанимат олиб, соғ-саломат қайтиб келса, демак уларга ажрнинг учдан икки қисми нақд қилиб берилибди”. “Ғазот қилувчи бир заҳираси тугаб, хавфу хатарда қолган, кўп мусибат етган, ғанимат ҳам олмай, ғалаба ҳам қила олмай қайтиб келган қўшиннинг ажри ҳам мукаммал қилиб берилади177”.

137. Имом Термизий Умму Молик ал-Бахзийя розияллоҳу анҳодан қилган ривоятларида шундай дейилган. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яқинда бўладиган фитна ҳақида гапирадилар. Мен у зотдан:

Ё Росулуллоҳ, ўша пайтда одамларнинг яхшиси ким бўлади? – деб сўрадим.

رَجُلٌ فِي مَاشِيَتِهِ يُؤَدِّي حَقَّهَا وَيَعْبُدُ رَبَّهُ وَرَجُلٌ آخِذٌ بِرَأْسِ فَرَسِهِ يُخِيفُ الْعَدُوَّ وَيُخِيفُونَهُ.

Пиёда аскарлар ичида бўлиб, аскарлик ҳаққини адо этиб, Роббисига ибодат қиладиган ва отининг жиловини тутиб, душманларга хавф солиб, ўзи душман томонидан хавфу хатарда бўлган кишидир” ,178 – деб жавоб қилдилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Ибн Аби Шайба Солмон Форсий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида у шундай деганлар: “Агар киши Аллоҳ йўлида бўлиб, қўрқинчдан қалби дуккилласа, унинг хатолари тўкилади худди хурмонинг барглари тўкилганидек”.



XIX БОБ

АЛЛОҲ ЙЎЛИДАГИ САФ ВА УНИ БАРПО ҚИЛИШ ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДА

إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الَّذِينَ يُقَاتِلُونَ فِي سَبِيلِهِ صَفًّا كَأَنَّهُمْ بُنيَانٌ مَرْصُوصٌ (الصف:4)

Албатта Аллоҳ Ўзининг йўлида гўё туташ бинолардек бир сафга тизилган ҳолларида жиҳод қиладиган зотларни севар”.“Саф”, 4.

Мужоҳид: “Ушбу оят бир неча ансорлар ҳақида нозил бўлган. Улар орасида Абдуллоҳ ибн Равоҳа розияллоҳу анҳу ҳам бор эди. Улар бир мажлисда ўтиришиб: “Агар амаллар ичида Аллоҳ учун энг суюмлиси қайси эканлигини билганимизда эди, ўлгунимизча қўймай қилиб юрар эдик”,- дейишди.

Оят нозил бўлгач Ибн Равоҳа: “Токи тирик эканман, Аллоҳ йўлига жонимни тикаман”,- деб ўзига-ўзи сўз берди. Ниҳоят шаҳид ҳолида кетди.

138. Имом Термизий ва Байҳақий Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида у шундай дейди:

قَعَدْنَا نَفَرٌ مِنْ أَصْحَابِ رَسُولِ اللَّهِ ، فَقُلْنَا: لَوْ نَعْلَمُ أَيَّ الْأَعْمَالِ أَحَبَّ إِلَى اللَّهِ عَمِلْنَاهُ، فأنْزلَ اللَّهُ تَعَالَى

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳобларидан бир неча нафари ўзаро суҳбат қилиб ўтирган эдик: “Агар биз қайси амалларнинг Аллоҳга энг суюкли бўлганини билганимизда эди, ўша амални доим қилган бўлардик”,- дедик. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди:

سَبَّحَ لِلَّهِ مَا فِي السَّمَوَاتِ وَمَا فِي الْأَرْضِ وَهُوَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لِمَ تَقُولُونَ مَا لَا تَفْعَلُونَ كَبُرَ مَقتًا عِنْد اللهِ أَنْ تَقُولُواما لاَتَفعَلُونَ. إنَّ اللهَ يُحِبُّ اللَّذِيْنَ يُقاتِلُونَ فِي سَبِيلِهِ ى صَفًّا كَأَنَّهُمْ بُنْيَانٌ مَرْصُوصٌ. فَقَرَأَهَا عَلَيْنَا رَسُولُ اللَّهِ .

Осмонлардаги ва ердаги бор нарса Аллоҳга тасбеҳ айтди. У қудрат ва ҳикмат соҳибидир. Эй мўминлар, сизлар нега ўзларингиз қилмайдиган нарсани (қиламиз, деб) айтурсизлар?! Сизларнинг ўзларингиз қилмайдиган ишни (қиламиз, деб) айтишларингиз Аллоҳ наздида ўта манфур (ишдир). Албатта Аллоҳ Ўзининг йўлида гўё туташ бинолардек бир сафга тизилган ҳолларида жиҳод қиладиган зотларни севар”.“Саф сураси, 1-4-оятлар.



Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни бизга ўқиб бердилар.179

139. Абу Довуд Саҳл ибн Саъд ас-Соидий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейди:

ساعَتان تُفتَحُ فيهِما أبْوابُ السَّماءِ، وَقَلَّ ما تُرَدُّ علَى داع دعْوَتُهُ: عِنْدَ حُضُورِ النِّداءِ، وَ الصَّفِّ في سَبيل اللهِ.

Икки соат борки, унда осмон эшиклари очилади. Бу икки соатда дуо қилгувчининг дуоси камдан-кам рад этилади. Аллоҳ йўлидаги сафга чақирилган ва саф тортилган соатда”180.

140. Ҳоким Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дейдилар:

مَقامُ الرَّجُل في الصَّفِّ أفضَلُ عِنْد اللهِ مِنْ عِبادَة الرَّجُلِ سِتِّينَ سنَةً

Сафда турган одамнинг мақоми Аллоҳ наздида олтмиш йил ибодат қилган одам мақомидан афзалдир”.

Шунинг учун ҳам Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо: “Аллоҳ йўлида, душманнинг рўпарасида, қилич чопмай, найза санчмай, камон отмай бир мавқифда турмоқлигим, мен учун Аллоҳга гуноҳ қилмай олтмиш йил ибодат қилганимдан афзалдир”, – деганлар.

Мужоҳид айтади: “Язид ибн Шажара розияллоҳу анҳу сўзини амалда тасдиқлайдиган кишилардан эди. Кунларнинг бирида бир жойда бирга бўлиб қолдик. Шунда у бундай деди: “Эй одамлар, Аллоҳнинг сизларга берган неъматларини эсланг! Турли одамлар орасида Аллоҳнинг неъматларини ўзингда кўриб туришинг қандай гўзал, қандай яхши-я?!”.

Мужоҳидлар жангга саф тортган пайтда Ибн Шажара айтар эдики: “Ҳозир осмон эшиклари, жаннат эшиклари ва дўзах эшиклари очилиб, ҳурлар ўзларига зийнат бериб, жанг майдонларига чиқдилар. Агар мужоҳиди олдинга интилса: “Эй Роббим, унга ўзинг мадад бер”, – дейди, агар ортга чекинса юзини тўсиб: “Эй Роббим, уни мағфират қил ва маъзур тут”, – деб дуо қилишади.

Эй йигитлар, душманга қарши юзма-юз боринглар! Ота-онам сизларга фидо бўлсин! Ҳуру айнларни ҳижолат қилдирманглар! Чунки биринчи томчи қонингиз чиққанда, Аллоҳ бу томчини барча қилган хато-гуноҳларингизга каффорат қилади. Қиличлар жаннат калитлари эканлигидан менинг хабарим бор”181 – дер эди, розияллоҳу анҳу.

Абу Саъид ал-Ҳудрий розияллоҳу анҳу бундай дейдилар: “Уч тоифа одамларга Аллоҳ кулиб боқади: тунда одамлар уйқуда бўлган пайтда туриб намоз ўқиган одамга, намоз учун саф тортиб турган бир қавмга, душман билан жанг қилиш учун саф тортиб турган бир қавмга”182.

Абдуллоҳ ибн Амр ибн ал-Ос розияллоҳу анҳу шундай дейди:

“Қиёмат куни Аллоҳ наздида шаҳидларнинг энг афзал мартабалиги кимлигини айтайми? –У шундай одамки, сафда туриб, душман билан юзма-юз келганда ўнгу чапга аланглаб қарамай, қиличини елкасига қўйиб: “Эй Роббим, бугун мен сенга ўтган кунларда қилган аҳду паймонларим исботи сифатида ўз жонимни сотдим”, – дейди ва шу ерда жанг қилиб шаҳид бўлади”183.



XX БОБ

АЛЛОҲ ЙЎЛИДА ЎҚ ОТИШНИНГ ФАЗИЛАТИ ВА УНИ ЎРГАНГАНДАН СЎНГ ТАРК ҚИЛИБ ҚЎЙГАН ОДАМНИНГ ГУНОҲИ ҲАҚИДА

Билгинки, Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш нияти билан ўқ отиш илмини ўрганиш ва ўргатиш Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яхши кўрган ва тарғиб қилган амаллардандир.

Ўқ отишнинг фазилатлари жуда кўп бўлиб, улардан:

1) Аллоҳ йўлидаги жиҳод эъдоди учун ўқ отишга Аллоҳ жалла жалалуҳу мана бундай деб амр қилган:

وَأَعِدُّوا لَهُمْ مَا اسْتَطَعْتُمْ مِنْ قُوَّةٍ وَمِنْ رِبَاطِ الْخَيْلِ … (الأنفال:60)

“(Эй мўминлар), улар учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингиз...”.“Анфол” сураси, 60-оят.

Баъзи уламолар Аллоҳ жалла жаллалуҳунинг ушбу ояти каримасини далил қилиб – ўқ отишни ўрганиш вожибдир, дейдилар. Чунки “куч”дан мурод ўқ отишдир.

141. Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда у шундай дейди:

Мен Росул акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбарда туриб бундай деганларини эшитдим:

وَأَعِدُّوا لَهُمْ مَا اسْتَطَعْتُمْ مِنْ قُوَّةٍ وَمِنْ رِباطِ الْخَيْلِ أَلَا إِنَّ الْقُوَّةَ الرَّمْيُ، أَلَا إِنَّ الْقُوَّةَ الرَّمْي، ُ أَلَا إِنَّ الْقُوَّةَ الرَّمْيُ.

Улар учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингиз”. Огоҳ бўлингизким қувват ўқ отишдадир, огоҳ бўлингизким қувват ўқ отишдадир, огоҳ бўлингизким қувват ўқ отишдадир”184.

2. Аллоҳ таоло бир ўқ туфайли уч кишини жаннатга киргизади: ўқ ясовчини, ўқни отувчини, отиш учун олиб келувчини.

142. Абу Довуд, Насоий, Ҳоким ва Абу Авона Холид ибн Зайддан қилган ривоятларида:

Мен ўқ отишни яхши кўрардим, менга Ақба ибн Омир отишни машқ қилдирар эди. Бир кун менга, эй Холид, юр ўқ отгани чиқамиз деди. Мен унга чиққим келмаётганини айтдим. Шунда у менга: “Кел эй Холид, мен сенга бу борада Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нима деганларини айтиб бераман”,– деди-да, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

إِنَّ اللَّهَ يُدْخِلُ بِالسَّهْمِ الْوَاحِدِ ثَلَاثَةَ نَفَرٍ الْجَنَّةَ: صَانِعَهُ يَحْتَسِبُ فِي صُنْعِهِ الْخَيْرَ، وَالرَّامِيَ بِهِ، وَمُنَبِّلَهُ. ارْمُوا وَارْكَبُوا، وَأَنْ تَرْمُوا أَحَبُّ إِلَيَّ مِنْ أَنْ تَرْكَبُوا، وَلَيْسَ اللَّهْوُ إِلَّا فِي ثَلاث: تَأْدِيبِ الرَّجُلِ فَرَسَهُ، وَمُلَاعَبَتِهِ أهلهِ، وَرَمْيِهِ بِقَوْسِهِ وَنَبْلِهِ. وَمَنْ تَرَكَ الرَّمْيَ بَعْدَ مَا عَلِمَهُ، فَإِنَّهَا نِعْمَةٌ تَركَها.

Аллоҳ бир ўқ сабабидан уч нафарни жаннатга киргизади. Ўқни ясашда жиҳодни ният қилиб ясаган ўқ ясовчини, уни отувчисини ва унга ўқни камонга солиб жойлаб берувчини. Ўқ отинглар ва от мининглар. Менга от минганларингдан кўра ўқ отганларинг яхши. Уч ишда беҳудалик йўқ: киши отини ўргатишида, кишининг ўз аёли билан ўйнашишида, камон ва найза отишликда. Кимки ўқ отишни ўрганиб сўнг уни ташлаб юборса (яъни отмай қўйса), у ташлаб қўйилган неъмат бўлади”185, – деганлар.

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳу вафот этганларида у кишидан ўндан ортиқ камон, ҳар бир камон билан ўқдон ва найзалар бор эди. Ушбу ўқ-ёйларни Аллоҳ йўлига васият қилганлар.

3. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳоблари орасида ўқ ва найзаларни отардилар.

143. Имом Бухорийнинг Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида у шундай дейди:

مَرَّ النَّبِيُّ عَلَى نَفَرٍ مِنْ بَنِي أَسْلَمَ يَنْتَضِلُونَ فَقَالَ النَّبِيُّ ارْمُوا بَنِي إِسْمَاعِيلَ فَإِنَّ أَبَاكُمْ كَانَ رَامِيًا ارْمُوا وَأَنَا مَعَ بَنِي فُلَانٍ، فَأَمْسَكَ أَحَدُ الْفَرِيقَيْنِ بِأَيْدِيهِمْ فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ: مَا لَكُمْ لَا تَرْمُونَ؟ قَالُوا كَيْفَ نَرْمِي وَأَنْتَ مَعَهُمْ ؟!قَالَ النَّبِيُّ: ارْمُوا فَأَنَا مَعَكُمْ كُلِّكُمْ.*



Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқ отишда мусобақа қилишаётган бир қавм олдидан ўтиб қолдилар-да: “Отинглар эй Бану Исмоил! Сизларни оталарингиз ҳам мерган бўлганлар, отинглар мен Бану Фулон билан биргаман. Шунда икки гуруҳдан бирлари тўхтаб қолдилар

  • Нега тўхтаб қолдиларинг, отмайсизларми?! – дедилар. Шунда улар:

  • Биз қандоқ отайлик, сиз улар билан бирга бўлсангиз ё Росулуллоҳ?! – дедилар.

Отаверинглар, мен сизларнинг ҳаммангиз билан биргаман”186. – дедилар.

Пайғамбар алайҳис-саломнинг ушбу ҳадиси шарифларида қалбларни қувватлантириш, завқ-шавқни ошириш ва мужоҳидларни тарғиб қилиш учун ўқ отишда маҳкам туриш зарурлигига далолат бор. Фақат бу ўқ отишдаги мақсад, ният яхши бўлиб ҳамда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш бўлиши шарт. Бу борада бошқа уруш асбоблари: қиличбозлик, найзабозлик ва калтак ўйнатиш кабилар ўқ отишга қиёсланади.

3. Ўқ отиш машқи мақталган мустаҳаб ўйинлардандир, асло лағв эмас.

144. Имом Муслим Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида у:

سَتُفنَحُ عَلَيكَ أرْضونَ، وَيَكْفيكُم الله ، فَلاَ يَعْجِزُ أحَدُكمْ أَنْ يلْهُوَ بأَسهُمِه.

Менга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сенга кўп ерлар фатҳини кўриш насиб бўлади. Аллоҳ сизларга кофий (ёрдамчи) бўлади. Ўша пайтда сизлардан бирортангиз ҳам ўқ отиш маҳоратида ожиз бўлмайсизлар”,187 – дедилар.

145. Имом Насоий ва Байҳақийнинг Ато ибн Аби Рибоҳ розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида у:

Мен Жобир ибн Абдуллоҳ ва Жобир ибн Умайр розияллоҳу анҳумоларни камондан ўқ отиб ўйнаётганларини кўрдим. Улардан бири малолланиб ўтириб олди. Шунда иккинчиси унга:

كَسِلْتَ؟! –سَمعْتُ رَسول الله يقول: كلُّ شيئٍ ليسَ مِنْ ذكْرالله عزَّ وجلَّ فهُوَ لَهْوٌ أو سهْوٌ إلاَّ أربعُ خصالٍ: مشي الرَّجلِ بينَ الغَرضيْنِ، وتأديبَهُ فَرسَهُ، مُلا عَبَتُه أهْلَهُ، و تعْليمُ السَّحابة.



Ялқовлик қиласанми? Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, “Аллоҳнинг зикридан бўлмаган ҳар бир иш лаҳв (беҳуда иш)дир, лекин тўртта ҳислат бундан мустаснодир: кишининг икки нишон орасида бориб-келиши, отини ўргатиши, ўз аёли билан мулоаба қилиши, сувда сузиш таълими”,188 – деганларини эшитганман, деди.

Икки нишон орасида бориб-келиш – бу икки томонга биттадан нишон қўйиб, камондан уларнинг бирига ўқ узади. Кейин бориб ўқларни олиб иккинчи нишонга қараб узади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳоблари шундай машқ қилар эдилар.

Умар ибн Хаттоб аскарларга жиҳод майдонларида доимо отиш машқини тўхтатмай қилишни васият қилардилар.

Имом Байҳақий Абу Усмон Наҳдийдан қилган ривоятида у айтади: “Биз Утба ибн Фурқод розияллоҳу анҳу билан Озарбайжон ерида жиҳод қилаётган пайтимизда бизга Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан мактуб келди. Унда шундай дейилган эди: “Ҳамду санодан сўнг: камтар, камгап бўлинглар, оёқ яланг юрманглар, енгил кийимларни, сирволларни (тизза билан киндикни тўсиб турадиган кийим) ташлаб, иссиқроқ кийинглар, оталаринг Исмоил алайҳис-саломнинг либосларини кийинглар, аъжамлар каби зийнатли, тор кийимлар кийиб маишатпараст бўлишдан сақланинглар, ўзингизга қуёшни лозим тутинглар, чунки у араблар ҳаммомидир. Эски ҳамда дағалроқ кийинглар, енгил юринглар, отга сакраб мининглар ва нишонларга ўқ отишни тўхтатманглар!!!”189.

5. Ким Аллоҳ йўлида ўқ отса, у ўқ туфайли жаннатда Аллоҳ уни бир даража кўтариб қўяди.

146. Имом Насоий, Ҳоким ва Ибн Ҳаббон Амр ибн Абаса розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида у шундай дейди:



Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Тоифни қамал қилдик. Шунда мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ يَقُولُ مَنْ رَمَى بِسَهْمٍ فِي سَبِيلِ اللَّهِ فَلَهُ عِدْلُ مُحَرَّرٍ وَمَنْ بَلَغَ بِسَهْمٍ فِي سَبِيلِ اللَّهِ فَهُوَ فِي الْجَنَّةِ..

Кимки Аллоҳ йўлида битта ўқ отса, унга бир қул озод қилган кишининг савобича савоб бўлади, ким ўқни душманга отиб текизса, у жаннатдадир”, – деганларини эшитдим.

قال عمرو بن عبسة: فَبَلَّغْتُ يَوْمَئِذٍ سِتَّةَ عَشَرَ سَهْمًا …



Ўша куни мен ўн олти ўқни душманга текиздим...”190.

147. Имом Насоий Амр ибн Абаса розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида у шундай дейди:

سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ يَقُولُ: مَنْ شَابَ شَيْبَةً فِي سَبِيلِ اللَّهِ تَعَالَى كَانَتْ لَهُ نُورًا يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَمَنْ رَمَى بِسَهْمٍ فِي سَبِيلِ اللَّهِ تَعَالَى بَلَغَ الْعَدُوَّ أَوْ لَمْ يَبْلُغْ كَانَ لَهُ كَعِتْقِ رَقَبَةٍ وَمَنْ أَعْتَقَ رَقَبَةً مُؤْمِنَةً كَانَتْ لَهُ فِدَاءَهُ مِنَ النَّارِ.

Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни шундай деганларини эшитдим: “Кимники Исломда соч-соқоли оқарса, қиёмат куни ўзи учун нур бўлади. Кимки Аллоҳ йўлида бир ўқ отиб уни текизса ёки текиза олмаса ҳам бир мўмина чўрини озод қилганлик савобини олади ва у ўқ ўзи учун ўтдан парда бўлади...”191.



ЎҚ ОТИШНИ МАШҚ ҚИЛИШ ВА УНГА ОДАТЛАНИШ ҲАҚИДАГИ ФАСЛ.

Иброҳим ибн Язид ат-Таймий отасидан қилган ривоятда: “Мен Мадоинда Ҳузайфа ибн ал-Ямон розияллоҳу анҳуни устида изори ҳам йўқ, икки ҳадаф орасида бориб-келаётганини кўрдим”, – дейди.

(Ҳадаф – ўқ отиб теккизиш учун ердан кўтариброқ қўйилган нишон).

Мужоҳид: “Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳунинг икки ҳадаф орасида чопаётганини кўрдим. “У, энди теккизаман”,- деб ўқ отарди”,- дейди.

Ҳузайфа ва Ибн Умар розияллоҳу анҳумолар отиш машқини қилаётган пайти эди. Ҳузайфанинг изорсиз югуриши жасадга қулай бўлишлиги учун эди.

Бу саҳоба розияллоҳу анҳумларнинг ўқ отиш машқига эътиборларини ва шавқлари баланд бўлганини кўрсатади.

У саҳобалар – ҳидоят қуёшлари-ю иқтидо юлдузлари ва дунё-ю охират султонлари бўлганлар.

Уларнинг қилган амаллари ҳидоятга мувофиқ бўлиб, улар тўғри фикр соҳиблари бўлганлар. Аллоҳ жалла жалалуҳунинг уларга берган васфи ва мақтови сенга кифоя қилмайдими?

مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللَّهِ وَالَّذِينَ مَعَهُ أَشِدَّاءُ عَلَى الْكُفَّارِ رُحَمَاءُ بَيْنَهُمْ تَرَاهُمْ رُكَّعًا سُجَّدًا يَبْتَغُونَ فَضْلًا مِنْ اللَّهِ وَرِضْوَانًا سِيمَاهُمْ فِي وُجُوهِهِمْ مِنْ أَثَرِ السُّجُودِ

Муҳаммад Аллоҳнинг пайғамбаридир. У билан бирга бўлган (мўмин)лар кофирларга қаҳрли, ўз ораларида (мўминлар билан) эса раҳм-шафқатлидир. Уларни (мудом) Аллоҳдан фазл-марҳамат ва ризолик тилаб рукуъ, сужуд қилаётган ҳолларида кўрурсиз. Уларнинг юзларида сажда изидан (қолган) белги-аломатлари бордир...” . “Фатҳ” 29-оятдан.

Мерган ўқ отаётган пайтда қўпол кийинган бўлмаслиги керак. Гарчи раис бўлса ҳам ўзининг раислигини бир четга қўйиб, ўз биродарлари билан мусобақалашишда кибрланмаслиги керак. Унинг бу феъли Аллоҳ наздидаги катта савобга рағбат ва шавқ билан бўлса, Аллоҳ азза ва жалла ҳузурида қурбат192 ҳосил қилади. Бунинг учун у бу ишларни бир кўнгил очар ўйин, деб эмас, ибодат, деб қилмоғи лозим. Ўзини мана шу ишларга муваффақ қилгани, соғлик бериб унга отиш учун қувват бергани ҳамда кўнглини мана шу ишга мойил қилиб, бошқа бемаъни ўйинлардан буриб қўйгани учун Аллоҳга ҳамду сано айтмоғи лозим. Бу ўринда ўз биродарлари билан қичқиришиб, кулишиб, шовқин қилишида гуноҳ йўқ, модомики, ҳаддан зиёд бўлиб кетмаса.

Билол ибн Саъд бундай дейди: “Мен бир-бирларига қичқиришиб, ҳадафлар ўртасида чопишиб юрган қавмни кўрдим, улар кечаларини ибодат билан ўтказишарди”. Тобеъийнлар обидлари ва олимларидан бири бўлган Билол ибн Саъд ҳам уларнинг бири эди.

Абу Абдуллоҳ ал-Халимий бундай дейди: “Ўқ отувчи мерганнинг қадри юксаклигига далил – Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мерган одамлардан бошқа ҳеч кимга ота-онасини жамлаб, “ота-онам сизга фидо”- деб айтмаганлар”.

149. Имом Бухорий ва Муслимнинг Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида у шундай дейди:

أَنَّ رَسُول اللَّهِ قال لسَعْدِ بْنِ أبي وقاص يَوْمَ أُحُدٍ ارْمِ فِدَاكَ أَبِي وَأُمِّي ..

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд жангида Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳуга: “От!!! Ота-онам сенга фидо бўлсин193 – дедилар.

Абу Абдуллоҳ ал-Жавзоний бундай дейди: “Улуғ саййид Иброҳим ибн Адҳам раҳимаҳуллоҳи алайҳи билан бирга денгизда ғазот қилдик. Ўзлари вафот топган кечада – у киши ич кетар касаллиги билан мусибатланган эдилар – йигирма беш марта ҳожатга бориб келдилар. Ҳар бориб-келганда таҳорат қилар эдилар. Ўлимини сезган пайтда: “Менинг камонимни ўқлаб олиб келинглар”, – деди. Олиб келдик. Камонни маҳкам ушлаб турганларида Аллоҳ у кишининг руҳини қабз қилди.

Иброҳим ибн Адҳамнинг бундай қилиши – қиёмат Куни Аллоҳ уни шу ҳолатда тирилтиришидан умид қилганлиги эди. Чунки инсон қиёмат кунида қай ҳолда ўлган бўлса, ўшандай қайта тирилтирилади.

Имом Молик раҳимаҳуллоҳ: “Чавандозликни ўрганиш ва унда мусобақа қилиш – мерганликни ўрганиш ва унда мусобақа қилишдан афзалдир”, – деган фикрдалар.

Жумҳур уламолар эса: “Мерганликни ўрганиш ва мусобақа қилиш чавандозликни ўрганиб мусобақа қилишдан афзал”, – дейдилар ва бу даъволарига Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

ارمُوا وارْكَبُوا، وَ أنْ تَرْمُوا أحَبُّ إلَيَّ مِنْ أنْ تَركَبوا..

Ўқ отинглар ва от мининглар! Сизларнинг ўқ отишингиз мен учун от минишингиздан афзалдир”, – деган ҳадис шарифларини келтирадилар.

Кейинги баъзи уламолар ҳар иккаласини ҳам ўрганиш зурурдир, дейдилар. Чунки чавандозликнинг ўзи мерганликсиз мукаммал бўлмайди. Мерганлик ҳам душман узоқ бўлганда жуда қўл келади. Чавандозлик эса душман сафларини ёриб киришда, душманни қувишда ва қочишда жуда қўл келади. Ҳар иккаласидан қай бири афзал бўлиши – ҳолат ва шароитларга қараб ҳар хил бўлади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бешта камонлари бўлиб, улардан ўқ отардилар. Уларнинг ҳар бирига ном қўйиб олган эдилар: Равхо, Сафро, Байдо, Завро, Катум. Ўқлар солинадиган канонасини Кафур дер эдилар.

МЕРГАНЛИК БОРАСИДА, МУСОБАҚА ВА ПОЙГА

ҚИЛИШ ҲАҚИДАГИ ФАСЛ

Бутун Ислом уммати отлар ва камон отиш билан бўладиган мусобақанинг жоизлигини тасдиқлаган. Отлар мусобақасини риҳон (пойга), ўқ отиш мусобақасини эса мунозала (мерганлик) дейилади. Ҳар иккаласи ҳам суннат бўлиб, соҳиби унга кўра савобга эришади. Бундаги қасд ва нияти жиҳод ва эъдод бўлса, Аллоҳ томонидан ажрга эга бўлинади.



ПОЙГА МУСОБАҚАСИ ШАРТЛАРИ

1. Соврин уруш анжомларидан бўлиши. От ёки туя каби.

2. Белгиланган масофа бошланиш ва тугаш жойлари аниқ бўлиб, пойгачилар баробар турмоқлиги. Агар булар чегараланмаган бўлмаса, пойга жоиз эмас.

3. Ғолибга совринни ҳаммаси ёки кўп қисми берилиши.

4. Агар соврин икки томондан бўлса, пойгада уч шахс бўлиши. Агар у ҳар иккаласидан ҳам ўзиб кетса шарт қилинган совринни олади. Агар иккаласи ундан ўзиб кетса, ҳеч нарса олмайди. Агар иккидан бири ўзиб кетса, ғолибликни қўлга киритиб шеригининг совринини олади.

5. Уларнинг пойгасини кузатиб турувчи отлиқларни тайин қилиш.

6. Пойгада иштирок этувчи отлар учун белгиланган масофа босиб ўтиш мумкин бўлишлиги, ҳолдан тойиб қолар даражада узоқ бўлмаслиги.

150. Имом Бухорий ва Муслим Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида бундай дейилади:

أَجْرَى النَّبِيُّ مَا ضُمِّرَ مِنَ الْخَيْلِ مِنَ الْحَفْيَاءِ إِلَى ثَنِيَّةِ الْوَدَاعِ وَأَجْرَى مَا لَمْ يُضَمَّرْ مِنَ الثَّنِيَّةِ إِلَى مَسْجِدِ بَنِي زُرَيْقٍ .قَالَ سُفْيَانُ :بَيْنَ الْحَفْيَاءِ إِلَى ثَنِيَّةِ الْوَدَاعِ خَمْسَةُ أَمْيَالٍ أَوْ سِتَّةٌ وَبَيْنَ ثَنِيَّةَ إِلَى مَسْجِدِ بَنِي زُرَيْقٍ مِيلٌ.

Пайғамбар алайҳис-салом совутилган отлар194 учун Хайфодан Саниятул Вадоъгача пойга ташкил этдилар. Совутилмаган отлар учун эса Саниятул Вадодан Бану Зурайқ масжидигача белгиладилар”195.

Хайфодан Саниятул Вадоъгача беш ёки олти мил. Саниядан то Бану Зурийқ масжидигача бир мил, – дейди Суфён розияллоҳу анҳу.

7. Шарт қилинган соврин аниқ бўлиши.

8. Фасод келтирувчи шартлардан четланиш.

Ўқ отиш мусобақаси мунозала бўли, унинг ҳам ўзига хос шартлари мавжуд.



МУНОЗАЛА ШАРТЛАРИ

1. Мусобақалашувчиларга шарт қилинган совринларнинг масаласини ечиб берувчи шахснинг бўлиши.

2. Беллашувда ишлатиладиган қурол ва ўқлар бир жинсда бўлиши.

3. Нишонга қўйилган ҳадафни уриш мумкин даражада бўлиши.

4. Шарт қилинган соврин аниқ бўлиб, ўқлар сони, масофа ва ҳадафлар аниқ бўлиши.

5. Ромий (мерганлар) тайин қилиниб, келишув улар иштирокида бўлиши.

6. Отиладиган мавқиф тайин қилиниб, ҳар иккала мерган баробар туриши.

ОТИШ ТАЪЛИМИНИ ОЛИБ СЎНГ ТАШЛАБ ЮБОРГАНЛАРГА КЕЛГАН ҚАТТИҚ ВАЪИДЛАР ҲАҚИДАГИ ФАСЛ

Отиш таълимини ўрганиб сўнг уни тарк қилганлар учун қаттиқ ваъидлар келган.

151. Имом Муслим ривоятида келишича, Фуқайм ал-Лаҳмий Ақба ибн Омир розияллоҳу анҳуга:

تَخْتَلِفُ بَيْنَ هَذَيْنِ الْغَرَضَيْنِ وَأَنْتَ كَبِيرٌ يَشُقُّ عَلَيْكَ؟ فقَالَ عُقْبَةُ بْنِ عَامِر: لَوْلَا كَلَامٌ سَمِعْتُهُ مِنْ رَسُولِ اللَّهِ لَمْ أُعَانِه. قَالَ الْحَارِثُ – راوي الحديث- لِابْنِ شَمَاسَةَ: وَمَا ذَاكَ؟ قَالَ: هُوَ قولهُ : مَنْ عَلِمَ الرَّمْيَ ثُمَّ تَرَكَهُ فَلَيْسَ مِنَّا.. أَوْ قَدْ عَصَى..

Ёшингиз кексайиб қолса ҳам икки ҳадаф орасида бориб-келаверасизми? – дейди.

Шунда Ақба ибн Омир:

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу борадаги ҳадисларини эшитмаган бўлганимда, бундай қилмас эдим, – дейдилар.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нима деганлар? – деб сўрайди Фуқайм.

Кимки ўқ отиш илмини ўрганиб сўнг отмай қўйса, у биздан эмасдир... ёки гуноҳкор бўлибди,196 – деганлар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дейди Ақба ибн Омир.

Уламолар жамоаси ўқ отиш илмини ўрганиб, сўнг тарк қилиш гуноҳи кабиралардандир, деган тўхтамга келишган. Чунки бу борадаги суянилган қоида – Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қайсики ишни қилганлар “фалайса минна” ёки “фақод асоний” яъни “биздан эмас” ё “менга осий бўлибди”, – деганлар. Ўша амал гуноҳи кабира ҳисобланади. Юқоридаги ҳадисни Абу Авона ҳам ўзининг саҳиҳида ривоят қилганлар. Ушбу ҳадис шарҳида Нававий: “Ўқ отишни тарк қилиш – макруҳи таҳримийдур” – деганлар.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20


©kzref.org 2019
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет