Ошиқлар майдони بسم الله الرحمن الرحيم муқаддима


XXI БОБ МУЖОҲИДЛАРНИНГ ҚИЛИЧЛАРИ, НАЙЗАЛАРИ ҲАМДА ҚУРОЛЛАРИНИНГ ФАЗЛИ БАЁНИДА



жүктеу 4.62 Mb.
бет11/20
Дата03.04.2019
өлшемі4.62 Mb.
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20

XXI БОБ

МУЖОҲИДЛАРНИНГ ҚИЛИЧЛАРИ, НАЙЗАЛАРИ ҲАМДА ҚУРОЛЛАРИНИНГ ФАЗЛИ БАЁНИДА

Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Қуръони каримда бундай дейди:

…وَلْيَأْخُذُوا أَسْلِحَتَهُمْ… (النساء:102)

... Қуролланиб олсинлар...”. “Нисо” сураси, 102-оятдан.

Яъни мўминлар эҳтиёт чораларини кўриб қуролланиб олсинлар...!

وَأَعِدُّوا لَهُمْ مَا اسْتَطَعْتُمْ مِنْ قُوَّةٍ (الأنفال:60)

...Имконингиз борича улар учун куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки...”.“Анфол” сураси, 60-оятдан.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу – “қувват”дан мурод – қурол-аслаҳа ва камондир,- дейдилар.

Аллоҳ таоло найзалар зикрида бундай дейди:

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَيَبْلُوَنَّكُمُ الله بِشَيْءٍ مِنَ الصَّيْدِ تَنَالُهُو~ أَيْدِيْكُمْ. (الْمائدة :94)

Эй мўминлар, албатта Аллоҳ ғойибда (кўрмай) туриб, ўзидан қўрқадиган кишиларни билиш учун сизларни (ҳаж сафарида бўлган чоғингизда) қўл ва найзаларингиз етгудек овлар билан имтиҳон қилур...”. “Моида” сураси, 94-оят.

Билгилки, чавандозлик ва уни ўрганиш ҳамда қурoлларни ишлата билиш фарзи кифоядир.

Бу нарса мусулмонларни унга бўлган эҳтиёжи қаттиқ бўлганда ва уни бажарадиган одам топилмай қолганда фарзи айнга айланади.

ҚИЛИЧ ВА НАЙЗАЛАР ФАЗИЛАТИ БОРАСИДА КЕЛГАН ҲАДИСЛАР

152. Имом Аҳмаднинг Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дейдилар:

بُعِثْتُ بِالسَّيْفِ بَينَ يَدي السَّاعةِ، حَتَّى يُعْبَدَ اللَّهُ وحده، لَا شَرِيكَ لَهُ، وَجُعِلَ رِزْقِي تَحْتَ ظِلِّ رُمْحِي، وَجُعِلَ الذِّلَّةُ وَالصَّ،َارُ عَلَى مَنْ خَالَفَ أَمْرِي، وَمَنْ تَشَبَّهَ بِقَوْمٍ فَهُوَ مِنْهُمْ..

Мен қиёмат соатидан олдин қилич билан юборилдим, токи одамлар шериксиз бўлган ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилмоқликлари учун. Менинг ризқим найзам сояси остига қилинди. Менинг ишимга мухолиф бўлганларга хору-зорлик битилди. Кимки ўзини бир қавмга ўхшатса у ўшалардандир”197.

Имом Ибн Ал-Қоййим “Суворийлик” китобида бундай дейди: “Жиҳодга эҳтиёж бўлган жойларда қиличбозлик, найзабозлик сингари уруш асбоблари билан шуғулланиш нафл намозлардан савоблироқдир”198.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга жаннат қиличлар сояси остида эканлиги хабарини берганлар.

153. Имом Муслим Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда у киши душман рўпарасида турган пайтда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

إِنَّ أَبْوَابَ الْجَنَّةِ تَحْتَ ظِلَالِ السُّيُوفِ.

Албатта жаннат эшиклари қиличлар соялари остидадир”.

Шунда сочлари тўзиган бир киши ўрнидан туриб:



  • “Эй Абу Мусо сен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бу сўзларини ўз қулоғинг билан эшитдингми?” – деб сўради.

  • Ҳа, деди Абу Мусо. У киши шериклари олдига бориб:

– Ассалому алайкум – деди-да, қиличини суғуриб, қинини синдириб, отиб юборди ва қўлида қилич билан душман томон чопиб кетди. Токи шаҳид бўлгунга қадар жанг қилди199.

154. Имом Бухорий ва Муслим Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душман билан рўбарў бўлиш кутиб турилган кунда (то қуёш оғгунга қадар кутилган эди):

يَا أَيُّهَا النَّاسُ: لَا تَتَمَنَّوْا لِقَاءَ الْعَدُوِّ، وَاسْأَلُوا اللَّهَ الْعَافِيَةَ، فَإِذَا لَقِيتُمُوهُمْ فَاصْبِرُوا، وَاعْلَمُوا أَنَّ الْجَنَّةَ تَحْتَ ظِلَالِ السُّيُوفِ..

Эй одамлар, сизлар душман билан юзма-юз келишни орзу қилманглар, Аллоҳдан офият сўранглар! Душманга рўбарў бўлган пайтингизда сабр қилинглар! Билингларки – жаннат қиличлар соялари остидадир...”,200 дедилар.

Язид ибн Шажара бундай дер эди: “Мен қиличлар жаннатларнинг калити эканлиги билан хабарландим, чунки жаннат эшиклари очилишига қиличлар сабаб бўлади. Душманни қилич билан уриш иззат ва олийликка, жаннатга киришга ва Аллоҳнинг ризолигига эришишга сабаб бўлиб, дўзах ўтидан тўсувчи парда бўлади. Шунинг учун ҳам саҳобалар қиличлари тилло-кумушлар билан зийнатланмаган эди.

155. Имом Бухорийнинг Абу Умома розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида у киши:

لَقَدْ فَتَحَ الْفُتُوحَ قَوْمٌ مَا كَانَتْ حِلْيَةُ سُيُوفِهِمُ الذَّهَبَ وَلَا الْفِضَّةَ إِنَّمَا كَانَتْ حِلْيَتُهُمُ الْعَلَابِيَّ وَالْآنُكَ وَالْحَدِيدَ.

Кўплаб шаҳарларни фатҳ қилган қавмларнинг қиличлари олтин-кумушлар билан безатилган эмас эди. Балки, уларнинг зийнатлари қилич қинига ўрнатилган камар ва эритилган қўрғошин бўлар эди”,201 – дейди.

Умар ибн ал-Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Душман ерларида тирноқларингизни ўстириб юринглар, чунки у ҳам қуролдир”, – дегандилар.

Душман ерларида мужоҳиднинг тирноғи ўсмаган бўлса, у арқонларни ечишда қийналиб қолади.

Биринчи бўлиб Аллоҳ йўлида суғурилган қилич бу – Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳунинг қиличлари бўлган. Бу воқеа Маккада, Исломнинг бошларида бўлган эди. Зубайр розияллоҳу ёши ўн иккиларда бўлган ўспирин бола эди. Маккада, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлга олинди, деган хабар тарқалди. Шунда у қиличини суғуриб, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ахтариб чопиб кетди. Бориб, қараса Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам соппа-соғ, у зотга ҳеч бир зарар етмаганлигини кўрди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом Зубайр розияллоҳу анҳунинг ҳаққига дуо қилдилар.

Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу саҳобаларнинг энг кучли ва шижоатлиси ҳамда моҳир қиличбозига айланди. Унинг қилич зарбаси Исломдаги энг машҳур зарбалардан эди.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир неча қиличлари бўлиб уларнинг номлари: Ал-Масъур – у оталаридан мерос қолган бўлиб, Мадинага олиб келганлар. Ал-Азбу – Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу қилични Бадр жангида Саъд ибн Убодага берган эдилар. Зул-Фиқор – бу қилични Бадр жангида ғанимат олгандилар ва барча ғазотларида ўзи билан бирга олиб юрганлар. Симсом – бу қилични у кишига Амр ибн Маъдикариб аз-Забидий розияллоҳу анҳу совға қилган эди. Қалъийю – саҳродаги Қалъа ўтлоғига нисбат қилинган. Баттор – кескир-ўткир деган маънони беради. Ал-Хатфу – ўлим деган маънода бўлиб, зарбаси ўлдиради дегани. Ар-расуб – бу душман жисмига ботиб-кириб кетади дегани. Ал-Михзам – ўткир кесувчи, деган маънода. Ал-Казиб – бу ҳам ўта кескир маъносини беради.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бешта найзалари бор эди. Бу найзаларнинг учида паншаха каби тиши бор эди. У кишининг Ал-Батза номли учи темир, сопли найзалари бор эди. Катта Ал-Байза ва яна кичикроқ Анза деган найзалари бор эди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо Анза номли найзаларини қўлида олиб юрардилар. Ийд намозларида қўлига олиб ва бошқа жойларда намоз ўқиганларида олдиларига сутра қилиб санчиб қўярдилар.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг еттита совутлари бор эди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мушиж номли темир дубулғалари ва яна “Ас-Сабуғ” номли дубулғалари бўлиб Маккага фатх билан кирганларида муборак бошларида бўлган эди. У кишини Аз-Залуқ номли қалқонлари ва яна бошқа иккита қалқонлари бор эди.

XXII боб

АЛЛОҲ ЙЎЛИДАГИ ЖАРОҲАТЛАНИШ ФАЗЛИ ВА БАЪЗИ ЖАРОҲАТ ОЛГАНЛАР БАЁНИ ҲАҚИДА

156. Имом Бухорий ва Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:

لاَ يُكْلَمُ أَحَدٌ فِي سَبِيلِ اللَّهِ، وَاللَّهُ أَعْلَمُ بِمَنْ يُكْلَمُ فِي سَبِيلِهِ، إِلَّا جَاءَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، وَجُرْحُهُ يَثْعَبُ، اللَّوْنُ لَوْنُ الدَمٍ، وَالرِّيحُ رِيحُ مِسْكٍ

Кимки Аллоҳ йўлида жароҳат олса, ким Аллоҳ йўлида жароҳат олганлигини Аллоҳ таоло ўзи билгувчироқдир. Қиёмат кунида янги жароҳат олган ҳолида тирилтирилади. Жароҳатдан сизиб чиққан қон қон рангида бўлиб, ҳиди мушки-анбар ҳиди каби бўлади”202.

Ибн Дақиқ Ал-ийд роҳимаҳуллоҳ бундай дейди: “Қиёмат кунида янги жароҳат олган ҳолдаги каби қонлари оқиб турган ҳолда қайта тирилишдаги ҳикмат – уни жароҳатлаган золим душман учун шаҳодат ва маҳшаргоҳдаги одамлар олдида унинг шарафини изҳор қилишликдир. Айниқса унинг қонидан мушк-анбарнинг ҳиди келиб туриши ўзи бир шарафдир.

157. Имом Абу Довуд, Термизий, Насоий ва Ибн Можжа Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:

مَنْ قَاتَلَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ فَوَاقَ نَاقَةٍ، فقد وَجَبَتْ لَهُ الْجَنَّةُ، وَمَنْ سَأَلَ اللَّهَ الْقَتْلَ مِنْ عِنْدِ نَفْسِهِ صَادِقًا، ثُمَّ مَاتَ أَوْ قُتِلَ، فَلَهُ أَجْرُ شَهِيدٍ، وَمَنْ جُرِحَ جُرْحًا فِي سَبِيلِ اللَّهِ، أَوْ نُكِبَ نَكْبَةً، فَإِنَّهَا تَجِيءُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ كَأَغْزَرِ مَا كَانَتْ، لَوْنُهَا كَالزَّعْفَرَانِ، وَرِيحُهَا كَالْمِسْكِ. وَمَنْ جُرِحَ جُرْحًا فِي سَبِيلِ اللَّهِ، فَعَلَيْهِ طَابَعُ الشُّهَدَاءِ.

Ким Аллоҳ йўлида туяни соғиш орасидаги вақтча жанг қилса, унга жаннат вожиб бўлади. Кимки Аллоҳдан жанг қилишни чин кўнгилдан ростгўй бўлиб сўраса-ю, ўзи ўлиб қолса ёки ўлдирилса, унга шаҳиднинг ажри берилади. Кимки Аллоҳ йўлида бир жароҳат олса ёки бирор аъзоси шикастланса, қиёмат Куни худди янги синган ё жароҳатлангандек тирилтирилади, ранги заъфарон ранги каби, ҳиди эса мушку-анбар ҳиди каби бўлади. Кимники, Аллоҳ йўлида баданига ёмон чиқувчи чиқса, албатта унга шаҳидларга бериладиган даража берилади”203.

158. Имом Термизий Аби Умома розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

لَيْسَ شَيْءٌ أَحَبَّ إِلَى اللَّهِ مِنْ قَطْرَتَيْنِ وَأَثَرَيْنِ: قَطْرَةٌ مِنْ دُمُوعٍ فِي خَشْيَةِ اللَّهِ، وَقَطْرَةُ دَمٍ تُهَرَاقُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ. وَأَمَّا الْأَثَرَانِ: فَأَثَرٌ فِي سَبِيلِ اللَّهِ، وَأَثَرٌ فِي فَرِيضَةٍ مِنْ فَرَائِضِ اللَّهِ.

Аллоҳ таолога икки қатра томчи ва икки издан суюмлироқ ҳеч нарса йўқ. Аллоҳдан қўрқиб тўкилган кўз ёш томчиси ва Аллоҳ йўлида тўкилган қон томчисидир. Аллоҳ йўлида босилган қадам излари ва Аллоҳ фарзларидан бўлган бир фарз амални бажариш учун ташланган қадам излари”204.

Ҳасан ал-Басрий: икки томчи ва икки ютимдан суюмлироқ нарса йўқ дегани: банда ғазаби келган пайтда ғазабини Аллоҳ ризолиги учун ғазабини ютиши, бандани бошига оғир аламли мусибат турганда бунга сабр қилиб ичига ютиши.

Бу икки ютим Аллоҳ учун энг суюмли нарсадир, аммо Аллоҳга суюмли бўлган икки томчи эса, Аллоҳ йўлида тўкилган қон томчиси ва бир бандани қоронғу кечасида сажда қилиб турган ҳолида уни Аллоҳдан ўзга ҳеч ким кўрмайдиган жойда Роббисидан қўрқиб тўкилган кўз ёшидир.

Оиша розияллоҳу анҳо бундай дейдилар: “Абу Бакр розияллоҳу анҳу Уҳуд кунини эслаган вақтда – бу кун ҳаммаси Талҳаники бўлди – яъни Талҳа ибн Убайдуллоҳники, дер эдилар. “Аввал мен қайтдим. Бир пайт Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга у кишини олдиларида жанг қилаётган бир кишини кўрдим-да: – Талҳа бўлиб кет-э! – дедим. Ўз жойимдан нарироқ бордим. У жойда Талҳа бор бўлиб, танасининг етмишдан ортиқ жойига қилич, найза ва бошқа зарбалар теккан эди. Биз уни майдон четига олиб чиқиб даволадик”205. Қайс ибн Аби Хозим: “Мен Уҳуд кунида Талҳани бир қўли ишламай қолиб, шу қўйича Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳимоя қилаётганини кўрдим”206, дейди.

Урва ибн Зубайр: “Зубайрнинг танасида қилич зарбаларидан ҳосил бўлган учта ўйиғи бўлиб, биттаси елкасида эди, бармоқларимни тиқсам сиғар эди. Иккитаси Бадр кунида ва биттаси Ярмук кунида олган жароҳат натижаси эди”207 – дейди.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу бундай қисса қилади: “Абу Дужона розияллоҳу анҳу ал-Ямома жангида ўзини жанг майдонига отди. Оёғи синди. Оёғи синган кўйи то шаҳид бўлгунча жанг қилди.

Муоз ибн Амр ибн ал-Жамух бундай дейди: “Бадр кунида Абу Жаҳлни кўз остига олиб пойладим. Имконият топилиши билан унга бир зарба урдим-да, болдирининг ярмидан кесиб юбордим. Шунда уни ўғли Икрима елкамга қилич солди-да, қўлимни кесиб юборди. Қўлим териси қолиб, ёнимга осилиб қолди. Жанг менга уни оғриғини унуттирди. Орқамга ташлаб олиб кун бўйи жанг қилдим. Кесилган қўлим менга халақит қилиб, оғрий бошлади. Шунда оёғим остига босиб узиб ташладим”208.

Жафар ибн Аслам бундай деди: “Ал-Ямома кунида биринчи бўлиб, жангга чиққан Абу Уқайл эди. Чиққан заҳоти бир ўқ келиб елкаси ва юраги орасига санчилди. У ўқни чиқариб ташлади. Шунда чап томони заифлашиб яхши ишламай қолди. Уни судраб майдон четига олиб чиқишди.

Жанг қизиб мусулмонлар чекина бошлади. Шу пайт Абу Уқайл Муийн ибн Адий розияллоҳу анҳунинг ансорларни чақириб:

– Эй ансорлар, ҳужумга киринглар!!! – деганини эшитиб қолди.

Абдуллоҳ ибн Умар қиссани давом эттириб бундай деди:

Уқайл ўрнидан қўзғалди. Мен унга:

– Нима қилмоқчисиз? – дедим.

– Мунодий мени чақирди, – деди у. Мен:

– Ярадорларни айтаётгани йўқ, – дедим. Шунда у:

– Мен ҳам ансорларданман, гарчи эмаклаб бўлса ҳам бораман! – деди. Қийналиб ўрнидан турди-да, қиличини қўлга олиб:

–Ў-ў ансорлар, қани ҳужумга!! Ҳунайндагидек яна ҳужумга!!– деб қичқира бошлади. Қиличлар бир-бирига уришиб овоз чиқарди,–давом этди ибн Умар,–унинг заифлашган қўли елкасидан узилиб кетди.

– Эй Абу Уқайл, – дедим мен.

– Лаббай, деди титроқ овоз билан – ким қочаяпти? – сўради у.

Суюнчи хабар, Аллоҳнинг душманлари ўлдирилди,– дедим.

Бармоғини осмонга кўтариб: “Алҳамдулиллаҳ, – деганича жон таслим қилди. Бу хабарни отам Умар розияллоҳу анҳуга етказдим, – дейди Ибн Умар.

– Аллоҳ раҳмат қилсин, то шу кунгача Аллоҳдан шаҳидликни тилаб юрган эди, – деди Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу.

Ханзала ибн Аби Суфён шундай ривоят қилади: “Абу Хузайфа розияллоҳу анҳунинг хизматкори Солим Ямома кунида байроқдорликни талаб қилди, шунда одамлар: “Сен томонингдан заифлик содир бўлиб, байроқни бошқа биров олиб қўйишидан қўрқамиз”,- дейишди. “Агар ундай бўлса, мен жуда ёмон ҳофизул Қуръон бўламанку?” – деди у. Байроқни олиб жангга кирганда ўнг қўли кесилди. Байроқни чап қўлига олди. Чап қўли ҳам кесилди. Байроқни қирқилган қўллари орасига олиб, бағрига босди ва қуйидаги оятларни ўқиди:

وَمَا مُحَمَّدٌ إِلَّا رَسُولٌ قَدْ خَلَتْ مِنْ قَبْلِهِ الرُّسُلُ أَفَإِيْن مَاتَ أَوْ قُتِلَ انْقَلَبْتُمْ عَلَى أَعْقَابِكُمْ. (آل عمران:144)

Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) фақат бир пайғамбар холос. Ундан илгари ҳам пайғамбарлар ўтгандир. Бас, агар у (яъни, Муҳаммад алайҳиссалом) вафот этса ёки ўлдирилса, кетингизга (куфрга) қайтиб кетасизми?!…”. “Ол-и Имрон” сураси, 144-оятдан.

وَكَأَيِّنْ مِنْ نَبِيٍّ قَاتَلَ مَعَهُ رِبِّيُّونَ كَثِيرٌ فَمَا وَهَنُوا لِمَا أَصَابَهُمْ فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَمَا ضَعُفُوا وَمَا اسْتَكَانُوا وَاللَّهُ يُحِبُّ الصَّابِرِينَ ( آل عمران:146)

Қанчадан-қанча пайғамбарлар ўтганки, улар билан биргаликда кўпдан-кўп художўйлар жанг қилганлар. Ҳамда Аллоҳ йўлида ўзларига етган машаққатлар сабабли сусткашлик – заифлик қилмаганлар ва (душманларига) бўйин эгмаганлар. Аллоҳ мана шундай сабр қилгувчиларни севади”. “Ол-и Имрон” сураси, 146-оят.

Солим яраланган асҳоблардан:

–Абу Ҳузайфа ибн Утбага нима бўлди? – деб сўради.

– Шаҳид бўлди,- дейишди.

– Фалончи нима бўлди? – деб сўради.

– У ҳам шаҳид бўлди, – деб жавоб қилишди.

– Мени икковининг ўртасига қўйинглар, – деб васият қилди”209.

Язид ибн Сакан розияллоҳу бундай дейди: “Уҳуд кунида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жангга кирганларида душман билан аралашиб кетдилар. Бу кун у кишига жуда оғир бўлди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иккита совут кийиб олган эдилар. Душманлар у кишига яқин келди. Мусъаб ибн Умайр у кишини ҳимоя қилиб то шаҳид бўлгунча олишди. Сўнг Абу Дужона Симок ибн Хараша Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳимоя қила бошлади. Унинг жароҳатлари жуда кўпайиб кетди.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдинги тишлари синиб, муборак юзлари, ёноқлари ва лаблари ёрилди. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

عنْدَ ذلِك قالَ رسولُ اللهِ : من رَجُلٌ يَبِيعُ لَنَا نَفْسَهُ ؟ وَأُصيبَ وجهُ رسولِ اللهِ وَثُلِمَتْ رُباعِيَتُهُ، كُلِمَتْ شَفَتُهُ، وَ أُصيْبَتْ وَجْنَتُهُ!! ْ

Биз учун жонини қурбон қиладиган ким бор?!” – дедилар. Шу пайт ансорлардан беш йигит чопиб келишди. Улар орасида Зайёд бин Сакан розияллоҳу анҳу ҳам бор эди. Улар битта-битта шаҳид бўла бошлади. Охиргиси Зайёд розияллоҳу анҳу эди. У собитқадам бўлиб, жанг қилиб турган эди. Мусулмонлардан бир нечаси ёрдамга етиб келдилар-да, уни душманлар исканжасидан чиқариб олдилар ва уларни чекинишга мажбур қилдилар”210.

Язид ибн Собит розияллоҳу анҳу бундай ҳикоят қилади: “Уҳуд кунида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени Саид ибн Робиъ розияллоҳу анҳуни қидириб топиш учун жўнатдилар-да, шундай дедилар:

– Агар уни кўрсанг, мендан унга салом айт. Ва унга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кўрганингда – ўзингни қандай ҳис қиляпсан? – деб сўрагин, – дедилар деб айтгин.

Жасадлар орасидан уни излаб топдим. У жароҳатланиб, назмиҳол жони қолган экан. Етмиш жойидан зарбалар еган эди.

– Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизга салом айтдилар, – дедим-да, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гапларини етказдим. Шунда у менга:

Бориб Росулуллоҳга Саид сизга: “Аллоҳ сизни биз туфайли бирор Пайғамбарга уммати туфайли берадиган мукофотларнинг энг яхшиси билан тақдирласин. Мен ҳозир жаннат ҳидини сезяпман, димоғимга урилиб турибди”,-деди, деб айтгин, дедилар-да сўзида давом этдилар: Қавмим бўлмиш ансорларга мендан салом айтиб, уларга “Аллоҳ ҳузурида сизлар учун ҳеч бир узр бўлмайди. Агар пайғамбарларинг соллаллоҳу алайҳи васалламга бирор мусибат етса-ю, сизлар томоша қилиб турсаларинг” деб айтгин, – дедилар-да, жон таслим қилдилар.211

Ироқдаги Ал-Жиср жангида ҳам мусулмонлардан жуда кўпчилиги шаҳид бўлиб минглаб одамлар жароҳатланган жанглардан бири бўлган. У жангда мусулмонлар бош қўмондони Абу Убайд ибн Масъуд Ас-Сақафий розияллоҳу анҳу бўлиб, мусулмонлар сони олти минг атрофида бўлган.

Форслар қўмондони Баҳмон Жозавийҳ Абу Убайд розияллоҳу анҳуга хат ёзиб шундай деган эди: Ўртада дарё бор. Биз сизларни чақирамиз, биз томонга ўтинглар, ё сизлар бизни чақиринглар, биз сиз томонга ўтамиз.

– Улар биздан кўра ўлимга журъатлироқ эмас. Уларнинг олдига биз ўзимиз ўтамиз,– деди Абу Убайд. Мусулмонлар форслар томонга бир тор жойдан ўтдилар, ўртада қаттиқ жанг бошланиб, то кечгача давом этди. Форсларнинг улкан филлари бўлиб, мусулмонларнинг отлари филларга ҳужум қилишга журъат қилолмас эди.

Абу Убайд мусулмонларни филларга қарши ҳужумга даъват қилди. У энг катта оқ филга ҳужум қилиб, унинг хартумини кесиб юборди. Аччиқланган фил Абу Убайдага ҳужум қилди ва уни эзиб, шаҳид қилди. Мусулмонлар ўз раҳбарлари филнинг оёғи остида мажақланганини кўриб, руҳлари тушиб, ортга, кўприк томонга чекиндилар.

Бу куни мусулмонлардан тўрт минг шаҳид бўлиб, фақатгина икки минги омон қолди, холос.

Мусулмонлардан бири кўприк олдида ансорлардан бирининг судралиб кетаётганини кўрди, уни икки қўли ҳам, оёғи ҳам кесилган эди. У Аллоҳ таолонинг мана бу оятини тиловат қилар эди:

وَمَنْ يُطِعْ اللَّهَ وَالرَّسُولَ فَأُوْلَئِكَ مَعَ الَّذِينَ أَنْعَمَ اللَّهُ عَلَيْهِمْ مِنْ النَّبِيِّينَ وَالصِّدِّيقِينَ وَالشُّهَدَاءِ وَالصَّالِحِينَ وَحَسُنَ أُوْلَئِكَ رَفِيقًا. (النساء:69)

Кимда- ким Аллоҳ ва пайғамбарга итоат этса, ана ўшалар Аллоҳ инъомларига сазовор бўлган зотлар – пайғамбарлар ҳақ-рост иймон эгалари, шаҳидлар ва фақат яхши амаллар билан ўтган кишилар билан бирга бўлурлар. Улар эса, энг яхши ҳамроҳлардир”. “Нисо” сураси, 69-оят.

Сўнгра шаҳид бўлди, розияллоҳу анҳу.

Кимки, Аллоҳ йўлида жароҳатланса, жароҳат оғриғини сезмайди. Бу йўлда ўлдирилган киши фақат бир чумоли чаққанчалик бўлади, холос. Агар ўлдирилган одамки, чумоли чаққанчалик бўлса, Аллоҳ йўлидаги жароҳат оғриғи қанчалик бўлади?! Албатта бу тасдиқланган бир иш, лекин буни бошидан ўтказган кишиларгина ҳис қила олади, холос.

Инсоннинг ҳамияти қўзиб, ғазабга минган пайтда унинг кўзига ҳеч нарса кўринмай қолади. У на бир хавфга, на қўрқувга парво қилмайди. Бу ҳолда ўзида илгари бўлмаган бир қувват ва шижоат сезади.Ўз жонидан кечиб, шаҳидликни орзу қилиб, Аллоҳнинг фазли туфайли ўзига бериладиган неъматларни билиб, иймон нури билан Аллоҳнинг шаҳидларга ва ўзининг йўлида жанг қилиб жароҳат олган мужоҳидларга берадиган фазилату катта мукофотларини кўра билган мужоҳид ҳақида нима дейиш мумкин?!

Анас ибн Назр розияллоҳу анҳу Уҳуд кунида: “Оҳ! Оҳ! Уҳуд томонидан келаётган жаннат ҳидини сезяпман!”,– деб мушриклар тўдасига шўнғиб кетди. То шаҳид бўлгунча жанг қилди.

Мўсол212 фатҳида жиҳодга қатнашган бир аёл оёғи қоқилиб, тирноғи кўчиб кетади. Шунда у аёл кулади. Унга, йиғлаш ўрнига нега куласан? – дейишди. Шунда у аёл: “Яранинг дардини кеткизган нарса, бу ажр ҳаловатидир”,– деди.

Ривоят қилишларича, Хайёш ибн Қайс ал-Қушайрий Ярмук жангида бир оёғи кесилиб кетади. У румликлар билан жанг қилаётган эди. Оёғи кесилганини жанг тугагач сезган. Оёғи кесилган ҳолда кўплаб душманларни ўлдирган.



XXIII БОБ

АЛЛОҲ ЙЎЛИДА БИР КОФИРНИ ЎЛДИРГАН ОДАМНИНГ ФАЗЛИ БАЁНИДА

وَمَنْ يُقَاتِلْ فِي سَبِيلِ اللَّهِ فَيُقْتَلْ أَوْ يَغْلِبْ فَسَوْفَ نُؤْتِيهِ أَجْرًا عَظِيمًا (النساء:74)

... Ким Аллоҳ йўлида жанг қилиб ўлдирилса ёки ғалаба қилса, унга улуғ мукофот ато этажакмиз”.“Нисо” сураси, 74-оятлан.

فَإِذا لَقِيتُمْ الَّذِينَ كَفَرُوا فَضَرْبَ الرِّقَابِ… (محمَّد:4)

“…(жанг майдонида) кофир бўлган кимсалар билан тўқнашган- ларингизда бўйинларига урингиз–ўлдирингиз!”.“Муҳаммад”, 4.

159. Имом Муслимнинг Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:

لَا يَجْتَمِعُ كَافِرٌ وَقَاتِلُهُ فِي النَّارِ أَبَدًا

Кофир билан уни ўлдирган мусулмон дўзахда ҳеч қачон бирга бўлмайди”213.

Салмон ибн Робиъа ал-Боҳилий розияллоҳу анҳу қиличини кўрсатиб: “Мана шу қиличим билан темир совут кийиб олган юзта рум аскарини ўлдирганман. Уларнинг ҳаммаси Аллоҳдан ўзгага ибодат қиларди. Биронтаси ҳам сабрли инсон эмас эди”, – деганлар.

Салмон ибн Робиъани Умар ибн ал-Хаттоб розияллоҳу анҳу Кўфага волий этиб тайинлаган. Сўнгра Усмон ибн Аффон Арманистон ғазавотига бошлиқ этиб тайинлайди. У шу ерда шаҳид бўлади.214

Муҳаммад ибн Сирин айтишича: Баро ибн Молик чалқанча ётиб бир байт шеърни хиргойи қилди. Шунда Анас ибн Молик: Аллоҳнинг зикрини қилсангчи, эй ука. Балки бу сенинг охирги сўзларингдир! – деди. Шунда Баро туриб ўтирди-да: “Эй отамнинг ўғли Анас, мен тўшакда ётиб ўлмоқчи эмасман. Сен билан бирга жангда ўлдирганимиздан ташқари муборазада кофиру мушриклардан юзтасини ўлдирганман”215,–деди. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу:“Барони қўшинга бошлиқ қилиб тайинламанглар!”216–дер эди. Чунки у қизиққон бўлиб, бир ўзи душман орасига кириб кетар эди.

Ямома жангида совут кийган Барони найзалар учида кўтардилар. У шу тариқа девордан ошиб Мусайлама каззобнинг аскарларига ҳужум қилиб, қалъа эшигини очади. Шу куни у саксондан ортиқ жойидан жароҳатланади.217

Мусулмонлар Тустар шаҳридаги Форслар билан жангга кириш олдидан Баро ибн Моликдан дуо қилишини сўрадилар. Чунки у дуоси ижобат бўлгувчилардан эди. Баро шундай дуо қилди: “Эй Роббим, бизларга Ўзинг нусрат бергин, уларнинг устидан бизни ғолиб эт! Мени ўз пайғамбарингга ҳамроҳ қил!”. Баро шундай деб кофирларга ҳамла қилди, унинг кетидан бошқалар ҳам эргашди. Форслар енгилди. Шу куни Баро розияллоҳу анҳу шаҳид бўлди.

Абу Мусо ал-Ашъарий Басрага волий қилиб юборилганда Баро ҳам у билан бирга эди. Баро ибн Молик Абу Мусонинг вазирларидан эди. Абу Мусо унга: “Мендан хоҳлаган амални танлаб ол!”– деди. “Мен сендан амирлик ёки мансаб сўраганим йўқ! Лекин сен менга камоним, найзам, қиличим, совутим ва Аллоҳ йўлидаги жиҳодни бергин”,– деди Баро ибн Молик розияллоҳу анҳу.218

160. Имом Абу Довуд ва Ҳоким Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда айтилишича:

أنَّ رَسولَ اللهِ قالَ يَوْمَ حُنَيْنٍ: مَنْ قَتَلَ قَتِيلًا فَلَهُ سَلَبُهُ إِلَّا

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳунайн кунида “Кимки бир душманни ўлдирса, унинг матолари ўлдирганникидир”, – дедилар. Шу куни Абу Талҳа розияллоҳу анҳу мушриклардан йигирматасини ўлдирди ва уларнинг матоларини олди.219

Абул Ҳасан ал-Морудий Али ибн Бакирдан ривоят қилишича у: “Рум шаҳарларидан бирида мужоҳидлардан бирини кўрдим: унинг қорни ёрилиб, ичак-чавоқлари эгар устига осилиб қолган эди. У ичакларини йиғиб қорнига киргизди-да, салласи билан маҳкам боғлаб жангни давом эттирди. Рум рицар(отлиқ)ларидан ўндан ортиғини ўлдирди”-дейди.




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20


©kzref.org 2019
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет