Ошиқлар майдони بسم الله الرحمن الرحيم муқаддима


БИР КИШИНИНГ КЎП СОНЛИ ДУШМАН ҚЎШИНИГА ҲАМЛА ҚИЛИШИ БОРАСИДА УЛАМОЛАР ФИКРИ ҲАР ХИЛЛИГИ ҲАҚИДАГИ ФАСЛ



жүктеу 4.62 Mb.
бет13/20
Дата03.04.2019
өлшемі4.62 Mb.
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20

БИР КИШИНИНГ КЎП СОНЛИ ДУШМАН ҚЎШИНИГА ҲАМЛА ҚИЛИШИ БОРАСИДА УЛАМОЛАР ФИКРИ ҲАР ХИЛЛИГИ ҲАҚИДАГИ ФАСЛ

Бир журъатли киши кўп сонли душман қўшинларига ёлғиз ўзи ҳамла қилиши борасида олимлар фикри ҳар-хил бўлган. Гарчи юқоридаги биз ўқиб ўтган воқеалар бу ишни мустаҳаб амаллигига далил бўлса ҳам.

Имом Абу Хомид Ғаззолий ўзининг “Ихяу улумид-дийн” номли машҳур китобида Амри бил маъруф ва наҳю анилмункар борасида сўз юргизиб “бир муслим кишига душманлар сафига улар билан жанг қилиш учун, гарчи ўзининг ўлишини аниқ билсада, ҳамла қилиш жоиздир. Бир ўзи бўлсада то ўлгунча жанг қилиши шаръан жоиздир”,- деб ёзади.

Бир киши ўлимни аниқ ҳис қила туриб, кўпчиликка қарши ёлғиз ҳужум қилишининг жоизлиги – бу иш у кофирларнинг руҳиятлари-шавкатларини синдириши, бу жасоратни кўрган кофирлар бошқа мусулмонлар ҳам шу каби шаҳодатни яхши кўришлигини, Аллоҳ йўлидаги жиҳоддан ва бу йўлда ўлиб кетишдан қўрқмасликларини билиб қўйишликлари учундир.

Имом Нававий бир мужоҳид кўп кофирларга ҳамла қилиши ва шаҳид бўламан деб ўзини сафларга отиши борасида уламолар иттифоқи хулосасини келтиради. Бунда айтилишича бу амал шубҳасиз жоиз, ҳеч қандай макруҳ эмас.

Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ – бу амал мутлоқ жоиздир, – дейди. Бадр кунида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳимоя қилиб турганлардан бир ансорий розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ишораси билан кўп сонли душманларга қарши ҳужум қилган. Мана шу воқеани далил қилиб келтиради.

Уламолардан Қосим ибн Муҳаймара ва Қосим ибн Муҳаммад, – бир киши катта қўшинга ёлғиз ҳолда ҳужум қилиши – агар ўзида қуввати бўлса, Аллоҳ учун нияти холис бўлса жоиздир. Агар куч-қуввати етарли бўлмаса, бу ўзини ҳалокатга ташлашдир,– дейди. Агар нияти холис бўлиб шаҳодат талабида бўлса, душманга ҳамла қилиши жоиз. Бу Аллоҳнинг оятида аниқ баён қилинган:

وَمِنْ النَّاسِ مَنْ يَشْرِي نَفْسَهُ ابْتِ،َاءَ مَرْضَاةِ اللَّهِ وَاللَّهُ رَءُوفٌ بِالْعِبَادِ… (البقرة:207)

Одамлар орасида Аллоҳ ризолиги йўлида ўз жонини берадиган зотлар ҳам бор. Аллоҳ бандаларига ғамхўр-меҳрибондир”. “Бақара” сураси, 207-оят.

Агар ҳужум қилган мужоҳиднинг қасди – мусулмонларни кофирларга қарши журъатлантириш бўлса, унинг жасурлигини кўрган мусулмонлар ҳам журъатланиб кетиши умидида бўлса, – ҳеч қандай монеълик йўқдир. Чунки бу амалда мусулмонлар учун фойда бор.

Шунингдек унинг мақсади кофирларнинг қалбига қўрқув солиб, уларга мусулмонларнинг динда собитқадам-мустаҳкам эътиқодда эканлигини билдириб қўйиш бўлса, бу ўта яхши амал ҳисобланади.

Кофирларни заифлаштириш ва Аллоҳнинг динини азиз қилиш учун ўз жониини қурбон қилиш бу жуда катта, улуғ мақомдирки, бу мақом билан Аллоҳ Қуръонда мусулмонларни мақтаган:

إِنَّ اللَّهَ اشْتَرَى مِنْ الْمُؤْمِنِينَ أَنفُسَهُمْ وَأَمْوَالَهُمْ بِأَنَّ لَهُمْ الْجَنَّةَ

Албатта Аллоҳ мўминларнинг жонлари ва молларини улардан жаннат баробарига сотиб олди...”.



МУБОРАЗА ҲАҚИДАГИ ФАСЛ

Муборазаяккама-якка олишув дегани бўлиб, иттифоқан жоиздир.

Агар бир кофир муборазага чақирса, унга қарши чиқиш мустаҳабдир. Муборазага чақириш эса, мустаҳаб ҳам, макруҳ ҳам эмас.

Ўзини синаб кўрган, ўзининг куч-қувватига ишонган киши учун муборазага чақириш гўзал ишлардандир. Агар киши заифлигини билса, ўзига ишонмаса, у одам учун муборазага чақириш макруҳдир.

Амирнинг изни билан ёки изнисиз муборазага чиқиш жоиздир. Имом Молик роҳимаҳуллоҳдан: “Икки сафнинг ўртасига туриб олиб: Муборазага чиқадиган одам борми?! – деган одам хусусида, у қандай ҳисобланади? – деб сўрашди.

–Ниятига қараб бўлади. Агар у шу мубораза қилиш билан Аллоҳнинг ризолигини истаса, у ўзини олишуви билан савобга ҳақли бўлади.

Имом Шофеъий:

– Муборазага ҳеч қандай монеълик йўқ, дейди.

Ибн Мунзир бундай дейди: “Имом(бошлиқ)нинг изни билан бўлган мубораза ҳасана ҳисобланади, имомнинг изнисиз муборазага чиққан мужоҳид учун ҳеч қандай монеълик йўқ, макруҳ ҳам эмас. Чунки бунга монеълик қилувчи бирор хабарни манбаларда учратмадим.

Жанг майдонларидаги мубораза ва унга чақирган душманга “мана мен”, деб чиқиш довюраклар суннати, паҳлавонлар шиори ва уларнинг фахри бўлиб, жоҳилият даврида ҳам, Исломда ҳам давом этиб келмоқда.

Саҳобалар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг изни билан мубораза қилишган. Бу мубораза хулофаи-рошидинлар ва улардан кейинги даврларда ҳам давом этиб келган.

Юқоридаги саҳифаларда Баро ибн Озибнинг душманлардан юзтаси билан мубораза қилиб уларнинг барчасини ўлдирганлиги ҳақида сўз юритган эдик.

Ибн Исҳоқ “Сийрат” китобида Али ибн Аби Толиб розияллоҳу анҳу Хандақ кунида мушриклар паҳлавони Амр ибн Абдил Вудда билан мубораза қилганини баён қилган.

Бу куни Амр ибн Абдил Вудда майдонга чиқиб:


  • Ким муборазага чиқади? – деб қичқирди. Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу ўринларидан туриб:

  • Мен чиқаман ё Росулуллоҳ,- деди. Унга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

  • Ўтир, ахир у Амр-ку?! – дедилар. Амр яна мусулмонларга қарата: – Мен билан олишадиган мард борми? Сизлардан ўлганлар ваъда қилинган жаннатларинг қаерда қолди? – деб қичқирди.

  • Мен чиқай, ё Росулуллоҳ! – деди яна Али розияллоҳу анҳу.

  • Ўтир! – дедилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Учинчи марта Амр нидо қилиб шундай мазмунда шеър ўқиди:

  • Сизлардан муборазага чақиравериб овозларим қирилиб кетдику. Баҳодирман, деганлар қўрқоқ бўлиб қолди. Мен мардонавор кутиб қолдим. Шунингдек, тезлашда давом этдик, ҳаракатдан илгари.

Жанг бошланишидан илгари сизлардан паҳлавонларингизни жангга чорлаяпман. Йигит кишидаги шижоату тантилик ажиб табиатдир.

Бу сўзларга бардош қила олмаган Али розияллоҳу анҳу ўринларидан туриб кетдиларда:



  • Мен чиқай ё Росулуллоҳ, деди.

  • Бу ахир Амр-ку?! – дея қайтардилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

  • Амр бўлса бўлар!! – дедилар Али розияллоҳу анҳу. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам изн бердилар Али розияллоҳу анҳу майдонга чиқиб, бу маънодаги шеърни ўқиди:

Шошилмагин, чақириғингга чиққан йигит ожиз эмасдир,

Ростгўй, онгли, холис ният соҳиби келди, сенинг олдингга,

Мен сени жанозанг гирёнин таратмоқни умид қиламан,

Шундай бир зарба урайки, кўплар уни куйлаб юрсинлар.

– Сен ўзи кимсан? – сўради Амр.

– Мен Али ибн Аби Толибман! – деди Али розияллоҳу анҳу.

– Амакиларим орасида сендан кўра каттароғи йўқми?

– Мен сенинг қонингни тўкишни истайман! – дедилар.

Бу сўздан ғазабланган Амр қиличини қинидан суғурди, қиличи ўт шуъласига ўхшаб нур таратди. Амр Али розияллоҳуга ташланди. Шунда Али розияллоҳу анҳу Амрга:

– Мен икки киши билан олишгани чиқмадим – деди. Амр ибн Абди Вудда орқасига ўгирилиб қараган пайтда Али сакраб туриб қиличи билан Амрнинг бўйнига урди. Амр гурсиллаб ерга йиқилди. Шовқин-сурон кўтарилди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам такбирни эшитиб, Алининг Амрни ўлдирганини англадилар.

Амр ибн Абди Вудда ўлдирилганда ёши тўқсонда эди. У Қурайшнинг енгилмас паҳлавонларидан эди. Ибн Абди Вудда Хандақ куни ўлдирилди.

Муборазада олишаётган мусулмонга бошқа мусулмонларни ёрдам бериши ҳукмида уламолар ҳар-хил фикр билдирганлар. Баъзилар буни ман қилган, баъзилар эса рухсат берган. Имом Шофеъий ва Аҳмад бунга рухсат берганлар – бунга Бадр жангида саҳобалар бир-бирларига ёрдам берганлигини далил қилиб келтирганлар.

167. Имом Абу Довуд Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида Али розияллоҳу анҳу шундай баён қилади:

عَنْ عَلِيٍّ قَال:َ تَقَدَّمَ عُتْبَة بْن رَبِيعَةَ وَتَبِعَهُ ابْنُهُ وَأَخُوهُ فَنَادَى: مَنْ يُبَارِزُ؟ فَانْتَدَبَ لَهُ شَبَابٌ مِنَ الْأَنْصَارِ. فَقَال:َ مَنْ أَنْتُمْ؟ فَأَخْبَرُوهُ. فَقَالَ. لَا حَاجَةَ لَنَا فِيكُمْ ! أخرِجو إلينا أكُفَّاءَنا منْ قوْمنا! فَقَالَ رَسُولُ قُمْ يَا حَمْزَةُ، قُمْ يَا عَلِيُّ، قُمْ يَا عُبَيْدَةَ بْنَ الْحَارِثِ. فَأَقْبَلَ حَمْزَةُ إِلَى عُتْبَةَ، وَأَقْبَلْتُ إِلَى شَيْبَةَ فقتَلْتهُ . وَاخْتُلِفَ بَيْنَ عُبَيْدَةَ وَالْوَلِيدِ ضَرْبَتَانِ، فَأَثْخَنَ كُلُّ وَاحِدٍ مِنْهُمَا صَاحِبَهُ.. ثُمَّ مِلْنَا عَلَى الْوَلِيدِ فَقَتَلْنَاهُ. وَاحْتَمَلْنَا عُبَيْدَةَ .

Утба ибн Робиъа ўғли Валид ва укаси Шийба билан биргаликда майдонга чиқиб:

Биз билан беллашадиган ким бор? – дея қичқирди. Ансорлардан бўлган йигитлар чиқишди.

Сизлар кимсизлар? – деди Утба. Улар жавоб қилишди.


  • Сизлар керак эмассиз, – деди Утба. – Бизга ўз қавмимиздан мос рақиблар чиқаринглар!

Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Ҳамза, Али ва Убайда ибн Хорис туринглар, чиқинглар,–дедилар.



Ҳамза Утбага қарши чиқиб уни ўлдирди, – дейди Али розияллоҳу анҳу.

Мен эса Шийба билан олишиб, уни ўлдирдим. Валид билан Убайда орасидаги жанг бир оз давом этиб, ҳар иккиласи бир-бирини яралади. Шунда биз – Ҳамза розияллоҳу анҳу иккимиз Валидга ҳужум қилиб уни ўлдирдик-да, Убайдани майдондан кўтариб олиб чиқдик.228

Гапнинг хулосаси шуки: мусулмон билан кофир муборазадан олдин бошқа одам ёрдамлашмаслик шартини қўйган бўлса, шартга вафо қилиш вожиб. Агар кофир бир мусулмонни ўлдирса, қолган мусулмонлар учун у кофирни ўлдириш жоиз бўлади. Бир кофир мубораза талаб қилиб майдонга чиқса, унга узоқдан ўқ отиб ўлдириш жоиз бўлади. Чунки у мушрикдир, мушрикларнинг аҳди ҳам йўқ, унга омонлик ҳам йўқ. Уни ўлдириш мубоҳдир.

XXIV БОБ.

ЖАНГДАН ОРҚА ЎГИРИБ ҚОЧГАН КИШИНИНГ ГУНОҲИ КАТТАЛИГИ ҲАҚИДА.

Эй мўминлар, жанг майдонларида кофирларга дуч келганингизда уларга орқа ўгириб қочмангиз. Лекин жанг усулини ўзгартириш ёки бошқа бир гуруҳга қўшилиб олиш учун чекиниш жоиздир. Жанг майдонидан орқа ўгириб қочган кимсалар Аллоҳнинг ғазабига қайтурлар. Ва уларнинг жойи жаҳаннамдир. Борадиган жойлари нақадар ёмон-а! (Анфол сураси, 15-16 – оятлар).

Билингки, жоиз бўлмаган ўринда жанг майдонидан қочиш энг катта гуноҳлардан бўлиб, уни содир этган кимса Аллоҳнинг ғазабига, лаънатига ва аламли азобига мустаҳиқдир, яъни лойиқдир. Қуйида бундай нолойиқ амалдан қайтарувчи, огоҳлантирувчи ҳадисларни келтирамиз.

168. Имом Бухорий ва имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қиладилар:

"اجتنبوا السبع الموبقات. قيل: و ما هنَّ يا رسول الله ؟ قال الشرك بالله و السحر و قتل النفس التي حرم الله إلا بالحق و أكلُ مالِِِِِ اليتيم و أكلُ الربا و التولّي يوم الزحف ، و قذف المحصنات الغافلات المؤمنات... "

“Сизларни ҳалокатга олиб борувчи етти нарсадан сақланинглар!

- Улар нимадир, ё Росулуллоҳ?, - дейишди.

- Аллоҳга ширк келтириш, сеҳр, ноҳақ одам ўлдириш, етимларнинг молини ейиш, судхўрлик, жанг майдонидан қочиш ва содда, покиза аёлларга туҳмат қилиш...”229

169. Табороний ўзининг “Мўъжамил Кабир” китобида Убайд ибн Умайр ибн Қатода ал-Лайсий розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ҳажжат-ул Ваъдо”да бундай деганлар:

" إن أولياء الله المصلّون و من يقيم الصلوات الخمس التي كتبهنَّ الله عليه و يصوم رمضان و يحتسب صومه و يرى أنه عليه حق و يؤتي الزكاة محتسباً طيبةً بها نفسه و يجتنب الكبائر التي نهى الله ُ عنها فقال رجلّ من أصحابه : يا رسول الله : كم الكبائر ؟

قال: تسعٌ أعظمهنَّ الإشراك بالله و قتل المؤمن بغير حق و الفرار من الزحف و قذف المحصنة و السحر و أكبُ مال اليتيم و أكلُ الربا و عقوق الوالدين المسلمين و استحلال البيت الحرام ... "

“Намозхонлар Аллоҳнинг дўстларидир. Кимки Аллоҳ фарз қилган беш вақт намозни ўз вақтида адо этиш ўзимнинг зиммамдаги бурчим деб билиб, Аллоҳ ризоси учун рамазон ойи рўзасини тутса, чин кўнгилдан закотни адо этса ва Аллоҳнинг қайтарган гуноҳи кабираларидан четланса - у Аллоҳнинг дўстидир!

- Гуноҳи кабиралар нечтадир, ё Росулуллоҳ? – деб сўради саҳобалардан бири.

- Тўққизта – дедилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, - энг буюги Аллоҳга ширк келтириш, мўмин кишини ноҳақ ўлдириш, жангдан қочиш, пок аёлга туҳмат қилиш, сеҳр, етимнинг молини ейиш, судхўрлик, мусулмон бўлган ота-онага оқ бўлиш ва Байт-ул Ҳаромда манъ этилган нарсаларни ҳалол деб билиш ... “230

Ибн Муборак ўзининг “Ал-жиҳод” номли китобида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ажиб бир гапини келтирган. Унда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай дейди:

“Душман билан юзма-юз бўлиб турган пайтда орқа ўгириб қочган одам энг қўрқмас, ўша пайтда “Аллоҳнинг айтгани бўлади-да” деб душманга ҳамла қилган одам энг қўрқоқ одамдир!”

Шунда унинг ёнидагилар: “Қандай қилиб, эй Абу Ҳурайра?”, - деб сўрашди.

- Қочган одамнинг қўрқмаслиги - Аллоҳдан қўрқмаслик, ҳамла қилган одамнинг қўрқоқлиги – Аллоҳдан қўрқишдир! – дея жавоб қилди Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу.



Душман билан юзма-юз бўлиб саф тортилган пайтда жиҳод фарз айн бўлиши ҳақида ф а с л.

Гарчи мусулмонларга жиҳод қилиш фарзи кифоя бўлса-да, саф тортилиб, душманга ҳамла қилиш пайтида фарзи кифоя бўлган жиҳод ҳам фарз айнга айланади. Бундай пайтда жангдан қочиш ҳаром бўлади. Лекин жанг услубини ўзгартириш учун чекиниш жоиз бўлади. Агар душман сони икки баробар ортиқ бўлса, бошқа бир гуруҳга қўшилиш учун ҳам жоиз бўлади. Хоҳ у гуруҳ узоқда бўлсин, хоҳ яқинда бўлсин, фарқи йўқ. Агар бир киши жангни давом эттиришга қодир бўлмай қолса ёки ўқ-ёйи тугаб қолса, тош отиб ҳам бўлса-да жанг қилиш имкони бўлса, у кишининг жанг майдонидан чиқиб кетиши ҳаромдир.

Аҳмад ибн Ҳанбал мазҳабида: Агар майдондаги душманлар сони мусулмонлардан икки баробардан кўпайиб кетса, мусулмонларнинг жанг майдонида туриши фақат ҳалокатга сабаб бўлса ва нажот фақат чекинишдагина бўлган ҳолларда мусулмонларнинг чекиниши афзалроқ бўлади. Агар шундай ҳолда ҳам шаҳодат талабида мустаҳкам туриб жанг қилишни хоҳласалар, жанг қилиш жоиздир. Агар мусулмонлар бир майдонда туришларида душманга зарба берилмаса, уларга таъсири ҳам бўлмаса, у майдонда туришда фақат ҳалокат бўлса, бундай майдонга киришнинг ўзи гуноҳ. Бу амал соҳиби ўзини ҳалокатга ташлаган бўлади, яъни мисли қўлида қуроли йўқ, кўзи ожиз кишининг душман рўпарасида туришига ўхшайди.

Агар бир мусулмон шижоати пешқадамлиги туфайли шаҳодат талабида қўлида қуроли билан жанг майдонида собит туриб, душманларга мусибат етказиб, таъсирини ўтказса ва душманлар унга ҳужум қилиб уни ўлдирсалар, бу киши инша Аллоҳ савобли – унга ажр бериладиган амални қилган бўлади. Аллоҳ мўминларга ўзларидан икки ҳисса кўп душман қаршисида собит туришни буюради.

Аллоҳ таоло айтади:

“Эй пайғамбар, мўминларни жангга чорланг! Агар сизлардан йигирмата сабр-тоқатли киши бўлса, икки юзта (душманни) енгар, агар сизлардан юзта сабрли киши бўлса, кофирлардан мингтасини енгар. Бунга сабаб уларни онгсиз қавм эканлигидир. Энди Аллоҳ сизларга (юкингизни) енгил қилди. Сизларда ожизлик борлигини билди. Бас, сизлардан юзта сабр-тоқатли киши бўлса, икки юзтасини, агар мингта сабр-тоқатли киши бўлса, Аллоҳнинг изни билан икки мингта кофирни енгар. Аллоҳ сабр-тоқатли бандалар билан биргадир”. (Анфол сураси, 65-66 – оятлар).

Ушбу оятлар тақозоси ҳақида Ибн ал-Қосим бундай дейди: “Агар кофирлар сони мусулмонлардан икки баробар кўп бўлса, бундай ҳолда агар уларнинг имоми ёки қўмондони қочса ҳам мусулмонларнинг қочиши жоиз эмас. Аммо душманлар сони икки баробардан ортиқ бўлса, чекиниш жоиз, мустаҳкам туриб жанг қилиш афзалдир”.

Мусулмонлардан уч минг киши Румдаги “Муъта” жангида уч юз минг рум аскарларига қарши жанг қилган.

Ториқ ибн Зайёд Андалусия фатҳида бир минг етти юз мужоҳид билан испанларнинг тўқсон минглик армиясига қарши жанг қилган.

Баъзи бир уламолар: “Кофирларнинг сони мусулмонларнинг сонидан икки баробардан ортиқ бўлса, ортга чекиниш жоиз. Лекин мусулмонларнинг сони ўн икки мингга етмаслик шарти билан жоиз. Агар уларнинг сони ўн икки минг бўлса, асло қочиш мумкин эмас” – дейдилар-да, бу гапларига Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ҳужжат қиладилар:

170. Абу Довуд, Ат-Термизий, Ад-Доримий ва Ҳокимнинг қилган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дейдилар:

" لَنْ يُغْلَبَ اثنا عَشَرَ ألفاً مِنْ قلةٍ "

“Ўн икки минг киши озчилиги туфайли асло мағлуб бўлмайди”231

Уламолар ушбу ҳадиси шарифни – умуман ўзидан икки баробар кўп бўлган душман рўпарасида собит турмоқни вожиб қилган ва душманлар сони икки баробардан зиёд бўлса чекинишга рухсат берган ояти каримага хосланган ҳадис деб эътибор қиладилар ва айтадиларки: “Агар мусулмонлар сони ўн икки минг бўлса, чекиниш жоиз эмас, гарчи кофирлар сони икки баробардан ортиб кетса ҳам”.



Аллоҳнинг мужоҳидлар билан биргалиги ҳақида ф а с л

Билингки, Аллоҳнинг бандалари билан бўлиши икки хил бўлади:

1. Аллоҳнинг ўз бандалари билан омматан Ўзининг илми ихотаси билан бирга бўлиши.
Аллоҳнинг бу биргалиги мўмину кофир барча бандаларни ўз ичига олади. Аллоҳ ўз бандаларининг барча қилмишларини билиб туради ва уларни Ўз илми билан қамраб олган. Бандалардан содир этилган бирор нарса Аллоҳдан маҳфий қолмайди. Бунга Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзлари далил бўлади:

“У осмонлар ва ерни олти кунда яратиб, сўнгра ўз аршини эгаллаган зотдир. У ерга кирадиган (ёмғир-қор суви, хазина-ю дафиналар ва жасадлар каби) нарсаларни ҳам, ундан чиқадиган (ўт-ўлан, набобат ва булоқ сувлари каби) нарсаларни ҳам, самодан тушадиган (ризқу насиба, хайру барака каби) нарсаларни ҳам, унга (самога) кўтариладиган (яъни, амаллар ва дуо-илтижо каби) нарсаларни ҳам билур. Сизлар қаерда бўлсангизлар ҳам У сизлар билан биргадир”. (Ҳадид сураси, 4 – оят).

“Аллоҳ осмондаги ва ердаги бор нарсаларни аниқ билишини кўрмадингизми-билмадингизми?! Уч кишининг ўзаро шивир-шивирлари бўлса, албатта У зот уларнинг тўртинчисидир, беш кишининг (ўзаро шивир-шивирлари бўлса), албатта У зот уларнинг олтинчисидир. (Ўзаро шивирлашаётган кишилар) бундан оз бўладими ё кўп бўладими, қаерда бўлсалар ҳам албатта У зот улар билан биргадир”. (Мужодала сураси 7 – оят).

2. Аллоҳнинг хос бандалари билан биргалиги.

Аллоҳнинг бу бирлиги Ўзининг ёрдами, нусрати, қувватлаши ва кифоя қилиши билан бўлиб, у ибодатгўй, солиҳ, мўмин бандаларга хосдир. Аллоҳнинг бу бирлигига қуйидаги оят далил бўлади:

... Эсланг. Ўшанда икковлон ғорда бўлган пайтларида ҳамроҳига: “Ғамгин бўлма, шубҳасиз Аллоҳ биз билан биргадир”, дейди ... “. (Тавба сураси, 40 – оятдан).

Бас, (эй мўминлар) сизлар (у кофирларга қарши жанг қилаётганингизда ҳаргиз) сусткашлик қилмангиз ва ўзларингиз устун-ғолиб бўлган ҳолларингизда (уларни) ярашга ҳам чақирмангиз! Аллоҳ сизлар билан биргадир ва У ҳаргиз қилган амалларингизни(нг савоб – мукофотини) камайтирмас”. (Муҳаммад сураси, 35 – оят).

Аллоҳнинг бу биргалиги эътиқодга зид бўлган нарсалардан ҳоли бўлган холис бандачиликка боғлиқдир. Кимки Аллоҳнинг ҳаққоний бандаси бўлса, ҳеч ким унга ғолиб бўлолмайди. Чунки Аллоҳ у билан бирга бўлиб, уни қўллаб-қувватлаб туради. Бунинг исботи ўлароқ, Аллоҳ бундай дейди:

Бунга (яъни Аллоҳни мўминларга ёрдам беришига, кофирларни эса ҳалок қилишига) сабаб, Аллоҳ иймон келтирган зотларнинг дўсти-ҳомийси эканлиги, кофирлар учун эса ҳеч қандай ҳомий йўқ эканлигидир”. (Муҳаммад сураси, 11 – оят).

Мужоҳид қачонки бандачилик сифатларидан бирортасини бузса ёки иймон кўринишларидан бирортасидан ажралса, ёки эътиқодга зид бўлган феъллардан бирортасини одат қилса, бу нарса қалбнинг занглашига ва зулматга олиб боради. Натижада бу - қўрқоқлик, ваҳима, хорлик ва ёрдамсиз ташлаб қўйилиш каби бирор мусибатга олиб боради. Ундай пайтда мужоҳид дунёга кўникиб қолгани ва дунё ҳаётига хирси бўлганидан жангдан ўзини олиб қочишга рағбати ортиб боради. Иймонга зид амалларнинг қай даражада бўлишига қараб, бу номақбул сифатларнинг таъсири ҳам ортиб бораверади.

Ҳунайн воқеаси ҳақида фикр юритиб кўрмайсизми?!

Бунда мусулмонлардан бири: “Бугун бизни ҳеч ким енга олмайди, чунки бизнинг ададимиз ўн икки мингта”, - деган эди. Аллоҳ уларнинг ададининг кўплиги сабабли кибрланиши натижасида ва нусрат фақат Аллоҳ томонидан берилишини унутганлиги натижасида уларни чекинтириб қўйди. Чунки бу икки сифат кофирларнинг сифатларидан бўлган икки сифатдир. Қачонки мусулмонлар бу икки сифат билан сифатланган эди. Бу нарса уларга таъсир қилиб, қалбига қўрқув солиб, майдондан қочиш мевасини берди.

Ҳунайн кунини эсланг! Ўшанда сизларни кўп эканлигингиз мағрур қилиб қўйган эди. Аммо у (яъни саноғингизнинг кўплиги) сизларга ҳеч нарсадан фойда бермади. Сизларга кенг ер торлик қилиб қолди, сўнг орқа ўгириб қочдингиз”. (Тавба сураси, 25 – оят).

Аллоҳ таоло Уҳуд куни содир бўлган ҳодиса ҳақида бундай дейди: “... Икки жамоат тўқнашган куни сизларнинг ичингиздан бўлган (уруш майдонидан) қочган кишиларни фақат шайтоннинг ўзи қилган айрим гуноҳлари сабабли йўлдан оздирди... ”. (Оли-Имрон сураси, 155).

Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бу сифатлардан масъум232 бўлгани сабабли, у зотнинг улуғ мақомларига масъумлик лойиқдир. Аллоҳ уни ва у билан биргаликда баъзи мўминларни ўз ҳифзу ҳимоясида асраб, ўз сакинасини (қалбий хотиржамликни) туширди. Душманлар уларга йўл топиб бера олмади. Аллоҳ душманларни чекинтириб, мўминларга нусрат берди.

Бу гапларимизни Аллоҳ таолонинг ушбу оятлари қувватлайди:

Эй мўминлар, ёнларингиздаги кофирларга қарши жанг қилинглар ва улар сизлардаги куч-қувватни кўрсинлар! Билингизким, албатта Аллоҳ тақводорлар билан биргадир”. (Тавба сураси, 123 – оят).

Ақл эгалари мана шу оят тақозосидан билсинларки, Аллоҳнинг қўллаб-қувватлаши ва нусрати биргалиги тақводорларгагина хосдир. Бу борада Аллоҳ мана бундай дейди:

(Эй Муҳаммад, бу даъват йўлида сизга етган озор-азиятларга) сабр-тоқат қилинг. Ёлғиз Аллоҳ ёрдами билангина сабр қилишга қодир бўлурсиз. Уларнинг (яъни, мушрикларнинг динга кирмаганликлари) устида маҳзун бўлманг. Уларнинг макру ҳийлаларидан сиқилманг ҳам! Зотан, Аллоҳ тақводор бўлган ва чиройли амаллар қилгувчи зотлар билан биргадир”. (Наҳл сураси, 127 – 128 – оятлар).

171. Ат-Термизийнинг ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида шундай дейилган:

Мен кунларнинг бирида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларида кетаётган эдим. У киши менга:

" يا غلام: إنِّي أعلمك كلمات: احفظ الله يحفظْك احفظ الله تجدْه تجاهك إذا سألتَ فأسأل الله و إذا استعنت فاستعن بالله و اعلم أن الأمة له اجتمعتْ على أن ينفعوك بشيء لم ينفعوك إلا بشيء قد كتبه الله لك و إن اجتمعوا على أن يضروك بشيء قد كتبه الله عليك رُفعت الأقلام و جَفت الصحف ".

“Эй бола, мен сенга бир неча нарсаларни ўргатаман. Аллоҳни ёдингга ол, сени Аллоҳ ёдига олади. Аллоҳни ёд олсанг – У рўпарангда бўлади. Бирор нарса сўрамоқчи бўлсанг Аллоҳдан сўра! Ёрдам сўрасанг – Аллоҳнинг Ўзидангина сўра. Шуни билгинки, агар одамлар барчаси жамланиб сенга фойда келтирмоқчи бўлишса ҳам фақат Аллоҳ сени тақдирингга қанча ёзган бўлса, шунча фойда келтиришади холос. Агар одамлар барчаси йиғилиб сенга зарар бермоқчи бўлишса ҳам Аллоҳ тақдирингга ёзганидан ортиқ зарар етказа олмайди. Қаламлар кўтарилиб, саҳифалар қуриган”.233

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бутун умматга таълим беришга харис бўлган нарсалари мана шулардир.

Шунинг учун ҳам собиқ мужоҳидлар итоатсизлик ва гуноҳлар қилишдан жуда эҳтиёт бўлишган. Чунки улар гуноҳларнинг ёмон оқибати жангда ўз таъсирини кўрсатишини ва бу мағлубиятга олиб боришини аниқ билганлар.

Ҳофиз ибн Касир “Таърих” китобида шундай ёзади:

Султон Аз-Зоҳир Бейбарс замонида мусулмонлардан бири ўз оти билан ғазот қилиб майдонга кирди. Унинг отининг одати – жанг майдонига учиб кирар, сакраб юриб жанг қилар эди. Кунлардан бир куни у отини жангга ундади. От юрмади. Ҳар қанча уринмасин, от жангга кирмади. Бундан ажабланган мужоҳид бунинг сабаби ҳақида ўйлай бошлади. У отига қалбаки пулга ем сотиб олиб берганини эслади, яъни отига ҳаром ризқ берган эди. Натижада отининг итоати йўқолган эди.

Эй мужоҳид! Аллоҳнинг шариатига зид бўлган нарсаларни қалбингга таъсири бўлиб, ҳимматингни сусайтиришдан, мақсад ва ниятингдан қайтариб қўйишидан ўзингни эҳтиёт қил! Қалбингни зиддият кирларидан пок тут! Унинг васвасаси зулматидан иймон ва таваккул чироғини ёқ! Билгинки, ўлим бу чорасиз нарсадир. Инсоннинг тоғ чўққиларига ёки ғорларнинг ичкариларига қочиб кириб кетиши уни ўлимдан сақлаб қола олмайди.

... Қаерда бўлсангиз ҳам, ҳатто мустаҳкам қалъалар ичида бўлсангиз ҳам ўлим сизларни топиб олур ...”. (Нисо сураси, 78 – оятдан).

Аллоҳ кимнинг тақдирига ўзга одам томонидан ўлдирилишни ёзган бўлса, ҳаргиз бошқача ўлим топмас.

...Айтинг (эй Муҳаммад), агар уйларингизнинг ичига беркиниб ётиб олганингизда ҳам ўлдирилиши Аллоҳ томонидан ҳукм қилинган кишилар шубҳасиз ҳалокат жойига келган бўлар эдилар...”. (Оли Имрон сураси, 154–оятдан).

...Албатта Аллоҳ Ўзига (яъни динига) ёрдам берадиган зотларни ғолиб қилур. Шубҳасиз Аллоҳ кучли, қудратли зотдир”.(Ҳаж сураси, 40 –оятдан).

Эй майдондан қочмоқчи бўлган нодон, билгинки умр жангдан қочиш билан зиёда бўлиб, жангда туриш билан камаядиган нарса эмас, балки, ажал белгилаб қўйилган, бир нафас олдин ҳам келмайди ва бир нафас кечиктирилмайди ҳам. Агар сен қочсанг, бу билан Аллоҳга осий бўлиб, Жабборнинг ғазабига учрайсан, кофиру мусулмонлар орасида уяту хорлик либосини киясан!!!

Асирга тушиб қолиб, динда фитналаниб, икки дунёда зиён кўргувчилардан бўлиб қолишдан қўрқмайсанми?! Жангдан қочувчи жонни топширувчи, жанг қилувчи эса жонни ҳимоя қилувчидир. Фурсат етса, ўлмай қолишнинг иложи йўқ.

Эй қочмоқчи бўлган инсон, қочаётган пайтингда ажалинг етиб ўлиб қолишдан ёки бир ўқ тегиб, жаҳаннам эгаларидан бўлиб қолишдан эҳтиёт бўл!

Асирга тушганидан сўнг динда фитналаниб, шавҳат ундовига учиб, насоро бўлиб кетганлар бўлган! Абул Қосим ал-Қушайрий “Ар-рисолат – ул Қушайрийя” китобида ёзишича Мансур ибн Халаф ал-Мағрибий шундай ҳикоя қилади:

Икки йигит дўстлашиб, биргаликда таълим-тарбия олиб, биргаликда эъдодлар ўтказди. Эъдод тамом бўлгач, улардан бири сафарга чиқиб кетди. Орадан бир неча йиллар ўтиб, икки дўст бир-биридан бехабар бўлиб кетди. Улардан бири – солиҳ мужоҳид Румга қарши жиҳодга чиқди. Мусулмонлар жангга чиқиб, икки томон сафланиб турганида Рум аскарларидан биттаси темир ниқоб кийиб майдонга чиқиб, мусулмонларни муборазага таклиф қилди. Унга қарши мусулмон паҳлавонларидан бири майдонга чиқди. Уни румлик ўлдирди. Яна бошқаси чиқди, уни ҳам ўлдирди. Учинчи дафъа ҳалиги солиҳ киши чиқиб олиша бошлади. Иккови узоқ олишди. Тўсатдан Рум аскарининг бошидаги темир ниқоби тушиб кетди. Солиҳ киши қараса, олишаётган душман ўзининг бир неча йил бирга таълим олган дўсти. Мужоҳид ўз кўзига ишонмай хайрон бўлиб қолди. Чунки у ўз дўсти билан жанг майдонида рўбарў келишни хаёлига ҳам келтирмаган эди.

- Нима гап?! Нега сен мусулмонларга қарши урушаяпсан?! – деб сўради у собиқ дўстидан.

Шунда у ўзининг динидан қайтиб, насроний бўлгани ва румликларга қўшилиб, улардан уйлангани ва фарзандлари борлигини айтди.

- Ахир сен Қуръон ўқирдинг, унинг маъноларини тушунар эдинг, улар қаёққа кетди?! – деб сўради.

- Ҳаммаси унутилиб кетган, бирор ҳарфи ҳам ёдимда қолмади – деб жавоб қилди.

- Исломга қайт, Аллоҳ тавбангни қабул қилади! – дея даъват қилди.

- Қайта олмайман. Агар ундай қилсам болаларим, оилам ва молу дунёларим барчаси қолиб кетади – деди.

Улар жангни давом эттиришди. Бир қанча вақт олишиб, мужоҳид йигит ҳалиги муртад насронийни ўлдирди. Натижада у муртад икки дунёдан айрилди.

Имом Байҳақий Убда ибн Абдураҳимдан қилган ривоятда шундай дейилган:

Бир сарияда Рум ерларига жиҳодга чиқдик. Биз билан бирга бир ёш йигит ҳам ҳамроҳ эди. Ичимизда ундан кўра яхшироқ Қуръон ўқийдиган, ундан кўра фиқҳда олимроқ одам йўқ эди. У кундузлари соим, кечалари қоим эди. Сайримиз асносида Рум қўрғонларидан бирининг олдидан ўтаётганимизда ҳалиги қори-ул - Қуръон йигит ўша томонга мойил бўлиб қолди. Биз қўрғон олдида тўхтамасликка буюрилгандик, биз у йигитни бирон ҳожати учун тўхтади деб ўйлаб, йўлимизда давом этдик.

У йигит гўзал бир насроний аёлни кўриб, унга ошиқ бўлиб қолган эди. Румликлар тилида аёлга:

- Сенга қандай етишсам бўлади? – деди.

-Агар насроний бўлсанг эшикни очамиз, мен сеники бўламан! – деди аёл.

Йигит насроний динини қабул қилди, эшикни очдилар, у қўрғон ичига кирди.

У йигит бизларнинг ҳар биримиз учун худди ўғлимиздек бўлиб қолган эди, жуда ачиниб, хафа бўлдик.

Орадан бир қанча вақт ўтиб, жиҳоддан қайтишда яна ўша жойдан ўтдик, ҳалиги йигит ўша қўрғон чеккасида бошқа насронийлар билан қоровуллик қилиб юрган экан. Биз унга:

- Эй фалончи, сени Қуръонинг, илминг, намозинг ва рўзанг нима бўлди? – дедик.

- Мен Қуръоннинг ҳаммасини унутдим, ундан фақатгина мана шу икки оятнигина эслайман холос – деб ўқиб берди:

Ҳали (қиёмат куни) кофир бўлган кимсалар мусулмон бўлишни истаб қолурлар, (эй Муҳаммад) уларни қўяверинг, еб-ичиб фойдаланиб қолсинлар, орзу ҳавасларига машғул бўлаверсинлар. Бас, яқинда (бу қилмишларининг оқибатини) билиб олурлар”.(Ҳижр сураси, 2–3).

Агар мўмин киши сидқу ихлос билан жиҳод қилиб, шу жиҳод асносида душман қўлига асир тушиб қолса, динда фитналаниш учун азоб берсалар-да, Аллоҳ уни Ўзи асраб, ҳимоя қилади, сабр-тоқат бериб, динига путур етишидан сақлайди. Бунга мисоллардан бири Абдуллоҳ ибн Ҳузофа Ас-саҳмий розияллоҳу анҳу воқеасидир. У Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳобларидан эди.

Ибн ал-Асирнинг ибн Аббосдан ривоят қилишича:

Абдуллоҳ ибн Ҳузофа розияллоҳу анҳуни Рум аскарлари асир олади. Рум подшоси уни Исломдан чиқиб насронийликни қабул қилишга даъват қилади. Лекин у бундан бош тортади. Подшо унга, агар таклифни рад этса, уни қайнаб турган сувга ташлашини айтиб, тахдид қилади. Абдуллоҳ ибни Ҳузофа кўнмайди. Шунда подшоҳ мусулмон асирлардан бирини келитриб, катта қозонда қайнаб турган сувга унинг кўз ўнгида ташлаттириб юборади. Асирнинг гўштлари пишиб суягидан ажралади. Подшо ибни Ҳузофа розияллоҳу анҳуга:

- Агар насронийликни қабул этмасанг сени ҳам манашу сувга ташлайман, сен ҳам шунга ўхшаб ўласан- деди.

Абдуллоҳ ибн Ҳузофа йиғлаб юбордилар. Мулозимлар подшога:

- У кўнади шекилли йиғлаб юборди! – дейишди.

Подшонинг олдига қайтариб олиб келишганида у подшога:

- Мени сувга ташлашимдан қўрқиб йиғлади деб ўйлама! - деди.

- Менинг Аллоҳ йўлида қозонга ташланаётган жоним фақат битталигидан афсус қилиб йиғладим. Агар мени бошимдаги соч толаларим сонича жоним бўлганида, ҳар бирига Аллоҳ йўлида шундай муомала қилмоғингни истардим!

Ибн Ҳузофани жавобидан ажабланган подшо, уни қизиқтирмоқчи бўлди.

- Агар насронийликни қабул этсанг бир гўзал қизим бор, сенга никоҳлаб, мулкимнинг тенг ярмини бераман – деди.

- Асло ундай қилмасман!- деди ибн Хузофа.

- Унда мени бошимни ўп, сени озод этаман- деди подшо.

- Агар барча мусулмон асирларни озод этсанг – деди Абдуллоҳ ибн Ҳузофа.

У подшонинг бошини ўпиб, барча мусулмон асирларни озод қилди. Ибн Ҳузофа Мадинага Умар ибн Хаттобнинг ҳузурига келди. Улар бу воқеани халифага сўзлаб беришди.

Сизлардан ҳар бирингизга ибни Ҳузофанинг бошини ўпиш ҳақ бўлди – дея ўзи ибн Ҳузофани бошини ўпди. Бошқалар ҳам ўпдилар.

Тўла имонли мусулмон учун ўлимлан қўрқиб жангдан қочиш жоиз эмас.

Аллоҳ йўлидаги ўлимда ўлим сакоротидан (яъни, жон бериш олдидан бўладиган азобланиш)дан нажот топишнинг ўзи жангда собит бўлишни тақозо этса, ундан Аллоҳ йўлида ўлгандан кейин бўладиган неъматларга тўла жаннатдаги улкан зафарга қандай баҳо бериш мумкин?!

Бу хусусда Али каррамаллоҳу важҳаҳ одамларни жангга тезлаб бундай дейди:

“Агар жанг қилмасаларинг ҳам ўласизларку! Жоним қўлида бўлган зотга қасамки, тўшакда жон беришдан мингта қилич зарбаси енгилроқдир!”

Шаддод ибн Авс эса мана бундай дейди:

“Мўмин киши учун тўшакда ўлиш дунё ва охиратдаги даҳшатларнинг энг охиридир. У арралар билан арраланиш, илон- чаёнларга чақтирилиш ва қозонларда қайнатилишдан-да даҳшатлироқдир!”

Эй жангдан қочувчи нафс, фикр қилиб кўр, сен ўзинг учун нимани танлаяпсан?! Аллоҳ йўлида ўлиш яхшими ё қочиш?! Тўшакда ётиб ўлган одам жон бериш азобини татийди. Ўлгандан кейинги муомалалар-чи? Қабрда ёлғиз қолиш, икки фариштанинг савол-жавоби, қиёмат даҳшатидаги саргардонлигу даҳшатлар, у ердаги одилона ҳисоб китоблар – булар ҳаммаси сенинг бошингдан ўтади.

Эй инсонлар, Парвардигорингиздан қўрқингиз! Зеро (қиёмат) соати (олдидаги) зилзила улуғ-даҳшатли нарсадир. Уни кўрар кунингизда эмизаётган (оналар) эмизиб турган (боласини) унутар ва барча ҳомиладор (аёллар) ўз ҳомиласини ташлаб юборар; одамларни маст-аласт ҳолда кўрурсиз, ҳолбуки улар ўзлари маст эмаслар, лекин Аллоҳнинг азоби қаттиқдир”. (Ҳаж сураси, 1 – 2 – оятлар).

Аллоҳ субҳоноҳу ва таоло Ўзининг бошқа бир оятида ҳузуридаги шаҳидлар ҳаётининг хабарини берган:

Аллоҳ йўлида жангда ўлдирилган зотларни ҳаргиз ўликлар деб ўйламанг! Йўқ, улар тириклардир! У зотлар Аллоҳнинг фазлу карами билан берган нематлардан ҳушнуд ҳолларида баҳраманд бўлмоқдалар ва ҳали ортларидан етиб келмаган биродарларига ҳеч қандай ҳавфу хатар йўқлиги ва ғамгин бўлмасликлари ҳақида хушхабар бермоқдалар”. (Оли Имрон сураси, 169 – 170 – оятлар).

Аллоҳ йўлидаги жангда ўлдирилган бу шаҳидлар қабр азоби ва қиёмат сахросидаги даҳшатлардан омонликни қўлга киритдилар. Улар жаннатдаги энг олий ғурфаларидан жой олдилар. Уларнинг орзулари яна бу дунёга қайтсалар-у Аллоҳ йўлида бир неча бора шаҳид бўлсалар.

Мана шундай қулай фурсатни ғанимат билмаган инсонлар нақадар ожиз инсонлардир. Бугун Аллоҳнинг душманларидан қочган одам эртага Аллоҳнинг олдида қайси юз билан турадилар?! Аллоҳга жонини сотганидан кейин У жаннатга чорлаб тургани вақтда юз ўгириб қочган одам эртага Аллоҳ ҳузурида қайси узрни рўкач қилади?! Улкан зафарга эришиш фурсати етган пайтда, кўзига жон кўриниб қочиб қолган одам Роббининг ҳузурида нима деб жавоб беради?!

Эй Аллоҳим, қалблар тизгини Ўзингнинг қўлингдадир! Эй ғойибларни билгувчи зот, қалбларимиз ниятларимиз холис бўлишида ва унинг қасдларини саҳиҳ бўлишида Сенгагина суянамиз. Карамингдан умид қилиб, Сенгагина қўл чўзиб, бизларга Ўзинг рози бўладиган шаҳодатни бермоқлигингнни, Ўз йўлингда собитқадам қилмоғингни сўраймиз.

Сен ҳар бир нарсага қодир бўлган зотсан!



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20


©kzref.org 2019
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет