Ошиқлар майдони بسم الله الرحمن الرحيم муқаддима


XXVI БОБ. Жиҳоднинг ажри фақатгина холис ният билангина ҳосил бўлиши баёнида



жүктеу 4.62 Mb.
бет14/20
Дата03.04.2019
өлшемі4.62 Mb.
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   20

XXVI БОБ.

Жиҳоднинг ажри фақатгина холис ният билангина ҳосил бўлиши баёнида.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай дейди:

...(Эй инсонлар) огоҳ бўлингизким, холис дин ёлғиз Аллоҳникидир. (яъин ёлғиз Аллоҳгина чин ихлос билан ибодат қилишга лойиқ зотдир)...” (Зумар сураси, 3 – оятдан).

...Ҳолбуки улар фақат ягона Аллоҳга, У зот учун динни холис қилган ҳолда ибодат қилмоққа буюрилган эдилар...” (Баййина сураси, 5 – оятдан).

172. Бухорий ва Муслим Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда у шундай дейди:

- Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим:

" إنما الأعمالُ بالنيات ، و إنما لكلِّ امرىء ما نوى ، فمن كانت هجرتُه إلى الله و رسوله ، فهجرتُه إلى الله و رسوله ، و ومن كانت هجرتُه لدنيا يصيبهُا ، أو امرأةٍ ينكها ، فهجرته إلى ما هاجر إليه "

“Амалларнинг натижаси ниятларга қараб бўлади. Ҳар бир киши учун ният қилган нарсаси бўлади. Кимки Аллоҳ ва Росули учун ҳижрат қилган бўлса, у Аллоҳ ва Росули учун қилинган ҳижратнинг савобини олади. Кимки дунё учун ҳижрат қилган бўлса, у дунёга эришади. Кимки хотин учун ҳижрат қилган бўлса, уни никоҳига олади. Нима ниятда ҳижрат қилган бўлса, унинг ҳижрати ўша нарса учун бўлади”.234

173. Муслим Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда шундай дейди:

- Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир ғазотга чиққан эдик. Шунда у киши:

" إنَّ بالمدينة لر جالاً ، ما سرتُم مَسيراً ، و لا قطعتُم وادياً إلا كانوا معكم ، حَسَهم المرض ".

“Мадинада бир неча кишилар борки, сизлар қанча йўл юрган ва қанча водийлардан ўтган бўлсангизлар, улар сизлар билан бирга бўлганлар. Улар касалликлари туфайли сизлар билан бирга чиқолмаганлар”, - дедилар.

174. Имом Бухорийнинг Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табук ғазотидан қайтиб келаётиб, Мадинага яқинлашганларида шундай дедилар:

" إنَّ بالمدينة اقواماً ما سرتُم مسيراً و لا قطعتُم وادياً إلا كانوا معكم ".

- “Мадинада бир неча қавмлар бор. Улар сизлар йўлларингизда босиб ўтган водийларда сизлар билан бирга бўлганлар!”

- Ўзлари Мадинада туриб-а, ё Росулуллоҳ?! – дедилар.

" وهم بالمدينة ، حسهم العذر "

- Ҳа. Ўзлари Мадинада туриб, чунки уларни узрлари ушлаб қолган235 – дедилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Ушбу ҳадис шарҳида Қуртубий шундай дейди:

Бу ҳадис узр эгаларига ғозийнинг ажри берилиши ва улар ажрда ғозийлар билан баробар эканлигига далолат қилади.

Аллоҳнинг фазлу карами кенгдир. Бандаларига бериладиган савоб уларнинг ҳақдорлигидан эмас, балки Аллоҳнинг фазлидандир. Аллоҳ банданинг ниятига қараб савоб беради, амалига эмас.

175. Бухорий ва Муслимнинг Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида айтилишича:

Бир аъробий Пайғамбар соллалоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб:

- Ё Росулуллоҳ, бир киши ғанимат учун, бир киши номи қолсин учун ва бир киши жасоратини намойиш этиш учун жанг қилади. Улардан қайси бири Аллоҳ йўлида жанг қилган бўлади? – деб сўради.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай жавоб қилдилар:

" гудъ ЮЗКбу бКЯжду ЯбгЙ Зббец ен ЗбЪбнб Ў Эеж Эн УИнб Зббе "

“Кимки Аллоҳнинг калимаси олий бўлиши учун жанг қилса, у Аллоҳнинг йўлидадир”.236

177. Абу Довуд, Байҳақий ва Ҳокимнинг Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида у Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга:

- Менга жиҳод ва ғазот ҳақида хабар беринг, ё Росулуллоҳ – деди.

" يا عبد الله بن عمرو : إن قاتلْتَ صابراً محتسباً بعثَكَ الله ُ صابراً محتسباً ، و إنْ قاتلْتَ مرائياً مُكاثِراً بعثك الله ُ مرائياً . يا عبد الله بن عمرو: على أيِّ حالٍ قتلْتَ أو قُتلْتَ بعثكَ الله ُ على تيكَ الحال "

“Эй Абдуллоҳ ибн Амр, сен Аллоҳ ризоси учун сабр қилиб жанг қилсанг, Аллоҳ сени собир ҳолингда қайта тирилтиради. Агар сен кўпчилик учун риёдан жанг қилсанг, Аллоҳ сени риёкор ҳолингда қайта тирилтиради! Эй Абдуллоҳ ибн Амр, қай ҳолатда жанг қилсанг ёки қайси ҳолатда ўлдирилсанг Аллоҳ сени шу ҳолатда қайта тирилтиради” – дея хабар бердилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

У одамларга шу ҳадисни айтганида улар ажабланиб:

- Бор Росулуллоҳдан яна сўра, сен саволни тушунтира олмаган бўлсанг керак! – дейишди.

У Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига келиб:

- Ё Росулуллоҳ, бир киши мол-дунё орзу қилиб жиҳод қилмоқчи, нима бўлади? – деб сўради.

Унга ажр бўлмайди! – дедилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Ҳалиги киши саволни яна қайтарди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам жавобларини яна қайтардилар.237

Умар ибн Убайдуллоҳ Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан:

- Мен жиҳодга борсам, Аллоҳ ризоси учун молу-дунёимдан нафақа қиламан. Шунингдек, Аллоҳ ризоси учун жангга ҳам кираман. Жанг бўлаётган пайтда менинг қувватимни, жасурлигимни одамлар бир кўриб қўйиши орзуси пайдо бўлиб қолса нима бўлади? – деб сўради.

- Унда сен риёкор бўласан! – деб жавоб қилди Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бундай дейди:

- Икки қўшин орасида жанг бўлаётган пайтда мужоҳидларнинг мартабаларини ёзиш учун осмондан малоикалар тушиб: “Фалончи динор учун, фалончи мулк учун, фалончи ном чиқариш учун, фалончи Аллоҳнинг ризоси учун жанг қиляпти”, - деб ёзиб қўйишади. Кимки Аллоҳнинг ризоси учун жанг қилиб ўлса, у жаннат вожиб бўлган кимсадир.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларига чиққан пайтда одамлар Аллоҳ йўлида чиқиб ҳалок бўлган сарийя ҳақида баҳслашиб ўтирган эдилар. Уларнинг баъзилари: “Бу сарийя аҳли Аллоҳнинг аскарлари эди. Аллоҳнинг йўлида ҳалок бўлишди. Ударнинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир” – десалар, бошқалари: “Уларни Аллоҳ билгувчидир. Уларнинг ажри ниятига қараб бўлади” – дейишарди. Улардан Умар розияллоҳу анҳу: “Нимани гаплашяпсизлар?” – деб сўради.

- Ҳалокатга учрага фалон сарийя ҳақида биримиз ундай, биримиз бундай деяпмиз – дедилар. Умар розияллоҳу анҳу уларга:

- Одамларнинг ичида дунё учун урушадигани, риё-сумъа учун урушадигани ва Аллоҳнинг ризоси учун урушадиганлари бор! Ўша Аллооҳ учун урушадиганлари шаҳидлардир. Ҳар бир инсон қай ҳолатда ўлса, ўша ҳолда қайта тирилади – дедилар.

179. Абу Довуд, Байҳақий ва Ҳоким Яъло ибн Мунаббиҳ розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида у шундай дейди:

Бир куни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларни жиҳодга чорладилар. Мен ўша пайтда кекса чол бўлиб, менинг ходимим йўқ эди. Ўзимга хазмат қиладиган яхши бир ходим қидирдим, агар топсам унинг улушини бераман дедим. Суруштириб топдим. Уловлар келтирилган пайтда у менинг олдимга келиб: “Берадиган улушинг қанчалигини мен билмайман? Менга аниқ бир нарсани айт, у хоҳ улуш бўлсин, хоҳ бошқа нарса – менга барибир” – деди.

- Уч динор бераман – дедим мен унга.

Уруш ниҳоялаб, ғаниматлар тўпланган вақт мен унга улушини бермоқчи бўлдим. Бирдан динорларни эслаб қолдим-да, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, у кишига бор гапни айтдим. У киши:

" ما أجدُ له في غزوتِه هذه في الدنيا و الآخرة إلا دنانيرَه التي سَمَّي "

“Унинг бу ғизотидан унга дунё ва охиратда фақат сен берган динорларгина бўлади халос”238 – дедилар.

180. Абу Довуд ва Ҳоким Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида шундай дейилади:

Амр ибн Уқайш жоҳилиятда судхўр бўлган эди. Фойдаларини олиб олай, кейин мусулмон бўламан – деб Исломни қабул қилмай юрган эди. Уҳуд жанги куни у келиб: “Амакимнинг ўғиллари қани?” – деб сўради.

- Улар Уҳуд жангида иштирок этяптилар – дея жавоб бердилар.

- Фалончи қаерда? – деб сўради.

- Уҳуд жангида – жавоб бўлди.

- Фалончи, фалончи ва фалончилар қаерда? - деб сўради.

- Ҳаммалари Уҳудда! – деб жавоб беришди. У уруш либосларини кийиб, анжомларини олди ва отига миниб, Уҳуд томонга жўнади. Мусулмонлар уни кўргач:

- Бизлардан йироқ бўл, эй Амр! – дедилар.

- Мен иймон келтирдим – деди-да жангга кириб кетди . Қаттиқ жанг қилиб яраланди. Ярадор ҳолида оиласининг олдига кўтариб олиб келдилар. Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳу унинг синглисига:

- Сўраб кўрчи, у қавмлари учун ҳамият қилиб урушдими ёки қавмларига аччиқ қилиб урушдими ёки Аллоҳ ва Росули учун ғазаб қилиб урушдими?

- Холис Аллоҳ ва Росули учун ғазаб қилиб урушдим – деди Амр.

Шу жароҳатдан ўлди. Бирор марта намоз ўқимади, жаннатга доҳил бўлди.239

181. Абу Довуд ва Насоий Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дейдилар:

" الغَزْوُ غزوان: فأمَّا مَن ابتغى وجْهَ الله ، وأطاعَ الإمام ، وأَنفقَ الكريمة ، و ياسَرَ الشريك ،

و اجتنب الفساد و فإنَّ نومَه وانتباهَه أجرٌ كُلُّه. و أمّا مَنْ غزا فخراً و رياءً و سمعة ، و عصى الإمام ، و أَفسد في الأرض، فإنه لا يَرجعُ بالكفاف " .

“Ғазот икки хил бўлади:

- Бир киши Аллоҳнинг ризоси учун ғазот қилади ва имомга итоатда бўлади, қадрли нарсаларни инфоқ қилади, шеригига оғирлигини туширмайди, балки ёрдам қилади ва фасоддан ўзини тортади. Унинг уйқуси ҳам, огоҳлиги ҳам – ҳамма нарсаси ажрдир.

- Иккинчи бир киши фахр, риё-сумъа учун ғазот қилади, имомга итоатда бўлмайди, ер юзида фасод ишларни қилади. У ғазотдан бирор насибага эришмайди”.240

182. Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда у шундай дейди:

- Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим:

" إنَّ أولَ الناس يُقضى عليه يوم القيامة: رجلٌ استشهد ، فأْتِيِ به فَعرَّفَه نعَمَه فَعَرَفَها . قال: فما عملْتَ فيها ؟ قال: قاتلْتُ فيك حتى استُشهدتُ! قال: كذبْتَ . و لكنك قاتلْتَ ليُقال: هو جرئ . فقدْ قيل . ثم أُمِرَ به فَسُحِبَ على وجهه حتى أُلقيَ في النار . ورجلٌ تعلَّمَ العلمَ و عَلَّمَه ، و قرأَ القرآن . فأُتِيِ به فَعَرَّفَهُ نِعَمَهُ فَعَرَفَها . قال: فما عملْت فيها؟ قال: تعلمتُ العلمَ و علَّمْته و قرأتُ فيك القرآن! قال: كذبْتُ. و لكنك تعلّمت ليقال: هو عالم. و قرأت القرآن ليقال: هو قارئ قيل. ثم أُمِرَ به فسُحِبَ على وجههِ حتى أُلقيَ في النار. ورجلٌ وسَّعَ الله عليه، وأعطاه من أصنافِ المال، فأُتِيَ به فَعَرَّفَهُ نِعَمَهُ فَعَرَفَها، قال: فما عملْتَ فيها؟ قال: ما تركتُ منْ سبيلٍ تُحِبُّ أنْ يُنْفَقَ فيها إلاَّ أنفقْتُ فيها لك. قال: كذبْتُ. ولكنك فعلْتَ ليقال: هو جَواد. فقد قيل. ثم أمِرَ به فَسُحِبَ على وجهه، حتى أُلقيَ في النار "

“Қиёмат куни энг аввал сўраладиган одам – у шаҳиддир. Уни келтириб неъматлар эслатилинади, у эслаб тан олади. Унга:

- Бу неъматларни қандай тасарруф этдинг? – дейилади.

- Эй Роббим сени йўлингда жанг қилиб шаҳид бўлдим – дейди.

- Ёлғон айтдинг! Сен фалончи жуда баҳодир дейишсин учун жанг қилган эдинг, сени шундай дейишди - дейилади, сўнг уни юзтубан судраб олиб бориб ўтга ташланади.Иккинчи бўлиб илм ўқиб, таълим берган ва Қуръон ёд олган кишини олиб келадилар-да, унга ҳам неъматлар эслатилинади. У эслаб тан олади.

- Бу неъматларни қандай тасарруф қилдинг? – деб сўралади.

- Илм ўргандим, уни ўзгаларга таълим бердим, сенинг йўлингда Қуръон ўқидим – дейди.

- Ёлғон айтдинг! Сен фалончи жуда олим дейишлари учун илм олдинг, фалончи ажиб қори дейишлари учун Қуръон ўқидинг ва шундай дейишди – дейилади. Сўнгра буюрилади, уни юзтубан ҳолатда судраб бориб ўтга ташлаб юборилади.

Учинчи бўлиб Аллоҳ унга кенглик бериб, алвон-алвон бойликлар берилган одамни келтирилади-да, унга неъматлар эслатилинади. У эслаб тан олади.

- Бу бойликларни қандай тасарруф қилдинг? – дейилади.

- Эй Роббим, инфоқ борасида Сенга ёқадиган барча ўринларда Сен учун эҳсон қилдим – дейди.

- Ёлғон айтдинг! Сен одамлар фалончи жуда саҳий дейишлари учун эҳсон қилдинг ва одамлар шундай дейишди – дейилади. Сўнгра буюрилади, уни ҳам судраб олиб бориб дўзахга ташланади”.241



Жиҳоддаги ниятларнинг ҳар хиллиги ҳақидаги ф а с л .

Жиҳодда холис ният вожибдир. Чунки Аллоҳ мужоҳидни жиҳодини фақат нияти холис бўлсагина қабул қилади. Иш шундай бўлгач, Аллоҳ учун ниятни ростлаб олиш зарур. Агар мужоҳид қилган амалларида холис ниятли бўлса, унинг олдида қўлдан берган амалларини тўлдириш учун мажол қолмайди. Мужоҳидларнинг мақсадларига қараб, уларнинг ниятлари турли хил бўлади. Мужоҳидлар ниятлари эътибори билан турли синфларга бўлинади. Ҳар бир синфнинг ўз ҳукми мавжуд.



Биринчиси: Мужоҳидлардан баъзиси ўз жиҳодидан фақат Аллоҳнинг ризолигини мақсад қилган бўлиб, унинг наздида Роббининг ризосидан ўзга ҳеч нарса бўлмайди. Чунки Аллоҳ бундай ибодатга лойиқ зот. Жиҳодга бандаларини буюриб, уларнинг бундай амалига Ўзи савоб беради ва уларни яхши кўради. Мужоҳидлар мана шу ният билан жанг майдонига югурадилар. Мана шу буюк маъно учун улар жиҳоднинг мукофотига ҳам, охиратда бўладиган савобга ҳам, жаннатга ҳам эътибор бермайдилар.

Мужоҳидларнинг бундай синфи жуда ҳам озчилик бўлиб, уларнинг топилиши камёбдир.

Абу Музаффар ал-Жазавий:

Мужоҳидлардан бири жиҳодга чиқиб, ёлғиз Аллоҳ ризоси учун жанг қилгани, унинг ҳаёлида на жаннат, на ҳур ва на бирор мукофот орзуси бўлмай, фақат Аллоҳ ризолиги орзусида жанг қилганини ёзади.



Иккинчиси: Мужоҳидлардан баъзилари Исломни азиз, калимасини олий қилиш, Ислом умматини ғолиб кўриш ва куфр калимасини паст қилиб, унинг аҳлини хору залил кўришга шавқи, ғайрати ва харислиги учун жиҳод қилади.

Бу ҳар икки синф мужоҳидларининг ниятларини соф-саҳиҳлигига асло шак-шубҳа йўқ. Ҳар иккови ҳам Аллоҳ ҳузурида зафар қучиши шубҳасиздир. Бу икки гуруҳнинг ихлосига далолат қиладиган нарсалар:

- Бу мужоҳидлар қилган жиҳод ва амалларини махфий қилишга ҳаракат қиладилар, ўзларидан содир бўлган қаҳрамонликлар билан асло фахрланмайдилар. Ўзининг қилган жиҳоди ҳам, амаллари ҳам, ҳатто ўзлари ҳам унут бўлиб кетишини хоҳлайдилар. Фақат Аллоҳнинг Ўзи билса бас дейишади.

Учинчиси: Бу синф мужоҳидлари ўз жиҳодлари билан жаннатни ва ундаги савобу неъматларни орзу қиладилар ва жиҳодлари туфайли дўзахдан ва унинг аламли азобидан нажот топишни мақсад қиладилар. Аксар мужоҳидларнинг ҳоллари шундай бўлади. Жиҳодларидан мақсадлари жаннатга кириш ва дўзахдан нажот топиш бўлади.

Баъзи уламолар айтадики:

- Бу мақсад шаҳидлик мақомига эришиш учун кифоя қилмайди. Жумхури уламонинг саҳиҳ фикри – бу мақсад шаҳидлик мақомига етиш учун кифоя қилади. Жиҳодга ажр олиш мақсадида чиқиш саҳобаларнинг амалларида бўлганлиги бунга далолат қилади.

Аллоҳ таолонинг Ўзи ҳам мужоҳидларни жаннатга ва унинг неъматларига тарғиб қилиб айтади:

Албатта, Аллоҳ мўминларнинг жонлари ва молларини улардан жаннат эвазига сотиб олди ...” (Тавба сураси, 111 – оятдан).

Аллоҳ таоло бошқа оятларида жиҳод дўзахдан нажот берувчи, фойдаси кўп тижорат эканлигини баён қилиб, бундай дейди:

Эй мўминлар, сизларга аламли азобдан нажот берадиган бир “тижорат”ни кўрсатайми? (Ўша “тижорат” мана будир) – Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига имон келтирурсизлар ва Аллоҳ йўлида мол ва жонларингиз билан жиҳод қилурсизлар. Мана шу агар билсангизлар ўзларингиз учун энг яхши (иш)дир. (Агар шундай қилсангизлар, Аллоҳ) сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қилур ҳамда сизларни остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга ва абадий жаннатлардаги покиза масканларга киритур. Бу эса улуғ бахтдир.(Саф сураси,10–11–12).

183. Имом Муслимнинг Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бадр кунида шундай дедилар:

" قوموا إلى جنةٍ عرضُها السماوات والأرض "

“Кенглиги осмонлару ерча бўлган жаннат сари туринглар!

Умайр ибн Хамом розияллоҳу анҳу:

- Кенглиги осмонлару ерча бўлган жаннат дейсизми, ё Росулуллоҳ?! – дедилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

- Ҳа – дедилар.

- Бай, бай – деди Умайр розияллоҳу анҳу.

- Сени бай-бай дегизган нарса нима? – деб сўрадилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

- Ё Росулуллоҳ, Аллоҳга қасамки, мени бай-бай дегизган нарса ўшандай жаннат аҳлидан бўлиш орзусидир! – деди Умайр розияллоҳу анҳу.

- Албатта сен у жаннат аҳлидандирсан! – дея башорат бердилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Умайр халтасидан бир неча хурмони чиқариб ея бошлади. Сўнг:

- Мен жаннат билан хушхабарланган бўлсам-у хурмо еб ўтиришимни кўринглар. Бу нақадар узоқ ҳаёт! – хурмоларни отиб юборди-да, жангга кириб кетиб, то шаҳид бўлганга қадар жанг қилди.242

184. Насоий Шаддод ибн Алҳад розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида шундай дейилади:

Аъробийлардан бир киши Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, иймон келтирди ва у кишига эргашиб:

- Мен ҳам сиз билан бирга ҳижрат қиламан! – деди.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобларидан баъзиларига уни тайинладилар. Хайбар ғазоти бўлганда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олинган ғаниматлардан унга ҳам улуш ажратдилар. У мусулмонларни от-туяларини боқар эди. Яйловдан келгач улушини бердилар. У ажабланиб:

- Бу нима? – деб сўради.

- Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ғаниматдан сен учун ажратган улушинг – дея жавоб беришди. Уни олиб Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди.

- Бу нимадир? – деб сўради. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

- Сен учун мен тақсим қилган улушдир! – дедилар.

- Мен сизга бунинг учун эргашмагандим. Лекин мана бу еримга ўқ келиб тегиши ва шу туфайли жаннатга киришим учун эргашганман! – деди у томоғига ишора қилиб.

Агар гапинг тўғри бўлса, Аллоҳ сени муваффақ қилур! – дедилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Орадан оз фурсат ўтгач, душманга қарши жангга қўзғалдилар. Бир пайт Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бир одамни кўтариб олиб келдилар. У ҳалиги аъробий бўлиб, ҳудди ишора қилган жойига ўқ теккан эди. Уни кўрган Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

- Нияти холис экан, Аллоҳ муваффақ қилди – дедилар, сўнг ўзининг жуббасига кафанлаб, жанозасини ўзлари ўқиб, дафн қилдилар-да:

" اللهم هذا عبدك خرج مهاجراً في سبيلك فقُتِلَ شهيداً، و أنا شهيدٌ على ذلك "

- Эй Аллоҳим, Сенинг бу банданг Сени йўлингда ҳижрат қилиб чиқди ва шаҳид ҳолида ўлдирилди. Мен бунга гувоҳлик бераман!!! – дедилар.243

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аъробийнинг шаҳидлигига гувоҳлик бердилар, ҳолбуки у ўз жиҳоди билан жаннатдан ўзга нарсани ирода қилмаган эди. Агар унинг бу нияти дуруст бўлмаганида эди, Росулуллоҳ унга бошқа йўл кўрсатган бўлар эдилар.

Агар мужоҳид ўз жиҳодини жаннат ва ундаги абадий неъматлар талабида қилса-да, у Аллоҳ йўлидаги мужоҳид ҳисоб қилинаверади. Бунга саҳобаларнинг қилган амаллари гувоҳлик беради.

Шариати Исломия жаннат орзусида қилинган барча яхши амаллар дуруст эканлигига ишора қилади. Чунки Аллоҳ субҳаноҳу ва таоло жаннатни ва ундаги амал қилувчилар учун тайёрлаб қўйган неъматларни одамларни яхши амалларга тарғиб қилиш учун зикр қилади. Агар фаразан жаннат умидида бирор амални қилиш дуруст бўлмаганида эди, Аллоҳ жаннатни ваъда қилиб, одамларни яхши амалларга тарғиб қилмас эди.244

Юқоридаги мазкур уччала ният ҳам мақсадга, яъни шаҳидликка ва абадий жаннатга эришиш учун кифоядир.



Тўртинчиси: Мужоҳидлардан бир турлари борки, у агар жангга тўғри келиб қолса, қочмасдан собит туриб жанг қилади. Унинг ҳеч қандай нияти бўлмайди. Фақат ўзини ҳимоя қилиш учун жанг қилади. Булар ҳам учинчи ният соҳибларига яқин бўлади, лекин улар билан баробар бўлмайди. Агар мана шу жангда ўлдирилса, у шаҳид ҳукмида бўлади. Чунки бир одамга қароқчилар ҳужум қилса-ю, у ўз жонини ҳимояси учун олишиб ҳалок бўлса, у шаҳиддир. Чунки у душманлар қиличи зарбасидан ҳалок бўлди.

Агар мужоҳид жанг майдонидан қочса-ю, қочиш асносида ўқ тегиб ўлса, у шаҳид бўлмайди, гарчи дунёда унга шаҳид ҳукми берилса ҳам.

185. Имом Муслим Абу Қатода ал – Ансорий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда айтилишича:

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар орасида хутба қилиб, Аллоҳ йўлидаги жиҳод ва Аллоҳга бўлган иймон-амалларнинг энг яхшиси эканлигини эслатдилар. Шунда бир киши туриб:

- Айтингчи эй Росулуллоҳ, мен агар Аллоҳ йўлида ўлдирилсам, бу менинг хато-гуноҳларимга каффорот бўладими? – деб сўради.

- Ҳа, агар сен Аллоҳ йўлида сабр қилиб, олдинга интилган ва орқага қочмаган ҳолингда ўлдирилсанг, каффорот бўлади – дедилар-да, сўнг:

- Қандай дединг? – дея қайта сўрадилар.

- Агар Аллоҳ йўлида ўлдирилсам, барча хатоларимга каффорот бўладими? – деди.

" نعم، و أنتَ صابرٌ محتسب، مقبلٌ غيرَ مدبر، إلاّ الذَّيْنَ . فإن جبريلَ قال لي ذلك ! "

- Ҳа, агар Аллоҳ йўлида бўлиб, сабр қилиб, орқага қочмай, олдинга интилган ҳолингда ўлдирилсанг, қарзингдан бошқа хатоларингга каффорот бўлади. Буни менга Жаброил алайҳис-салом айтдилар – дедилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Ушбу ҳадис қочиш жоиз бўлмаган ўринда қочиб кетаётиб ўлдирилган одам шаҳид бўлмаслигига , балки у Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлишига далолат қилади. Бунга Аллоҳ таолонинг мана бу сўзлари ҳам далилдир:

Кимки ўша (уруш) кунида жанг йўсинини ўзгартириш ёки бошқа бир гуруҳ (мусулмонларга) қўшилишдан ташқари ҳолатда, уларга (кофирларга) орқа ўгириб қочса, бас, у Аллоҳ тарафидан ғазаб билан кетибди ва унинг жойи жаҳаннамдир. Нақадар ёмон оқибат-а!”. (Анфол сураси, 16 – оят).

186. Насоий Абу ал-Ясар розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида айтилишича, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуолари ичида:

"... وأعوذُ بك أنْ أقتلَ في سبيلك مدبراً ".

“... Ўзингни йўлингда орқа ўгириб қочаётган ҳолда ўлдирилишдан Ўзингдан паноҳ сўрайман “ – дер эдилар.245

Имом Нававий: “Шаҳидлар уч қисмга бўлинади”, – дейдилар.

1. Дунё ва охиратдаги шаҳид: У Аллоҳ йўлида ўлдирилган одамдир.

2. Охиратдаги шаҳид: Унга дунёда шаҳидлик ҳукми берилмайди. У қорин оғриғидан, вабо касалидан ёки сувга чўкишдан ўлган одамдир.

3. Дунё шаҳиди: Унга охиратда шаҳидлик мақоми берилмайди, гарчи у жиҳодда ўлган бўлса ҳам. Чунки у ғаниматдан бирор нарса ўғирлаган ёки жангдан қочаётиб ўлдирилган.246

Бешинчиси: Мужоҳидлар сонини кўпайтириш учун жиҳодга чиққан одам. Унинг на кофирларни ўлдириш ва на Аллоҳ йўлида ўлдирилиш нияти бўлмайди. Бу одам ҳам агар ўлдирилса, шаҳид бўлади. Чунки, ким бир қавмнинг сонини кўпайтирса, у ўшалардан бўлади.

Олтинчиси: Баъзи мужоҳидни жиҳод қилишдан мақсади Аллоҳ ризолигини топиш билан бирга ғанимат247 олиш ҳам бўлади, яъни у ўз ниятида икки нарсани шерик қилди – дунёни ва Аллоҳнинг ризолигини ният қилди.

Бу боради уламоларнинг фикри турличадир. Уларнинг баъзилари бундай дейди:

- Бу ният фосид! Бундай ният соҳиблари ажр олмайдилар. Балки, охират амалига дунёвий мақсад киргизганлари учун иқобланурлар.

Жумҳури уламо эса:

- Ушбу ният саҳиҳ бўлиб, унинг соҳиблари Аллоҳ тарафидан ажр-савоб олурлар. Чунки бундай амал Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳоблари қилган амалга мувофиқ келади – дейдилар.

Имом Қуртубий Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Шомдан келаётган Абу Суфиён бошчилигидаги карвонга ҳужум қилиш учун чиққанларини - ғанимат учун чиқиш жоизлигига далил қиладилар. Чунки бу ҳалол касбдир. У имом Моликнинг макруҳ деган фикрини рад этиб:

- У дунё тепасидаги урушдир. Аммо ким фақат ғанимат олиш учун эмас, Аллоҳ калимасини олий қилиш учун жанг қилса, у Аллоҳ йўлидадир. Кимники мақсади ёлғиз ғанимат бўлса, демак унда диндан асар ҳам йўқдир248 - дейдилар. Қуртубийнинг келтирган бу далили жуда маъқулдир.

Шунингдек, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайд ибн Хориса розияллоҳу анҳуни юзта мужоҳид билан Қурайш карвонини ўлжа қилиш учун юбордилар. Бу карвонда Сафвон ибн Умайя ва Қурайшнинг бошқа нуфузли кишилари бор бўлиб, карвонда қимматбаҳо мол ва кумуш идишлар жуда кўп эди. Зайд ибн Хориса ўз мужоҳидлари билан карвонга Нажд еридаги Қирада деган жойда тўқнаш келди. Мушриклар мол-дунёни ташлаб қочдилар. Мужоҳидлар ўлжаларни Мадинага - Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб келдилар.249

Ушбу ниятнинг саҳиҳлигига ва бу ният билан шаҳидлик мақомига етиш мумкинлигига яна бир далил:

Аллоҳ таоло мўмин мужоҳидларни ғанимат билан тарғиб қилади:

(Эй мўминлар), Аллоҳ сизларга ўзларингиз оладиган кўпдан-кўп ўлжалар ваъда қилди. Энди мана бу (Хайбар жангида қўлга киритган ўлжаларингиз)ни эса нақд қилиб қўйди ва (сизларга душман бўлган) одамларнинг қўлларини сизлар(га бирон зиён етказиш)дан тўсиб қўйди ...” (Фатҳ сураси, 20 – оятдан).

187. Абу Довуднинг Абдуллоҳ ибн Хавола розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида у шундай дейди:

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни ғанимат олиб келиш учун жўнатдилар. Биз ғанимат ололмай қайтдик. У киши бизларни ичимиздаги қийналишни сездилар, ўринларидан туриб шундай дедилар:

" اللهم لا تكلهم إليَّ فأضعف، و لا تكلهم إلى أنفسهم فيعجزوا عنها، و لا تكلهم إلى الناس فيستأثروا عليهم "

“Эй Аллоҳим, уларни менга топширма, мен заифлик қилиб қўяман, уларни ўзларига ҳам ташлаб қўйма, ожизлик қиладилар ва уларни одамларга ҳам топширма, улардан ўзларини ортиқ кўрадилар”.250

Ушбу ҳадис ғанимат билан савобнинг ҳар иккиласини ният қилиб ғазотга чиқишг жоизлигига аниқ далилдир.

Мужоҳид учун ғанимат ва савобнинг ҳар иккаласини ният қилиш жоиз бўлсада, бундай мужоҳид фақат жиҳод қилишни ният қилиб, асло ғаниматларга боқмаган мужоҳид билан баробар бўлолмайди. Чунки ғаниматга эришиш мужоҳиднинг ажрини камайтиради, гарчи ғаниматни ният қилмаган бўлса-да.

188. Муслим Абдуллоҳ ибн Амр ибн ал-Ос розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

" ما مِن غازيةٍ أو سريةٍ تُخْفِقُ و تُخَوَّفُ و تُصاب، إلاّ تَمَّ أَجْرُهُم "

“Аллоҳ йўлида ғазотга чиққан бирор сарийя хавфу хатарга қолиб, шикаст еб, ҳамда мағлуб бўлиб қайтса, уларнинг ажри Аллоҳ ҳузурида тўлиқ берилгай”.251

Бошқа бир ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:

" ما مِن غازيةٍ أو سريةٍ تغزو في سبيل الله فيصيبون الغنيمة إلاّ تعجَّلوا ثلثي أجرهم من الآخرة، و يبقى لهم الثلث، و إن لم يصيبوا ،نيمةً تمَّ لهم أجرهم "

“Бирор жамоат Аллоҳ йўлида ғазот қилиб, ғаниматларни қўлга киритса, демак уларни охиратдаги ажрларининг учдан икки қисми нақд берилиб, учдан бир қисми охиратга қолибди. Агар ғаниматга эришмасалар, ажрлари тўлалигича охиратга қолади”.

Ғаниматни қўлга киритишда охират ажрини камайиши бўлганлигидан собиқ мужоҳидларнинг баъзилари ғанимат молидан олишдан сақланар эдилар.

Иброҳим ибн Адҳам жиҳодга чиқса ғанимат олмас эди. Шунда унга:

- Бунинг ҳалоллигига шубҳа қиласанми? – дейишса, у:

- Ҳалоллигида шубҳам йўқ, лекин “зуҳд”252 ҳалол нарсада бўлади – деб жавоб берарди.

Еттинчиси: Мужоҳидлардан фақат дунё матоларига эришиш ниятида жиҳод қилувчилар ҳам бўлади. Улар ўз жиҳодларда на бир ибодатни ва на Аллоҳга яқин бўлиб, Унинг ризосини топишни ният қилмайди.

Агар кофирлардан бир тоифа билан жиҳод қилиш тўғри келиб қолса-ю улардан олинадиган ғанимат бўлмаса, у тўхтаб қолади. Ғаниматдан маҳрум қилинса ҳам урушмай қўяди. Агар у жиҳод майдонида ўлса-да ҳақиқий шаҳид бўлмайди, гарчи зоҳиран дунёда унга шаҳид ҳукми берилса ҳам. Унинг қилган жиҳоду ғазотларига ажр берилмайди, чунки унинг нияти холис эмас эди.



Саккизинчиси: Мужоҳидлар орасида риё-сумъа, ифтихор ва фалончи жуда ҳам баҳодир-қаҳрамон дейишсин учун жиҳод қиладиганлари ҳам бўлади. У ўз жиҳоди билан Аллоҳ ризолигини ният қилмайди. Ундай мужоҳид душман томонидан ўлдирилса ҳам шаҳид бўла олмайди. Аллоҳ ҳузурида ажр ҳам олмайди. У ўзининг бу нияти туфайли хусрону зиёнга, охиратда эса хору залилликка муносиб бўлади халос.

Муқаддам 182 – ҳадисда баён қилинганидек, бу мужоҳид қиёмат куни биринчилар қатори дўзахга улоқтирилади. Чунки у жиҳод қилишдаги нияти билан ўзига Аллоҳнинг ғазабини вожиб қилиб олди. У ўз ибодати билан унга ҳақли бўлган зотни, уни шаръан жорий қилган зотни қўйиб, ўзгаларни ихтиёр қилди. Бу билан у риёкор, Аллоҳга мушрик бўлди.

189. Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:

" قال الله عز و جل: " أنا أغني الشركاء عن الشرك، فَمَنْ عمل عملاً لي، أشرك فيه غيري، فأنا منه برئ، وهو للذي أشرك". "

“Аллоҳ азза ва жалла бундай дейди: “Мен шерикларни шериклардан беҳожат қиламан. Кимки мен учун бир амал қилиб, ўзгани ҳам шерик қилса, мен ундан безорман, у шерик бўлган кимса учундир”.”253

190. Термизий , ибн Можжа ва Аҳмад Абу Саъид ибн Абу Фузола розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида у шундай дейди:

- Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим:

" إذا جمع الله الأولين و الآخرين يوم القيامة ليوم لا ريب فيه، نادى منادٍ: مَن كان أشركَ في عمله أحداً، فلْيلطلبُ ثوابهَ مِن عندِه، فإن الله أغنى الشركاء عن الشرك "

“Аллоҳ шубҳасиз бўлган Қиёмат кунида аввалги ва охиргиларни жамлаган пайтда бир муноди нидо қилиб: “Кимки ўз амалларида Аллоҳга бирор кимсани шерик қилган бўлса, савобини ўша кимсадан талаб қилсмн! Чунки Аллоҳ шерикларни шерикликдан беҳожат қилгандир”, - дейди”.254

Тўққизинчиси: Мужоҳидлар орасида шундайлари ҳам борки, улар ўз жиҳодлари билан Аллоҳ ризолигини ҳам, Аллоҳнинг калимасини олий қилишни ҳам ният қилмайди. Балки у шу жиҳодда ўлиб, барча дунё ташвишларидан, қарзларидан, фақирликдан, ўзига етадиган мусибатлардан ва барча дунёдаги ғам-андуҳлардан бир йўла қутулиб кетиш учун жиҳод қилади. Ҳатто жанг қилаётган пайтда ҳам Аллоҳга яқин бўлиш, Унинг калимасини олий қилиш ҳаёлига ҳам келмайди. Бу одам Аллоҳ наздида шаҳид бўлмайди, чунки унинг нияти Аллоҳ калимасини олий қилиш ёки Аллоҳга яқин бўлиш бўлмаган – деган эҳтимол бор.

Яна бир эҳтимол: У шаҳиддир. Чунки у ўз жонини жиҳодда қурбон қилди, бошқа жангда эмас. У жиҳодга рағбат қилиб кирди, бошқа бир жангга эмас!

Иккинчи эҳтимол ҳақиқатга яқинроқ. Лекин у ўз жиҳодлари билан Аллоҳга яқинлик ҳосил қилган муҳлислару содиқлар билан бирга бўлмайди.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   20


©kzref.org 2019
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет