Ошиқлар майдони بسم الله الرحمن الرحيم муқаддима


Ужра255 эвазига жиҳод қилган одам ҳақида ф а с л



жүктеу 4.62 Mb.
бет15/20
Дата03.04.2019
өлшемі4.62 Mb.
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20

Ужра255 эвазига жиҳод қилган одам ҳақида ф а с л .

Мужоҳид қилган жиҳоди эвазига ужра олиш ҳақида имомлар (Аллоҳ улардан рози бўлсин) турлича фикр билдиришганлар. Баъзилари буни маън қилишган бўлсалар, баъзилари жоиз деганлар.

Жиҳодга ужра олиш жоиз деган қавлга кўра:

Агар у ужра олмаса жиҳод қилмайдиган бўлса, унинг қилган жиҳоди мувофиқ бўлмайди. Ундай бўлса у қилган жиҳоди учун ажр – савоб ҳам олмайди. Агар ўлдирилса шаҳид бўлмаслиги аниқ.

Бу мужоҳид то жиҳод майдонига келгунга қадар ужра эвазига келган бўлиб, майдонга етгач Аллоҳ унга холис ниятни насиб этса, то ўлдирилгунча олдинга интилиб, жанг майдонидан қочмай жанг қилса, уни шаҳид бўлишидан умид қилинади. Лекин унга то холис – ният пайдо бўлгунга қадар бўлган амалларига, яъни йўл машаққатлари, хавфу – хатар, чанг – тўзон ва бошқа амалларига ажр – савоб берилмайди. Чунки унга бериладиган ужра бўлмаганда у жиҳодга чиқмаган бўларди.

Агар у мужоҳид камбағал бўлиб, жиҳод учун сарф этарга пули бўлмаса, ўзини жиҳодга жиҳозлаш учун ужрани олади. Бу мужоҳид қилган жиҳоди учун ажру – савоб олади. Унинг ужра олиши жиҳоддан бўлган насибасига путур етказмайди.

Абу Довуд Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

" للغازي أجرُه, و للجاعل أجرُه و أجرُ الغازي"

“Ғозий учун ўз ажри, жоил256 учун эса ўз ажри ва яна ғозийни ажри ҳам бўлади”257

Аммо бир киши ғазотга чиқишда ўзига бир хизматкор ёллаб чиққан бўлса, уни жанг қилиш учун эмас, баъзи хизматлари учун ёллаган бўлса-ю, у жангда ҳам иштирок этса, унга жанг ажри ҳам берилади, агар нияти холис Аллоҳ учун бўлса.

Шунингдек, савдогар ва ҳунармандлар ҳам холис ният билан жанг қилсалар, уларга ҳам Роббилари ҳузурида ажр бўлади. Аллоҳ йўлида ўлсалар шаҳид бўладилар.

Холис ният билан жиҳодга чиқгач риёнинг пайдо бўлиши ҳақидаги ф а с л.

Бир киши холис ният билан Аллоҳ йўлида ғазотга чиққан бўлса-ю, жиҳод амаллари бошлангач жиҳод майдонларида унда риё пайдо бўлса, бу масалада тафсил бор. Риё пайдо бўлишидан аввал жингдан бошқа барча қилинган амаллар - Аллоҳ йўлида инфоқ қилиш, мужоҳидларни қуроллантириш, рибот, қўриқчилик ва шу каби бошқа амаллару тоат-ибодатларга ажр олинади.

Риё пайдо бўлган вақтдан бошлаб соҳибининг ҳасанотларини хабата258 қилади. Лекин риё пайдо бўлишдан олдинги амалларни ботил қилмайди. Мўмин одам Аллоҳ таолонинг марҳамати кенглиги ва бандаларига қиладиган муомаласидаги фазлу карамидан ноумид бўлмайди. Агар мужоҳид ўзида риё пайдо бўлмасидан олдин ҳеч бир савобли амалларни қилмаган бўлса, у жиҳодга чиққан пайтда бевосита риё пайдо бўлган бўлса, унга ажр бўлмайди. Унинг жиҳод майдонидаги амаллари хабата бўлиб кетади.

Мужоҳид холис ният билан Аллоҳ учун жиҳодга чиқса-ю, икки томон қўшинлари юзма-юз келиб, жанг учун саф тортиб турганда унда жиҳодга чиқаётган пайтдаги холислик йўқолиб, унинг ўрнини холисликка зид бўлган риё ёки ифтихор каби бирор нарса эгалламаган бўлса, дастлабки ният унга кифоя қилади. У қилган жиҳодига ажр олади. Чунки, у Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш учун чиққан. Кимки Аллоҳ калимасининг олий бўлиши учун жанг қилса, у Аллоҳ йўлидадир, ундан жиҳод ниятини ботил қиладиган амаллар содир этилмаса бас.

Бир киши Аллоҳ йўлида эмас, балки обрў-номусига путур етиб қолишидан қўрқиб жанг қилса ва жанг майдонидан танг бўлиб қолган пайтда қочса, у қилган жанги учун ажр олмайди, чунки унинг қилган жанги Аллоҳ учун бўлмаган.

Мужоҳид ўз жиҳоди асносида риё, ифтихор, одамлар риояси, уларнинг олқишу мақтовлари умиди ва уларнинг мазамматларидан қўрқиш каби жиҳод савобини ювиб юборадиган иллатларни ўз зеҳни ва кўнглидан чиқариб юбориш учун ўз нафси билан олишмоғи лозим. Аллоҳ учун мақсаднинг холислигини рўёбга чиқаришда Роббил аъламинга ҳудди сувга ғарқ бўлаётган одамдек илтижо қилиш лозим. Шоядки Аллоҳ унинг ожизлиги – заифлигини эътиборга олиб, ҳаётининг охирги лаҳзаларида Ўзи томонидан бир илоҳий – руҳий қувват ато этиб, уни абадий саодат калити бўлган шаҳодат неъматига мушарраф этса. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган бандасини сақловчи ва Ўзи хоҳлаган кимсани тўғри йўлга ҳидоят қилувчи зотдир.



Жиҳодда иштирок этганлигини эълон қилган одамнинг ҳукми ҳақидаги ф а с л

Мужоҳид Аллоҳ йўлида то жиҳодининг охирги нуқтасигача холис ният билан жанг қилиб, соғ-саломат уйига қайтиб келса, сўнгра унда ўзи қилган жиҳодини, кўрсатган ботирлиги, жасоратларини бу жангларда иштирок этмаган одамларга сўзлаб бериш иштиёқи туғулиб қолса, бунинг ҳукми қандай бўлади?

Бизларга етиб келган хабарларга кўра – бу яхши иш эмас, унинг олдинги, сидқидилдан қилинган жиҳодларини бекор қилиб қўяди.

192. Имом Муслим Абу Қатода ал – Ансорий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

- Мен узлуксиз умр бўйи рўза тутдим, ё Росулуллоҳ! – деган бир кишига:

" ما صُمْتَ و لا أفطرتَ "

“Рўза ҳам тутмадинг, ифтор ҳам қилмадинг”259 – деганлар.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу:

- Бу кеча сураи Бақаранинг ҳаммасини ўқидим! – деган одам ҳақида:

- Бунинг қилган тиловоти учун бўлган насибаси шу халос! – дедилар, яъни сизларнинг эшитишларингиз билан унинг савоби ҳам бекор бўлди – демоқчи.

Мусулмон киши қилган жиҳодини ва бошқа солиҳ амалларини зарур бўлмаган ўринда гапирмаслиги керак, токи бу унинг амалларини бекор қилиб қўймасин. Агар унинг қилган жиҳоди ва яхши амалларини гапиришликда бирор фойда бўлиб, нияти холис бўлса, одамларга билдириб қўйиш каби риё-сумъа бўлмаса зарари йўқ. Бу ҳолда эшитган одамлар ибрат олиши, уларнинг қалбида руҳий қувват ва шижоат пайдо бўлиши учун сўзлаб бериш жоиздир.

Жиҳод қиссаларини эшитган одамнинг қалби қувватланиб, молини, жонини Аллоҳ йўлида сарфлашга мойиллик пайдо бўлиб, унинг қалбидан бахиллик ва қўрқоқлик зулмати тарқаб кетади, чунки инсон қалби ўзини яқин кишиларга ўхшатишлик табиатига мувофиқ яратилган.

Салафи солиҳларимиз ҳам ҳудди шу мақсадда ўзларининг қилган жиҳодларини ҳикоя қилганлар. Улар ўз ҳикояларида қилган амалларида риё-сумъада эҳтиёт бўлиб, ўзлари қилган амалларини ҳам мужоҳидлардан бири шундай-шундай қилибди ёки бир мужоҳиднинг шундай қилганини кўрдим – деб ҳикоя қилганлар.

Салафларнинг аксари қилган амалларининг махфий қолишини истардилар, гарчи улар ҳидоят маёқлари бўлсалар ҳам. Чунки улар амалларига риё аралашиб қолишидан жуда қўрқар эдилар.

193. Табороний Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:

" مَنْ سَمَّعَ الناسَ بعمله، سَمَّعَ اللهُ به سامِعَ خلقه، و صَغَّره و حَقَّره "

“Кимки ўз амалларини овоза қилишни истаса, Аллоҳ уни барча эшитувчи халқига эшиттириб қўяди ва ўзини хор-залил қилиб қўяди”.260

194. Имом Бухорий ва Муслим Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дейдилар:

" مَنْ سَمَّعَ سَمَّعَ الله به "

“Кимки эшиттирса, Аллоҳ уни эшиттириб қўяди”.261

Яъни кимки қилган амалларини эълон қилиб риё учун, одамларга билдириб қўйиш учун гапирса, Аллоҳ унинг фосид ниятини ошкор қилиб, халқ ичида шарманда қилиб қўяди.

Салафи солиҳларимиз тоат-ибодатни гапириш, уни ошкор қилиш риёкорлик эканлигини ва ҳар қандай риёкорлик катта хатар эканлигини билганлари учун ҳам кичкинагина амалларини ҳам иложи борича махфий қилганлар. Аллоҳни Ўзи билиши билан кифояланганлар. Чунки амалларни тақдирловчи ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи халос.

Амалларнинг энг муҳими ва авлоси махфий суратда қилинган жиҳодддир. Чунки у агар Аллоҳ учун холис бўлса, абадий саодат сабабчисидир. Агар уни риё бекор қилиб қўйса, абадий бадбахтликка сабаб бўлади.

Солиҳ бандалар қилган жиҳодларини бекитганликларига мисол:

Ибн Асокир ривоят қилишича: Абдуллоҳ ибн Саннон бундай дейди:

- Мен Абдуллоҳ ибн Муборак ва Муътамир ибн Сулаймонлар билан Турсус деган жойда жиҳодда эдим. Бирдан одамлар: “Аннафир, аннафир” – дея қичқиришиб қолди. Ибн Муборак, Муътамир ва бошқа барча одамлар чиқишди. Мусулмонлар ва душманлар саф тортиб турган бир пайтда Рум аскарларидан бири чиқиб мусулмонларни муборазага чақирди. Мусулмонлардан бири унга қарши яккама-якка олишувга чиқди. Рум аскари кучли келиб мусулмонни ўлдирди. Яна бири чиқди, уни ҳам ўлдирди. Шу тариқа Рум аскари яккама-якка олишувда олтита мусулмонни ўлдирди. У икки саф орасида муборазага чақириб, у ёқдан бу ёққа юра бошлади. Унга қарши чиқишга ҳеч кимнинг юраги бетламай турган бир пайтда Ибн Муборак менга қараб:

- Агар менга бирор гап бўлса, шундай-шундай қилгин! – деб тайинлади-да, отини ҳайдаб Рум аскарининг қаршисига майдонга чиқди. Юзида темир ниқоби бор эди. Бир соатча олишиб Рум аскарини ўлдирди.

- Яна ким чиқади?! – дея Ибн Муборак кофирларни муборазага чақирди. Рум аскарлари бирин-кетин муборазага чиқа бошлади. Ибн Муборак улардан олтитасини ўлдирди, кейин ҳеч ким чиқмади. У отининг бошини буриб чоптириб, кўздан узоқлашиб кетди. Орадан бир фурсат ўтгач аввалги турган жойига – менинг ёнимга келиб турди ва оҳиста қулоғимга:

- Эй Абдуллоҳ, кўрган нарсаларингни мендан содир бўлганини ҳеч кимга гапирма! Мен ўзим тирикман – деди.

Ибн Муборак тириклигида бу воқеани ҳеч кимга айтмадим. У вафот этганидан кейингина бировларга сўзлаб бердим – дейди Абдуллоҳ ибн Саннон.

Бунга ўхшаш мисоллардан яна бири Ибн Асокир ривоятида Ал-Асъамий шундай ҳикоя қилади:

Рум юртида Маслама ибн Абдулмалик бир қўрғонни мухосара қилди. Мухосара чўзилиб, қўрғон фатҳининг ҳеч иложи бўлмади. Мужоҳидлардан бири қўрғонга сув кирадиган ердан ичкарига кирди ва қаттиқ жанг қилиб, қўрғон эшигини очиб берди. Натижада қўрғон фатҳ этилди. Жанг мусулмонларнинг ғалабаси билан тугаганидан кейин ибн Абдулмалик:

- Қўрғоннинг ичига кирган одам қаерда? – деб сўради. Ҳеч ким жавоб бермади. Иккинчи бор сўради, ҳеч кимдан жавоб бўлмади. Учинчи, тўртинчи дафъа сўраганида ҳам ҳеч ким мен демади. Ундан сўнг Маслама ибн Абдулмаликнинг ҳузурига аскарларидан бири кириб:

- Қўрғон ичига кирган одам сенга учта шарт қўйяпти, агар қабул қилсанг ўзини ошкор қилади – деди.

- Қандай шарт экан? – сўради ибн Абдулмалик.

- Биринчиси: унинг номини ошкор қилмаслигинг ва бирор дафтарга унинг номини ёздирмаслигинг, иккинчиси: унга бирор мукофот ёки мол-дунё бермаслигинг ва учинчиси: уни ўзи қилаётган ишидан бошқа ишга чалғитмаслигинг керак – деди ҳалиги жангчи.

- Унинг шартлари қабул! – деди ибн Абдулмалик.

- Ўша мен эдим! – деди-да у мужоҳид чиқиб кетди ва кейин ҳеч кўринмади.

Шундан сўнг Маслама ибн Абдулмалик ҳар намоздан сўнг:

- Эй Аллоҳим, мени ўша йигит билан бирга қилгин! – деб дуо қиладиган бўлди.



XXVII БОБ.

Мужоҳид бўлиб чиқиб, жанг қилмасдан ўлган одамнинг шаҳидлиги баёнидаги ф а с л

Қасамки, агар Аллоҳ йўлида ўлдирилсангизлар ёки ўлсангизлар, албатта Аллоҳ томонидан бўлғуси мағфират ва раҳмат улар (яъни мунофиқ-кофирлар) тўплаган дунёдан яхшироқдир. Қасамки, агар Аллоҳ йўлида ўлсангизлар ҳам, ўлдирилсангизлар ҳам, албатта Аллоҳ ҳузурига тўпланажаксиз”. (Оли Имрон сураси, 157-158 – оятлар).

Ким Аллоҳ йўлида ҳижрат қилса, ер юзида кўп паноҳ бўлгудек жойларни ва кенгчиликни топгай. Ким уйидан Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сари муҳожир бўлиб чиқиб, сўнг (шу йўлда) унга ўлим етса, муҳаққаҳки унинг ажри – мукофоти Аллоҳнинг зиммасига тушар. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган зотдир”. (Нисо сураси, 100 – оят).

Аллоҳ йўлида ҳижрат қилган, сўнгра қатл қилинган ёки вафот топган зотларни албатта Аллоҳ гўзал ризқ (яъни мангу жаннат) билан ризқлантирур. Дарҳақиқат Аллоҳнинг Ўзигина энг яхши ризқ бергувчидир. Албатта (Аллоҳ) уларни ўзлари рози бўладиган жойга – жаннатга дохил қилур. Дарҳақиқат Аллоҳ билгувчи ва ҳалимдир”.

(Ҳаж сураси, 58-59- оятлар).

195. Имом Бухорий ва Муслимнинг Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:

" مَثَلُ المجاهدِ في سبيل الله كمَثَل القانتِ الصائم، لا يَفْتُرُ صلاةً و لا صياماً، حتى يُرجعَه اللهُ إلى أَهله بما يُرجعُه إليهم من غنيمة أو أجر، أو يتوفّاه فيدخلُه الجنة "

“Аллоҳ йўлидаги мужоҳиднинг мисоли – уйидан чиққан пайтидан бошлаб то қўлга киритган ғаниматлари-ю ажрлари билан аҳли-аёлининг олдига қайтиб келгунча, ёки Аллоҳ унинг жонини олиб, жаннатга киргиздиргунча ифтор қилмай рўза тутган ва тўхтамай намоз ўқиган кишининг мисоли кабидир”.262

196. Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни асҳобларига:

" ما تَعُدّون الشهادة فيكم؟ "

“Сизлар ўзларингизча шаҳодатни нима деб биласизлар? – дедилар.

- Кимки Аллоҳ йўлида ўлдирилса у шаҳиддир! – дейишди асҳоблар.

" إنَّ شهداءَ أمتي إذنْ لقليل "

- Ундай бўлса менинг умматимни шаҳидлари жуда оз бўлади – дедилар Росулуллоҳ.

- Улар кимлардир, ё Росулуллоҳ? – дейишди асҳоблар.

" مَنْ قُتل في سبيل الله فهو شهيد، و مَنْ ماتَ في سبيل الله فهو شهيد، و مَنْ مات في الطاعون فهو شهيد، و مَنْ مات في البطن فهو شهيد، و مَنْ غرقَ فهو شهيد "

- Ким Аллоҳ йўлида ўлдирилса – у шаҳиддир, ким Аллоҳ йўлида ўлса – у шаҳиддир, ким вабодан ўлса – у шаҳиддир, ким қорин оғриғидан ўлса – у шаҳиддир, ким сувга чўкиб ўлса – у шаҳиддир”263- дедилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

197. Имом Бухорий ва Муслим Ақоба ибн Омир розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:

" خمسٌ مَنْ قُبِضَ في شيءٍ منهن فهو شهيد: القتيلُ في سبيل الله شهيد، و الغريقُ في سبيل الله شهيد، و المطعونُ في سبيل الله شهيد، و المبطونُ في سبيل الله شهيد، و النفساءُ في سبيل الله شهيدة "

“Бешта нарса борки, ким улардан бири билан вафот топса – у шаҳиддир: Аллоҳ йўлида ўлдирилган, Аллоҳ йўлида сувга чўккан, Аллоҳ йўлида бўлган пайтда вабо билан касалланиб ўлган, Аллоҳ йўлида юриб қорин оғриғидан ўлган ва Аллоҳ йўлида бўлиб, нифоса ҳолатларида ўлган аёллар ҳам шаҳиддир”.264

198. Ат – Термизий ва Ан – Насоий Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Роббиларидан шундай ҳикоя қилади:

" أَيُّما عبد من عبادي خرج مجاهداً في سبيل الله, ابتغاءَ مرضاتي, ضمنتُ له إنْ رجعته أنْ أُرجعه بما أصابَ مِن أجرٍ أو غنيمةٍ, و إن قبضتُه غفرتُ لهُ "

- “Менинг бандаларимдан қайсиниси мени розилигимни истаб, Аллоҳ йўлида мужоҳид бўлиб чиқса, агар уни ўз уйига қайтарсам, ўзи эришган ғаниматлар ёки ажр билан қайтармоқликни ва агар уни жонини олсам, унинг гуноҳларини кечирмоқни ўз зиммамга оламан.”265

199. Насоий ва Ибн Абу Шайба Самура ибн Алфокиҳ розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида у Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим дейдилар:

" إن الشيطان قعد لابن آدم بِِأَطْرُقِهِ , فقعدَ لهُ بطريق الإسلام فقال: تسلمُ و تَدعُ دينك و دين آباءِكَ؟. ثُمَّ قعد له بطريق الهجرة, فقال: تهاجر و تَدَعُ مولدَك؟ ثُمَّ قعد له بطريق الجهاد, فقال: تجاهدُ فتُقتَل, فتُزَوَّجُ امرأتُك و يقسَم ميراثُك؟ . فقال رسول الله : فمن فعل ذلك ضمن الله له الجنَّة, إن قتل أو مات غرقاً أو حرقاً أو أكلَه السَّبُع"

- “Шайтон одам фарзандларининг йўлини тўсади. Ислом йўлини тўсиб:

- Ўзингни ва ота – боболарингни динини тарк этиб Исломга кирасанми?- дейди.

Сўнг ҳижрат йўлини тўсади ва:

- Ўз туғилган юртингни тарк этиб ҳижрат қиласанми? – дейди.

Сўнг жиҳод йўлини тўсиб:

- Жиҳод ҳам қиласанми, ўлиб кетсанг-чи? Хотинингни бировлар олиб, меросинг тақсимланиб кетади – дейди.

Сўнг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

- Кимки шайтонга қулоқ солмай бу амалларни бажарса, Аллоҳ уни жаннатга кириш кафолатини ўз зиммасига олади. Гарчи у сувга ғарқ бўлиб ёки ёниб ўлса ҳам, ёки ваҳший ҳайвон еб қўйса ҳам” – дедилар.266

200. Байҳақий ва Ахмад Хамид ибн Абдурраҳмон Ал-хумайрид қилган ривоятида келишича:

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Хамома исмли асҳобларидан бири Умар розияллоҳу анҳунинг ҳалифалик даврида Исфаҳонга келиб Аллоҳга дуо қилади:

- “Эй Аллоҳим, сени банданг Хамома, сенга йўлиқишни яхши кўраман деб ўйлайди. Агар Хамома айтган гапида ростгўй бўлса, уни шу даъвосида собит қилгин. Агар у ёлғон айтган бўлса, ўзи истамасада уни муддаосини рўёбга чиқаргин!. Эй Аллоҳим, Хамомани бу сафаридан қайтармагин!” Шу дуодан кейин қорни оғриб Исфаҳонда вафот этди.

Абу Мусо Ал-Ашъарий розияллоҳу анҳу туриб:

- “Эй одамлар, Аллоҳга қасамки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан биз эшитган нарсаларга кўра ва бизни илмимиз етганига кўра, Хамома шаҳид бўлиб ўлди.”267 – дедилар.

Аллоҳ йўлида ўлдирилган одам шаҳид, кимки Аллоҳ йўлида шаҳидлик учун чиқса-ю, жанг майдонига етмай ўлса - у шаҳиддир. Уламоларнинг баъзилари – Аллоҳ йўлида ўлдирилган ва ўлган одамни ҳар иккаласи шаҳидликда, ажру – савобда баробардир – деганлар. Лекин рожих фикр – Аллоҳ йўлида ўлган билан ўлдирилган одам орасида катта фарқ бор.

Шак – шубҳа йўқки, Аллоҳ йўлида ўлдирилган одам, ўзи ўлган одамдан афзалдир. Бу иккиси орасида анча фарқ бўлиб, Аллоҳ йўлида жанг қилиб ўлдирилган одам, Аллоҳ йўлида жанг қилмай ўлган одамдан афзалдир. Чунки унга қатл этиш ажри ҳам бор.

201. Ибн Хаббон Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан:

- Жиҳодни қайсиниси афзал? – дея сўрадилар. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

" أن يعقر جوادُك, و يُراقَ دمُك"

- “Отинг чопилиб, қонинг тўкилмоғи”268 – деб жавоб бердилар.

Мақтулнинг269 ўзи ўлгандан афзаллиги - бир амални ният қилиб, уни рўёбга чиқарган одамнинг ният қилиб ниятини амалга ошира олмаган одамдан афзаллиги кабидир. Аллоҳ йўлида жангда ўлдирилган одам ўз ниятини амалга оширгандир. Ўзи ўлган одам ниятини амалга ошира олмагандир. Ўзи ўлган одам гарчи шаҳиднинг ажрини олсада, ўлди дейилади. Мақтул эса, ўлган эмас, балки шаҳид дейилади. Аллоҳ шаҳидларни ўликлар дейишдан қайтаргандир.

Аллоҳ йўлида ўлдирилганларни ўликлар демангиз! Балки (улар) тирикдирлар. Лекин сизлар сезмайсизлар!” (Бақара сураси, 153 – оят).

Аллоҳ йўлидаги мақтул олган жароҳати эвазига ҳам савоб олади. Қиёмат кунида қонлари оқиб турган ҳолда қайта тирилади. Қони ранги қон рангида, ҳиди эса мушк-анбар ҳидида бўлади. Ўлган одам эса бунга эриша олмайди.

Аллоҳ йўлидаги мақтул дунёга қайтиб яна бир бор ўлдирилишини орзу қилади, чунки қатл лаззатини, савобини татиб кўрган бўлади. Аллоҳ йўлида ўлган одам буни орзу қилмайди.

202. Муслим Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

" ما من نفسٍ تموت لها عند الله خير، يسرُّها أنْ ترجعَ إلى الدنيا، و أنَّ لها الدنيا و ما فيها، إلا الشهيد، يتمنّى أن يرجع، فيُقتل في الدنيا، لما يرى من فضل الشهادة "

“Вафот этиб Аллоҳ ҳузурида яхшиликка эришганлар орасида бутун дунё ва ундаги барча нарсалар эвазига дунёга қайтиш уни шод этадигани бўлмайди. Лекин шаҳид – шаҳидлик лаззатини таътиб кўрганлиги учун дунёга қайтиб, яна шаҳид бўлишни орзу қилади”.270

- Аллоҳ йўлидаги қатл барча гуноҳларга каффорот бўлади, Аллоҳ йўлида жанг қилмай ўлиш барча гуноҳларга каффорот бўлмайди.

- Аллоҳ йўлида ўлган одамга жаноза ўқилади, мақтулни эса ювилмайди ва унга жаноза ҳам ўқилмайди. Чунки ўликка ўқилган жаноза Аллоҳдан унинг гуноҳларининг мағфиратини талаб қилиш демакдир. Шаҳиднинг эса Аллоҳ йўлида ўлдирилиши билан барча гуноҳлари кечирилади. Шунинг учун ҳам унга жаноза ўқилмайди.

- Аллоҳ йўлидаги мақтулнинг руҳи жаннатда кўк қушнинг ичида бўлади, ўлган одам бунга эришмайди.

- Аллоҳ йўлидаги мақтул ўзгаларни шафоат қилади, ўлганлар ундай эмас.

- Аллоҳ йўлидаги мақтул қони қотмасдан ҳури айнни кўради, Аллоҳ йўлида ўлган одам ундай эмас.

- Аллоҳ йўлидаги мақтул Аллоҳ йўлида вабо, қорин оғриқ, сувга чўкиш ва куйиш билан ўлган шаҳидлардан ортиқ бўлади. Аллоҳ йўлида жиҳодга чиқиш билан, эрта-кеч юриш, чанг ютиш, садақа, эҳсон-инфоқлар қилиш ва бу йўлда қилинган тоат-ибодатлари туфайли пайдо бўлган савоблар бир неча бор зиёда қилиб берилади.

- Аллоҳ йўлида жиҳодга чиққан одам бош оғриғи ёки жисмига бирор касаллик етиб мусибатланса, дард чекса, унинг олдинги қилган гуноҳлари тўкилади.



XXVIII БОБ. Шаҳидликни сўраш, унга қизиқиш ва уни сўраган одам эришишлиги ҳақида ф а с л.

Аллоҳ субҳаноҳу таоло мусулмонларга ҳар бир намозда Аллоҳ томонидан уларга неъмат қилиб берилган кишиларнинг йўллари бўлмиш тўғри йўлга ўзларини ҳам ҳидоят қилишини сўрашликни фарз қилган:

Бизларни ғазабга дучор бўлмаган ва ҳақ йўлдан тоймаган зотларга инъом қилган йўлинг бўлмиш Тўғри йўлга йўллагайсан”. (Фотиҳа сураси, 6-7 – оятлар).

Уларга Аллоҳ Тўғри йўлни инъом қилган одамлар - Аллоҳнинг мана бу оятида зикри келган зотлардир:

Кимда-ким Аллоҳ ва пайғамбарга итоат этса, ана ўшалар Аллоҳ инъомларига сазовор бўлган зотлар – пайғамбарлар ҳақ-рост иймон эгалари, шаҳидлар ва фақат яхши амаллар билан ўтган кишилар билан бирга бўлурлар. Улар эса энг яхши ҳамроҳлардир”.

(Нисо сураси, 69 – оят).

203. Муслим Сахл ибн Ханиф розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дейдилар:

" مَنْ سألَ الله تعالى الشهادةَ بصدق، بَلَّغَه اللهُ منازلَ الشهداء، و إنْ ماتَ على فراشه ".

“Кимда-ким Аллоҳдан чин кўнгилда шиҳодатни сўраса, гарчи ўз тўшагида ўлса ҳам Аллоҳ уни шаҳидлар мартабасига етказади”.271

204. Муслим Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

" مَنْ طلبَ الشهادةَ صادقاً أُعطيَها، و له لم تُصبهْ ".

“Кимки чин дилдан шаҳодатни талаб қилса, унга шаҳодат берилади, гарчи у шаҳодатга эришмаса ҳам”.272

205. Абу Довуд, Ат-Термизий ва Насоийлар Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида у Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитган экан:

" مَنْ قاتلَ في سبيل الله فُواقَ ناقة فقد وجبتْ له الجنة، و مَنْ سألَ اللهَ القتل مِنْ نفسه صادقاً ثم ماتَ أو قُتل فإن له أجْرَ شهيد ".

“Кимки Аллоҳ йўлида туяни ийдиргунча вақт жанг қилса, унга жаннат вожиб бўлади. Кимки Аллоҳдан чин дилдан содиқ бўлган ҳолда Аллоҳнинг йўлида ўлдирилишни сўраса-ю сўнг ўзи ўлса ёки ўлдирилса, унга шаҳидликнинг ажри берилади”.273

206. Имом Бухорий ва Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:

" تضمَّنَ اللهُ لمن خرجَ في سبيله، لا يُخرجُهُ إلا جهادٌ في سبيلي، و إيمانٌ بي، و تصديقٌ برسلي، فهو عليَّ ضامنٌ أن أُدخلَه الجنة، أو أرجعه إلى مسكنه الذي خرج منه نائلاً ما نال من أجرٍ أو غنيمة. و الذي نفسُ محمدٍ بيده، ما كلمٌ يكلمُ في سبيل الله إلاّ جاء يوم القيامة كهيئته يومَ كُلِم، له نُه لونُ دم، وريحُ مسك ".

“Аллоҳ Ўзининг йўлида чиққан одамни Ўз зиммасига олади, У - уни бу йўлга олиб чиққан нарса Менга бўлган иймон, Менинг росулларимни тасдиғи бўлса уни жаннатга киритмоқ учун ёки уни ўзи чиққан масканга қўлга киритган ғанимат ё ажри билан қайтармоқ учун Мен кафилман, - дейди.

- Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган зотга қасамки, Аллоҳ йўлида жароҳат олган одам қиёмат куни янги жароҳат олган ҳолатида қайта тирилади, ранги қон рангида, ҳиди мушк-анбар ҳидида бўлади. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган зотга қасамки, агар умматимга оғир қилиб қўйишим бўлмаганида эди, Аллоҳ йўлида ғазотга чиққан бирон сариядан қолмаган бўлар эдим. Лекин мен уларга бу юкни юклаш учун ўзимда куч топа олмайман, улар ҳам бунга тоқат топа олмайдилар ва уларга менинг суннатимга хилоф қилиш оғир бўлади. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган зотга қасамки, мен хоҳлайманки, Аллоҳ йўлида ғазот қилсаму ўлдирилсам, сўнг яна ғазотга қилсаму ўлдирилсам ва яна ғазот қилсаму ўлдирилсам”.274

Ҳокимнинг Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда келишича: Абдуллоҳ ибн Жахш розияллоҳу анҳу Уҳуд кунида Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳуга:

- Кел, Аллоҳга бир дуо қилайлик! – деди. Саъд Роббисига дуо қилиб:

- Эй Роббим, эртага мана бу қавмга йўлиққан вақтимизда мени куч-қувватли, журъатли киши сифатида йўлиқтиргин! Ўзингнинг йўлингда қавм билан жанг қилай, улар ҳам мен билан жанг қилсин. Сўнгра уларни ўлдириб, мени бу қавм устидан ғолиб бўлишга муяссар қилгин! – дедилар.

Абдуллоҳ ибн Жахш эса бундай дуо қилдилар:

- Эй Аллоҳим, мени куч-қувватли, ҳайбатли киши бўлиб жангга киришимни насиб эт, сенинг йўлингда қавм билан жанг қилай, улар ҳам мен билан жанг қилишсин! Сўнг мени қулоқ-бурнимни кесишсин. Эртага Сенинг ҳузурингга борганимда: “Эй Абдуллоҳ, қулоқ-бурнинг нимада кесилди? – деб сўраган вақтингда мен сенга: “Эй Роббим, сени ва Росулингни йўлида!” – деб жавоб қилганимда, сен: “Рост айтдинг!” – деб тасдиқлагин!

Абдуллоҳ ибн Жахш шу жангда шаҳид бўлди. Саъд ўғли Исҳоқга:

- Абдуллоҳнинг дуоси менинг дуойимдан яхшироқ бўлди. Кечки пайт уни жанг майдонида ўлдирилиб, қулоқ-бурни кесилган ҳолда топдим – деди.

Ибн Исҳоқнинг ривоят қилишича: У қўшинни Мўътага чиқиш пайти келганида одамларни мужоҳидлар билан видолашаётганини кўрди. Абдуллоҳ ибн Равоҳа видолашаётиб йиғлади. Шунда одамлар:

- Нега йиғлайсан, эй ибн Равоҳа? – деб сўрадилар.

- Менда дунёга муҳаббат ҳам, унга мойиллик ҳам йўқ. Лекин мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳнинг китобидан дўзах зикри бўлган мана бу оятни ўқиганларини эшитган эдим:

Сизлардан ҳар бирингиз унга тушгувчидирсиз. (Бу) Парвардигорингиз (амри билан) вожиб бўлган ҳукмдир. Сўнг тақводор бўлган зотларни (ундан) қутқарурмиз ва золим кимсаларни тиз чўккан ҳолларида (жаҳаннамда) қолдирурмиз”. (Марям сураси, 71-72–оятлар)

- Мен унга тушгандан сўнг қандай қилиб чиқишимни билмайман – дея йиғлаб туриб жавоб берди ибн Равоҳа.

- Аллоҳ ҳамроҳингиз бўлсин, сизларни ўз паноҳида асрасин ва бизни ҳузуримизга соғ-саломат қайтарсин – дея видолашди мусулмонлар.

Абдуллоҳ ибн Равоҳа уларга жавобан:

Ҳақдан сўрарман мағфират,

Ва хотима зарбасин,

Бир зарбаки – кучли қўлдан,

Юрак, жигар қолмасин.

Жасадимни кўрганлар,

Субҳаналлоҳ десинлар.

Олий мақом топибди,

Мошоаллоҳ десинлар–деб шеър ўқиди.

Мусулмонлар “Мўъта”да Рум аскарлари билан жанг қилдилар. Абдуллоҳ ибн Равоҳа учинчи қўмондон эди, ундан олдин икки қўмондон шаҳид бўлган эди. Улар Зайд ибн Хориса ва Жаъфар ибн Абу Толиб эди. Учинчи қўмондон ҳам шаҳодатга эришди.

Уларнинг барчасидан Аллоҳ рози бўлсин.

Зайд ибн Асламнинг айтишича: Умар ибн ал – Ҳаттоб розияллоҳу анҳу шундай дуо қилар эди:

- Эй Аллоҳим, мен Сенинг йўлингда шаҳидликни, Росулинг юртида ўлимни сўрайман.

Аллоҳ унинг дуосини қабул қилиб, Мадинада шаҳидликни насиб этди.

Аз-Заҳабий Салим ибн Омирдан қилган ривоятда у шундай дейди:

- Жарроҳ ибн Абдуллоҳ ал-Ҳакамийнинг ҳузурига кирсам, у икки қўлини дуога очиб турган экан. Жарроҳ менга:

- Эй Абу Яҳё, биласанми биз нима қилаётган эдик? – деди.

- Йўқ, дуога рағбат қилиб турганингизни кўриб, сизлар билан бирга дуога қўл очдим – деб жавоб қилдим.

- Биз Аллоҳдан шаҳодатни сўраётган эдик – деди у.

Ўша кунги жангда улардан бирортаси ҳам қолмай шаҳид бўлдилар – дейди Салим ибн Омир.

Амр ибн ал-Ос розияллоҳу анҳу бундай дейди:

- Мен укам Хишом билан Ярмук жангида иштирок этган эдик. Тунни Аллоҳдан шаҳидликни сўраб дуода ўтказдик. Тонг отгач Аллоҳ Хишомга шаҳодатни насиб этди, мени эса ундан маҳрум этди.

207. Имом Муслимнинг Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бадр кунида шундай дедилар:

" قوموا إلى جنةٍ عرضُها السماوات والأرض "

“Кенглиги осмонлару ерча бўлган жаннат сари туринглар!

Умайр ибн Хамом розияллоҳу анҳу:

- Кенглиги осмонлару ерча бўлган жаннат дейсизми, ё Росулуллоҳ?! – дедилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

- Ҳа – дедилар.

- Бай, бай – деди Умайр розияллоҳу анҳу.

- Сени бай-бай дегизган нарса нима? – деб сўрадилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

- Ё Росулуллоҳ, Аллоҳга қасамки, мени бай-бай дегизган нарса ўшандай жаннат аҳлидан бўлиш орзусидир! – деди Умайр розияллоҳу анҳу.

- Албатта сен у жаннат аҳлидандирсан! – дея башорат бердилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Умайр халтасидан бир неча хурмони чиқариб ея бошлади. Сўнг:

- Мен жаннат билан хушхабарланган бўлсам-у хурмо еб ўтиришимни кўринглар. Бу нақадар узоқ ҳаёт! – хурмоларни отиб юборди-да, жангга кириб кетиб, то шаҳид бўлганга қадар жанг қилди.275

Ибн Муборак Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда у шундай дейди:

- Ямома кунида Собит ибн Қайс розияллоҳу анҳуни ёнига ўтсам, у хушбўйланаётган экан.

- Мусулмонлар нима аҳволда-ю сиз бўлса бу ерда хушбўйланиб ўтирибсиз, эй амаки?! – дедим. У табассум қилди-да:

- Ҳозир эй жияним! – деди. Қуролларини тақиб, отига минди-да сафга қўшилди. Шу куни у то шаҳид бўлганча жанг қилди.

Салафларимиз Аллоҳ йўлидаги шаҳидлик учун хушбўйланиб жангга чиқардилар.

208. Насоий, Абу Довуд ва Ҳоким Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

" يُؤْتى بالرجلِ من أهلِ الجنة، فيقولُ الله له: يا ابنَ آدم: كيف وجدتَ منزلَك؟

يقول: يا رب: خيرُ منزل. فيقول الله: سَلْ و تَمَن ّ! فيقول: أسألُك أنْ تَرُدَّني إلى الدنيا، فأُقتلََ في سبيلك عشرَ مرات. و ذلك لما يرى من فضل الشهادة ".

“Аҳли жаннатдан бўлган бир кишига Аллоҳ субҳаноҳу таоло: Эй одам фарзанди, ўз манзилинг ҳақида нима дейсан?- деб сўрайди.

- Жуда яхши жой, эй Роббим! – дейди.

- Нима истагинг бор, сўра?! – дейди унга Аллоҳ.

- Мени дунёга қайтармоғингни сўрайман. Токи Сенинг йўлингда ўн бора шаҳид бўлсам! – дейди у банда.

Бу унинг шаҳидлик фазлини татиб кўрганлигидандир”.276

Жаннат неъматларига эришган, шаҳодат таъмини татиб кўрган ва улкан ютуққа эришган жаннат аҳлики шаҳодатни орзу қилса, нима учун энди меҳнат ва машаққатлар ичида турган одам орзу қилиб Роббисидан шаҳидликни сўрамасин.

Ибн Исҳоқ “Сийрат” китобида Маҳмуд ибн Лобид розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда айтилишича:

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд ғазотига чиққанларида Ҳусайл ибн Жобир (у Хузофа ибн Ямонни отаси) ва Собит ибн Вақш иккаласи чодирларда болалар ва аёллар билан қолган эдилар. Ҳар иккаласи ҳам қари чоллар эди. Улардан бири иккинчисига:

- Аллоҳга қасамки, ҳар иккаламизнинг ҳам беш кунлигимиз борми-йўқми билмадим, барибир эрта ё индин ўламиз. Қиличларимизни олиб, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига борсак, шоядки у киши билан биргалигимизда Аллоҳ бизга ҳам шаҳодатни насиб этса! – деди.

Иккаласи ҳам қиличларини олиб, одамлар орасига кириб кетдилар. Мусулмонлар уларни сезмай ҳам қолдилар. Собит ибн Вақш розияллоҳу анҳуни мушриклар ўлдирди. Ҳусайл ибн Жобир розияллоҳу анҳу эса жангнинг тўполон жойига кириб кетди. Уни мушриклардан бири бўлса керак деб, мусулмонлар билмай ўлдириб қўйдилар.

Хузофа ўз отасини кўрган вақтда:

- Ё Аллоҳ, бу менинг отам-ку! – деб қичқириб юборди. Шунда мусулмонлар:

- Биз уни танимабмиз, мушриклардан бири деб ўйлабмиз – дейишди. Шунда Хузофа:

- Аллоҳ сизларни мағфират қилсин. У меҳрибон, раҳмли зотдир! – деди. Шундан сўнг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хатоан ўлдирилгани учун унинг дийясини бермоқчи бўлдилар. Хузофа отасининг дийясини мусулмонларга садақа қилиб юборди. Унинг бу иши Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг унга бўлган ҳурматини зиёда қилди.

Абу Наим Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу укаси Зайд розияллоҳу анҳуга Уҳуд кунида:

- Совутимни кийиб ол! – деди. Шунда Зайд унга:

- Мен ҳам худди сен каби шаҳодатга эришмоқ истайман! – деди. Ҳар иккаласи ҳам шаҳидлик орзуси билан жангга совутсиз кириб кетдилар. Зайд ибн Ҳаттоб Ямома жангида шаҳид бўлди, Умар эса меҳробда шаҳид бўлди. Уларнинг ҳар иккаласидан ҳам Аллоҳ рози бўлсин.

Ибн ал-Асир “Асад ал-ғоба” китобида ривоят қилишича: Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳу:

- Укам Умайр ибн Аби Ваққосни Бадр ғазотига чиқишга тайёргарлик бўлаётган пайтда, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга рўбарў бўлишларидан олдин кўрдим. У ўраниб олган эди.

- Нима учун бунча ўраниб олибсан? – деб сўрадим. Шунда Умайр:

- Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўриб қолишларидан қўрқяпман, сен ҳали кичиксан деб қайтариб юборадилар. Мен эса Аллоҳга йўлиқишни истайман! – деди. Шундан кейин Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга учрашаганимизда у киши Умайрга:

- Сен ҳали ёш экансан, қайт! – дедилар. Шунда Умайр йиғлаб юборди. Буни кўриб Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ижозат бердилар.

Унинг кичкиналигидан ҳатто камарини ҳам мен тақиб қўяр эдим. У Бадр жангида ўн олти ёшида шаҳид бўлди. Уни Амр ибн Абду Вудда ўлдирганди.

Ибн Муборак “Жиҳод” номли китобида ёзишича, Сила ибн Ашям Алъадавий розияллоҳу анҳунинг қавмидан бўлган бир киши унга:

- Эй Абу Саҳбо, тушимда менга бир идишда асал берилибди, сенга эса икки идишда асал берилибди – деди. Сила ибн Ашям унга:

- Яхшиликни кўрибсан, сен тез кунларда Аллоҳ йўлида шаҳид бўласан, мен эса ўғлим билан шаҳид бўлар эканмиз! – деди. Сила ибн Ашям ўғли билан жиҳодга чиқди. Бунда мусулмонлар Афғонистондаги Сижистон деган жойда турклар билан жанг қилганлар. Жанг қизиган пайтда у ўғлига:

- Сен онангнинг ёнига қаёт! – деди. Ўғли эса унга:

- Ўзингиз шаҳидликни истайсиз-у менга уйга қайтишни буюрасизми, эй отажон? Онам учун сизнинг қайтишингиз яхшироқдир! – деди.

- Ундай бўлса, юр, жангга кир! – деди унга отаси.

Ўғли жангга кириб шаҳид бўлгунича жанг қилди, сўнг ибн Ашям ҳам жангга кириб шаҳид бўлди. Бу вақтда унинг ёши бир юз ўттизда эди.

Ҳар иккаласи ҳам шаҳид бўлди. Бу хабар аёли Муозага етиб борганида, у уйига келган аёлларга:

- Агар мени Аллоҳ мукаррам қилган нарса билан табриклашга келган бўлсаларинг марҳамат, келинглар. Акс ҳолда қайтинглар! – деди.

Ибн Аби Шийба Саъд ибн Иброҳимдан қилган ривоятда айтилишича, улар Қодисия жангида икки қўли ва икки оёғи кесилган бир кишининг қонга беланиб ётганини кўрдилар. У қуйидаги оятни тиловат қиларди:

“Аллоҳ инъомларига сазовор бўлган зотлар–пайғамбарлар, ҳақ-рост иймон эгалари, шаҳидлар ва фақат яхши амаллар билан ўтган кишилар билан бирга бўлурлар. Улар энг яхши ҳамроҳлардир”.(Нисо сураси, 69)

- Сен кимсан? – дедилар унга.

- Мен ансорлардан бир кишиман!- деб жавоб қилди у.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20


©kzref.org 2019
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет