Ошиқлар майдони بسم الله الرحمن الرحيم муқаддима


Аллоҳ мўминлар учун тайёрлаб қўйган ҳур-айнлар баёнидаги фасл



жүктеу 4.62 Mb.
бет17/20
Дата03.04.2019
өлшемі4.62 Mb.
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20

Аллоҳ мўминлар учун тайёрлаб қўйган ҳур-айнлар баёнидаги фасл.

Аллоҳ таоло жаннатда мўминларни ҳур-айнларга уйлантириб қўяди. Ҳоссатан шаҳидларга бу боради улкан фазл берилади.

Ғарибларни ватан хабарлари, муштоқларни ахбоб васфи зериктирмайди. Висол онларини эслаш эса давомли эҳтиросларни қўзғайди. Дорут-талоқ306ни эслаш иштиёқ ўтини алангалатиб юборади.

Жаннат ва унинг неъматлари, қасрлари ва ҳурларини сифатловчи оятлар Қуръонда кўпдир.

Аллоҳ таоло шаҳидларни ҳур-айнларга уйлантиради. Шаҳид ҳушидан кетган вақтда – ҳали жони чиқмай туриб, ҳурлар унинг тепасига келади. Бу унинг шаҳодатини Аллоҳ қабул этганлигининг башоратидир. Ҳурлар гоҳо мужоҳиднинг тушларига ҳам киради. Бу унинг жиҳоду жангда бор кучини ва ҳатто жонини фидо этишга даъват тариқасида содир бўлади. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло жаннатда солиҳ мўминлар учун, ҳоссатан мужоҳид шаҳидлар учун яратиб қўйган аёллар учун қўйилган умумий ном – бу ҳур-айндир. Бу Қуръон истилоҳида шундай ишлатилган.

Ҳур – ҳавро сўзининг кўплиги бўлиб, кўзининг оқи тиниқ ва қорачиғи тим-қора кўз деган маънони билдиради. Айн эса – айно сўзининг кўплиги бўлиб, катта-катта яъни шаҳло кўз деган маънони билдиради.

Яна (улар учун) ҳудди яшириб қўйилган марварид мисол оҳу кўз ҳур-айнлар бордир”. (Воқеа сураси, 22-23 – оятлар).

Улар (софлик ва оқликда) гўёки ёқут ва маржондирлар”.(Раҳмон сураси, 58 – оят).

Яна уларнинг олдиларида кўзларини (бегоналарга қарашдан) тийгувчи, гўёки яшириб қўйилган (оппоқ) тухумдек (заҳоланмаган) оҳу кўзлар бўлур”.(Ас-саффот сураси, 48-49 – оятлар).

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан келган хабарларда жаннат аёлларининг сифатлари баёни бўлиб, эшитгувчи ва фикр қилгувчиларнинг ақлини шошириб қўяди.

242. Имом Бухорий ва Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:

“Жаннатга кирувчиларнинг энг аввалги гуруҳи жаннатга Бадр кечасидаги тўлин ой суратида кирадилар. Кейинги гуруҳ осмондаги дур-юлдузлар ҳолатида жаннатга кирадилар. Уларнинг ҳар бири учун бир жуфт аёл бўлиб, уларнинг гўштларининг остидан болдирларининг иликлари кўриниб туради. Жаннатдагилар ёлғиз бўлмайдилар”.307

243. Бухорий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дейдилар:

“Агар аҳли жаннат аёлларидан бирортаси ер юзига чиқса, еру осмон ўртасини хушбўйга тўлдириб ва ёритиб юборган бўлур эди. Унинг бошидаги рўмоли дунё ва ундаги барча нарсалардан афзалдир”.308

Дўзахдан гуноҳларига яраша куйиб энг охири чиққан бандасига Аллоҳ таоло Одам алайҳис-саломни яратганидан бошлаб то қиёматгача бўлган даврда дунёда бўлган нарсалардан ўн баробар ортиқ нарса беради. Аҳли жаннатнинг энг паст табақасига-ки шунча неъмат берилса, олий мартабаси учун Аллоҳнинг тайёрлаб қўйган неъматлари нечук бўлади? Аллоҳ мужоҳиднинг даражасини ўн даража кўтариб қўйибди. Ҳар бир даражанинг ораси ер билан осмонча келади. Энди Аллоҳ Ўзининг шаҳид бандаларига тайёрлаб қўйган неъматларини қандай сифатлаш мумкин?!

Аллоҳнинг шаҳидлар учун тайёрлаб қўйган неъматларини инсон онгига сиғдира олмайди ва ақл бовар қилмайди.

Шаҳидлардан мартабаси паст бўлган солиҳ мусулмонлар ҳақида Аллоҳ субҳаноҳу ва таолонинг нима деганини бир эслаб кўр:

Бас, уларнинг қилиб ўтган амалларига мукофот қилиб, улар учун беркитиб қўйилган кўз қувончини (яъни охират неъматларини) бирон жон билмас”.(Сажда сураси, 17 – оят).

244. Бухорий ва Муслимнинг Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз Роббиларидан шундай ривоят қиладилар:

“Мен Ўзимнинг солиҳ бандаларим учун кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ва инсон фарзандининг ҳаёлига келмаган нарсаларни тайёрлаб қўйганман”.309

245. Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дейдилар:

Мусо алайҳис-салом Роббиларидан:

Аҳли жаннатнинг энг паст табақаси қандай бўлади? – деб сўрадилар.

Аҳли жаннат жаннатга кириб бўлгач бир киши келади. Унга:

Жаннатга кир – дейилади. Шунда у:

Эй Роббим, қандай бўларкин, одамлар оладиганларини олиб, жойларини эгаллаб бўлди-ку? – дейди. Шунда унга:

Агар сенга дунё подшоҳларидан бири эгалик қилганча нарса берилса розимисан? – дейилади. Шунда у:

Албатта розиман, эй Роббим! – дейди. Шунда унга қарата:

Сенга ўшанча, яна ўшанча, яна ўшанча ва яна ўшанча! – дейилади.

Етади, бас, эй Роббим, розиман! – дейди у бешинчисида.

Бу сенга ва яна ўн боробар сенга! Ниманики кўнглинг тусаса барчаси сенга. Кўзинг қувонсин! – дейилади унга.

Розиман Роббим! – дейди у. Шунда Мусо алайҳис-салом:

Энг олий даражасига-чи эй Роббим! – деб сўради. Аллоҳ таоло жавоб қилди:

Улар Мен ирода этган зотлар бўлиб, уларнинг кароматларини Мен ўз қўлим билан ўрнатиб қўйганман ва муҳрлаб қўйганман. Кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган ва башариятнинг ҳаёлига келмаган нарсалар бор.310



XXX БОБ.

Ғулулнинг ҳаромлиги ва гуноҳининг ғализлиги ҳақида.

Ғулул – бу қўлга киритилган ғаниматлардан аскарлар ўртасида тақсимланишидан олдин қўшин амири ёки мужоҳидлардан бирининг ўзи учун рухсатсиз олган нарсасидир.

Ғулул хоҳ оз бўлсин, хоҳ кўп бўлсин – бу ҳаром бўлган ўғирлик ва хиёнатдир. Бунинг ғулул дейилиши - қўллар ундан боғланган, уни олиш ва истеъмол қилиш мамнуъдир.

Аллоҳ таоло ғулул ҳақида бундай дейди:

Ҳеч бир пайғамбар учун (урушда тушган ўлжаларга) хиёнат қилиш жоиз эмас. Ким хиёнат қилса, қиёмат кунида (Аллоҳнинг ҳузурига) қилган хиёнати билан бирга келур. Сўнгра ҳар бир жон мазлум бўлмаган ҳолида қилган амалига тўлиқ жазо олгай”.(Оли Имрон сураси, 161).

Ғулул – бу ҳалокатга олиб борувчи катта гуноҳлардан биридир. Ғулулдан қайтариш учун келган ва уни олганлар учун қаттиқ ваъидларни ўз ичига олган ҳадислар жуда кўпдир.

246. Муслим Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда у шундай дейди:

Умар розияллоҳу анҳу менга шундай деди:

- Ҳайбар фатҳи кунида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳобларидан бир неча нафари келиб, “Фалончи шаҳид, фалончи шаҳид” – деб санай бошладилар-да бир кишининг тепасига келиб, “Фалончи ҳам шаҳид бўлибди” – дедилар. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

- Йўқ, у шаҳид эмас! Мен унинг хиёнатан олган бир абоси туфайли дўзахда куяётганини кўрдим! – дедилар-да – Эй ибн Ҳаттоб, бор одамлар ичида нидо қилиб, жаннатга фақат мўминлар киришини айт! – дедилар.311

Юқоридаги ҳадис – ким ғаниматдан бирор кийим ёки нарсани хиёнатан олса, унга дўзахда кийиши ва у нарса унга ўт бўлиб ёпишишига далил бўлади.

247. Бухорий ва Муслимнинг Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида у шундай дейди:

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан биргаликда Ҳайбарга бордик. Аллоҳ бизга фатҳни насиб этиб, у ердан мол-қўй, олтин-кумуш ғанимат олмадик, балки олган ғаниматимиз фақат кийим-кечагу матолар ва озиқ-овқатлар бўлди халос. Сўнг Водиюл Қуро деган жойга келиб тўхтадик. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Жузом қабиласидан бўлган Руфоъа ибн Зайд деган одам ҳадя қилган хизматкор ҳам бор бўлиб, унинг исми Мидъам эди. Мидъам туя устидаги юкни бўшатаётган эди тўсатдан унга бир ўқ келиб тегди ва у шу ерда ўлди. Шунда биз:

- Ё Росулуллоҳ, Мидъамнинг шаҳодати муборак бўлсин! – дедик.

- Йўқ! – дедилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам – Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган зотга қасамки, тақсимланиш жойига етиб бормасдан аввал ғаниматдан олган шамла (жундан тўқилган ёпинчиқ) унга ўт бўлиб ёпишади.

Шу чоқ одамлар орасида ғала-ғовур кўтарилди. Бир киши битта ёки иккита боғич ипни кўтариб келди-да:

- Буни мен Ҳайбарда олган эдим! – деди. Шунда Росулуллоҳ:

- Бу ўтдан бўлган боғичдир – дедилар.312

248. Бухорий Абдуллоҳ ибн Амр ибн ал-Ос розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда шундай дейилган:

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг матоларига омонатдор Қарқара исмли бир одам бор эди. У вафот этди.

- У дўзахга боради – дедилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Бориб унинг матоларини қарашганда хиёнатан олинган абони топдилар.313

Кимки киядиган кийимдан ташқари бирор нарсани ғаниматдан олса, қиёмат кунида бўйнига кўтарган ҳолда маҳшаргоҳга келади. Бунга Аллоҳ таолонинг мана бу сўзи далил бўлади:

Ким хиёнат қилса, қиёмат кунида (Аллоҳнинг ҳузурига) қилган хиёнати билан бирга келур”. (Оли Имрон сураси, 161 – оятдан).

249. Бухорий ва Муслимнинг Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда шундай дейилади:

Кунларнинг бирида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг орамизда туриб, ғулул ва унинг гуноҳи катталигини эслатиб, шундай дедилар:

Сизлардан бирингиз қиёмат кунида менинг олдимга бўйнига бир туяни кўтариб, пишқирган ҳолда келади-да:

Ё Росулуллоҳ, менга ёрдам беринг! – дейди. Мен эса унга:

Мен сенга ёрдам бера олмайман. Аввал етказиб қўйганман! – дейман. Яна бирингиз қиёмат кунида бўйнига бир отни кўтариб, харсиллаб келади-да:

Ё Росулуллоҳ, менга ёрдам беринг! – дейди. Мен унга ҳам:

Ёрдам беролмайман, сенга еткизганман! – дейман. Яна бирингиз елкасида бир қўйни маъратиб кўтариб келиб:

Ёрдам беринг, ё Росулуллоҳ! – дейди. Мен унга:

Ёрдам бера олмайман, сенга етказганман! – дейман. Яна бирингиз елкасида бир жониворни қичқиртириб кўтариб келади-да:

Ё Росулуллоҳ, ёрдам беринг! – дейди. Мен унга ҳам:

Ёрдам бера олмайман, сенга етказганман! – дейман. Яна бирингиз елкасида ҳақ-ҳуқуқлари ёзилган қоғозларни кўтариб келади-да:

Ё Росулуллоҳ, ёрдам беринг! – дейди. Мен унга ҳам:

Ёрдам бера олмайман, сенга етказмаганмидим?! – дейман. Яна бирингиз елкасида олтин-кумушларни кўтариб келиб:

Ё Росулуллоҳ, ёрдам беринг! - дейди. Мен унга:

Ёрдам бера олмайман, сенга етказганман! – дейман.314

Ибн Асокир ёзишича:

Бир киши жиҳодга чиқиб, йўлда уни оти ўлиб қолади. Шунда Молик ибн Абдуллоҳ ал-Хасъамий келиб қолади. Унинг олдида ғаниматдан бўлган катта юк оти бор эди. Буни кўрган киши унга:

Эй амир, менинг юкларимни шу отга кўтаришиб қўй! – деди. Шунда амир унга:

Мен буни кўтара олмайман! – деди.

Мен сенга ўзинг кўтар деганим йўқ! Сенга мана бу отга юклашиб қўй деяпман! – деди ҳалиги одам. Бунга жавобан амир:

Бу от ғаниматдан, агар мен сенга буни берсам ғаниматга хиёнат қилган бўламан. Аллоҳ эса бундай дейди:

Ким хиёнат қилса, қиёмат кунида (Аллоҳнинг ҳузурига) қилган хиёнати билан бирга келур”. (Оли Имрон сураси, 161 – оятдан).

- Буни мен қиёмат куни кўтара олмайман! – деди.

250. Абу Довуд, Насоий, Аҳмад, Молик ва ибн Можжа Зайд ибн Холид розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида шундай дейилади:

Росулуллоҳнинг асҳобларидан бири Ҳайбар куни вафот этди. Буни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтганларида у киши:

- Дўстларингизга жаноза ўқинглар! – дедилар. Бу гапдан бир қанча одамларнинг юзлари ўзгариб кетди. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

- Дўстларингиз Аллоҳ йўлида хиёнат (ғулул) қилди! – дедилар. Унинг матоларини тафтиш қилиб қараб, икки дирҳамга арзимайдиган яҳудлар мунчоғини топдик.315

Бировни ғулул (хиёнат) қилганини кўриб, уни яширган киши ҳам шу гуноҳга шерик бўлади.

Ғулул – Аллоҳ наздида улкан гуноҳ бўлиб, унинг катта-кичиги, арзон-қийати ва улуғу ҳақири баробардир.

251. Аҳмад ва Баззор Арбоз ибн Сория розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ғанимат моли орасидан туя юнгидан бир донасини олиб айтар эдилар:

“Ғанимат молидан мен хумсдан ташқари мана шу юнгчалик нарсани ҳам сизларнинг бирортангиздан ортиқ олмайман, хумс ҳам сизлага қайтарилади. Игнани ҳам, ипни ҳам, ундан кичикроқ нарсани ҳам эгасига беринглар. Ғулулдан сақланинглар. Чунки ғулул қиёмат кунида эгасига дўзах ўти, ор ва шармандаликдир.”316

253. Байҳақий Абдуллоҳ ибн Шақиқдан, у эса Балқин қабиласидан бўлган бир кишидан қилган ривоятда у шундай дейди:

Водиюл Қурода Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келдим, у киши отларининг олдида турган эдилар.

- Ё Росулуллоҳ, ғанимат ҳақида нима дейсиз? – дедим.

- Ғаниматнинг бешдан бири Аллоҳ учун, бешдан тўрти эса аскар учундир! – дедилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Мен у кишига:

- Бунда бирор киши бошқа бировдан ҳақлироқ эмасми? – дедим. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар:

- Йўқ! Ҳатто ўз ёнидан чиқарган улушингга ҳам муслим биродарингдан ҳақлироқ эмассан!



Ғулул содир этган кишининг жазоси ҳақида

Аллоҳ йўлида бўлиб, ғулул содир этган кишига иккита жазо вожиб бўлади – бири охиратдага жазо бўлса, иккинчиси дунёдаги жазодир. Охиратдаги жазоси ҳақида юқоридаги ҳадисларда айтилди. Кимки ғулул қилса (яъни ғаниматдан бирор нарса ўғирласа), Аллоҳ уни дўзахга киритиб, ўзи ўғирлаган нарсасича ўтни унга кийдиради. У қиёмат кунида ўғирлаган нарсасини елкасида кўтариб келади ва у нарса бутун гувоҳлар ҳузурида қичқириб уни шарманда қилиб туради. Бу хиёнаткор Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ёрдам-шафоат сўраса, у киши ёрдам бермайдилар, балки унга:

- Сенга ҳеч ёрдам бера олмайман, сенга етказганман! – дейдилар. Бу хиёнаткор охиратда шаҳид бўлмайди. Бу хиёнаткорнинг охиратда оладиган азобларидан баъзиларидир. Азобнинг баъзиси ва охиратдаги шармандаликнинг ўзи сенга кифоя қилади. Аллоҳнинг ғазаби эса азоблардан-да катта мусибатдир. Аззихок ибн Музохим Аллоҳнинг мана бу:

Аллоҳнинг ризолигини истаган киши, Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлган, борар жойи жаҳаннам бўлган кимса каби бўладими?!”. (Ол-и – Имрон сураси, 162-оятдан)

ояти ҳақида:

- Оятнинг биринчи қисмидаги киши – бу ғулул содир этмаган киши, иккинчи қисмидаги Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлган киши эса ғулул содир этган кишидир – дейди.

Ғулул қилувчининг бу дунёдаги оқибати - ғулулнинг аскарга хатарли таъсири бор, чунки бир қавмнинг ичида ғулул содир бўлса, Аллоҳ уларнинг қалбига қўрқув солиб, нусратни кечиктириб қўяди.

Имом Молик Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда у шундай дейди:

Қайсики қавмда ғулул зоҳир бўлса, Аллоҳ уларнинг қалбига қўрқув солиб қўяди. Қайси қавмда зино кўпайса, уларнинг ичида ўлим кўпаяди. Бир қавмда тарозидан ва ўлчовдан уриш кўпайса, Аллоҳ уларнинг ризқини қирқиб қўяди. Қайси қавм ноҳақ ҳукм қилса, улар орасида қотиллик кўпаяди. Қайсики қавм аҳдини бузса, Аллоҳ уларнинг тепасига душманни ҳукмрон қилиб қўяди.

254. Табороний “Ал Авсат”да Абу Зарр ал-Ғифорий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дейдилар:

“Менинг умматим ичида ғулул бўлмаса, ҳеч бир душман унинг зиддига бардош бериб тура олмас эди”.317

Шунинг учун ҳам Абу Зарр Ҳабиб ибн Маслама Ал-Фиҳрийга:

- Сизнинг қаршингизда душман бир қўй соғиб олгунча вақт собит тура оляптими? – деди.

- Ҳа – деб жавоб қилди Ҳабиб ибн Маслама.

- Каъбанинг Роббисига қасамки, орангизда ғулул содир этувчилар бор! – деди Абу Зарр розияллоҳу анҳу.

Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу олдига келган одамлардан:

- Қаршингизда душман собит тура оляптими? – сўради. Улар:

- Ҳа – деб жавоб беришди.

- Демак ғулул қилибсизлар! – деди Умар розияллоҳу анҳу.

Жумҳури уламо: “Ғулул содир этганни таъзир урилади ва матолари куйдириб юборилади” – деган тўхтамга келганлар.

Абу Довуд Солиҳ ибн Муҳаммаддан қилган ривоятда у шундай дейди:

- Валид ибн Хишом билан бирга ғазотга чиқдик. Биз билан бирга Салим ибн Абдуллоҳ ва Умар ибн Абдулазиз ҳам бор эди. Бир киши бир матони ўғирлаб олибди. Валид унинг матосини кўйдириб юборишни буюрди. Ўзини эса айлантириб сазойи қилинди ва унга ғаниматдан ҳеч нарса берилмади.

Уламоларнинг фатвосига кўра, ғулул содир этган кишининг улови, кийимлари, қурол-аслаҳаси, Қуръон китоби ва ғаниматдан хиёнатан олган нарсасидан ташқари барча нарсаси ёндириб юборилади. Агар унинг ғулул қилиб олган нарсаси ёниб кетса, унга ўша миқдорда жарима солинади ва унинг қиймати Байтул-молга қўйилади.

Баъзи уламолар ғулул қилганнинг матолари куйдирилмаслиги ва ўша пайтда жазо берилмаслиги ҳақида фикр айтишган.

Қуртубий ўз тафсирида шундай дейди:

Бир кишининг ғаниматдан бирор нарсани ўғирлагани аниқланиб топилса, имом Молик, Шофий ва Абу Ханифа наздларида ундан ўша нарса олиниб, адаб берилади ва таъзиран жазо берилади.318

Ан-Навави “Шарҳи Муслим” китобида:

- Унга жазо бериш тартибида уламолар ҳар-хил фикрлар берганлар! – дейди.

Имом Молик, Шофий ва Абу Ханифалар:

- Имом нимани лойиқ кўрса, ўшанга мувофиқ таъзир берилади, матолари куйдирилмайди – деган тухтамга келганлар.

Имом Абу Бакр ал-Мунзир шундай дейди:

- Аҳли илм оммаси мужоҳид қавмларга Дор-ул Харб319га кирганларида душман таомидан ейиш ва от-уловларини емлашга рухсат берганлар. Таому отларнинг емларидан бошқа матоларни ўша пайтдаги эҳтиёжидан ортиқча олишга рухсат йўқ. Шунингдек, ғаниматдан эҳтиёж топилган даво, ҳарбий кийим-анжомлар ва қурол-аслаҳаларни олиб истеъмол қилишга рухсат этилади.



XXXI БОБ.

Мусулмон асирларни озод қилиш, улар учун фидя бериш ва уларни қутқариш учун жанг қилиш ҳақида.

(Эй мўминлар), Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида ва “Парвардигоро, бизни эгалари золим бўлган бу шаҳардан озод қил ва бизга ўз ҳузурингдан бир дўст бергин, бизга ўз ҳузурингдан бир ёрдамчи қилгин”, деяётган эркаклар, аёллар ҳамда болалардан иборат бўлган бечоралар(ни озод қилиш) йўлида жанг қилмаяпсизлар?! (Нисо сураси, 75 – оят).

- Аллоҳ таоло ўз калимасини олий қилиш, динини ғолиб қилиш ва ўзининг заиф бандаларини зулмлардан қутқариш учун жиҳод қилишин фарз қилди, гарчи бунда жонларни қурбон қилиш бўлса ҳам – дейди Табороний ўз тафсирида.

Асирларни қутқариш хоҳ жанг билан, хоҳ молу дунё билан бўлсин мусулмонлар жамоасига вожибдир.

Имом Молик:

- Асирларни фидя бериб қутқариб олиш қолган одамларга вожибдир, гарчи ҳамма дунёсини бериб бўлса ҳам. Бунда ҳеч қандай хилоф йўқ. Фидя беришнинг иложи бўлмаганда асирларга ҳамдард бўлиш мусулмонларга вожибдир320- дейди.

255. Бухорий Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дейдилар:

“Асирни озод қилинглар, очга таом беринглар ва беморларни бориб кўринглар!”321

Имом Шофий мазҳабида асирларни фидя билан қутқариб олиш мустаҳабдир.

Моликий ва Ҳанбалий мазҳабларда асирга фидя бериш вожибдир. Кўплаб уламолар наздида асир учун душман томонига фидя бериш асирнинг изни билан бўлади. Чунки асир озод бўлиб келгач, фидя берган одамга фидясини қайтариб бериши лозим. Агар асир учун берилган фидя унинг изнисиз бўлса, баъзи уламолар – асирга фидяни қайтариб бериш вожиб бўлади – дейишса, баъзилари – вожиб эмас – дейдилар.

Умар ибн Абдулазиз бундай дейди:

- Агар мусулмон асир фидя тўлаш эвазига ўзини қутқариб қолса, унинг фидясини тўлаш барча мусулмонларга вожиб бўлиб қолади. Мусулмонлар учун уни душман қўлига қайтариб бериш жоиз бўлмайди. Чунки Аллоҳ таоло Қуръон каримда бундай дейди:

... Агар улар сизларга асир ҳолда келишса, товон тўлаб қутқариб ҳам оласиз. Ҳолбуки, уларни ҳайдаш сизларга ҳаром қилинган эди ...” (Бақара сураси, 85 – оятдан).

Имом Қуртубий Қуръондан қуйидаги оятни келтириб, у ҳақида шундай дейди:

... Агар улар дин йўлида сизлардан ёрдам сўрасалар, ёрдам қилиш зиммангиздадир...” (Анфол сураси, 72 – оятдан).

- Душман еридан ҳижрат қилиб чиқмаган мўминлар мусулмонлардан ўзларини душмандан қутқариш учун ёки аскар сўраб ёрдам талаб қилишса, мусулмонларга уларни қутқариш учун ёрдам бериш лозим бўлади. Уларни ёрдамсиз ташлаб қўйиш жоиз бўлмайди. Агар у қавм билан мусулмонлар ўртасида сулҳ-шартнома бўлса, токи шу сулҳ бузулмагунича у мўминларга ёрдам бериш жоиз эмас. Лекин ўша юртлардаги мусулмонлар бечора-заиф бўлсалар, у мустаъафинлар билан бошқа мусулмонлар ўртасида яқинлик мавжуд бўлиб, уларга ёрдам бериш бошқа мусулмонлар учун вожибдир.

Ибн ал-Аъробий шундай дейди:

- Душман еридан ҳижрат қилиб чиқолмаган ожиз-бечора мўминлар билан ўртасида яқинлик қоим бўлиб, уларни қутқариш учун агар бизларнинг ададимиз ва эъдодимиз тоқатимиз кўтарадиган бўлса, уларни қутқариш учун бор кучимизни бирор қудратли одам қолмагунча ёки бирортамизда бирор дирҳам қолмагунча ҳаракат қилмоғимиз вожиб бўлади.

Молик ва барча уламолар қўлларида молу дунё хазиналари, қурол-яроғу куч-қудрати бўла туриб мўмин биродарини душманлар қўлида асир ҳолида ташлаб қўйган халқларга қарата шундай деганлар:

- Барчамиз Аллоҳникимиз ва унга қайтажакмиз.322

Ибн Асокирнинг ёзишича: Умар ибн Абдулазиз Константинополда румликлар қўлида асир бўлган мусулмонларга қуйидаги мактубни йўллаган:

- Аммо баъд. Сизлар ўзларингизни асир ҳисоб қиляпсизлар, бундан Аллоҳ асрасин! Сизлар асир эмассизлар, балки Аллоҳ йўлидага маҳбуссизлар. Шуни билингизким, мен бирор нарса тақсим қилсам, энг аввал ҳоссатан сизларнинг аҳлларингизга яхшисини ва кўпроғини ажратаманю Мен сизларни ҳузурингизга фалон ибн фалончини беш динор билан жўнатдим. Агар сизларга жўнатган пулларни Рум тоғутлари олиб қўймайдиган бўлганида кўпроқ юборган бўлар эдим. Яна сизларга фалончини жўнатдим, у сизларни барчангизни каттаю кичик, эркагу аёл ҳамда озоду қулларни сўраган миқдорда фидя бериб озод қилиб олиб келади. Бу сизларга хушхабар бўлсин. Ассалому алайкум!

Имом Нававийнинг айтишларича:

-Агар душман битта ёки иккита мусулмонни асир олса, бу масала душман Ислом юртига бостириб киргандаги масала билан тенг бўлади. Чунки Исломда бир мусулмоннинг ҳурмати юртнинг ҳурматидан қадрлироқ ва буюкроқдир. Демак, бу ерда бир ёки икки асирни озод этиш учун амал қилиш вожиб бўлади.

Бунга Андалусиядаги мусулмонларнинг султонларидан бири Мансур ибн Омир воқеаси мисол бўла олади. У Европа мамлакатларини зиддига жиҳодга чиққан ва бир неча маъракалар қилиб, улардан ғолиб бўлган. Европаликлар у билан сулҳ қилишни сўраганлар. Мансур эса улардан бунинг эвазига подшосининг қизини ва жуда катта миқдорда мол-дунё талаб қилган. Улар кўнишди. Подшоҳнинг қизи ғоятда соҳибжамол ва донишманд қиз эди. Қавми у билан видолашгани чиқиб:

-Улар билан бизнинг ўртамизда яхши воситачилик қилгинки, бизларнинг мартабамиз тушиб кетмасин – деди. Шунда у:

-Азизлигу мартаба аёллар сони билан эмас, балки эркаклар найзалари билан талаб қилинади – дея жавоб қилди.

Мансур жангни ниҳоялаб ўз пойтахтига қайтганида бир муслима аёл унга рўпарў бўлиб:

-Сен ва сенинг одамларинг шоду ҳуррамсизлар, мен бечора эса хафаликдан зор-зор йиғлаяпман! – деди.

-Нега? – хайрон бўлиб сўради султон.

-Менинг ўғлим европаликлар қўлида асир-ку ахир! – деди аёл.

Мансур ўз қасрига бормасдан тезда европаликлар билан жанг қилиш учун аскар юборди, токи улар бу аёлнинг ўғлини озод этсин. Аскарлар бориб аёлнинг ўғлини озод қилиб олиб келдилар.

Ўша бизлардан олдин ўтган олий ҳимматли умматларни Аллоҳ раҳмат қилсин! Ислом динини азиз қилиб, ўзга юртларга Ислом нурини таратган ўша умматларни Аллоҳ ўзининг тўлиқ ризосига мушарраф қилсин!

Яна бир мисол:

Аббосийлардан бўлган халифа Мўътасим даврида Рум рицарларидан бири бир муслима асирни бир шапалоқ уради. Шунда у муслима:

-Во Мўътасимо! – дея қичқиради. Бу аёлнинг Мўътасимдан ёрдам сўраганлиги хабари унга етиб келганида у ўша заҳотиёқ катта аскар тўплаб, Умурия томон йўл олади. Рум аскарлари билан жанг қилиб, муслима аёлни асирликдан озод қилади.

Диннинг эъзози мана шундай бўлади. Мусулмонларнинг бошлиқлари ҳам худди мана шундай бўлмоғи лозим. Эй Аллоҳим, уни бу ҳиммат савобидан маҳрум қилмагин ва унга муслима аёлнинг устидан мана шундай ғамни кўтаргани учун ажру азим ато эт. Амин.

Антокия шаҳрида жуда кўп сонли мусулмонлар асирда эдилар. Бу шаҳар Рум салтанати ҳукми остида эди. Бу асирларни қутқариш учун мусулмонлар Антокия шаҳрига ҳужум қилиб, уни мусулмонлар султонига тобеъ қилдилар ва асирларнинг барчаларини озод этдилар. Салбчилар мусулмонлардан беш юз кишини асир олиб, Раҳо шаҳрида қамаб қўйган эдилар. Султон Имодуддин Зангий Раҳо шаҳрига ғазот қилиб, Аллоҳнинг нусрати билан у ердаги салбчиларни мағлуб қилдида барча мусулмонларни асирликдан озод қилди.

Котиб ал-Имоднинг ёзишича, султон Салоҳиддин Айюбий Хиттийн жангида салбчиларни мағлуб қилиб, йигирма мингдан зиёд мусулмон асирларни қутқариб, салбчилардан юз минг асир олган эди.

Мусулмонларнинг мужоҳид султонлари худди мана шундай олий ҳиммат бўлган эдилар. (Уларнинг барчаларига Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!). Улар мусулмон асирларни душманлар қўлидан қутқариш учун жанг қилар, душманлардан асирлар олар эдилар. Баъзи кофир асирлар Исломни қабул қилардилар. Исломга кирганлар асирликдан озод этиларди.

256. Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана бундай деганларини эшитдим дейди:

“Аллоҳ жаннатга заржирбанд ҳолларида бир қавмдан хурсанд бўлади”.323

Бу кофирларни асир қилиб олиб келинганда улар занжирбанд бўлганлар, иймонга келган вақтларида улар жаннат аҳлларига айландилар ва уларни занжирдан озод этилади.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20


©kzref.org 2019
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет