Ошиқлар майдони بسم الله الرحمن الرحيم муқаддима


Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жўнатган сарийялари ҳақидаги фасл



жүктеу 4.62 Mb.
бет19/20
Дата03.04.2019
өлшемі4.62 Mb.
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жўнатган сарийялари ҳақидаги фасл.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жўнатган сарийялари адади борасида олимлар ҳар хил фикр билдирганлар. Сарийяларни энг буюги бўлган Муъта эканлигига барча олимлар иттифоқ қилишган.

Қуйида биз муҳим сарийялар ҳусусида сўз юритамиз, инша Аллоҳ.

1.Мўъта ғазоти:

Ҳижрий саккизинчи йилнинг жумодил увло ойида содир бўлган. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайд ибн Хориса розияллоҳу анҳуни уч минг мусулмонлар билан Шом тарафларидаги Балко ерига юбордилар. Уларга тайинладилар:

-Агар Зайд ибн Хорисага мусибатланса, Жафар ибн Абу Толиб одамларга бошлиқ, агар Жафарга мусибат етса, Абдуллоҳ ибн Равоҳа одамларга бошлиқдир! – дедилар.

Мусулмонлар Шомга “Маъон” шаҳрига бориб тушдилар. Шу ерда билдиларки, Хирақл Балқодаги Маоб деган жойда бўлиб, у билан бирга юз минг румликлар ва бошқа уларга иттифоқдош бўлган араблардан юз минг киши бор экан. Мусулмонлар кенгашиб, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хат ёзиш учун келишдилар. Ё уларга одам юбориб ёрдам берсин, ёки бирор ишни маслаҳат берсинлар. Абдуллоҳ ибн Равоҳа мусулмонларни жангга тезлаб:

-Эй қавм, сизлар истамаётган нарса – сизлар талаб қилиб чиққан шаҳодатдир. Албатта, биз душман билан сонимиз, қувватимиз кўплигимиз билан жанг қилмаймиз. У туфайли Аллоҳ бизни азиз қилган дин учун жанг қиламиз. Қўзғолинглар. Албатта икки яхшиликдан бири бўлади. Ё ғалаба ёки шаҳодат!! – деди.

Одамлар шижоатланиб, жангга шунғишга тайёр бўлдилар.

-Ибн Равоҳа тўғри гапни айтди!! – дейишди.

Мусулмонлар жангга тайёрлана бошладилар. Уч минг мусулмон икки юз минг душман рўпарасида турар эди.

Мўъта жангида иштирок этган Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай дейди:

-Мушриклар бизга яқинлашгач, уларнинг сони кўплиги-ю, қурол-аслаҳаларини кўриб, буларга ҳеч ким баробар кела олмайди деган ҳаёл келиб, кўзимдан ўт чиқиб кетди. Шунда Собит ибн Арқам розияллоҳу анҳу:

-Эй Абу Ҳурайра, сен жуда кўп одамларни кўряпсан шекилли? – деди.

-Ҳа – дедим. Шунда Собит менга тасалли бериб:

-Сен биз билан бирга Бадрда иштирок этмагансанда, биз унда кўплигимиз билан ғалаба қилган эмасмиз!!

Мусулмонлар билан мушриклар орасида жанг қаттиқ тус олди. Зайд ибн Хориса розияллоҳу анҳу жанг қилиб ўлдирилди. Байроқни Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу олди. Жанг алангаланиб, қизиган пайтида Жаъфар ўзини қизил қашқа отини сўйди-да, сўнг ўзи пиёда юриб жанг қилди. Жаъфар Исломда биринчи бўлиб от сўйган саҳоба эди.

Жаъфар байроқни ўнг қўли билан кўтарган эди. Жангда ўнг қўли кесилди. Байроқни чап қўлига олди, чап қўли ҳам кесилди. Сўнг икки кесилган билаги билан бағрига босиб кўтариб олди. Шу кўйи шаҳид бўлди розияллоҳу анҳу.

Байроқни Абдуллоҳ ибн Равоҳи розияллоҳу анҳу олиб, отни устида жангга кирди. Жанг қизигандан қизирди. Уни амакиси озгина гўшт олиб келиб:

-Мана буни озгина тамадди қилиб ол, бугун сен жуда кўп жанг қилиб толиқдинг! – деди. Уни олди-да бир тишлам тишлади, сўнг ўзига ўзи:

-Сен ҳалиям дунёда юрибсан-а!! – деди-да отиб юбориб жангга шунғиб кетди ва то шаҳид бўлганча жанг қилди.

Шундай қилиб, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тайин қилган уччала қўмондон ҳам шаҳид қилинди. Байроқни Собит ибн Арқам қўлига олиб:

-Эй мусулмонлар, буни ичларингдан бир кишига топширинглар! – деди.

-Уни сенга топширдик! – дейишди улар.

-Буни мендан бошқага топширинглар! Мен уддалай олмайман! – деди Собит розияллоҳу анҳу. Шунда одамлар Холиб ибн Валидга топширдилар. Холид шунда қавмни мудофааси кучайтирди ва аста-аста чекиниш билан одамларни жанг майдонидан ташқарига олиб чиқди ва тактика ўлароқ ортга чекинди. Душман ҳам уларни таъқиб этмай қайтиб кетдилар.

264. Бухорий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хабар етиб келмасдан олдин Зайд, Жаъфар ва ибн Равоҳани ўлими ҳақида хабар бердилар ва:

“-Зайд байроқни олди ва шаҳид бўлди, байроқни Жаъфар олди ва шаҳид бўлди ва байроқни ибн Равоҳа олди-да шаҳид бўлди... Сўнг байроқни Аллоҳнинг қиличларидан бири олди, ҳатто Аллоҳ уларга ғалаба берди”346 – дедилар.

265. Имом Бухорий Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда у шундай дейди:

-Мен ҳам ўша ғазотда уларнинг орасида бор эдим. Жангдан сўнг Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуни қидирдик ва ўликлар орасидан жасадини топдик. Унинг жасадида 90 нечтаям қилич, найза санчиқлар ўрни бор эди.347

Аллоҳ таоло жаннатда Жаъфар розияллоҳу анҳуга Аллоҳ йўлида кетган икки қўли ўрнига иккита қанот берганлигини хабари собит бўлди. Шундан сўнг Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ибн Жаъфар розияллоҳу анҳу билан саломлашганида:

-Ассалому алайкум эй икки қанот эгаси ўғли – дер эди.

Мўъта ғазоти ҳусусида уламолар турли хабар берганлар. Баъзилар бу жангда мусулмонлар Рум устидан ғалаба қалган десалар, баъзилар мусулмонлар мағлуб бўлган десалар, баъзилар на ғалаба на мағлубият бўлмаган дейдилар.

1.Баъзилар бу ғазотда мусулмонлар мағлубиятга учради деганлар. Чунки бу жангда уч минг мусулмон икки юз мингдан ортиқ румликлар билан жанг қилганлар. Бу ҳусусда улар Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан бўлган ҳадисга эътимод қилганлар. Ушбу ҳадисда ибн Умар шундай дейди:

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни бир сарийяда жангга юбордилар. Душманлар билан тўқнашиб, чекиниб Мадинага тунда келдик. Уялганимиздан ҳеч кимга кўрина олмадик. Сўнг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга учрашиб, узримизни айтишга қарор қилдик. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хабарни етказиб:

-Ё Росулуллоҳ, биз қочоқлармиз – деганимизда, у киши:

-Йўқ сизлар қочоқ эмассиз, балки қайтиб ҳужум қилувчисизлар348 - дедилар. Лекин бу заиф ҳадисдир.

2.Бошқалар эса на ғалаба на мағлубият бўлмаган дейдилар. Булардан бири ибн Исҳоқ шундай дейди:

-Байроқни Холид ибн Валид қўлга олгач мусулмонлар румликлар қаршисидан аста-аста чекиниб, орқага қайтишган. Румликлар эса уларни таъқиб қилмай орқага чекинган.349

3.Уламолардан тахқиқчилари Мўъта жанги мусулмонларнинг ғалабаси билан тугаган. Аллоҳ бунда мусулмонларни румликлардан ғолиб қилган – деганлар. Булар Воқидий, Байҳақий, ибн Касир ва бошқалардир. Воқидий шундай дейди:

-Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу байроқни олгач, қўшиннинг тартибини ўзгартириб, олдиндагиларни орқага, орқадагиларни олдинга , ўнг қанотдагиларни чап қанотга, чап қанотдагиларни ўнг қанотга қўяди. Бу ўзгаришдан румликлар гаранг бўлиб қолди. Мусулмонларга мадад келган деган гумонга боришиб, қалбларига қўрқув тушиб орқага чекиндилар. Уларни орқаларидан қувиб, кўпларини ўлдирдилар.350

Мўъта жанги ғалаба билан якунланганига далил Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юқорида зикр этилган ҳадисидир. Унда жумладан шундай дейилади:

“... Сўнг байроқни Аллоҳнинг қиличларидан бўлган бир қилич олди. Ҳатто Аллоҳ уларга нусрат берди...”

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жангни фатҳ, ғалаба деб эътибор қилганлар.

-Имом Бухорий Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда у киши шундай дейди: “Жаъфар ибн Абу Толибни ўликлар орасидан излаб топдик. Уни олдинга кетаётиб ўлдирилган ҳолда топдик. Жасадида 90 нечта ҳам зарбанинг излари бор эди...”.

Агар мусулмонлар мағлуб бўлишганида улар Жаъфарнинг жасадини ўликлар орасидан қидиришга ва унинг жасадидаги зарба изларини санашга имконлари бўлмаган бўларди. Бу ҳадис мушрикларнинг мағлуб бўлганига далолат қилади. Мусулмонлар ўзлари йўқотган одамларни ахтариб топишгани ҳам уларнинг ғолиб бўлганидан дарак беради.

266.Имом Бухорий Кайс ибн Аби Хозимдан қилган ривоятда Холид ибн Валид шундай дейди: “Мўъта ғазотида менинг қўлимда тўққизта қилич синди. Қўлимда битта яманий ханжар қолди холос”.351



Агар мусулмонлар мағлуб бўлганда Холид тўққизта қилич синдиришга қодир бўлмас эди.

267.Абу Довуд Авф ибн Молик ал-Ашжаъий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда у шундай дейди:

-Мен Зайд ибн Хориса розияллоҳу анҳу билан Мўъта ғазотига чиқдим. Йўлда менга бир мададий352 ҳамроҳ бўлган бўлиб, унда битта қиличдан бошқа ҳеч нарсаси йўқ эди. Жангга бориб румликлар билан тўқнаш келдик. Румликлар орасида бир қашқа от мингани бўлиб, отни эгари ва қурол-аслаҳалари тиллодан эди. У мусулмонларга қаттиқ кураша бошлади. Мададий уни пойлаб бир катта ҳарсанг тош орқасига ўтириб пойлай бошлади. Уни олдидан ўтиб қолди. Мададий отни оёғига бир нарса билан урган эди. Оти мункиб кетди. Мададий устига сакраб уни ўлдирди-да, оти ва қуролларини қўлга киритди.

Аллоҳ мусулмонларга фатҳ ғалаба бергач, Холид унга одам юбориб, ундан ўлжасини олиб қўйди. Авф шундай дейди:

-Холидни олдига бориб унга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам салб353ни қотилга ҳукм қилагинини билмайсанми? – дедим.

-Биламан, лекин мен моли ғанимат кўпайсин дедим – деди у.

-Уага қайтариб берасан ёки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни олдиларида уни сенга рўпарў қиламан – дедим. Холид қайтариб беришдан бош тортди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларида тўпланиб қолган эдик, мен у кишига бўлган воқеани гапириб бердим. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

-Нега ундай қилдинг эй Холид? – дедилар.

-Унга жуда кўп кўрдим ё Росулуллоҳ! – деди Холид.

“Ё Холид, ундан нимани олган бўлсанг қайтариб бер”354 – дедилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Ушбу ривоят Мўъта жангида ғалаба мусулмонлар томонида бўлганидан далолат беради. Чунки мусулмонлар Рум аскарлари чекингач, ўлжа ва ғаниматларни йиғганлар. Авф ибн Молик ҳам Аллоҳ мусулмонларга нусрат берганлигини очиқ баён қилган.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жўнатган бошқа сарийялари қуйидагилар:

2. Убайда ибн Хорис бошлиқ Робиғга жўнатилган олтмиш муҳожирлардан иборат сарийя.

3. Саъд ибн Ваққос бошлиқ Абво ғазотидан аввал жўнатилган сарийя.

4. Абдуллоҳ ибн Жаҳш бошлиқ сарийя – аввалги Бадр ғазотидан сўнг жўнатилган.

5. Амр ибн Адий розияллоҳу анҳу сарийяси.

6. Солим ибн Умайр розияллоҳу анҳу сарийяси.

7. Каъб ибн Ашраф сарийяси.

8. Зайд ибн Хориса бошлиқ Уҳуд ғазотидан олдин Қирдога жўнатилган сарийя.

9. Абу Салама ибн Абдул Асад сарийяси – Хамро ул-Асад воқеасидан сўнг.

10. Абдуллоҳ ибн Анис розияллоҳу анҳу сарийяси.

11. Муҳаммад ибн Маслама розияллоҳу анҳу бошлиқ - Ҳандақ ғазотидан сўнг. Хувозиндан бўлган ал-Қурзога юборилган сарийя.

12. Абдуллоҳ ибн Атик розияллоҳу анҳу бошлиқ яҳудий Абу Рофеъни ўлдириш учун юборилган сарийя.

13. Саийд ибн Зайд розияллоҳу анҳу бошлиқ ал-Ураннийларга юборилган сарийя.

14. Уккоша ибн Муҳсин розияллоҳу анҳу бошлиқ Бану Асаднинг сувли жойи бўлган ал-Ғамрга юборилган сарийя.

15. Муҳаммад ибн Маслама розияллоҳу анҳу бошлиқ Мадина яқинидаги Зул-Қиссага юборилган сарийя.

16. Абу Убайда ибн ал-Жарроҳ розияллоҳу анҳу бошлиқ Зул-Қиссага юборилган иккинчи сарийя.

17. Зайд ибн Хориса бошлиқ Жамумдаги Бану Сулайм қабиласига юборилган сарийя.

18. Зайд ибн Хориса бошлиқ Мадина яқинидаги ал-Ийсга юборилган сарийя.

19. Зайд ибн Хориса бошлиқ Мадина яқинидаги ат-Тарафга юборилган сарийя.

20. Зайд ибн Хориса бошлиқ ал-Қуро водийси ортидаги Хисмога юборилган сарийя.

21. Зайд ибн Хориса бошлиқ Водиюл-Қурога юборилган сарийя.

22. Абдураҳмон ибн Авф бошлиқ Давматул Жандалга юборилган сарийя.

23. Зайд ибн Хориса бошлиқ Мадянга юборилган сарийя.

24. Али ибн Абу Толиб бошлиқ Фадакдаги Саъд ибн Бакир қабиласига юборилган сарийя.

25. Зайд ибн Хориса бошлиқ Водиюл-Қуродаги Умми Кирфага юборилган сарийя.

26. Абдуллоҳ ибн Равоҳа бошлиқ Ашбара ибн Ризом ал-Яҳудийга юборилган сарийя.

27. Амр ибн Умайя аз-Замарий розияллоҳу анҳу сарийяси.

28. Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу бошлиқ Макка яқинидаги Турабага юборилган сарийя.

29. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу бошлиқ Нажддаги Бану Килобга юборилган сарийя.

30. Башир ибн Саъд ал-Ансорий бошлиқ Фадакка юборилган сарийя.

31. Ғолиб ибн Абдуллоҳ ал-Лайсий розияллоҳу анҳу бошлиқ ал-Майфаъага юборилган сарийя.

32. Башир ибн Саъд ал-Ансорий розияллоҳу анҳу бошлиқ Яман ва Жуборга юборилган сарийя.

33. Абу ал-Авжоъ розияллоҳу анҳу бошлиқ Бану Сулаймага юборилган сарийя.

34. Ғолиб ибн Абдуллоҳ ал-Лайсий розияллоҳу анҳу бошлиқ Кадиддаги Бану Малухга юборилган сарийя.

35. Ғолиб ибн Абдуллоҳ ал-Лайсий розияллоҳу анҳу бошлиқ Фадакдаги Башир ибн Саъднинг шерикларига юборилган сарийя.

36. Шужжоъ ибн Ваҳб ал-Асадий розияллоҳу анҳу бошлиқ Бану Ғолибга юборилган сарийя.

37. Каъб ибн Умайр ал-Ғифорий Водиюл Қуро ортидаги зоти Атлохга юборилган сарийя.

38. Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу бошлиқ Зотус-салосалга юборилган сарийя.

39. Абу Убайда ибн ал-Жаррох розияллоҳу анҳу бошлиқ Сайфул-Баҳрга юборилган сарийя. Бу ал-Хобт сарийяси.

40. Абу Қатода ал-Ансорий бошлиқ Нажддаги Мухориб ерига юборилган сарийя.

41. Абу Қатода ал-Ансорий розияллоҳу анҳу бошлиқ Мадина яқинидаги Изомга юборилган сарийя.

42. Абу Худрад ал-Асламий розияллоҳу анҳу бошлиқ Мадина яқинидаги Урмонга юборилган сарийя.

43. Холид бин Волид розияллоҳу анҳу бошлиқ Нахладаги Уззони бузиб ташлаш учун юборилган сарийя.

44. Абу Омир ал-Ашъарий розияллоҳу анҳу бошлиқ Хувозин диёридаги Автосга юборилган сарийя.

45. Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу бошлиқ Нахладаги бутни бузиш учун юборилган Сувоъга юборилган сарийя.

46. Саъд ибн Зайд розияллоҳу анҳу бошлиқ Манот бутни бузиш учун юборилган сарийя.

47. Холид ибн Волид розияллоҳу анҳу бошлиқ Кинонадан бўлган Бану Хузаймага юборилган сарийя.

48. Туфайл ибн Амр ад-Дусийй розияллоҳу анҳу бошлиқ Зул-Кифрайнга уларнинг санамларини бузиш учун юборилган сарийя.

49. Уйяйна ибн Хисн ал-Ғазорий розияллоҳу анҳу бошлиқ Бану Тамимга юборилган сарийя.

50. Қутба ибн Омир розияллоҳу анҳу бошлиқ Хусъамга юборилган сарийя.

51. Зихок ибн Суфиён ал-Килобий розияллоҳу анҳу бошлиқ Бану Килобга юборилган сарийя.

52. Алқама ибн Мужаззиз розияллоҳу анҳу бошлиқ Хабашистонга юборилган сарийя.

53. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу бошлиқ Тойдаги Фулус санамини бузиш учун юборилган сарийя.

54. Уккоша ибн Муҳсин розияллоҳу анҳу бошлиқ Узара еридаги ал-Хаббобга юборилган сарийя.

55. Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу бошлиқ Давма ал-Жандалдаги Укайдарга юборилган сарийя.

Ушбу 55 сарийя Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик пайтида юборган сарийяларидир.

Мусулмонларнинг баъзи ғазавот ва футухотларига бўлган ишоралар ҳақида.

Юқорида гап Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари иштирок этган ғазавотлар ҳамда у киши бирор саҳобани амир этиб жўнатган сарийялари ҳақида бўлиб ўтди.

Жиҳод Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ёки у зотнинг асҳобларигагина хос эмас, балки у ҳамма вақтдаги ва ҳамма жойдаги барча мусулмонларга Аллоҳ томонидан вожиб қилинган вожиб амалдир.

Жиҳоддан ўзини олиб қочиб, ўтириб олган бирор кишини “Жиҳод Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хос чунки у зотни Аллоҳ ўзининг нусрати билан ва малоикалари билан қувватлаб турган. Ва даъватни ниҳоясига етказиш учун кофирларга жиҳод қилишга буюрган. Шунинг учун жиҳод фақат у зотга ва асҳобларига хос вожибдир” деб ўзини оқлашга ҳаққи йўқ.

Жиҳод Ислом динини руҳидир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у кишининг асҳобларидан кейин ҳам мусулмонлар жиҳод борасидаги вожиботларини адо этишда содиқ бўлиб, кофирлар зиддига бир неча қаттиқ жанг қилдилар. У жангларда мардонавор жанг қилдилар. Аллоҳ уларни нусрат-у зафарлар билан ризқлантирди.

Қуйида биз мана шунақанги жанглардан мисоллар келтирамиз. Ушбу мисолларни тарихчи Хофиз Шамсиддин Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Усмон ибн аз-Заҳабийнинг “Тарих ул-Ислом” китобидан фойдаланиб келтирамиз.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан сўнг Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуни халифалик даврида жиҳод бевосита бошланиб кетди. Кўпчилик араблар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан кейин Исломдан қайтиб кетдилар. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу уларга қарши жанг эълон қилдилар. Холид ибн Валид розияллоҳу анҳуни муртадларга қарши жанг қилиш учун мусулмонлар қўшинига амир этиб тайинладилар.

Холид розияллоҳу анҳу Тулайха ибн Хувайлид ва у билан бирга бўлган муртадлар билан жанг қилдилар. Аллоҳ мусулмонларга нусрат бериб, муртадлар мағлуб бўлдилар. Тулайха ибн Хувайлид Исломни қабул қилди.

Холид ибн Валид ҳижрий ўн иккинчи йили Ямомада пайғамбарликни даъво қилиб чиққан Мусайлама Каззобга қарши юриш қилди. Ямомада қаттиқ жанг бўлиб, унда кўп саҳобалар шаҳид бўлди. Мусайлама қўшинидан ҳам жуда кўпчилик ўлдирилди. Жанг мусулмонлар ғалабаси билан якунланди ва Мусайлама ҳам ўлдирилди.

Ўн учинчи йили Абу Бакр розияллоҳу анҳу Шом мамлакатини фатҳ қилиш учун қўшин юбордилар. Фаластинга жўнатилган қўшинга Амр ибн Ос розияллоҳу анҳуни амир этиб тайинладилар. Шомга жўнатилган қўшинларга Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу, Язид бин Абу Суфиён ва Шурахбил ибн Ҳасана розияллоҳу анҳуларни амир қилиб тайинладилар.

Ҳижрий ўн учинчи йилда воқеъ бўлган жанглардан Румга қарши Ажнодин жангидир. У Фаластиндаги сахро ўртасида бўлиб, Байти Жибрит дейилади. Димашт билан Жавлон ўртасидаги Ас-сифур ўтлоғида Румга қарши қилинган жанг ҳам шулар жумласидандир.

Яна бир Румга қарши Фаластин ва Урдун ўртасида содир бўлган Табақату Фахл маракаси ҳам бўлган.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳижрий ўн учинчи йилда вафот топиб, ўрнига Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳуни халифа қилиб қолдирдилар. Ҳижрий ўн тўртинчи йилда Димашқ фатхи воқеъ бўлган.

Бу вақт Абу Убайда Димашққа борди. Холид ибн Валид одамларнинг олдинги қисмида эди. Рум Боҳон исмли одамнинг олдига йиғилди. Умар розияллоҳу анҳу Холидни бош қўмондонликдан четлатиб, ўрнига Абу Убайда розияллоҳу анҳуни қўмондонликка сайлаган эди. Мусулмонлар Димашқни бир неча кеча-кундуз қамал қилдилар ва манжаниқлардан ўққа тутдилар. Димашқ ҳокими Боҳон Румоний таом тайёрлаб, зиёфат уюштирди. Чунки фарзанд кўрган эди. Румликлар емоқ-ичмоқ билан машғул бўлиб қолишди.

Холид ибн Валид арқонлардан нарвон ясади ва Холид, Қаъқо ибн Амр ва Мазъур ибн Адийлар келиб, деворларга арқонларни ўрнаштирди. Мужоҳидлар арқонлардан ясалган нарвонлар ёрдамида деворларга чиқдилар-да баланд овоз билан такбир айтдилар. Холид қўриқчиларни ўлдириб, эшикларни очиб юборди. Мужоҳидлар Холид ибн Валид турган томондан Димашқ шаҳрига бостириб кирдилар. Румликлар бўлаётган ишлардан эсанкираб қолдилар. Худди шу пайтда Абу Убайда томонидан мусулмонлар сулҳ билан шаҳарга кирдилар. Холид қўшини билан Абу Убайданинг қўшини икки томондан келиб учрашдилар. Шундай қилиб Димашқ ярми сулҳ билан, ярми жанг билан фатҳ этилди.

Ҳижратнинг ўн бешинчи йилида машҳур буюк воқеа Ярмук воқеаси содир бўлди. Ушбу маъракада румликлар сони уч юз минг, мусулмонлар эса уч минг эди. Мусулмонлар амири Абу Убайда ибн Жарроҳ бўлган.

Румликлар ўз аскарлари қочиб кетмасликлари учун занжирларга боғлаб қўйилган эди. Аллоҳ Румни мағлуб қилганида ушбу занжирлар уларнинг ҳалокатига сабаб бўлди. Улардан бири қочмоқчи бўлса, у билан бир занжирга боғланган бошқа аскарларни ҳам тортар эди.

Ярмук текислиги ортида бир чуқур водий (жарлик) бўлиб, ўн минглаб Рум аскарлари ўша жарликка тушиб ўлиб топар эди. Абу Суфиён ибн Харб розияллоҳу анҳу Ярмук маъракасида мусулмонлар воизи бўлиб, ўғли Язиднинг байроғи остида эди. Мусулмонларга насиҳат қилиб: “Эй мусулмонлар жамоаси, бу Аллоҳнинг улуғ кунларидан биридир. Унда сиз яхши имтиҳон билан синаласизлар! Эй Аллоҳнинг ёрдами, тезроқ келгин!” – дер эди.

Ироқдаги Қодисийя жанги ҳижратнинг ўн бешинчи йилида бўлган бўлиб, унда мусулмонлар адади саккиз минг бўлиб, уларнинг амири Саъд ибн Аби Ваққос эди. Форслар сони олтмиш минг бўлиб, амири Рустам эди.

Ушбу жангда Аллоҳ мужоҳидларга нусрат бериб, Рустам ва минглаб форслар ўлдирилди ва мусулмонлар жуда кўп ғаниматлар олишди. Қодисийя фатҳи Форс мамлакатининг фатҳи учун калит бўлди.

Форсга қарши Дажла дарёсига қуюлувчи Жалавло дарёси соҳилидаги Жалавло маъракаси ҳижрий ўн олтинчи йилда содир бўлди. Форслардан ушбу жангда минг киши атрофида ўлдирилди ва мусулмонлар кўплаб ғаниматлар олдилар.

Ҳижрий 13 – 16 йилларда мусулмонлар Кисро мамлакати ва Қайсар мамлакатларини фатҳ қилишиб, тилло, гавҳар, ипак матолари ва буғдой-унлардан мисли кўрилмаган ғаниматларни қўлга киритдилар. Кўплаб шаҳар ва қасрларга эга бўлдилар

Ҳижрий 17-йилда Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу Шомга юриш қилиб, Байтул-Мақдисни сулҳ йўли билан фатҳ қилди.

Йигирманчи йили Миср жанг йўли билан фатҳ қилинди. Ҳудди шу йили Абу Мусо ал-Ашъарий бошчилигидаги мусулмонлар аскари бир йилдан ортиқ қамал қилинган “Тустар” шаҳри фатҳ қилинди. Форслар қўмондони Хурмузон ўша қўрғонга беркиниб олган эди.

Қамал муддати чўзилиб кетгач, форслардан бири Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳунинг олдига келиб, унга: “Агар менинг ўзимга, аҳлимга ва молу дунёим учун омонлик берсанг, шаҳарга кирадиган махфий кириш йўлини кўрсатиб бераман” – деди. Абу Мусо унга омонлик берди. У: “Мен билан бирга бир ақлли, сузиш маҳоратига эга бўлган бир кишини қўшиб берсанг, мен унга кўрсатиб қўяман” – деди. Абу Мусо у билан Мажзаъа бин Ас-Савр Ассадусийни қўшиб жўнатди. Мажзаъа деворлар остидан шаҳар ичкарисига сув кирадиган жойдан ичкарига сузиб кирди. Форс унга барча йўлларни, ҳатто Тутсар подшоси Хурмузонни ҳам кўрсатиб қўйди. Ҳатто ибн Савр уни ўлдириш учун тайёрланди, кейин ишига путур етиб қолишидан қўрқиб фикридан қайтди.

Мажзаъа Абу Мусони олдига кириб, ўзи билан бирга ўттиз бешта мужоҳидлардан олиб, ўша йўлдан ичкарига худди сув юзида сузиб кетаётган ўрдаклар каби сузиб кирдилар-да, форслар билан жанг қилдилар. Жанг майдонида Мажзаъа ибн Ас-Савр шаҳид бўлди. Мусулмонлар жанг қизғин тус олганидан Бомдод намозини қазо қилиб, куннинг ярмига бориб ўқишди.

Хурмузон Умар ибн Ҳаттобнинг ҳукмига таслим бўлиб, Исломни қабул қилиб, Мадинага жўнаб кетди.

Йигирма биринчи йили Амр ибн Ос Искандарияни фатҳ қилди. Ундан олдин Рум ва Қибтни мағлуб қилиб, сўнг Искандарияга йўл олиб, уни подшоси Муқавқисни мағлуб қилиб, у ердаги мусулмонларни ҳимоя қили бир қанча муддат турди. Сўнг Фустотга қайтди.

Қустантин ибн Хирақл катта сонли матрослардан иборат флот қўшинни юбориб, Искандарияни босиб олдилар ва у ердаги мусулмонларни ўлдириб юборди. Амр ибн Ос йигирма беш минг аскар билан юриш қилиб, иккинчи марта қайтадан фатҳ қилди.

Ҳижрий йигирма биринчи йили форсларга қарши Наҳованд маъракаси бўлиб ўтди. Ушбу жанг ниҳоятда қаттиқ, шиддатли бўлиб, унда форслар қочиб кетмаслик учун ўзларини занжирлар билан бири-бирига боғлаб олишган эди. Қонлар ерда ариқ бўлиб оқди. Форслар мусулмонлар қўмондони Нўъмон ибн Муқрин розияллоҳу анҳуни ўртага олиб ўққа тутдилар. У шаҳид бўлган ҳолда Аллоҳнинг ҳузурига йўл олди. Ундан сўнг қоидликни Хузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу қўлга олди. Аллоҳ мусулмонларга нусрат бериб, форсларни жуду хунук ҳолда мағлуб қилди. Улардан юз мингдан ортиқ одам ўлдирилди.

Йигирма еттинчи ҳижрий йилида Муовия ибн Абу Суфиён розияллоҳу анҳу Уббода ибн Сомит билан биргаликда Қубрас оролига юриш қилди-да, у ерга сулҳ йўли билан кириб борди.

Йигирма еттинчи йилда Абдуллоҳ ибн Саъд ибн Абу Сарх Африкага юриш қилди ва у ердаги кофирлар билан жанг қилиб, Африкани фатҳ қилди. Уларнинг подшоҳи Жаржирни ўлдирди. Кофирлар енгилиб, мусулмонлар ғолиб бўлишиб, кўп ғаниматларни қўлга киритдилар.

Ҳижрий йигирма еттинчи йили Абдуллоҳ ибн Омир шарқий шимолдаги Истаҳор шаҳрини фатҳ қилди. У ерда мусулмонлар ва форслар ўртасида қаттиқ жанглар бўлиб, жанг мусулмонлар ғалабаси билан якун топди.

Ҳижрий ўттиз еттинчи йили Абдуллоҳ ибн Хозим ас-Салмий Туркистондаги Бодғис, Ҳирот ва Марви ар-рузни фатҳ қилиб, у ердаги кофирларни мағлуб қилди.

Ҳижрий ўттиз саккизиничи йили Хорис ибн Мурра ал-Фихрий Ҳинд ерига юриш қилиб, ундан Булужистондаги Макрон ва Кайкон тоғларига ўтиб кетди.

Ҳижрий қирқ тўртинчи йили Мухаллаб ибн Абу Суфра Ҳиндистонга юриш қилди.



Ҳижрий олтмиш учинчи йили Ақаба ибн Нофеъ ал-Фехрий Африкага юриш қилиб, Барбар подшоси Малик Кусайла билан жанг қилиб, Ақаба баъзи асҳоблари билан шаҳид бўлди. Ундан сўнг бошлиқ бўлган Зухайр ибн Қайс ал-Балавий унинг қасосини олиб, Қусайлани қатл қилди. Шундай қилиб, мусулмонлар Барбарни фатҳ қилдилар.

84 – йили Мусо ибн Носир Андалусни фатҳ қилди.

87 – ҳижрийда Қутайба ибн Муслим Бухорога юриш қилиб, уни фатҳ қилди.

88 – йили Маслама ибн Абдулмалик Румга юриш қилиб, бир неча шиддатли жанглардан сўнг ғалаба қилди. Қутайба ибн Муслим турк ва суғдлар диёрига юриш қилиб, у ерларни фатҳ қилдилар.

90 – ҳижрийда Қутайба ибн Муслим Толиқонни фатҳ қилди.

93 – йили Қутайба ибн Муслим Самарқандга юриш қилиб, у ерда турклар ва суғдлар билан қаттиқ жанг қилиб, Самарқанд атрофларини фатҳ қилди.

95 – йилда Мусо ибн Носир Андалусия футуҳотларини ниҳоясига етказиб, жуда кўплаб ғаниматларни қўлга киритди.

98 – йилда Зайд ибн Муҳаллаб ибн Суфра Тобаристон ўлкаларига юриш қилди ва уларни мағлуб қилиб, кўплаб ғаниматларни қўлга киритди.

98 – йили Сулаймон ибн Абдулмалик Қустантиния фатҳи учун мусулмонлардан жуда катта қўшин ҳозирлаб, Маслама ибн Абдулмалик амирлиги остида Қустантинияга юборди. Мусулмонлар бу шаҳарни ўттиз ой мухосара қилиб турдилар. Бу орада уларга кўплаб машаққат, оғирлик ва очликлар етди. Қамал чўзилиб кетди. Қустантинияни фатҳ қилишга эриша олмадилар. Умар ибн Абдулазиз халифа бўлгач, аскарларни у ердан қайтишга буюрди.

Аббосийлар халифалиги даврида жиҳоду футуҳотлар турли жабҳаларда давом этиб турди. Шарқий жабҳаларда Ҳинд ва Хитойга, шимолий жабҳаларда Рум томонга, ғарбий жабҳаларда Андалусия томонларга юришлар давом этди.

Даври келиб салбчилар Шом ўлкаларига ҳужум қилдилар. Мусулмонлар уларга қарши шиддатли жанглар олиб боришди. Жиҳодий раҳбарлардан бир султон Нуриддин Зангий бўлиб, у кўплаб ўлкаларни салбчилардан озод қилди. Улардан яна бири султон мужоҳид Салоҳиддин Айюбий бўлиб, у салбчиларга қарши бир неча қаттиқ жанглар қилган. Бу жанглардан энг машҳури Хиттин жанги бўлиб, унинг натижасида Байтул Мақдис озод қилинган.

Мусулмонлар диёрларига татарлар ҳужум қилиб, Шом ўлкаларигача бостириб борди. Мусулмонлар уларган қарши бир қанча жанглар олиб бордалар ва мағлуб этдилар. Энг машҳури Айн-Жолут маъракасидир.

Модомики, Ислом доираси айланиб турар экан, жиҳод эшиги доимо очиқ бўлиб, то қиёматгача кофирлар билан жанг тўхтамайди.

13 جمادى الثانية 1422 ه.ق.




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20


©kzref.org 2019
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет