Ошиқлар майдони بسم الله الرحمن الرحيم муқаддима


ЖИҲОДНИНГ ЭЪТИКОФ ВА УЗЛАТДАН АФЗАЛЛИГИ ҲАҚИДАГИ ФАСЛ



жүктеу 4.62 Mb.
бет4/20
Дата03.04.2019
өлшемі4.62 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20

ЖИҲОДНИНГ ЭЪТИКОФ ВА УЗЛАТДАН АФЗАЛЛИГИ ҲАҚИДАГИ ФАСЛ

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳунинг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан баён қилинган ҳадисларида:

أَفْضَلُ النَّاسِ هُوَ الْمؤمنُ الْمُجَاهِدُ ثُمّ يَليه الْمعتزلُ.

Одамларнинг энг афзали – жиҳод қилувчи мўмин бўлиб, ундан кейин узлатдаги обиддир”,42 -дейилган.

34. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг Росулуллоҳдан қилган ривоятларида: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳобларидан бири бир ғорнинг олдидан ўтди, у ғорнинг олдида ширин сувли булоқ ҳам бор эди. – Агар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рухсат берсалар мана шу ерга келиб, одамлардан ажраб, бир ибодат қилар эдим, – дедилар.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан рухсат сўраганларида, бундай дедилар:

لَا تَفْعَلْ فَإِنَّ مَقَامَ أَحَدِكُمْ فِي سَبِيلِ اللَّهِ أَفْضَلُ مِنْ صَلَاتِهِ فِي بَيْتِهِ سَبْعِينَ عَامًا. أَلَا تُحِبُّونَ أَنْ يَغْفِرَ اللَّهُ لَكُمْ وَيُدْخِلَكُمُ الْجَنَّةَ؟ اغْزُو فِي سَبِيلِ اللَّهِ، مَنْ قَاتَلَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ فَوَاقَ نَاقَةٍ، وَجَبَتْ لَهُ الْجَنَّةُ.

Ундай қилма! Чунки сизлардан бирингизнинг Аллоҳ йўлида туришлигингиз – ўз уйингизда етмиш йил ибодат қилишингиздан афзалдир. Аллоҳ сизларнинг гуноҳларингизни кечириб жаннатга киргизмоғини хоҳламайсизми? Аллоҳ йўлида ғазот қилинглар! Кимки Аллоҳ йўлида туя бўталоғини эмизиш орасидаги фурсатча жиҳод қилса, унга жаннат вожиб бўлади”.43

Бу ҳадис муболаға бобидан бўлиб, унда жиҳодга ундаш ва тарғиб бордир.

Воажаб! Ким мана шу саҳобий каби муттақий бўлиб, у кишидек узлатда, ғорда ибодат қила олади? Шундай бўлса ҳам, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига бундай қилма – дедилар-да, жиҳодга йўл кўрсатдилар.

Шундай экан, биз қандай қилиб, жиҳодни тарк эта оламиз. Ваҳоланки, бизнинг амалларимиз жуда ҳам оз ва унга ишончимиз янада оздир. Хато-камчиликларимиз шунчалик кўпки, санаб саноғига ета олмаймиз.

Ишларнинг оқибатига бир назар сол, қандай хатарли ва қанчалик катта хавф бор-а!

Кимни Аллоҳ жиҳодга муяссар этса ва жиҳодни унга енгил қилиб қўйса, ана ўша бахтли инсондир, кимки қўрқоқ бўлиб, жиҳоддан қочса ва унга нафси ғолиб бўлса, у бахтсиз инсондир.

Эй Аллоҳим! Бизларни жиҳодга, жиҳодни эса бизларга енгил қилгин. Ўз фазлу марҳаматинг билан бизларни бир мақсадни кўзлаб, унга эришган бандаларингдан қилгин. Сен ўзинг бизларга яқин, дуоларимизни ижобат қилгувчи зотсан! Ё Роббал аъламийн.

Имом Абдуллоҳ ибн Муборак жиҳодга, ғазотга, ислом ҳудудларида чегарачиликка қизиққан одам бўлиб, одамларни ҳам бу ишга ундар, жиҳоддан қолиб эътикофда ўтирган одамларни ёқтирмас ва уларнинг амалларини инкор қилгувчи эди.

Муҳаммад ибн Иброҳим ибн Абу Сакина бундай ҳикоя қилади: Мен Абдуллоҳ ибн Муборак билан бирга Тарсусда чегара хизматида турар эдик. Мен у кишидан ҳажга бориб келиш учун изн сўрадим. Маккаи Мукаррамада Масжид ал-Ҳаромда ибодат ила машғул бўлиб, эътикофда ўтирган Фузайл ибн Иёз исмли бир одам бор эди. Ибн Муборак шу кишига мактуб ёздилар-да, менга уни етказишни буюрдилар. Мактубда қуйидаги мазмунда шеър битилган эди.

Эй икки Ҳарам обиди, сен бизларни кўрганингда эди,

Ўзингни ибодатда ўйнаётганингни билган бўлардинг.

Кимнингдир ёноғлари кўз ёшлари ила ювилса,

Бизнинг бўғизларимиз қонларимиз ила ювилур.

Ёки уларнинг отлари ботилда чарчаса,

Бизнинг отларимиз тонги ҳужумларда чарчайди.

Ҳушбўй ҳидлар сизга бўлиб, майли биз учун

Туёқлар чанги. Бу ғуборлар атирлардан яхшироқдир.

Пайғамбаримиз сўзларидан бизга етиб келган,

Ҳақ сўз, асло ёлғони йўқдир.

Ҳаргиз жамланмайди от туёғин чанглари-ю,

Дўзах оловининг тутуни бир инсон димоғида.

Қўлимизда Ҳақ-таоло китоби ёлғон айтмас,

Шаҳидлар ўлмайдилар, - дея ҳақни сўзлар.

Фузайл ибн Иёз ибн Муборакнинг мактубини олиб ўқиб кўргач, икки кўзидан ёшлари оқиб: - Абу Абдураҳмон жуда тўғри айтибди,- деди-да, биродарим менга насиҳат қилибди, – деб қўшиб қўйди.44



МУЖОҲИДЛАРНИНГ АЛЛОҲ НАЗДИДА ОДАМЛАРНИНГ ЭНГ ЯХШИСИ ВА УЛАРНИНГ ЭНГ МУКАРРАМИ ЭКАНЛИГИ ҲАҚИДАГИ ФАСЛ

35. Имом Термизий, Насоий, Ҳоким ва Ибн Хаббонлар Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан қилган ривоятларда бундай дейди: “Бир куни саҳобалар бир мажлисда ўтирган эдилар. Росули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб:

قَالَ: أَلَا أُخْبِرُكُمْ بِخَيْرِ النَّاسِ مَنْزِلًا؟ قُلْنَا: بَلَى يَا رَسُولَ اللَّهِ. قَالَ: رَجُلٌ آخِذٌ بِرَأْسِ فَرَسِهِ فِي سَبِيلِ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ حَتَّى يَمُوتَ أَوْ يُقْتَلَ.أَلا أُخْبِرُكُمْ بِالَّذِي يَلِيهِ؟ قُلْنَا: بَلى يَا رَسُولَ اللَّهِ. قَالَ: اِمْرُؤٌ مُعْتَزِلٌ فِي شِعْبٍ يُقِيمُ الصَّلَاةَ وَيُؤْتِي الزَّكَاةَ وَيَعْتَزِلُ شُرُورَ النَّاسِ.

– “Мен сизларга энг яхши мартабали одам кимлиги хабарини берайми? – дедилар.



Шунда биз: – Ҳа, ё Росулуллоҳ, дедик.

То ўлгунча, ёки то ўлдирилгунча Аллоҳ йўлида отини жиловини ушлаб (тайёр бўлиб) турган одам, – дедилар.

Ундан кейингисини ҳам айтайми? – дедилар.

Бизлар: – Ҳа, айтинг ё Росулуллоҳ, – дедик.


  • Одамларнинг ёмонлигидан қочиб, ўзи бировга ёмонлик қилмай, ғорларнинг бирига кириб олиб ёлғиз ҳолатда ибодат қиладиган, намоз ўқиб, закотини берадиган одам”45 – дедилар.

МУЖОҲИДЛАРНИНГ УЙҚУСИ БОШҚА ОДАМЛАРНИНГ КУНДУЗГИ РЎЗАДОРЛИК ВА ТУНГИ БЕДОРЛИГИДАН АФЗАЛЛИГИ ҲАҚИДАГИ ФАСЛ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу асҳоблардан: –Сизлардан ким ўрнидан туриб намоз бошлаб, рўзадор бўлган ҳолда то умрининг охиригача намозини тўхтатмай, рўзасини очмай давом этишга қодир? – дедилар.

Улар: – Бунга ким қодир бўларди, эй Абу Ҳурайра? – дедилар.

– Жоним қўлида бўлган зотга қасамки, Аллоҳ йўлидаги мужоҳиднинг уйқуси бундан кўра афзалдир,46 – дедилар.

Агар, мужоҳиднинг уйқусидаги ҳолатига шунча даража берилса, қоим бўлиб турганига ва амал қилиб турганига қанча даража берилади, ўзингиз хулоса чиқариб олаверасиз. Бу Аллоҳнинг аниқ фазлидир. Бунинг учун енг шимаринг, эй биродар! Бундан ожизлар, бунга эриша олмаганлар ва умрини беҳуда ўтказганлар бу фазлни қўлдан берганликлари учун хафа бўлсинлар, йиғласинлар.

Эй Аллоҳим, бу нажот йўлини бизга Ўзинг кўрсат! Бизларга уни ўзинг осон қил! Бизга ўзинг раҳмат назаринг ила боқ! Умрларимиз беҳуда ўтиб кетди. Ўзинг ҳар нарсага қодир зотсан.

36. Имом Насоий ва Ибн Муборак Абу Ҳурайрадан қилган ривоятларида: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

إنَّ مَثَلُ الْمُجَاهِدِ فِي سَبِيلِ اللَّهِ- وَاللَّهُ أَعْلَمُ بِمَنْ يُجَاهِدُ فِي سَبِيلِهِ- كَمَثَلِ الصَّائِمِ الْقَائِمِ الْخَاشِعِ الرَّاكِعِ السَّاجِدِ.

Аллоҳ йўлидаги мужоҳиднинг – ким Аллоҳ йўлида жиҳод қиляпти Ўзи билгувчидир – мисоли: қоим, соим (рўзадор), хушуъли, рукуъ қилгувчи, сажда қилгувчи кабидир” – деганларини эшитдим, - дедилар.47

37. Имоми Аҳмаднинг Нўъмон ибн Башир ал-Ансорий розияллоҳу анҳу келтирган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

مَثَلُ الْمُجَاهِدِ فِي سَبِيلِ اللَّهِ كَمَثَلِ الصَّائِمِ نَهَارَهُ وَالْقَائِمِ لَيْلَهُ حَتَّى يَرْجِعَ مَتَى يَرْجِعُ.

Аллоҳ йўлидаги мужоҳиднинг мисоли, мужоҳид уйидан чиққан пайтидан бошлаб, уйига қайтиб келгунча ҳар кун рўзадор, туни билан қоим бўлиб намоз ўқиган одамнинг мисолига ўхшайди, қачон қайтса ҳам”, – дейдилар.48



АЛЛОҲ МУЖОҲИДНИНГ ДАРАЖАСИНИ ЖАННАТДА ЮЗ ДАРАЖА КЎТАРИШИ ҲАҚИДАГИ ФАСЛ

لا يَسْتَوِي الْقَاعِدُونَ مِنْ الْمُؤْمِنِينَ غَيْرُ أُوْلِي الضَّرَرِ وَالْمُجَاهِدُونَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ بِأَمْوَالِهِمْ وَأَنفُسِهِمْ فَضَّلَ اللَّهُ الْمُجَاهِدِينَ بِأَمْوَالِهِمْ وَأَنفُسِهِمْ عَلَى الْقَاعِدِينَ دَرَجَةً وَكُلًّا وَعَدَ اللَّهُ الْحُسْنَى وَفَضَّلَ اللَّهُ الْمُجَاهِدِينَ عَلَى الْقَاعِدِينَ أَجْرًا عَظِيمًا(95) دَرَجَاتٍ مِنْهُ وَمَ،ْفِرَةً وَرَحْمَةً وَكَانَ اللَّهُ ،َفُورًا رَحِيمًا (سورة النِّساء :95-96 )

“… Аллоҳ молу жонлари билан курашган зотларни (бирон узр сабабли жиҳодга чиқмай) ўтириб олган кишилардан ҳам бир даража афзал қилди ва барчаларига гўзал оқибатни (жаннатни) ваъда қилди. Ҳамда Аллоҳ жиҳод қилгувчиларни ўтириб олувчилардан улуғ мукофот – Ўз томонидан бўлажак юксак даражалар, мағфират ва марҳамат билан афзал қилди. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган зотдир”. “Нисо” сураси, 95-96-оятлардан.

38. Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар:

مَنْ آمَنَ بِاللَّهِ وَرَسُولِهِ وَأَقَامَ الصَّلَاةَ و آتي الزكاة وَصَامَ رَمَضَانَ كَانَ حَقًّا عَلَى اللَّهِ أَنْ يُدْخِلَهُ الْجَنَّةَ، هَاجَرَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ أَوْ جَلَسَ فِي أَرْضِهِ الَّتِي وُلِدَ فِيهَا. قَالُوا: يَا رَسُولَ اللَّهِ: أَفَلَا نُنَبِّئُ النَّاسَ بِذَلِكَ؟ قَالَ: إِنَّ فِي الْجَنَّةِ مِائَةَ دَرَجَةٍ، أَعَدَّهَا اللَّهُ لِلْمُجَاهِدِينَ فِي سَبِيلِهِ، ما بينَ دَرَجَتَيْن، كَمَا بَيْنَ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ. فَإِذَا سَأَلْتُمُ اللَّهَ فَسَلُوهُ الْفِرْدَوْسَ، فَإِنَّهُ وسَطُ الْجَنَّةِ وَأَعْلَى الْجَنَّة، وَمِنْهُ تَفَجَّرُ أَنْهَارُ الْجَنَّةِ، وَفَوْقَهُ عَرْشُ الرَّحْمَنِ.

Кимки Аллоҳ ва Росулига иймон келтириб намоз ўқиса, рўза тутса, закот берса – уни жаннатга киргизмоқлик Аллоҳнинг зиммасида ҳаққи бўлади, хоҳ Аллоҳ йўлида ҳижрат қилса, хоҳ ватанида, ўз уйида ўтирса”. Шунда саҳобалар: – “Бу хабарни одамларга етказайликми, ё Росулуллоҳ?” – дедилар. Росулуллоҳ: “Албатта, жаннатда Аллоҳ ўзининг йўлидаги мужоҳидлар учун тайёрлаб қўйган юзта даража бордир. Ҳар бир даражанинг ораси ер билан осмончадир. Агар Аллоҳдан сўрасаларинг Фирдавсни сўранглар, чунки у жаннатнинг ўртаси ва аълосидур. Ўша жойдан жаннат анҳорлари оқиб чиқади. Унинг тепасида Раҳмоннинг арши туради”49 – деб жавоб бердилар.

39. Имом Муслим Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

مَنْ رَضِيَ بِاللَّهِ رَبًّا، وَبِالْإِسْلَامِ دِينًا، وَبِمُحَمَّدٍ رسولاً، وَجَبَتْ لَهُ الْجَنَّةُ. فَعَجِبَ لَهَا أَبُو سَعِيدٍ، فَقَالَ: أَعِدْهَا عَلَيَّ يَا رَسُولَ اللَّهِ. فَأعادَ عليه، ثُمَّ قَالَ: وَأُخْرَى يرْفَعُ اللهُ بِهَا للعَبْدِ مِائَةَ دَرَجَةٍ، مَا بَيْنَ كُلِّ دَرَجَتَيْنِ كَمَا بَيْنَ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ. قَالَ: وَمَا هِيَ يَا رَسُولَ اللَّهِ؟ قَالَ: الْجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ.

Кимки Аллоҳни Роббим, Исломни диним, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни пайғамбарим, – деб рози бўлса, унга жаннат вожибдур”, – дедилар.

Абу Саид бунга ажабланиб:

- Нима дедингиз, ё Росулуллоҳ, яна бир қайтаринг? – дедилар. Росулуллоҳ яна бир қайтардилар-да:

- Яна бир нарса борки, Аллоҳ у сабабли бандасининг даражасини юз даража кўтаради, ҳар бир даража ораси осмон билан ерча бордир, – деб қўшиб қўйдилар.

- Нима экан у, ё Росулуллоҳ – деди Абу Саид.



- У Аллоҳ йўлидаги жиҳоддир, – дедилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам”50.

БУ УММАТНИНГ САЁҲАТИ – ЖИҲОД ЭКАНЛИГИ ҲАҚИДАГИ ФАСЛ

Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло ўзи учун моллари ва жонларини сотган мўминлар сифатининг баёнида бундай дейди:

التَّائِبُونَ الْعَابِدُونَ الْحَامِدُونَ السَّائِحُونَ الرَّاكِعُونَ السَّاجِدُونَ الْآمِرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَالنَّاهُونَ عَنْ الْمُنكَرِ وَالْحَافِظُونَ لِحُدُودِ اللَّهِ وَبَشِّرْ الْمُؤْمِنِينَ (سورة التَّوبَة:112)

“(Улар – тавба қилгувчилар, Аллоҳнинг ўзигагина) ибодат қилгувчилар, шукур қилгувчилар, рўза тутгувчилар, рукуъ-сажда қилгувчилар, яхшиликка буюргувчилар, ёмонликдан тўхтатгувчилар ва Аллоҳ белгилаб қўйган қонун-қоидаларга доимий риоя қилгувчи (мўминлар)лардир…”. “Тавба” сураси, 112-оятдан.

Бу ерда саёҳатдан мурод – жиҳоддир. Саёҳатчилар эса мужоҳидлардир.

40. Абу Довуд, Байҳақий ва Ҳоким Абу Умома ал-Баҳилий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида шундай дейилган: “Саҳобалардан бири саёҳат қилиш учун изн сўради. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳ алайҳи васаллам:

إِنَّ سِيَاحَةَ أُمَّتِي الْجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ.

Менинг умматимнинг саёҳати – Аллоҳ йўлидаги жиҳоддир”51, – деб жавоб бердилар.

Маълумки биз саёҳат деганда, одамлардан ўзни олиб қочиб, ер юзида сайр қилмоқликни ва табиат манзараларига ибрат кўзи билан боқиб завқ олишни тушунамиз. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ йўлидаги жиҳодни – саёҳат деб номладилар. Чунки жиҳод бутун борлиқдан ўзни олиб қочиб, маъбуди барҳақ томонга интилишдир. Бу сайрда биринчи қадам иймон бўлса, иккинчиси ваъдаларнинг тасдиқи бўлади. Фақат бу сайрда ихтилофлар билан тўла бўлган фасод оламини тарк этиб, ўз жонини буюк харидорга таслим этиш бордир. Бу икки саёҳатчининг орасидаги фарқ жуда каттадир. Бири дунё роҳати – нафсининг ороми учун сайр қилса, иккинчиси дунё борлиғидан кечиб иймон билан ўз жонини улкан кирим (фойда) учун сотиб абадий фароғатга эришиш учун сайр қилади.

ИСЛОМНИНГ ЭНГ ОЛИЙ ЧЎҚҚИСИ – ЖИҲОД ЭКАНЛИГИ ҲАҚИДАГИ ФАСЛ

41. Имом Термизий, Аҳмад ва Ҳоким Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида бундай дейди:

كُنّا مَعَ رسولِ الله فِي غزوتبوك، فقَال: ان شئتَ أنبأتُكَ بِرَأْسِ الْأَمْرِ وَعَمُودِهِ وَذِرْوَةِ سَنَامِهِ؟ قُلْتُ:أجل يَا رَسُولَ اللَّهِ! قَالَ:أما رَأْسُ الْأَمْرِ فا لْإِسْلَامُ، وَأَماعَمُودُهُ الصَّلَاةُ، وَأماذِرْوَةُ سَنَامِهِ الْجِهَادُ.

“Табук ғазотида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик, у киши:

Агар хоҳласанг, мен сенга ишнинг боши, устуни, энг олий чўққиси нима эканлигини айтаман, – дедилар.

– Ҳа, айтинг ё Росулуллоҳ, – дедим.

Ишнинг боши – Ислом, устуни – намоз ва энг олий чўққиси бу жиҳоддир, – дедилар”.52

- Ишнинг боши Ислом бўлиши – агар кишида ислом бўлмаса, унинг бирор амали, яхшилиги, савобли ишлари дуруст ҳам эмас. Аллоҳ наздида қабул ҳам бўлмайди. Агар бу амалларнинг боши бўлмаса худди бошсиз жасадга ўхшаб қолади. Шунинг учун ҳам қиёмат куни Исломи йўқ бўлган кимсаларнинг дунёдаги амаллари ҳар қанча яхши ва солиҳ, савобли бўлмасин, ҳаводаги чанг зарраси каби тош босмайди.

– Намоз диннинг устуни бўлиши – гўё чодирнинг устунига қиёс қилинади. Чунки чодир қурмоқчи бўлган одам аввало устунларини ўрнатади. Шунинг учун ҳам банда Қиёмат кунида энг аввало намоздан сўралади.

– Аммо жиҳодни – диннинг энг олий чўққиси, яъни туя ўркачига ўхшатилиши – туя ўркачи унинг энг юқори аъзоси бўлгани учун унга бошқа аъзолари тенглаша олмайди. Жиҳод ҳам худди шундай. Исломдаги бирор амал унга тенглаша олмайди. Бунга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Жиҳодга қайси амал тенг келади? – деган саволга – “Исломда жиҳодга тенг келадиган амал йўқ”,– деб берган жавоблари далил бўла олади.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Исломни туяга тимсол этдилар. Чунки туя инсонни миндириб олиб хоҳлаган манзилига етказиб қўяди. Шунингдек, Ислом ҳам мусулмонни дунёвий сафаридан аввалги маконига – жаннатга элтади.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жиҳодни туянинг ўркачи чўққсига ташбеҳ қиладиларки, чунки туя ўркачининг энг юқорисига ҳар кимнинг ҳам бўйи етавермайди. Аввало туяга эга бўлиш учун бойлик бўлиши ва туяни олгандан кейин туя ўркачининг юқорисига етиш учун баланд бўй ҳам бўлиши керак. Шунингдек, жиҳодга ҳам мўминларнинг энг афзаллари эришади. Кимнингки туя ўркачининг энг юқорисига бўйи етибди, қолган ҳамма аъзоларига ҳам етади.

Шунингдек, Аллоҳ кимники жиҳод неъмати билан насибадор қилган бўлса, унга Исломнинг барча неъматлари насиб этибди.

Мужоҳиднинг уйқуси ҳам, сафари ҳам, нафақаси ҳам, қийинчилиги ҳам, чарчаши ҳам, чанқаши ҳам, оч қолиши ва барча ҳаракати учун Аллоҳдан катта-катта ажрлар олажак. Демак у ажрга кўмилгандир. Фақат холис ниятли бўлса бас.



МУЖОҲИД УЙИДАН ЧИҚҚАНДАН ТО ҚАЙТГУНИЧА ЁКИ ШАҲИД БЎЛГУНИЧА АЛЛОҲНИНГ КАФОЛАТИДА ЭКАНЛИГИ ҲАҚИДАГИ ФАСЛ

وَالَّذِينَ جَاهَدُوا فِينَا لَنَهْدِيَنَّهُمْ سُبُلَنَا وَإِنَّ اللَّهَ لَمَعَ الْمُحْسِنِينَ .(سورة العنكبوت:69)

Бизнинг (йўлимиз)да жиҳод қилган – курашган зотларни албатта Ўз йўлларимизга ҳидоят қилурмиз. Аниқки, Аллоҳ чиройли амал қилгувчи зотлар билан биргадир”. “Анкабут” сураси, 69-оят.

Суфён ибн Уйайна розияллоҳу анҳу шундай деганлар: “Агар одамлар орасида ихтилоф кучайиб кетса, сен ўзингни мужоҳидлар ёки чегарачилар орасига олгин. Чунки Аллоҳ таоло: “Уларни ўз йўлимизга ҳидоят қиламиз” – деган.

42. Бухорий ва Муслимнинг Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

تَكَفَّلَ اللَّهُ لِمَنْ جَاهَدَ فِي سَبِيلِهِ، لَا يُخْرِجُهُ من بيته إِلَّا الْجِهَادُ فِي سَبِيلِهِ، وَتَصْدِيقٌ بكَلِمَاتِهِ، أَنْ يُدْخِلَهُ الْجَنَّةَ، أَوْ يرْجِعَهُ إِلَى مَسْكَنِهِ بمَا نَالَ مِنْ أَجْرٍ أَوْ غَنِيمَةٍ.

Кимки, Аллоҳ йўлида жиҳод қилса, уйидан чиққанлиги Аллоҳ йўлида жиҳод нияти билан ва Аллоҳ каломини олий қилиш ниятида бўлса, Аллоҳ уни жаннатга киргизмоқлиги ёки уйига ўзи олган ғаниматлари билан қайтармоқлигининг кафолатини ўз зиммасига олган” – деганларини эшитдим”53- дейдилар.

43. Имом Насоийнинг Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан келтирган ривоятида, у киши Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мана шундай деганларини эшитдим дейди:

انْتَدَبَ اللَّهُ لِمَنْ يَخْرُجُ فِي سَبِيلِهِ، لَا يُخْرِجُهُ إِلَّا الْإِيمَانُ بِي، وَالْجِهَادُ فِي سَبِيلِي، أَنَّهُ عَلَيَّ ضَامِنٌ حَتَّى أُدْخِلَهُ الْجَنَّةَ، بِأَيِّهِمَا كَانَ، إِمَّا بِقَتْلٍ أَوْ وَفَاةٍ، أَوْ أَرُدَّهُ إِلَى مَسْكَنِهِ الَّذِي خَرَجَ مِنْهُ، نَالَ مَا نَالَ، مِنْ أَجْرٍ أَوْ ،َنِيمَةٍ

Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло: “Кимки уйидан Менга бўлган иймон билан, Менинг йўлимда жиҳод қилиш ниятида чиқсаю, жанг қилиб ўлдирилса, ёки ўзи вафот этса ҳам уни жаннатга киргизмоқликни ёки чиққан жойига ўзи қўлга киритган ғанимати билан ёки ажр-савоби билан қайтармоқлик кафолатини Ўз зиммамга оламан”, – дейди”54.

Ушбу ҳадисни эшитган одам ғанимат олса ажр олмас эканда деб ўйлаган бўлиши мумкин. Йўқ бундай эмас, балки ҳам ғанимат билан, ҳам ажр билан қайтади.

Росулуллоҳ бошқа бир ҳадисда ажр билан ғанимат бирга бўлишини айтганлар.

44. Имом Муслимнинг Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ал-Ос розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

مَا مِنْ غَازِيَةٍ أَوْ سَرِيَّةٍ يَسْلَمون أويَغْنَمون إِلَّا تَعَجَّلُوا ثُلُثَيْ أُجُورِهِمْ.

Ғозийлар ва мужоҳидлар жиҳоддан саломат ҳолларида қайтса Аллоҳ уларнинг учдан икки ажрини нақд қилиб берибди”, – дедилар.55

46. Ибн Ҳаббон, Ибн Ҳузайма ва Ҳокимлар Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дейдилар:

مَنْ جاهدَ في سَبيل اللهِ كانَ ضامِنا على اللهِ، ومنْ عادَ مَريضًا كانَ ضامِنًا على الله، وَ منْ غدا إلى المَسْجِدِ أوراحَ كانَ ضامِنًا على اللهِ، ومَنْ دخَلَ علَى إِمامٍ يُعَزِّرُهُ كانَ ضامِنًا على اللهِ، ومن جلس في بيته لم يغتب إنسانًا كان ضامِنًا على الله.

Кимки Аллоҳ йўлида жиҳодга чиқса, Аллоҳнинг кафолатида бўлади, кимки касал бўлиб қайтса Аллоҳнинг кафолатида бўлади. Кимки қоронғуда масжидга борса – Аллоҳнинг кафолатида бўлади. Кимки бошлиқ (подшоҳ) нинг олдига адаб бермоқлик учун кирса, Аллоҳнинг кафолатида бўлади, кимки ўз уйида бирон инсонни ғийбат қилмай ўтирса, Аллоҳнинг кафолатида бўлади”.

47. Имом Термизий, Ибн Хаббон ва Ҳокимлар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар:

ثَلَاثَةٌ حَقٌّ عَلَى اللَّهِ عَوْنُهُمُ: الْمُجَاهِدُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ، وَالْمُكَاتَبُ الَّذِي يُرِيدُ الْأَدَاءَ، وَالنَّاكِحُ الَّذِي يُرِيدُ الْعَفَافَ.



Уч кишига ёрдам бериш ҳаққи Аллоҳ зиммасидадир:

1.Аллоҳ йўлидаги мужоҳид.

2.Озод бўлиши учун ҳожаси билан бир миқдор пул эвазига шартнома тузган қул.

3. Покиза оила қуриш мақсадида никоҳ тузган киши56.

Аллоҳнинг мужоҳидга ҳаётлигида ҳам, ўлгандан кейин ҳам хайрли ёрдам беришига Зубайр ибн Авомнинг қиссалари далолат қилади.

48. Имом Бухорий ривоятларида Абдуллоҳ ибн Зубайр шундай ҳикоя қилади: “Жамал кунида отам Зубайр мени чақирди. Мен ёнларига келиб турдим. Отам менга шундай деди: – “Эй ўғлим, бугун фақат золимлар ва мазлумлар ўлдирилади. Мен ҳам мана шу бугунги жангда мазлум ҳолимда ўлдирилсам керак. Менинг энг катта ғамим бу қарзимдир. Нима дейсан молу мулкимиз қарзимиздан ортиб қолармикин? – Эй ўғлим, молу-мулкимизни сотгинда менинг қарзларимни тўлаб қўйгин. Қарзлардан ортиб қолгудек бўлса учдан бир қисмини ўзинг ол.

Сўнг қарзларини менга васият қила бошлади: – Эй ўғлим, қарзларни узишда ожиз бўлиб қийналсанг, менинг ҳожамдан ёрдам сўрагин, – дедилар. Мен нима деяётганларига тушуна олмай: “Эй отажон, сизнинг ҳожангиз ким?”, – деб сўрадим. “Менинг ҳожам Аллоҳдир”,– дедилар. Аллоҳга қасамки мен отамнинг қарзи борасида бирор қийинчиликка тушсам илтижо қилардим: “Эй Зубайрнинг ҳожаси, унинг қарзлари борасида ўзинг ёрдам бер”. Аллоҳ ўзи ёрдам берарди. Зубайр шаҳид бўлганда оиласига бирор динор ёки дирҳам ҳам пул қолдирмаган эди. Лекин унинг мулки сифатида иккита ер: улардан биттаси ўрмон. Мадинада иккита ҳовли, Басрада иккита, Кўфада битта, Мисрда битта ҳовли қолган эди. Зубайрнинг қарзи кўп бўлишининг сабаби бирор киши унга омонат қўймоқчи бўлса унга: “Омонатнинг зое бўлишидан қўрқаман, менга қарз сифатида қолдир”, – дер эдилар. Зубайр бирор ўлкада волий бўлмаган ва бир ишга бошлиқ ҳам бўлмаган. Лекин Росулуллоҳнинг барча ғазавотларида, Абу Бакр, Умар ва Усмон розияллоҳу анҳулар давридаги барча жиҳодларда қатнашган эди. Абдуллоҳ ибн Зубайр ўз ҳикоясини давом эттиради:

– Отамнинг қарзларини ҳисобласам бир миллион икки юз минг динор экан. Кунларнинг бирида Ҳаким ибн Хизом учрашиб қолиб, мендан сўради: “Биродарим Зубайрнинг қарзи қанча экан, эй жиян?”–деди. Мен буни беркитиб: “Юз минг динор”,- дедим. “Мол-мулкларинг бунга етмаса керак”,– деди у. “Агар қарз миллион икки юз минг динор бўлса нима дейсиз?”,– дедим мен. “Буни тўлашга қурбинглар етмайди, деб ўйлайман. Агар тўлай олмасаларинг мендан ёрдам сўранглар”,–деди у. Зубайр ўрмонни бир юз етмиш минг динорга сотиб олган эди. Бу дарахтзорни ўғли Абдуллоҳ бир миллион олти юз минг динорга сотди.

– Кимники Зубайрда ҳаққи бўлса, ўша ўрмонга борсин! – дея жар чақиртирди Абдуллоҳ ибн Зубайр. Ибн Зубайр барча қарзларни тўлаб бўлгач, ака-укалари унга: “Энди меросимизни ўзаро тақсим қил”,– дейишди. Аллоҳга қасамки, тўрт йил ҳаж мавсумида жар чақирмагунимча сизларга тақсим қилмайман – деди Абдуллоҳ. Ҳар йили мавсумда: “Кимнинг Зубайрда ҳаққи бўлса келиб олсин”,- деб жар соларди. Тўрт йил ўтгач меросни тақсим қилди. Зубайрнинг тўрт хотини бор эди. Абдуллоҳ васият қилинган учдан бир қисм молни олиб қўйди-да, қолганини тақсим қилди. Ҳар бир аёлга бир миллион икки юз минг динордан мерос тегди. Зубайр қолдирган мулкнинг барчаси сотилганда эллик миллион икки юз минг динор бўлган эди57.

Мана сизга Аллоҳнинг берган баракотию, Аллоҳ Ўзининг йўлидаги мужоҳидни ҳаётлигида ҳам, вафотидан кейин ҳам Ўз кафолатига олганининг мисоли.

АЛЛОҲ МУЖОҲИДНИ ТАШЛАБ ҚЎЙМАСЛИГИ ВА ЎЗ ЛУТФИ, МАРҲАМАТИДАН ДАРИҒ ТУТМАСЛИГИ ҲАҚИДАГИ ФАСЛ

49. Имом Муслим ривоятида Жобир ибн Абдуллоҳ шундай ҳикоя қилади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни Қурайш карвонининг йўлини тўсиш учун сария қилиб юбордилар, амир қилиб Абу Убайдани тайинладилар ва бизга йўл учун озуқа қилиб, бир жироб58 хурмо бердилар, чунки биз учун бошқа егулик топмаган эдилар.

Абу Убайда розияллоҳу анҳу ҳар биримизга биттадан хурмо берарди, уни оғзимизга солиб, ёш бола каби сўриб юрардик, сўнгра устидан сув ичардик. Бу бизга бир кеча-кундузга кифоя қиларди.

Калтак билан дарахт баргларига уриб қоқардикда, уни сувга ботириб намлаб ердик.

Биз денгиз соҳили бўйлаб кетаётган эдик, бирданига денгиз соҳилида баланд тепаликка ўхшаган нарса кўринди, бориб қарасак анбар59 номли сув ҳайвони экан. Абу Убайда унинг ўлик эканлигини айтди, сўнг: “Биз Аллоҳ элчисининг – Аллоҳ йўлидаги элчиларимиз, ейишга мажбурмиз, еяверинглар”,– деди. Биз у ерда бир ой турдик, уч юз киши эдик. Балиқ гўштидан пишириб еявериб семириб кетдик. Биз унинг кўз косаси ичидаги ёғни чўмичлаб олар эдик. Ундан бир ҳўкиздек бир қисмини кесиб олиб пишириб ер эдик. Абу Убайда биздан ўн уч кишини ажратиб олиб балиқнинг кўз чуқурига ўтқазган эди, жойлашдик.

Унинг қовурғаларидан бирини олиб тикка қилиб қўйдикда, бир туяни устида юки билан ўтказган эдик, тегмасдан ўтиб кетди. Унинг гўштларидан бўлак-бўлак қилиб кесиб олиб, қуритиб захира қилардик.



Биз Мадинага қайтиб келгач, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан учрашиб, у кишига бу воқеани эслатганимизда:

Бу Аллоҳ сизларга чиқариб берган ризқдир,- дедилар.

Сўнгра:

Ўзларингиз билан унинг гўштидан олиб келдингизми? Агар бўлса бизга ҳам беринглар, – дедилар.

Росулуллоҳга олиб келдик, у киши ҳам едилар60.

Ушбу ҳадиси шариф мажбур бўлиб қолган вақтда, ўлимтикни ҳам ейиш, ҳатто захира қилиб олиш жоизлигига далолат беради.

Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ўлик ҳолатида топилган анбарни едилар, тўйдилар. Ҳатто семирдилар ва захира ҳам қилиб олдилар.

Бу мужоҳид саҳобалар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буйруқлари билан Аллоҳ йўлидаги жиҳод учун чиққан эдилар. Аллоҳ уларни мусибатга, очликка, хору зорликка ташлаб қўймади, балки уларни очлик азобидан қутқарди, денгиз ичидан улкан китни уларга таом бўлсин учун чиқариб қўйди.

Аллоҳ таоло мужоҳидларни эъзозлагани учун уларнинг дуосини қабул этган, уларни ғайри оддий кароматлар билан қўллаб-қувватлаган. Чунки Аллоҳ уларнинг кафиллигини ўз зиммасига олган. ИншаАллоҳ бундан кейин ҳам мужоҳидларни ташлаб қўймайди.

51. Имом Насоий ва Ибн Можжа Абу Ҳурайрадан қилган ривоятларида: - Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дейдилар:

وَفدُالله ثَلاثة: الغازي، والحاج، والمعْتمر.إنْ دَعوْهُ أجابهُم، وإن استغْفرُوهُ غَفَرَ لَهُم.

“Аллоҳнинг элчилари уч кишидир: Ғозий, ҳожи, умра-ҳаж қилгувчи. Дуо қилсалар ижобат бўлади. Истиғфор айтсалар гуноҳларини кечириб юборади”61.

52. Имом Табароний – Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дейдилар:

ثلاثَة تستجاب دعْوَتُهُم:الوالد والمسافر والمظلوم

“Уч кишининг: отанинг, мусофирнинг, мазлумнинг”62 дуоси ижобатдир

Агар мусофирни дуоси ижобат бўлар экан, нимага мужоҳиднинг дуоси қабул бўлмасин. Ваҳоланки, у мусофирларнинг энг азизи ва ажрни кўп олгувчиси-ку?!

Ибн Аби Дунё ўзининг “Дуоларнинг қабул бўлиши” номли китобида Зайд ибн Аслам тилидан шундай ҳикоя қилади: “Бир қавм ғазотга чиқди. Уларнинг ичида Муҳаммад ибн Мункадир ҳам бор эди.

Йўлда кетаётиб улардан бири:

– Қани эди, ҳозир янги пишлоқ бўлса эди! – деди.

– Аллоҳдан сўрасанглар беради. Чунки У “таомлантирувчи зотдир”, – деди Муҳаммад ибн Мункадир.

Қавм дуо қилдилар, бир оз юришгач, тўсатдан бир идиш топиб олдилар. Очиб қарашса ичида янги пишлоқ бор экан. Шунда улардан бири:

- Агар шу нарса асал бўлиб қолса эди, – деди. Шунда Муҳаммад ибн Мункадир:

- Роббингиздан сўранглар! Пишлоқни берган Аллоҳ албатта асални ҳам бера олади, – деди. Дуо қилдилар. Бир оз вақт юришгач, йўл четида турган бир идишни кўрдилар, қарашса асал экан. Пишлоқни ҳам, асални ҳам едиларда, йўлга равона бўлдилар.63



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20


©kzref.org 2019
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет