Ошиқлар майдони بسم الله الرحمن الرحيم муқаддима


ЖИҲОДНИНГ ВА МУЖОҲИДЛАРНИНГ



жүктеу 4.62 Mb.
бет5/20
Дата03.04.2019
өлшемі4.62 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20

ЖИҲОДНИНГ ВА МУЖОҲИДЛАРНИНГ

ФАЗИЛАТЛАРИ ҲАҚИДАГИ ФАСЛ

54. Имом Насоий, Ибн Хаббон ва Ҳокимлар қилган ривоятда Фузола ибн Убайд розияллоҳу анҳу шундай дейди: мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

أَنَا زَعِيمٌ لِمَنْ آمَنَ وَأَسْلَمَ وَهَاجَرَ بِبَيْتٍ فِي رَبَضِ الْجَنَّةِ وَبِبَيْتٍ فِي وَسَطِ الْجَنَّةِ، وَأَنَا زَعِيمٌ لِمَنْ آمَنَ بِي وَأَسْلَمَ وَجَاهَدَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ بِبَيْتٍ فِي رَبَضِ الْجَنَّةِ وَبِبَيْتٍ فِي وَسَطِ الْجَنَّةِ وَبِبَيْتٍ فِي أَعْلَى غُرَفِ الْجَنَّةِ.

فمَنْ فَعَلَ ذَلِكَ فَلَمْ يَدَعْ لِلْخَيْرِ مَطْلَبًا وَلَا مِنَ الشَّرِّ مَهْرَبًا يَمُوتُ حَيْثُ شَاءَ أَنْ يَمُوتَ.

Мен ҳар бир иймон келтирган, Исломни тўла қабул қилган, ҳижрат қилган кишига жаннатнинг ўртасидан бир уйга кафилман. Кимки менга иймон келтирса, Исломни тўлиқ қабул этса ва Аллоҳ йўлида жиҳод қилса, мен унга жаннатнинг қуйи қисмидан битта уйга, ўртасидан битта уйга ва жаннат уйларининг энг юқори қисмидан битта уйга кафилман. Кимки ўшаларни (иймон, Ислом, ҳижрат ва жиҳод) қилса, яхшиликни талаб қилиши ва ёмонликдан қочиши учун ҳожат қолмапти”64 – деганларини эшитдим. (Қаерда ўлса ҳам).

55. Имом Муслим Абу Бакр ибн Абу Мусо ал-Ашъарийдан қилган ривоятларида, у киши: “Мен отамдан, жанг майдонида душманни рўпарасида турганда: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

عَنْ أَبِي بَكْرِ بْنِ أبِي موسى عَنْ أَبِيهِ قَالَ: سَمِعْتُ أَبِي- وَهُوَ بِحَضْرَةِ الْعَدُوِّ- يَقُول: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ إِنَّ أَبْوَابَ الْجَنَّةِ تَحْتَ ظِلَالِ السُّيُوفِ.. فَقَامَ رَجُلٌ رَثُّ الْهَيْئَةِ فَقَالَ :يَا أَبَا مُوسَى آنْتَ سَمِعْتَ رَسُولَ اللَّهِ يَقُولُ هَذَا؟ قَالَ :نَعَمْ ! قَالَ فَرَجَعَ إِلَى أَصْحَابِهِ فَقَالَ أَقْرَأُ عَلَيْكُمُ السَّلَامَ ثُمَّ كَسَرَ جَفْنَ سَيْفِهِ فَأَلْقَاهُ ثُمَّ مَشَى بِسَيْفِهِ إِلَى الْعَدُوِّ فَضَرَبَ بِهِ حَتَّى قُتِلَ .

“Шубҳасиз жаннат эшиклари қиличлар сояси остидадир”,- деганларини эшитдим – дейди. Шунда эски кийимдаги бир киши, – Сен Росулуллоҳнинг шу гапларини ўз қулоғинг билан эшитдингми, эй Абу Мусо? – деди. – Ҳа, ўз қулоғим билан эшитдим, - деди. Шунда у ўз шерикларига қараб, ассалому алайкум, деди-да қиличининг қинини синдириб ташлади ва душман томонга чопиб кетди ва то шаҳид бўлгунича улар билан жанг қилиб бир нечасини ўлдирди”65.

Абдуллоҳ ибн Муборак “Ал-жиҳод” китобида Абу Имрон ал-Жаванийдан ривоят қилишича, юқоридаги ҳодиса Форс мамлакатидаги Исфаҳон фатҳи асносида рўй берган эди. Мусулмонлар Форс диёридаги Исфаҳон шаҳрининг фатҳи учун жиҳодга кираётган пайтда уларни жангга тезлаб, шижоатлантириш учун Абу Мусо ал-Ашъарий ўрнидан туриб юқоридаги ҳадиси шарифни баён қилиб берган эди.

Ҳадиси шарифнинг маъноси: “Бир киши Аллоҳ йўлида қўлига қилич кўтариб жанг қилса, ёки унга қарши кофир қилич кўтарса, ҳар иккала ҳолатда ҳам унга қиличнинг сояси тушади. Гўёки мужоҳид мана шу соя туфайли жаннат эшигига етади. Чунки у мана шу жангда ўлдирилиши ёки омон қолиб, ўз тўшагига қайтиши мумкин. Келажакда эса жаннатда киради”.

Маълумки, кимки Аллоҳ йўлида жанг қилса, унга жаннат вожиб бўлади. Жаннат ҳақиқатан ҳам қиличлар сояси остидадир.

57. Имом Аҳмад, Абу Авона ва Ҳокимлар ривоятида Абдуллоҳ ибн Амр бундай дейди:

قال لِي رسول اللهِ : أتعلمُ أوّلَ زمرة ٍتدخلُ الجَنّةَ من أُمَّتي؟ فقلْتُ:الله ورسوله أعلم. قال:المهاجِرُون يأتُون يَوم القيامة إلى باب الْجنّة وَيستَفتحونَ.فتقول لهم الخزنة: أوَقدْ حُوسِبْتُمْ؟. قالوا:بأيِّ شئٍ نحُاسَبُ وإنما كانت أسيافُناعلى عواتقنا في سبيل الله؟ فيفتحُ باب الْجنّة فيُقِيلُونَ أربعينَ عامًا قبل أنْ يدخُلَها النّاس.

“Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: „Биласанми менинг умматларимдан энг биринчи жаннатга кирувчи гуруҳ кимлар?”– дедилар. Мен: “Аллоҳ ва Унинг Росули билгувчироқдир”– дедим. „Қиёмат кунида муҳожирлар жаннат эшигига келиб очишини сўрайди, шунда қўриқчилар: “Ҳисоб қилиниб бўлдингизми?” – дейдилар. Улар: “Қанақа ҳисоб? Бизларнинг қиличларимиз доимо Аллоҳ йўлида қўлимизда эди-ку?”

Эшиклар очилиб ичкарига кириб, то бошқа одамлар киргунча қирқ йил истироҳат қиладилар”.66

58. Имом Термизийнинг Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

أَلَا تُحِبُّونَ أَنْ يَغْفِرَ اللَّهُ لَكُمْ وَيُدْخِلَكُمُ الْجَنَّةَ؟ قالُوا: بلى. قال: ا،ْزُو فِي سَبِيلِ اللَّهِ .

Аллоҳ гуноҳларингизни кечириб, жаннатга киргизишини хоҳлайсизларми? – дедилар. Асҳоблар:

Ҳа, хоҳлаймиз, – дедилар.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Унда ғазот қилинглар! – дедилар.”67

59. Имом Аҳмад ва Ҳоким Уббода бин Сомит розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар:

جَاهِدُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ فَإِنَّ الْجِهَادَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ تَبَارَكَ وَتَعَالَى بَابٌ مِنْ أَبْوَابِ الْجَنَّةِ يُنَجِّي اللَّهُ تَبَارَكَ وَتَعَالَى بِهِ مِنَ الْهَمِّ وَالْغَمِّ.

Аллоҳ йўлида жиҳод қилинглар! Чунки, жиҳод жаннат эшикларидан биридир. Аллоҳ жиҳод туфайли ғам-ташвишлардан нажот беради”68.

60. Имом Байҳақий, Аҳмад ва Ибн Муборак Абу Қатода ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида бундай дейилади: “Амр ибн Жамух розияллоҳу анҳу ансорлардан бўлган бир чўлоқ чол эди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бадр ғазотига чиққанларида ўғилларига: – Мени ҳам олиб чиқинглар, - деди.

Улар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб ҳодисани айтдилар. Пайғамбар алайҳис-салом жангга бормай уйида ўтиришига рухсат бердилар.

Уҳуд ғазоти бўлиб одамлар кетаётган пайтда Амр ўғилларига:

– Мени ҳам олиб боринглар, – деди. Ўғиллари: – Ахир сизга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқмасликка изн бердилар-ку! – дейишди. Шунда Амр ибн Жамуҳ: – Э сенларни қараю, Бадр кунида мени жаннатдан тўсдиларинг. Энди Уҳуд жангида ҳам жаннатдан бенасиб қилмоқчимисанлар?! – деб болаларини койиб берди.

Уҳудга борди. Одамлар майдонга жамлангач, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қараб Амр шундай деди:

Ё Росулуллоҳ, менга айтинг-чи, агар шу жангда ўлдирилсам, иккала чўлоқ оёқларим билан жаннат ерларини босаманми?

Ҳа албатта,- дедилар.

Сизни ҳақ билан юборган зотга қасамки, шу бугуноқ жаннат боғларига қадам босаман, – деди Амр.

Унинг Салим деган хизматкори бор эди, унга қараб,

Уйингга бор, сенга жавоб – деди. Хизматкор унга:

Сиз билан жаннатга бирга кирсам нима дейсиз? – деди.

Ундай бўлсак кетдик!!! – деди.

Аввал Салим жангга кирди ва то шаҳид бўлгунча жанг қилди. Сўнг Амр ибн Жамуҳ ҳам жангга кириб шаҳид бўлди. Икковларидан ҳам Аллоҳ рози бўлсин!”69

61. Абу Довуд, Термизий, Насоий ва Ибн Можжа Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида у Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:

مَنْ قَاتَلَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ فُوَاقَ نَاقَةٍ فَقَدْ وَجَبَتْ لَهُ الْجَنَّةُ…

Кимки Аллоҳ йўлида туяни ийдириш учун кетадиган вақт миқдорича жанг қилса, унга жаннат вожиб бўлади…“-деганларини эшитдим“,-дедилар.

62. Имом Муслим “Китоб ал-Имора”нинг “Жаннат шаҳидларникидир” бобида Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан келтирган ривоятларида:

انْطَلَقَ رَسُولُ اللَّهِ وَأَصْحَابُهُ حَتَّى سَبَقُوا الْمُشْرِكِينَ إِلَى بَدْرٍ وَجَاءَ الْمُشْرِكُونَ. فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ:قُومُوا إِلَى جَنَّةٍ عَرْضُهَا السَّمَوَاتُ وَالْأَرْضُ

َ. قَال عُمَيْرُ بْنُ الْحُمَامِ الْأَنْصَارِيُّ :يَا رَسُولَ اللَّهِ جَنَّةٌ عَرْضُهَا السَّمَوَاتُ وَالْأَرْضُ. قَالَ :نَعَمْ ! قَالَ بَخٍ بَخٍ! فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ مَا يَحْمِلُكَ عَلَى قَوْلِكَ بَخٍ بَخٍ؟ قَالَ: لَا وَاللَّهِ يَا رَسُولَ اللَّهِ إِلَّا رَجَاءَ أَن أَكُونَ مِنْ أَهْلِهَا: فَإِنَّكَ مِنْ أَهْلِهَا. فَأَخْرَجَ تَمَرَاتٍ مِنْ قَرَنِهِ فَجَعَلَ يَأْكُلُ مِنْهُنَّ ثُمَّ قَالَ :لَئِنْ أَنَا حَيِيتُ حَتَّى آكُلَ تَمَرَاتِي هَذِهِ إِنَّهَا لَحَيَاةٌ طَوِيلَةٌ .قَال:َ فَرَمَى بِمَا كَانَ مَعَهُ مِنَ التَّمْرِ ثُمَّ قَاتَلَهُمْ حَتَّى قُتِلَ.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳоблар билан Бадр ғазотига бордилар, у ерга мушриклардан олдин етиб бордилар, сўнг мушриклар ҳам келди… Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Кенглиги осмонлару ерча бўлган жаннатга шошилинглар!- дедилар.

Кенглиги осмонлару ерча бўлган жаннат дейсизми ё Росулуллоҳ! - деди Умайр розияллоҳу анҳу.

Ҳа,- дедилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Бай-бай, – деди Умайр розияллоҳу анҳу.

Сени бай-бай дегизган нарса нима? – деб сўради Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Мен ўша жаннатнинг аҳлидан бўлишни хоҳлайман ё Росулулоҳ, – деди Умайр.

Сен унинг аҳлидансан, – дедилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Сўнг Умайр ҳуржунидан бир неча хурмоларни чиқариб ея бошлади.

Мен жаннат ҳушхабарини олган бўлсаму бу хурмоларни еб тугатгунча яшасам, бу жуда узоқ ҳаёт бўлади, – деди-да, хурмоларни отиб юбориб, жангга кириб кетди. Шу жангда шаҳид бўлди.70

63. Имом Насоий, Байҳақий ва Аҳмад Сабура ибн Фокиҳа розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Росули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам:

إِنَّ الشَّيْطَانَ قَعَدَ لِابْنِ آدَمَ بِطَرِيقِ الْإِسْلَامِ، فَقَالَ: تُسْلِمُ وَتَذَرُ دِينَكَ وَدِينَ آبَائِكَ ؟ فَعَصَاهُ فَأَسْلَمَ فَغَفرَ الله لهُ. ثُمَّ قَعَدَ لَهُ بِطَرِيقِ الْهِجْرَةِ فَقَالَ: تُهَاجِرُ وَتَدَعُ أَرْضَكَ وَسَمَاءَكَ ؟ فَعَصَاهُ فَهَاجَرَ ثُمَّ قَعَدَ لَهُ بِطَرِيقِ الْجِهَادِ فَقَالَ: تُجَاهِدُ فَهُوَ جَهْدُ النَّفْسِ وَالْمَالِ، فَتُقَاتِلُ فَتُقْتَلُ فَتُنْكَحُ الْمَرْأَةُ وَيُقْسَمُ الْمَالُ؟ فَعَصَاهُ فَجَاهَدَ. فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ:فَمَنْ فَعَلَ ذَلِكَ كَانَ حَقًّا عَلَى اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ أَنْ يُدْخِلَهُ الْجَنَّةَ! وَإِنْ غَرِقَ كَانَ حَقًّا عَلَى اللَّهِ أَنْ يُدْخِلَهُ الْجَنَّةَ أَو وَقَصَتْهُ دَابَّتُهُ كَانَ حَقًّا عَلَى اللَّهِ أَنْ يُدْخِلَهُ الْجَنَّةَ .

Одам фарзанди Исломга кираётган пайтда шайтон йўлини тўсиб: – Ота-боболарингнинг динини ташлаб Исломга кирасанми? – дейди. У қулоқ солмай мусулмон бўлади. Ҳижрат қилаётганда яна йўлини тўсиб: – Ватанингни, ҳовли-жойларингни ташлаб ҳижрат қиласанми? – дейди. Қулоқ солмай ҳижрат қилади. Жиҳод йўлини тўсиб, қайтармоқчи бўлади. – Энди жиҳодга борасанми? Жиҳод жуда қийин-ку ахир, молингни сарф этиб жанг қиласан. Ўлишинг мумкин. Молинг кетади, жонинг кетади. Хотининг кимларга қолади. Меросинг талаш бўлади. – Қулоқ солмай жиҳодга кетади. Мана шундай одамни жаннатга киргизмоқ Аллоҳнинг зиммасидаги ҳаққи бўлади. Гарчи сувга чўкиб ўлса ёки бирор йиртқич тишлаб ўлдирса ҳам жаннатга кириши Аллоҳнинг зиммасидаги ҳақ бўлади”71 – деб марҳамат қилдилар.

64. Ал Баззор Муҳаммад ибн Ҳабиб ал-Мисрий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:

لَا تَنْقَطِعُ الْهِجْرَةُ مَا قُوتِلَ الْكُفَّارُ.

Токи кофирларга қарши урушилиб турар экан ҳижрат тўхтамайди72.

Ушбу ҳадис ҳижратни эмас, жиҳоднинг вожиблигига далолат этади. Бунинг маъноси: Ҳар кимки иймон келтирса ва кофирларга қарши жиҳод қилса, у фазилат борасида муҳожирлар билан тенгдир, гарчи ўз шаҳридан ҳижрат қилмаган бўлса ҳам.

Ибн Аби Шайба Умар ибн ал-Хаттоб розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида: Ҳазрати Умар айтадилар: Агар Аллоҳ йўлида юришим ёки пешонамни тупроққа қўйишим, ёки хурмони яхшиси танлаб олинганидек, гапларнинг яхшисини танлаб оладиган қавмлар билан ҳамсуҳбат бўлишим бўлмаганида эди, Аллоҳни ҳузурига кетганим афзал бўлар эди”.73

Ибн Аби Шайба қилган ривоятда Холид ибн Валид: “Бир кеча бўлса: унда менга ёш, гўзал, ўзимга ёққан бир қиз ҳадя этилса. Шу кунги висолдан бир ўғил башорати берилса, шу кечадан кўра мен учун совуқ аёзли бир кеча бўлиб унда то тонггача жанг қилиб чиқсам ўша афзалроқдир. Сизлар жиҳодни лозим тутинглар!”74

Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу яна бундай дейди: “Аллоҳ йўлидаги жиҳод мени кўп никоҳлардан ман қилган”75.

III БОБ

ЖИҲОДНИНГ ҲАЖДАН АФЗАЛЛИГИ ҲАҚИДА

Юқорида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилинган саҳиҳ ҳадис зикри ўтганди. Унда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадилар:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ أَنَّ رَسُولَ اللَّه سُئِلَ أَيُّ الْعَمَلِ أَفْضَلُ؟ فَقَالَ إِيمَانٌ بِاللَّهِ وَرَسُولِهِ.ِ قِيلَ ثُمَّ مَاذَا؟ قَالَ الْجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ.

Амалларнинг энг афзали қайси?

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жавоб қилдилар:

Аллоҳ ва унинг Росулига бўлган иймон.

Ундан кейингисичи? – Яна сўрадилар.

Аллоҳ йўлидаги жиҳод, – дея жавоб қилдилар.

Ундан кейингисичи? – сўрадилар.

Холис Аллоҳ ризоси учун қилинган ҳаж, – дедилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу айтадилар:

Аллоҳ йўлидаги бир сафар эллик ҳаждан афзал76 (фарздан бошқа нафл ҳажлар назарда тутилган бўлса керак. Валлоҳу аълам).

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бундай дедилар.

Ҳаж қилинглар! Чунки у Аллоҳ буюрган солиҳ амалдир, аммо жиҳод ундан афзалроқдир.77

Абдураҳмон ибн Ғанам ал-Ашъарий розияллоҳу анҳу:

Ғазотдан олдинги ҳаж ўн ғазавотдан афзал, аммо ҳаждан кейин қилинган ғазот саксон ҳаждан яхшироқдир,78 – дедилар.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу – Аллоҳ йўлидаги битта ғазот, фарз ҳажни адо этиб бўлган киши учун ўн нафл ҳаждан яхшироқдир.79

Заррор ибн Амр бундай ҳикоя қилади:

– Жиҳод майдонларида узоқ вақт юриб қолдим, бир бориб Байтуллоҳни зиёрат қилиб, Роббим қўшнилигида бир неча вақт ибодат қилишга кўнглим муштоқ бўлди. Ҳаж сафарига тайёргарлигимни кўриб, биродарлар билан хайрлашмоқ учун улар ҳузурига бордим.

Хайрлашмоқ учун Исҳоқ ибн Аби Фарвани олдига борган эдим:



  • Қаерга бормоқчисан эй Заррор? – деб сўради.

– Ҳаж қилмоқчиман – дедим мен.

  • Нима жиҳод қилиш фикридан қайтдингми? – деб сўради.

– Йўқ. Жиҳод майдонида узоқ вақтдан бери юрибман. Энди бир Байтул-Ҳаромда ҳаж қилиб бир мунча вақт туриб Аллоҳ қўшнилигида ибодат қилмоқчиман. Шуни кўнгил истаб қолди, – дедим мен.

– Эй Заррор ибн Амр, сен кўнгил истаган нарсага эмас, Аллоҳ суйган нарсага интил. Эй Заррор билмайсанми, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умрларида бир марта ҳаж қилганлар, лекин бир умр токи Аллоҳ ҳузурларига қайтгунларича ғозий ёки мужоҳид бўлганлар!

Эй Заррор, сен агар бориб ҳаж қилсанг фақат ҳаж ва умра савобига етасан. Лекин мужоҳид ёки миробит бўлсанг, минглаб, юз минглаб одамлар ҳаж қилсалар, улар барчасининг ҳаж ва умраларидан ҳосил бўлган савобларида сен учун улуш бор.

Одам алайҳис-салом яратилганидан бошлаб то сур чалингунча ўтган барча мўмин ва мўминалар сони баробар савоб бўлади. Чунки ким мўминларнинг охиргисига ёрдам берса, гўё мўминларнинг ҳам аввалига, ҳам охирига ёрдам берганнинг савобини олади. Кимки мушрикларнинг охиргилари билан жиҳод қилса, у мушрикларнинг аввалию охиргилари билан жиҳод қилганнинг савобини олади. Бунда Аллоҳ туширган барча китоблар, яъни Таврот, Инжил, Забур ва Қуръони каримдаги барча ҳарфлар саноғича ажр бўлади. Чунки у Аллоҳнинг нури ўчмаслиги учун жанг қилади!

– Эй Заррор, ҳеч ким пайғамбарлик даражасига олимлару мужоҳидларчалик яқин бўла олмаслигини билмайсанми?- Бу қандай бўлади? Худо хайрингни бергур. Чунки уламолар пайғамбарлар Аллоҳ тарафидан келтирган амрларни Аллоҳнинг бандалари орасида ва мамлакатларда қоим бўлиши учун ҳаракат қиладилар ва одамларни ҳам шунга ундайдилар ва Аллоҳ йўлига даъват қиладилар. Мужоҳидлар эса пайғамбарлар Аллоҳ томонидан олиб келган тавҳидни қоим қилиш учун, Аллоҳнинг нури ўчмаслиги учун ва Аллоҳнинг калимаси олий бўлиб, кофирларнинг сўзлари ер билан яксон бўлиши учун жиҳод қиладилар, – деди.

Исҳоқ ибн Аби Фарванинг сўзларини эшитгач: – Ўзим қасд қилган ҳаж сафаридан воз кечдим ва жиҳод майдонида қолдим, – деб Заррор ўз ҳикоясини тамомлади.



IV БОБ

ЖИҲОДГА ТЕЗЛАШ БОРАСИДА

Бу борада Аллоҳ таоло бундай дейди:

وَحَرِّضْ الْمُؤْمِنِينَ عَسَى اللَّهُ أَنْ يَكُفَّ بَأْسَ الَّذِينَ كَفَرُوا وَاللَّهُ أَشَدُّ بَأْسًا وَأَشَدُّ تَنكِيلًا

(سورة النِّساء:84)

“… (Эй Муҳаммад), ... мўминларни ҳам (жиҳодга) тарғиб қилинг! Шояд Аллоҳ кофир бўлган кимсаларнинг шиддатини дафъ қилса, Аллоҳ қуввати ортиқ, азоби қаттиқ зотдир”.“Нисо” сураси, 84-оятдан.

يَاأَيُّهَا النَّبِيُّ حَرِّضِ الْمُؤْمِنِينَ عَلَى الْقِتَالِ إِنْ يَكُنْ مِنْكُمْ عِشْرُونَ صَابِرُونَ يَغْلِبُوا مِائَتَيْنِ وَإِنْ يَكُنْ مِنْكُمْ مِائَةٌ يَغْلِبُوا أَلْفًا مِنْ الَّذِينَ كَفَرُوا بِأَنَّهُمْ قَوْمٌ لَا يَفْقَهُونَ ( الأنفال:65)

Эй пайғамбар, мўминларни жангга чорланг! Агар сизлардан йигирмата сабр-тоқатли киши бўлса, икки юзта (душманни) енгар! Агар сизлардан юз киши бўлса, кофирлардан мингини енгар! Бунга сабаб уларни онгсиз қавм эканлигидир”. “Анфол” сураси, 65-оят.

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا هَلْ أَدُلُّكُمْ عَلَى تِجَارَةٍ تُنجِيكُمْ مِنْ عَذَابٍ أَلِيمٍ(10) تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَرَسُولِهِ وَتُجَاهِدُونَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ بِأَمْوَالِكُمْ وَأَنفُسِكُمْ ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَكُمْ إِنْ كُنتُمْ تَعْلَمُونَ. (الصَّف:11- 10)

Эй мўминлар, сизларга аламли азобдан нажот берадиган бир “тижорат”ни кўрсатайми? (Ўша “тижорат” мана будир). – Аллоҳ ва Унинг Росулига иймон келтирурсизлар ва Аллоҳ йўлида мол ва жонларингиз билан жиҳод қилурсизлар. Мана шу агар билсангизлар ўзларингиз учун энг яхши (иш) дир”.“Саф” сураси 10-11-оят.

Бандаларни Аллоҳ йўлидаги жиҳодга чорловчи оятлар жуда кўп. Бу оятларда Аллоҳ бандаларини Ўзининг ҳузуридаги ажр ва савобларга тарғиб қилади.

Жиҳодга чорлаш ва унга тарғиб қилиш борасидаги Аллоҳнинг қонуни бардавомдир. Бу борадаги Қуръон оятлари ҳеч кимга махфий эмас. Бу хусусда Пайғамбар алайҳис-саломнинг суннатлари ҳам ибратга лойиқдир.

Саҳобаи киромлар, тобеинлар, табаъа тобеийнлар, салафи солиҳларимиз барчалари жиҳодга тарғибу ташвиқ қилишда давом этиб келганлар, Аллоҳ уларнинг барчаларидан рози бўлсин.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу шундай дейдилар:

Кимки ўз биродарини жиҳодга чорласа, унга ҳам ажр тенг бўлади. Бунга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари далил бўлади.

65. Имом Муслим Абу Масъуд ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар:

مَنْ دَلَّ عَلَى خَيْرٍ فَلَهُ مِثْلُ أَجْرِ فَاعِلِهِ …

Кимки бировни бир яхшиликка чорласа, унга ҳам қилувчи билан тенг ажр бўлади”80.

Хансоа бинти Амр шоира бўлиб, ўз шеърлари билан ўғилларини жиҳодга тезлар эди. Унинг тўртта ўғли бўлиб, барча ўғиллари Қодисия жангида қатнашди Ўзи ҳам улар билан бирга чиқиб, уларни жаннатга тарғиб қилиб, шаҳид бўлишга ундади Тўрталаси ҳам жанг майдонларида жасорат кўрсатиб, шаҳодат бахтига муссар бўлдилар.

Жиҳодга бўлган тарғиб ҳақидаги қиссалардан яна бири: Ислом тарихчиси ҳофизи Қуръон Аз-Заҳабий Абу Музаффар Собит ибн Ал-Жузийдан килган ҳикоядир. У ҳижрий 607 йилда Димашқ масжидлардан бирида одамларни ер юзида фасод тарқатаётган муғул-татарлари зиддига жангга даъват этиб мавъиза қиларди. Уни тинглаш учун ўттиз минг атрофида одам йиғилган эди. Димашқда бу кун ажиб кун бўлди. Жиҳодга рағбат килиб, кўнгилли бўлган ҳолда боргувчилар кўпайгандан-кўпайиб кетди. Ҳатто аёллар узун сочларини кесиб, мужоҳидлар отларига юган қиласизлар, деб олиб келиб бердилар. Ўша уни аёлларнинг сочларидан уч юз мужоҳидлар отлари учун иқол81 ясалди.

Димашқдан кўплаб одамлар жиҳодга чиқиб, жанубга – Кисва томонга юра бошладилар. Кисва ва Замалкага етиб борганларида уларга жиҳод қилиш учун чиққан одамлар қўшила бошладилар. Шундай қилиб Ноблиедан чиққан минглаб мужоҳидлар фаранг салбчилари томонидан босиб олинган ўлкаларга ҳужум қилдилар ва салбчилардан кўпларини ўлдириб, асир олиб, саломат ҳолларида қайтиб келдилар.82 Жиҳодий қиссалардан таъсирлиси - ибодатгўй аёл Умму Иброҳим ал-Ҳошимия қиссасидир.

Бу қиссани Абу Жаъфар Аҳмад ибн Жаъфар бинн Лабон ўзининг “Танбиҳи завил Ақдор ало масолик Аброр” номли китобида келтирган. Бу воқеани имом, олим, мужоҳид Абдулвоҳид ибн Зайд ал-Басрий қисқароқ қилиб баён қилиб берганлар: “Кофирлар мусулмонлар диёридан бир ўлкага ҳужум қиладилар. Шунда Басра халқи улар зиддига жиҳод учун қўзғалдилар. Абдулвоҳид ибн Зайд мусулмонларни жиҳодга ундаб, уларни душманга қарши жангга чиқишга даъват этиб, хутба қилди (нутқ сўзлади). У ўз хутбасида ояту ҳадислардан, шеърлардан ва ҳуру айнлар ҳақидаги ажиб, таъсирли асарлардан иқтибослар келтирди. Мусулмонларни жиҳодга, шаҳидликка тарғиб қилиб, уларга жаннатда бериладиган ҳурларнинг сифатларини фасоҳат ва балоғат билан сўзлаб берди.

Тингловчилар ичида Умму Иброҳим ал-Ҳошимия ҳам бор бўлиб, ҳуру айнлар ҳақида эшитганларидан таъсирланиб кетди. Ибн Зайднинг олдига келиб, Иброҳим номли ўғли борлигини, ҳали уйланмаганлиги, Басра аҳлининг казо-казолари уни ўзига куёв қилиш орзусида эканликларини, лекин у ўғлини ўзи таърифини эшитган ҳуру айнларга уйлантирмоқчи эканини айтди.

Умму Иброҳим бой, солиҳа аёл эди. Абдулвоҳид ибн Зайдга ҳурул айнга маҳр бўлсин, деб ўн минг динор пул бериб, ўғли Иброҳимни ўзи билан бирга жиҳодга олиб кетишини илтимос қилди. Умидки Аллоҳ ўғлига шаҳодатни насиб этиб, ўша ҳурларга уйлантирса ва қиёмат кунида ота-онасини шафоат қилса. Ибн Зайд у аёлга:


  • Агар шундай қилсанг сен ҳам, ўғлинг ҳам, отаси ҳам жуда катта ажрга эга бўласизлар, – деди. Аёл ўтирганлар ичидан ўғлини чақирди.

  • Лаббай онажон! – деб минглаб одамлар орасидан ёш, гўзал, юзидан нур ёғилиб турган бир йигит ўрнидан сакраб туриб, онаси олдига келди. Ўғлига қараб:

  • Эй болагинам, мен сени ҳуру айнларга уйлантирмоқчиман, бунинг учун сен жиҳодга бормоқлигинг, ўз жонингни Аллоҳга топширмоғинг ва шаҳидликка мушарраф бўлмоғинг керак. Сен бунга розимисан, – деди.

– Ҳа, розиман онажон! – деди Иброҳим онасига.

Муштипар она ўша жойда ҳозир бўлганларга эшиттириб:

– Эй Роббим, Ўзинг гувоҳсан! Мен ўғлимни Сенинг йўлингда жиҳодга йўллаяпман. У Сенинг йўлингда жонини беради. Уни ҳурларга уйлантир. Бу гуноҳкорлар дунёсига қайтиб келмасин. Уни ўзинг қабул эт Роббим. Ё архамар роҳимийн, - деб Аллоҳга илтижо қилди. Ўғлига от, қурол-аслаҳа сотиб олиб берди ва Абдулвоҳид ибн Зайдга ўн минг динор бериб: “Бу пулга мужоҳидларни қуроллантиринг”,- деб айтди.

Мужоҳидлар йўлга чиқишидан олдин, Умму Иброҳим ўғли билан видолашмоқчи бўлди. Ўғлига кафанлик ва хушбўй бериб:



  • Эй ўғлим, душманга йўлиқиш вақти келганда ушбу кафанни кийиб, бу хушбўй билан атирланиб олгин, токи, Аллоҳ сени ўз йўлига камчилик билан чиққанингни кўрмасин, – деб тайинлади ва бағрига босиб, пешонасидан ўпди ва дуо қилди.

– Эй болам, Аллоҳдан сўрайманки сен билан бизни энди қиёмат Куни маҳшар майдонида учраштирсин!

Абдулвоҳид ибн Зайд бошчилигидаги мужоҳидлар жангга отландилар.

Душман билан мусулмонлар орасида жанг қизигандан-қизиди. Абдулвоҳид Иброҳимни кузатиб турди. У мужоҳидларнинг олдинги сафларида жанг қиларди. Кофирлардан кўпларини ўлдирди. Иброҳим ёш бўлишига қарамай, жангга анча моҳир эди. Буни сезган кофирлар жамланиб туриб, унга бирдан ҳужум қилдилар-да, уни шаҳид қилишга муваффақ бўлдилар. Иброҳим шаҳид бўлган ҳолида Аллоҳ ҳузурига йўл олди.

Жангдан сўнг мужоҳидлар Басрага қайтдилар. Одамлар уларни кутиб олиш учун пешвоз чиқдилар. Умму Иброҳим Ибн Зайдни кўриб:



  • Менинг ҳадям қабул бўлдими, эй Абу Убайд? Мен хурсандчилик қилсам бўладими? Ёки кабул бўлмай, менга қайтарилдими? Мен аза очсам! – деди. Шунда Ибн Зайд:

– Аллоҳ сизнинг ҳадянгизни қабул этди. Ўғлингиз Иброҳим ҳозир Аллоҳнинг ҳузурида тирик шаҳидлар билан бирга ризқланиб турибди, – деб жавоб берди.

Она Аллоҳга шукроналар айтиб, сажда қилди ва:

– Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, у мени ноумид қўймай, орзуларимни рўёбга чиқарди ва менинг ибодатларимни қабул этди, - деди.

Эртаси куни Умму Иброҳим масжидга келиб, Ибн Зайдга:



  • Ассалому алайкум, эй Ибн Зайд, хушхабар, – деди.

  • Кечагина сенга хушхабар бўлган эди, яна қандай хушхабар? – деди Ибн Зайд.

  • Бу кеча болам Иброҳимни тушимда кўрдим. Бир ажиб ям-яшил боғда, лаълдан ясалган сўриларда ўтирибди. Бошида гавҳарлар билан безатилган тож, менга:

– Эй онажон, хушхабарланинг, маҳр қабул бўлди, келин никоҳланди! – деяпти,- деб ўз тушини баён қилди.83


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20


©kzref.org 2019
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет