Тараккиётига боглик булиб, фаннннг ривожланичпп-а куп о



жүктеу 4.05 Mb.
бет1/19
Дата27.03.2018
өлшемі4.05 Mb.
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19


ЎСИМЛИКШУНОСЛИК



ТОШКЕНТ-2004

Дарслик Х. Атабоева (Кириш, 1(1-8), 11 (2.1, 2.10, 2.11)

111, 1V, V111 боблар), З.Умаров (1(1.9), 11(2.2, 2.6, 2.7), 1Х боблар), Х. Бўриев (V11 боб), Ғ. қурбонов (11

(2.3, 2.4, 2.5),биб), А. Алимов (Х боб), Ғ.Рахимов (11(2.9) боб),

И.Массино (V1 боб), О.қодирхўжаев (V боб) томанидан ёзилди.

Тақризчилар:

Р.ТИЛЛАЕВ - қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор,

А.Холиқов -қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Китоб Тошкент Давлат аграр университети буюртмаси асосида чоп этилди.


КИРИШ

Ўсимликшунослик қишлоқ хўжалигининг Асосий тармоқларидан бири бўлиб, аХоли учун озиқ - овқат маХсулотлари, чорвачилик учун ем - хашак ва енгил саноатнинг кўпгина тармоқлари учун хом ашё етиштириш мақсадида экиб ўстириш ва табиатда ёввойи Холда ўсадиган ўсимликлардан фойдаланиш масалалари билан шуғулланувчи фандир. Бу тармоқнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Энг авволо, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришнинг мавсумийлиги, муайян агротехника тадбирларини маьлум муддатларда ўтказиш, шароитни Хар доим ўзгариб туришидир.қишлоқ хўжалигида доимо янги навлар, янги технологияларнинг кириб келиши бу соХадаги мутахссислардан чуқур ва Хар томонлама пухта билимга эга бўлиши талаб қилинади.

Ўсимликшунослик чорвачилик билан чамбарчас боғлиқ. Чорвога талаб қилинадиган кўкат, пичан, дағал ва ширали озуқалар ўсимликлардан тайёрланади. Ўсимликларга талаб қилинадиган Органик ўғитлар чорвачиликнинг чиқиндиларидан олинади.

Ўсимликшунослик қадимдан, яьни маданий ўсимликлар пайдо бўлиши билан келиб чиққан ва у деХқончилик билан чамбарчас боғлиқдир. Дастлаб, деХқончилик Ироқ, Хиндистонда, Хитой, Сурия, Миср, Мексика, ва Боливияда, Марказий Осиёда ривожлана бошлаган.

Ўсимликшунослик фани Хозирги давирда, асосан, дала экинлари билан шуғулланади. Ўсимликшунослик - агрономиянинг бир бўлимидир.Бу фан маданий экинларни гуруХларга бўлиб, уларнинг биологик ва экологик хусисиятларини ўрганиш билан шуғулланади. Экинлар ва навлардан муттасил мўл Хосил олишни таьминлайдиган янги технологиясини ишлаб чиқади. Ўсимликшунослик агрокимё, деХқончилик, селекция, уруғчилик, биокимё, ўсимликлар физиологияси каби қатор фанлар билан чамбарчас боғланган.

Демак, ўсимликшунослик - бу қишлоқ хўжалигининг Асосий тармоғи булиб, дала экинлари ва уруғларнинг биологик ва экологик хусусиятларини ўрганиш, маьлум тупроқ ва иқлим шароитига мос бўлган илғор технологияларни ишлаб чиқиш ва уни ишлаб чиқаришга жорий этиш натижасида мўл ва сифатли Хосил олишни илмий ва амалий асослаб беради.

Китоб қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи бир гурухолимлар томонидан олий ўқув юртлари талабалари учун илк бор минтақавий дарслик сифатида яратилди. Уни ёзишда кўп йиллик тажриба асос қилиб олинди. Муаллифлар томонидан олиб борилган илмий кузатишлар китобнинг асосини ташкил этди. Дарслик ўзбек тилида биринчи марта бундай тўлиқ ва маХаллий шароит Хисобга олинган Холда босмага тайёрлангани учун ўзига хос камчиликлардан холи эмас.Муаллифлар дарслик юзасидан билдирилган фикр ва мулоХазаларни эшитишга тайёрдирлар.

1 боб. ЎСИМЛИКШУНОСЛИКНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

1.1..ЎСИМЛИКЛАР БИОЛОГИЯСИНИНГ ШАКЛЛАНИШ ШАРОИТИ

Хозирги вақтда ер юзида жуда кўп ўсимликлар экилмоқда.Маданий ўсимликларнинг сони 1500 тага етди, аммо энг керакли хўжалик Ахамиятига эга бўлган турларнинг сони 250 та.

Ишлаб чиқаришда экилаётган ўсимликларнинг тури Хар доим ортиб боради, ёввои турлари маданийлаштирилади.

Жахон бўйича экиладиган экинларнинг асосоий қисмини (70%)-дон экинлари ташкил қилади(буғдой,шоли, маккажўхори, арпа,сули, жавдар).Техник экинларидан ғўза, соя, картошка кўп экилади.Ер юзида экин майдонлар қуйидагича тақсимланган:Осиёда-37%,Овропада-26%,Америкада-26%

Ўсимлик тури ва унинг нави(нав сифати) маълум бир ташқи муХит шароитида шаклланади хамда шу шароитда биологик хусусияти вужудга келади.Демак, ўсимликнинг ташқи муХитга бўлган талабини аниқлаш учун қайси шароитда шаклланганини билиш зарур.

Тропик ва субтропик минтақада ўсган ўсимлик турлари шу минтақа шароитига талабчан бўлади.Бу минтақада фойдали харорат йиғиндиси юқори бўлади, кун ва кеча деярли бир хил бўлганлиги учун ўсимликлар қисқа кунли бўлади. қисқа кун ўсимликлар совуққа чидамсиз, сувсизликка чидамли, нордон тупроқларга чидамсиз, чунки бу минтақанинг тупроғи нейтрал ёки ишқорий бўлади.Ўсув даврининг бошланишида секин ўсади, илдизи эса авж олади, шимолий туманларда экилса ўсув даври узаяди.

Шимолий минтақаларда узун кунли турлар шаклланган. Талаб қилинадиган фойдали харорат йиғиндиси камроқ, совуққа чидамли, сувсизликка чидамсиз. Ўсув даврининг бошланишида тез ўсади, шимолий минтақада ўсув даври қиcқаради.

қисқа кун ўсимликлар шимолий минтақага кўчирилса ўсув даври узаяди, чунки онтогенез даврида Хар бир даврини ўтишига маълум фойдали Харорат йиғиндиси талаб қилинади.Хар бир экин турига ва навига фақат ўзининг генотипига мос фойдали Харорат йиғиндиси талаб қилинади..Фойдали ёки фаол Харорат 10° дан бошлаб Хисобланади, чунки бу Хароратда физиологик жараён ўсимликда нормал ўтади.Экинларга талаб қилинадиган фойдали харорат аниқланса, ривожланиш даврларини бошланишини аниқ белгилаб бориш мумкин.Мисол учун, соя ўсимлиги майсаланиш давридан шоналаш давригача 1500° фаол Харорат талаб қилади. Шу хароратга эга бўлмагунча ўсимлик ривожланмайди, фақат ўсадит ва вегетатив масса кўпаяди. Шоналаш давридан дуккак шаклланишгача 400° фойдали Харорат талаб қилинади. Онтогенез даврини ўтиши учун сояга 3500° талаб қилинади.

Демак, Хар бир генотип ўзи шаклланган минтақанинг эколгик шароитининг кўзгуси бўлади. Мураккаб шароитда шаклланган генотип ташқи шароитга талабчан бўлмайди. Ўсимлик биологиясини аниқлаш учун шу турнинг (генотипнинг) шаклланишига таъсир қилган экологик шароитни ўрганиш зарурдир.

Ўсимликнинг келиб чиқиш марказлари 1935 йили илк бор улуғ рус олими Н.И.Вавилов томонидан аниқланган. Бу маълумот кейинчалик бошқа олимлар томонидан тўлдирилиб Хозир 12-та ген маркази аниқланган.

1.Хитой-Япония маркази - Хитой, Корея, ва Япониянинг субтропик минтақаси киритилган. Бу минтақадан соя, буғдой, тариқ, чумиза, маржумак келиб чиққан.

2.Индонезия - Жанубий Хитой - сули, шакар қамиш, мева ва сабзавот экинлари келиб чиққан.

3.Австралия маркази - шоли, ғўза, себарга, тамаки, эвкалипт, тропик дарахтлар келиб чиққан.

4.Хиндистон маркази - шоли, Хинд буғдойи, шакарқамиш, ғўза турлари, сабзавот ва мева экинлари келиб чиққан.

5.Марказий Осиё маркази (Тожикистон, Ўзбекистон, Афғонистон - бу минтақа кўк нўхат, мош, ясмиқ, нўхат, толали наша, махсар, хашаки дуккаклар, афғон жавдари, қовун, ғўза турлари, кўп йиллик ўсимликлар ватанидир.

6.Олд Осиё маркази (Тоғли Туркманистон, Эрон, Кавказ орти, Кичик Осиё, Араб Ярим ороли) - бу марказдан буғдой турлари, арпа, сули, жавдар, кўк нўхат, беда, зиғир, сабзавот ва мевали экинлар келиб чиққан.

7.Ўрта Ер денгизи маркази (Миср, Сурия, Паластин, Греция, Италия ва Ўрта Ер денгизи соХилида жойлашган давлатлар) - бу сули, арпа, буғдой турлари, зиғир, карам, лавлаги, сабзи, шолғом, туруп, пиёз, саримсоқ, кўкнори, оқ хантал каби экинлар ватанадир.

8.Африка маркази - жўхори турлари, тариқ, канакунжут, шоли, буғдой турлари, мойли пальма, дуккакли экинлар, кунжут, кофе, ғўза турлари ватанадир.

9.Овропа-Сибир маркази - толали зиғир, дурагай себарга, беда турлари, кандир, хмел, мева ва сабзавот экинларининг ватанидир.

10.Марказий Америка - (Мексика, Гватемала, Гондурас, Панама) - бу марказ маккажўхори, ловия, қовоқ, ингичка толали пахта, ширин картошка, махорка, қалампир, кўп йиллик ўсимликлар ватанидир.

11.Жанубий Америка - маданий картошка, тамаки, помидор, кўп йиллик арпа, чатнайдиган маккажўхори ватанидир.

12.Шимолий Америка - арпа турлари, люпин, кунгабоқар, сабзавот ва резавор ўсимликлар ватанидир.

Бу экинларнинг аксарияти деХқончиликда 508 минг йилдан бери экилмоқда ва ўз ватанидан узоқ бошқа тупроқ-иқлим шароитга мослашиб кетган эволюция даврида кўп ўсимликларнинг морфологик ва биологик белгилари ўзгарган.

Ўсимликларнинг келиб чиқиши, тарқалиши катта илмий ва амалий ахамиятга эга. Ўсимликшунослик фани ўсимликларнинг дастлабки экила бошланиши, тарқалиши, қўлланиши бўйича маълумотларга эга бўлиши керак.

Ўсимликларнинг келиб чиқиш марказларини билиш асосида биологиясини, генетикасини ва селекциясини тадқиқот қилиш, шу экинлардан юқори Хосил етиштиришни бошқаришда ёрдам беради ва янги навларни яратишда самарадорликни оширади.
1.2.ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ЎСИШИ, РИВОЖЛАНИШИ, ХОСИЛИ ВА УНИНГ СИФАТИГА ТАЪСИР ҚИЛАДИГАН ОМИЛЛАР

Ўсимликларнинг биологияси ва етиштириш технологиясини ўрганишдан олдин ўсимликшуносликда қўлланадиган айрим атамалар билан танишиш зарур.



Ўсиш -ўсимлик органларининг (бўйи, барг сони, вазни) ўзгариши.

Ривожланиш - ўсимликда сифат томонидан бўладиган ўзгаришлар, генератив органларнинг шаклланиши, онтогенез жараёнининг бир даврдан кейинги даврга ўтиши.

Ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши бир хил ўтмайди.қисқа кун ўсимликлари шимолда экилган бўлса, яхши ўсади, аммо ривожланишига керакли иссиқлик етарли бўлмаганлиги учун ўсув даври узаяди, даврлараро давр узаяди. Узун кун ўсимликлари жанубда экилса, даврлараро давр тез ўтади, чунки керакли иссиқлик қисқа муддат давом этади, шунинг учун бу ўсимликлар яхши ўса олмайди, бўйи паст бўлиб қолади.



Онтогенез - бир йиллик ўсимликларда уруғ униб чиққандан то яна уруғ Хосил бўлгунча ўтган давр, кўп йиллик ўсимликларда уруғ униб чиқишдан қуриб қолгунча давом этади.

Ўсув даври - бир йиллик экинлар учун экишдан бошлаб пишиш давригача бўлган вақт тушунилади. Кўп йиллик экинларда - баХорда куртаклар Хосил бўлишидан то кузги ўсиш тўхтагунча бўлган вақт ўсув даври деб Хисобланади.

Ўсиш даври - бир йиллик экинларда майсаланишдан шоналаш давригача, кўп йиллик экинларда - баХорда ўсиш бошланишидан шоналаш давригача кузатилади.

Генератив даври - экинларнинг шоналаш давридан тўла пишиш давригача давом этади. Ўсимликларнинг генератив даври ўсиш давридан узоқроқ давом этганда уруғ Хосили юқори бўлади. Ўсув даври узоқ давом этганда уруғ Хосили юқори бўлади. Ўсув даври узоқ давом этганда уруғ Хосили юқори бўлади.Ўсув даври узоқ давом этган тур ва навларда кўк масса Хосили юқори бўлади.

Органогенез - онтогенез даврида ўсимлик органларининг кетма - кет ўсиши ва ривожланишига айтилади.

Ўсимликларнинг ривожланиш даврлари онтогенез жараёнидаги шартли танланган ўсимликда кескин рўй берадиган ўзгаришлар, масалан, майсаланиш даврининг бошланиши ер юзида донли экинларнинг биринчи барги кўринишидан шу давргача бўладиган ўзгаришлар Хисобга олинмайди ёки тупланиш даврининг бошланиши ер устида ён пояларнинг ўсиб чиқиш давридан Хисобга олинади.Хақиқатда, тупланиш даври поянинг ер остки қисмида ён пояларнинг ривожланишидан бошланади.



Фитоценоз- (фито-ўсимлик, ценоз-жамоа) - ўсимликлар мажмуаси.

Агроценоз -бу инсон томонидан яратилган (экилган) бир ёки кўп турли ўсимлик мажмуаси.

Хосил - қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш жараёнида олинган маХсулот.

Хосилдорлик - бу маълум бир ўсимлик турининг, навининг дурагайининг Хосил даражаси. Бир хил шароитда Хар хил навларнинг, турларнинг Хосили Хар хил бўлади.

Хосилдорлик имконияти - экилган навни талаби бўйича шароит яратилгандаги олинадиган энг юқори Хосил.Бу экиннинг генотипига боғлиқ.

Хосил таркиби- Хосилнинг шаклланишига таъсир қиладиган таркибий қисмлар, масалан, ўсимликнинг туп сони, тупланиш даражаси, маХсулдор тупланиш, бошоқчалар сони, дон сони, бир бошоқдаги дон вазни, Хосил индекси (донни пояга нисбати) тушунилади.

Биологик Хосилдорлик - маълум бир майдонда ( гектар, квадрат метр) етиштирилган маХсулот миқдори. Бу кўрсаткич хосилга нисбатан бирмунча ортиқ бўлади, чунки Хосил йиғиш жараёнида бир қисми нобуд бўлади, қурийди.

Ўғитлаш меъёри - бир гектарга солинадиган соф модда Хисобида ўғитнинг миқдори.

Ўғитнинг ўлчов миқдори - йиллик ўғитлаш меъёридан бир ўғитлашда солинадиган ўғитниг миқдори. Масалан, кузги буғдой етиштиришда азотли ўғитнинг меъёри 150 кг/га. Шу меъёрнинг 30 кг экишдан олдин, 60 кг най ўраш даврида ва қолгани гуллаш даврида солинади.

Ўсимликни ўсиши, ривожланиши ва Хосилнинг сифати хамда миқдорига ташқи муХит омиллари биргаликда таъсир қилади, аммо бири бирининг ўрнини боса олмайди. Масалан, сув кўп бўлгани билан ёруғлик етишмаса, ўсимликда генератив органлар шаклланмайди ёки азот миқдори етарли бўлгани билан фосфор етарли бўлмаса, ўсимлик яхши ривожланмайди.

Хар бир шароитда Хосилнинг шаклланиши, унинг миқдори, сифати, етишмайдиган омилга боғланиб қолади. Маълум бир шароитда ташқи омил кўрсаткичлари муқобил даражада бўлганида ўсимлик яхши ўсиб ривожланади ва юқори Хосил шаклланади. Ташқи омилларнинг бир қисмини инсон бошқара олмайди, бир қисмини қисман бошқаради ва айримларини бошқара олади.

Хосилга таъсир қиладиган омилларни уч гурухга бўлиш мумкин:

1.Бошқарилмайдиган омиллар - иссиқ Хароратнинг давом этиши, кечки совуқнинг тушиши, қуёш нурининг таъсири, фойдали Харорат йиғиндиси, шамол тезлиги, Хавонинг нисбий намлиги, ёғингарчилик миқдори, ёғингарчиликнинг ойма-ой тақсимланиши, ёғингарчиликнинг тезлиги, дўл, қишки харорат, қор қалинлиги, тупроқ рельефи.

2.қисман бошқариш мумкин бўлган омиллар - ер юзида қорни текислаш, тақсимлаш, тупроқ намлиги, фитоценоздаги Хавонинг намлиги, сув ва шамолнинг тупроқни емириши, тупроқ чириндисининг миқдори, тупроқ мухити, тупроқнинг микробиологик фаоллиги, тупроқнинг озуқа элементлари билан тўйинганлиги, тупроқнинг сув билан тўйиниш комплекси.

3.Бошқара оладиган омиллар - экин тури, нав. Бегона ўтлар билан ифлосланиш даражаси, ўсимликни касаллик ва зараркунандалар билан зарарланганлиги, тупроқни азот, фосфор, калий ва кальций хамда микроэлементлар билан таъминланиши, тупроқ мухитини ўзгартириш, тупроқнинг Хаво ўтказишини яхшилаш ( тупроққа Асосий, экишдан олдин ва парваришлаш жараёнида ишлов бериш)

Ўсимлкнинг ривожланиши учун ёғингарчилик миқдори тақсимланиши, фойдали Харорат йиғиндиси, қуёш радиацияси Хосилга таъсир қилади, бошқариш имконияти йўқ, бу географик минтақаларга боғлиқ.

Ўсимликшунослик илмий фан сифатида. Ўсимликшунослик қишлоқ хўжалигидаги мавжуд муаммоларни Хал қилишда муХим рол ўйнайди. Ўсимликшуносликнинг ривожланиши, умуман жамиятнинг тараққиётига боғлиқ бўлиб, фаннинг ривожланишига кўп олимлар ўз Хиссасини қўшишган. Уларнинг орасида фотосинтез жараёнини ёритиб берган К.А.Тимирязев (1843-!920),. ўсимлкларнинг келиб чиқиш марказларини аниқлаган Н.И.Вавилов (1887-1943), дала экинларини янги навларини яратган. П.П.Лукьяненко, В.С.Пустовойт, Е.Н.Ремесло, Н.В.Цицин, М.Н.Ходжинов ва бошқаларни санаб ўтиш мумкин.

Ўсимликшунослик фанини ривожлантиришида ўзбек олимлари-

дан академик А.И.Имомалиев, М.В.Мухаммаджонов, селекционер

С.М.МираХмедов, М.А Каримов, қ.3.3окиров, Н.Н.Назировлар

хам ўз Хиссаларини қўшишган.Ўсимликшуносликда илмий иш олиб

бориш физика, кимё, ботаника, тупроқшунос лик метеорология Фан-

лари билан боғланган ва бундан ташқари махсус қишлоқ хўжалик

фанларига асосланиш лозимлигини тақозо этади.

Ўсимликшунослик фан сифатида ўз услубига эга. Илмий ишлар дала вегетацион ва лаборатория усулида олиб борилади. Дала услубида илмий ишлар илмгоХларда, олийгоХларда, тажриба расадхоналарида, махсус ажратилган пайкалларда олиб борилади. Бу усулда хамма агротехник тадбирлар ва ўсимликларнинг биологик хусусиятлари текширилади. Вегетацион усулда ўсимликлар идишларда (махсус идишлар, челаклар ва бошка идишларда) ўстирилади. Бу тажрибаларда ўсимликнинг морфологик белгилари ва биологик хусусиятлари кузатилади ва биометрик, физиологик текширувлар ўтказилади. Лабора­тория усулида илмий иш махсус лабораторияда олиб борилади.

Ўзбекистонда -.ўсимликшунослик бўйича илмий ишлар барча қишлоқ хўжалик илмий тадқиқот ннститутларида, вилоят тажриба расадхоналарида ва.олий ўқув юртларида олиб борилади. Ўзбекнстон далаларида маХаллий олимлар яратган навлар кўплаб экилмокда. Бу —ғўза, маккажўхори, шоли, беда, жўхори, буғдой, арпа, картошка ва .бошқа экинлардир.

Ўсимликшунослик фанида қабул қилинган услубда ўсимликлардан юқори Хосил етиштириш сирларини аниқлаш учун, энг аввало, ўсимлик физиологияси ва биологиясига асосланиш зарур.

Маълумки, ўсимликларда инсон учун керакли моддалар Хосил бўлади, ўсимликлар қуёш нуридан фойдаланиб анОрганик моддалардан керакли Органик моддаларни яратади. Инсон учун зарур оқсил, мой, крахмал, минерал моддалар ўсимлик хужайрасида Хосил бўлади. Хар йили ер юзида ўсимликлардан 5 млрд. тонна қуруқ; Органик модда егиштирилади — бу оқсил, клетчатка, ёғ, крахмал, чорва молларига озуқа ва енгил саноат учун керакли хом ашёдир. Ўсимликларнинг ривожланишида Асосий омил - бу иссиқлик. Ўсимликларнинг иссиқликка бўлган талаби биологик фаол харорарат йиғиндиси билан ифодаланади. Ўсимликнинг Хар бир ривожланиш даврида иссикликка бўлган талаби аниқ бўлса, айрим агротехник тадбирларни тўғри Хал этиш мумкин.

Ўсимликларнинг сувга бўлган талаби транспирация коэффициенти билан белгиланади. Бу кўрсатгич Хосилнинг қуруқ модда Хисобида бир бирлигига сарфланадиган сув миқдорини кўрсатади. Транспирация коэффициенти ташқи муХитга қараб ўзгаради. Ўсимлик ривожланишининг айрим даврларида сувни кўп талаб қилади. Ўсув даврида тупроқ намлиги хам Хисобга олинади ва маълум бир тизимда сақланади.

Дала экинларининг гуруХларга бўлиниши. Дала экинлари орасида инсонга зарур бўлган махсулотни етиштириш учун Хар хил экинлар экилмоқда. Бу ўсимликларнинг тузилиши, биологик хусусияти ва етиштириш технологияси хам Хар хил.

Бу ўсимликларни ўрганиш осон бўлиши учун гуруХларга бўлинади. Ўсимликларни гуруХларга бўлишда Хар хил усулдан фойдаланиш мумкин. Хозирда қабул қилинган ўсимликлар таснифи дала экинларидан олинадиагн маХсулотга қараб қилинган.

1. Ўсимликлар таснифи.



ГуруХлар


Биологик гуруХлар


Ўсимлик номи


1


2


3


1. Дон экинлари


I. Хақиқий дон экинлари


Буғдой, арпа, жавдар, сули, тритикале

грагр





2 Тариқсимон дон экинлари


Маккажўхори, жўхори, шоли тариқ, маржумак




3. Дуккакли-дон экинлари


Кўк нўхат, маХаллий нўхат ловия, ясмиқ, бурчоқ, соя,люпин, хашаки дуккаклар

2. Ем-хашак экин-лари


1. Кўп йиллик дуккакли ўтлар


Беда, қизил себарга, қашқарбеда, баргак




2. Кўп йиллик қўнғирбош ўтлар


Кўп ўримли мастак, бўйчан мастак, яйлов мастаги, оқсўхта, буғдойиқ, эркак ўт, бетага, ялтирбош.

Га!'Н, О», СУ-ЦТ-.., буГДпЙ]!!^,

арк^к ут, б^гага.я.ттирбош




3. Бир йиллик дуккакли ўтлар


Шабдар, берсим, вика




4. Бир йиллик қўнғирбош ўтлар


Судан ўти, қўноқ, бир йиллик мастак


3.Туганакмева ва илдиз- мевалилар

мевялнлар




1. Туганак мевалилар


Картошка, ер ноки, батат




2- илдизмевалилар


қанд лавлаги, хашаки лавлаги, хашаки шолғом хашаки сабзи


4.Мойли экиннлар


1. Сер ёғ мойли экинлар


Кунгабоқар, махсар, кунжут, канакунжут. Ер ёнғоқ, мойли зиғир, рапс, соя.




2. Эфир мойли экинлар


Оқ зира. қоразира, кашнич, арпабодиён


5.Толали экинлар


1. Толаси уруғда ривож-

ланади



ғўза




3. Толаси поя пўстлоғида ривожланади


Толали зиғир, каноп, толали наша, кандир, рами, канатник




3. Толаси баргда риво-вожланади


Толали банан, Янги Зеландия зиғири, агава


6.Наркотик экинлар




Тамаки, махорка



Ўзбекистон ўсимликшунослиги. Ўзбекистон ўз аХолисини озиқ - овқат маХсулоти билан тўлиқ таъминлаш учун ўсимликшунослик тармоғини ривожланишини жадаллаштирмоғи лозим. қишлоқ хўжалик экинларидан юқори Хосил етиштириш учун бир қатор муХим ташкилий иқтисодий чора тадбирларни амалга ошириш, ишлаб чиқаришнинг моддий техника базасини анча мустаХкамлаш, ўғитлардан кенг фойдаланиш, тупроқнинг унумдорлигини, мелиоратив ва экологик Холатларини яхшилаш, янги интенсив навларни яратиш каби ишларни амалга ошириш лозим.

Дала ўсимликларини экиб мўл ва сифатли Хосил етиштиришда илғор технологиялар ишлаб чиқилмоқда ва жорий этилмоқда. Экиладиган ўсимликларнинг тур ва нав хили кўпайтирилмоқда, Хар йили янги-янги навлар туманлаштирилмоқда, уруғшунослик ва уруғчилик ишлари ташкил этилмоқда.

2. қишлоқ хўжалик экинлари майдони.


Экяв турлари


1940


1950


1960


1970


1980


1990


1998


1


2


3


4


5


6


7


8


Жами экин майдони


3036.5


2898,5


3148,8


3476,0


3994,6


4194,2


4329,7


Бошоқли дон экинлари



1479,7


1137,9


894,8


1159,8


1173,8


1008,1


1310


Буғдой


1024,1


809,8


900,4


663,6


522,7


433,1


-


Арпа


354,7


176,4


311,2


390,1


340,6


290,7


-


Маккажўхори

Дон



18,0


29,0


33,9


24,6


185,0


108,5


17,8


Шоли


83,1


52,8


31,8


63,З


105,1


146,8


144


Дуккакли-дон экинлари


6,8


19,6


3,6


2,6


8,1


14,0


-


Техника экинлари


1026,2


1268,6


1427,9


1740,6


1912,1


1876,3





ғўза


947,7


1134,5


1449,6


1700,2


1877,7


1830,1


1532,8


шу ж. Ингичка толали пахта

30,1




36,1


69,9


125,6


119,4


9.4


Каноп


9,7


18,8


19,9


21,2


18,5


8,0


1,1


Тамаки


2,7


5,7


5,6


7,7


10,2


8,6


8,6


Картошка


23,6


16,5


28,6


21,2


23,3


41.8


13,4


Сабзавотлар


25,3


2,3


38,7


53,1


104,3


140,2


35,3

3


Полиз экинлари


39,4


23,4


43,0


46,3


52,1


79,8


25,4


Ем-хашак экинлари

446,9


429,6


606,7


451,8


722,4


1039,7


409,8

1.3. БИОЛОГИК АЗОТ

Ўсимлик оқсили муаммосини Хал қилишда Хаво азотини биологик усулда ўзлаштириш — Асосий усуллардан бири бўлиши мумкин. Биологик айланишга Хаво азотининг кириб бориши ер юзида қўшимча оқсил етиштиришни таъминлайди. Биологик азот ўзлаштирадиган ўсимликлар Хосили таркибида кўпроқ оқсил тўпланади. Биологик азот иштирокида Хосил бўлган оқсил экологик жиХатидан тоза, юқори сифатли бўлиб озиқ-овқатда ва чорвани боқишда яхши натижа беради. Юқори меъёрдаги минерал азот билан ўсимликни таъмин килиб оқсил миқдори оширилса, бунда ўсимлик таркибида нитрат кўпаяди, Хосил сифати пасаяди, нитрат модда алмашинувини ўзгартириб кўп хасталикка асос бўлиб қолади, чунки нитрат гемоглобиннинг функциясини ўзгартиради ва организмда кислород етишмай қолади.

Хаво азотини биологик усулда ўзлаштириш маълум даражада

ташқи муХит экологик муаммоларини Хал қилади, чунки сизот сувла-

ри,ташқи мухит нитрат билан зарарланмайди. Биологик усулда азотни

ўзлаштириш Хосил етиштиришда сарф харажатни иқтисод қилади,

Ялтирбош экинида, мисол учун, 1 кг оқсил етиштариш учун 65

Мж, 1 кг. беда оқсилни етиштиришда 21 Мж қувват сарфланади.

1 т биологик азот ўзлаштириш учун 80 Гж қувват сарфланади.

Биологик азотни ўзлаштириш фотосинтез жараёнида рўй беради. Илмий тадқиқотлар натижаси бўйича Хаво азоти кўпроқ ўзлаштирилганда фотосинтез жараёни фаоллашади. оллашадhfhhhcffg

Дуккакли экинзорда Хаво азоти фаол ўзлаштирилади, тупроқнинг унумдорлиги ошади. Бир гектарда 2-3 йил ичида беда 250-400 кг азот тўплайди. Бу азот бедадан бўшаган ерларга экилган экинлардан бир неча йил юқори Хосил олишни таъминлайди. Биологик азотни яхши ўзлаштириш учун уни етиштириш шароити талабга жавоб бермайди, шунинг учун хам ундан кам Хосил олинади.

Ўзбекистонда дуккакли экинлар кам экилади. Такрорий экин сифатида дуккакли-дон экинларининг экин майдони қанчалик кўп кенгайтирилса, етиштириладиган оқсил миқдори шунча ошади. Биоло­гик азот ўзлаштирилишини оширишда муаммолар мавжуд. Энг аввало, шу жараённи тўла текшириш лозим ва талаб қилинадиган шароитни технологик тадбирлар билан ярата билиш .лозим. Хаво азотини ўзлаштиришда ўсимлик ва Rhizobium бактериялари иштирок этади. Бу бактерияларнинг 11 тури мавжуд. Хар бир тури маълум бир ўсимлик турига мослашган. Масалан, Rhizobium yaponicum фақат сояда ривожланади, Rh.lupini —люпинда, Rh.leguminosarum—вика, кук нўхат, бурчоқда, ясмиқда ривожланади..Ризобиум тур хилларининг илдиз танасида ривожланиши бир хил эмас.Ризобиум тур хили ўсимликда фаол ривожланса—бу ''фаол штамм" деб аталади. Демак, фаол симбиоз руй бериши учун энг биринчи шарт: мослашган ризобиум тур хилларини тупрокда мавжудлиги. Агар ўсимлик шу минтақада доимо экиб келинган бўлса тупроқда мослашган ризобиум бактерия тур хиллари мавжуд бўлади ва бактериал ўғит ишлатилмаганда хам симбиоз руй беради. Маса­лан, Ўзбекистон шароитида нўхат, беда, мош доимо экиб келинган экинлар, бу экинларга мослашган ризобиум бактериялар тупроқда мавжуд, шунинг учун нитрагин қўлланмаган Холда хам ўсимликларда биологик азотнинг ўзлаштирилиши кузатилади. Аммо соя экини республикамизда кенг тарқалмаган, доимо экиб келинмаган, шунинг учун соя экилган майдонларда махсус нитрагин қўлланганда биологик симбиоз рўй беради.

Тупроқда симбиоз жараёни ўтиши учун иккинчи шарт-тупроқ мухитининг муқобил бўлиши. Тупроқ мухити рН-4,2 бўлганда қизил себарга 13 кг. азот тўплайди, беда эса мутлақо азот тўпламайди. Тупроқ мухити рН-6,5 бўлганда қизил себарга азот тўплаши 4 баробарга, бедада-6 баробарга ортган.


3.Дуккакли экинларда фаол симбиоз учун тупроқ мухитига бўлган талаб

ГуруХ-лар

Экинлар

РН

4,0

5,0

5,5

6,0

6,5

7,0

7,5

1

Люпин турлари

3

4

5

5

5

4

2

2

Дурагай себарга,дала кўк нўхати

2


3

4

5

5

5

4

3

қизил себарга, вика,кўк нўхат

1


2

3

4

5

5

4

4

Соя, люпин

0

2

3

4

5

5

5

5

Оддий ловия,бурчоқ,нўхат

0


1

2

4

5

5

5

6

Беда, баргак, қашқарбеда

0

1

2

3

4

5

5

Эслатма:0-симбиоз йўқ, 1-жуда суст, 2-симбиоз суст, майда туганаклар бўлади,3-симбиоз ўртача, 4-туганакларнинг ярми йирик, пушти рангли, 5-туганаклар йирик, қизил рангли.
Бу жадвалда экинларда симбиоз жараёнининг ўтиши учун тупроқ мухитининг таъсири кўрсатилган. Амалда бундан фойдаланиш зарур.

Фаол симбиоз учун учинчи шарт - муқобил намлик. Тупроқ намлиги талабга жавоб бермаса, фаол симбиоз кузатилмайди..Дуккакли экинларда фаол симбиоз тупроқ намлиги 100-60% ЧДНС нисбатан бўлганда кузатилади. Экин турларига қараб тупроқнинг намлик даражаси Хар хил бўлади. Сув етишмаса, экишдан олдин уруғга нитрагин билан ишлов берилса хам илдизда туганаклар ривожланмайди.(кўк нўхат, вика, қизил себарга). Туганакмева ривожланмаган бўлса, экин Хосили кескин камаяди.Ўзбекистон шароитида ёғингарчилик ўсув даврида кам бўлади ёки мутлақо бўлмайди. Дуккакли зкинларда туганакмевалар суғориладиган шароитда яхши ривожланади.

Симбиоз холатнинг ўтиш учун тупроқнингг Хаво тизимига хам боғлиқ 6ўлади. 1мл.Хаво азотини ўзлаштириш учун 3 мл.кислород сарф бўлади. Одатда туганакмевалар тупроқнинг Хаво билан таъминланган 0-10 см чуқурликда ривожланади. Туганакмеванинг ташқи қисмидан марказга кислород етқазилади ва бунинг натижасида Хаво азоти фаол ўзлаштирилади. Умуман енгил ғовак тупроқларда туганакмевалар кўп Хосил бўлади.

Туганакмеваларни яхши ривожланиши учун маълум даражада иссиқлик талаб қилинади. қисқа кунли экинларда фаол симбиоз 20-30° да, узун кунли экинларда 15-20°да ўтади. Табиатнинг энг шимолий минтақаларида шу шароитга мослашган дуккакли экинларда симбиоз 0° да хам ўтади. Марказий Осиёнинг дашт ва ярим дашт минтақасида Харорат 45° бўлганда хам туганакмева Хосил бўлади (янтоқ).Нам ерларда дуккакли экинларда туганакмевалар фаол ривожланади (соя, мош, нўхат).

Биологик азотни ўзлаштириш экинни озуқа моддалар билан таъминланишига боғлиқ. Хаво азотини ўзлашгирш аденозинтрифосфат кислота (АТФ) иштирокида ўтади. Бу кислотанинг Асосий таркибий қисми фосфат кислота Хисобланади, шунинт учун экин, албатта, фосфор билан таъминланиши лозим. Фосфор етарли бўлмаганда, бактериялар илдиз хужайрасига кириб боради, аммо туганакмева Хо-сил бўлмайди.Албатта, экинларни фосфорга бўлган талаби бир хил эмас. Айрим зкинлар тупроқдаги кам эрийдиган фосфат тузларини ўзлаштиради, бу экинларга фосфорли ўғитлар кам ишлатилади (люпин турлари).

Калий экинларда озуқа моддаларнинг Харакатини таъминлайди. Бу модда етишмаса, симбиоз жараёнининг фаоллиги камаяди Симбиознинг фаол ўтишида микроэлементларнинг гаъсири хам мавжуд. Улардан, айниқса, бор, молибден зарур. Вир гектарга 1 •кг бор ва 20-50 г. Мо сарфланади.

Туганакмеваларнинг шаклланиши ва ривожланиши учун тупроқдаги биологик шароит таъсир қилади.Тупроқдаги бактериофаглар ва хашаротларнинг қурти туганакмевага зарар келтиради. Туганакларнинг ривожланишига нематодлар катта зарар келтиради.

Демак, Хар бир .минтақада симбиоз жараёнининг фаол ўтишига салбий таъсир кўрсатадиган омил мавжуд. Биологик азот эвазига дуккакли экинлардан анча яхши Хосил олинади: 1 гектар дуккакли-дон экинлардан 3 т уруғ, себаргадан 12 т пичан, бедадан 14—15 т пичан.

Дуккакли - дон экинлари ўртача 50-200кг/га, беда 250-400 кг/га

азот тўплайди. Минерал азот қўлланилшанда эса Хосил ошмайди.


4.Дуккакли экинлар Хосилдорлигининг азот миқдорига боғликлиги, т/га

(Посўпанов маълумоти)



Экинлар





Азот миқдори, кг/га


70-165


200-370


НСР05


Кўк нўхат


3,0


2,92


2,64


0,37


Хашаки дуккаклар


3,1


2,70




0.61


Люпин


2.61


2,76


2,83


0.33


Ловия


2.99


3.91


2,96


0,23


Беда (пичан)


82,20


12.0


13.7


1.30


Себарга (пичан)


10,20


10.1


9,5


0,90

Биологик симбиоз фаол ўтадиган шароитда дуккакли экинларни

етиштиришда минерал азот ўсимликнинг ўсишига, Хосилнинг шакл-

ланишига салбий таъсир кўрсатади. Айрим адабиётларда дуккак-

ли экинларни етиштиришда ўсув даврининг бошланишида минерал

азотдан кам (30кг) қўлланиш тавсия қилинади, аммо бу азот

туганак мевани шаклланишига салбий таъсир қилади. Умуман

биологик симбиоз бошланиш давригача дуккакли дон экинлар туп-

роқда 6-7 кг/га, кўп йиллик ўтлар 1,5-2 кг азот ўзлаштиради. Бу

миқдордаги азот Хар қандай тупроқ турида мавжуд. Биологик симбиоз

рўй бермаган шароитда 30 кг минерал азот Хосилни 1,5-2,5 ц/га оши-

ради. Биологик симбиоз бошланганда бу минерал азот симбиозни

6-10 кунга тўхтатади. Кўпчилик олимларнинг фикри бўйича минерал

азот дуккакли экинлар учун зарар келтиради, чунки биологик

симбиоз бутунлай кузатилмайди. Тупроқда ризобиум бактерия-

лари бўлмаган Холда дуккакли дон эикнларини етиштиришда 100-150

кг/га минерал азот қўлланади, аммо бу энг қимматбаХо Хосил етишти

риш усулидир. Кўп йиллик дуккакли ўтларни етиштирганда

баХорда қишлаб чиққандан ва ўримлардан кейин солинадиган 60-100

кг/га минерал азот туганакларда легемоглобинни камайтиради,

туганак ўсишдан тўхтайди. Шоналаш даврига келиб туганаклар сони

яна кўпаяди. Хар ўримда бу жараён такрорланади.

1.4.ЎҒИТЛАШ ТИЗИМИНИНГ БИОЛОГИК АСОСЛАРИ.

Хар бир генотипнинг Хосилдорлиги талаб қилинган озуқа

моддалар билан таъминланишига боғлиқдир. Ўсимликлар келиб чиқ

иш марказларида тупроқ тури, кимёвий таркиби, мухити рН, NPK

нинг мавжудлиги хар Хил бўлганлиги учун ўсимликларнинг озуқа

моддаларга бўлган талаби хам Хар хил. Хар бир генотип маълум

даражада тупроқ мухитига талабчанлиги қуйидаги маълумотдан кўри

нади.
5.Экинларнинг тупроқ мухитига талабчанлиги



Экин

РН

Люпин турлари

4,5-5,8

Картошка

5,0-6,0

Жавдар, сули

5,0-7,0

Зиғир, шоли, маржумак, тариқ

5,5-6,5

Буғдой, арпа, маккажўхори

6,0-7,5

Кўк нўхат, хашаки дуккаклар

6,0-7,2

қанд лавлаги, кунгабоқар

6,0-7,5

Соя, ловия, қашқарбеда

6,3-7,5

Беда, баргак

6,5-7,8

Ўзбекистон тупроқлари орасида шўрланган тупроқлар мавжуд.

Ўғит ишлатишдан олдин бу тупроқларнинг шўри ювилади. Ўсув

даврида ўсимликлар анча миқдорда макроэлементларни(100-300

кг\га) ва кам миқдорда(1 гектарга граммлар Хисобида) микро-

элементларни талаб қилади. Микроэлементлар тупроқдаги

фосфор ва калийни ўзлаштиришга ёрдам беради.
6.Тупроқнинг фосфор ва калий билан таъминланганлигига қараб гуруХларга бўлиниши.

Таъмин-ланиши



Р2О5

К2О

Кирсанов бўйича, нордон

Мачигин бўйича, карбо-натли

Чириков бўйича, карбонатсиз

Кирсанов бўйича, нордон

Мачигин бўйича, карбо-

Натли


Чириков бўйича, карбонатсиз

1

2

3

4

5

6

7

Жуда кам

<25

<10

<20

<40

<50

<20

Кам

26-50

11-15

21-50

41-80

51-100

21-40

Ўртача

51-10

16-30

51-100

81-120

101-200

41-80

Кўпайган

101-150

31-45

101-150

121-170

221-300

81-120

Юқори

151-250

46-60

151-200

171-250

301-400

121-180

Жуда юқори

250дан>

60дан>

200дан>

250дан>

400дан>

180дан>




H>

>

H>

H>

H>

H>

Айрим экинлар фосфорга кам талабчан бўлади (жавдар, сули,

картошка, шоли). Бу экинлар учун тупроқда 70 — 100 мг/кг

фосфор бўлганда фосфорли ўғит солинганда Хосилдорлиги

ошмайди, калий билан таъминланишининг энг пастки даражаси

- 80 мг/ кг дир.

Буғдой, арпа, маккажўхори, кўк нўхат фосфорга талабчан

бўлади. Бу экинлар учун тупроқнинг фосфор билан энг

кам муқобил таъминланиш даражаси 120-150 мг/кг. Ловия, беда,

экинлари яхши Хосил олиш учун тупроқда 180-200 мг/ кг фос-

фор бўлиши талаб қилинади.

Экинларнинг фосфорга бўлган талаби Хар хиллиги илдизнинг

ривожланишига ва тупроққа экссудатлариинг чиқарилишига боғ-

лиқдир. Илдизлар чиқарадиган экссудатлар миқдори экин турига ва

тупроқ мухитига боғлиқ. Илдизлар чиқарадиган экссудатларни

фосфобактериялар ўзлаштиради Бу микроорганизмлардан тўплана

диган фосфорни ўсимлик ўзлаштиради.

Ўсимликнинг калий билан таьминланиши тупроқдаги калий

миқдорига, тупроқ мухитига ва тупроқ комплексидаги

катион таркибига боғлиқдир. Масалан, карбонатли туроқларда

тупроқ мухити рН-7,8 калий миқдори 250 мг/кг бўлади.

Агар калий ўғити тупроққа солинса Хосил ошади. Сабаби

шундаки, калий тупроқда кўп бўлгани билан ўсимлик уни ўзлашти-

ришига тупроқда кўп миқдорда бўладиган кальций катиони

тўсқинлик қилади. Калийли ўғит солинса ўсимлик уни ўзлаштиради.

Тупроқда азотнинг минерал шакллари кам миқдорда бўлади.

Ўсимликнинг азотни ўзлаштириши тупроқ мухитига боғлиқ.

7. Тупрок мухитига қараб тупроқнинг азот билан таъминланиши (мг/кг)



Таъминланиши


РН сол..


5,0


5,0-6,0


6,0


Жуда паст


50


40


40


Паст


70


60


50


Ўртача


70-100


60-80


60-70


юқори


> 100


>80


>70

Ўсимликнинг ўсиши тупроқдаги микроэлемент миқдорига,

туп­роқ мухитига боғлиқдир.

8. Тупроқнинг микроэлемент тури ва миқдорига қараб гурухларга бўлиниши (мг/кг тупроқда)



Таьминлани

Ши-




Бор


Молибден


Кобальт


Мис


Рух


Марганец


1


2


3


4


5


6


7


Жуда паст


. 0,1


0.05


0,2


0,3


0.2


1,0


Паст


0.2


0,15


1,0


1,5


1,0


10



Ўртача


0,5


0,30


3,0


3,0


3,0


50


Юқори


1,0


0.50


5,0


7,0


5,0


100


Жуда юқори

> 11,1 11,1 11,1


10,6

>5,1

>7,1

>5,1

>101


Ишқорли тупроқларда марганец ва рух етарли бўлмайди, шунинг

учун бу ўғитлар тупроққа солинса Хосил ошади. Ўсимликда микро

элеметларга бўлган талаб уларнинг физиологик, биологик жараё

нлар даги ролига боғлиқдир. Бор элементи етарли бўлса, фотосинтез

жараёни нормал ўтади. Бор етишмаса, зиғирда толанинг сифати, илди

змевалиларда эса Хосил камаяди. Молибден етишмаса, дуккакли экин

ларда Хаво азоти кам ўзлаштирилади.

Хар бир ўсимлик учун ўғитлаш меъёри тузилганда экинлар том

онидан озиқанинг максимал ўзлаштирилиши ва Хосилга сарфланганига

асосланилади.

Максимал ўзлаштириш ва Хосил таркибидаги озуқа элемент



Лари нинг фарқи илдизи ва анғиз қолдиқларида тўпланади.
9. Тупроқда 1 т. Асосий ва қўшимча Хосил Хисобига олинган ва максимал ўзлаштирилган озуқа элементларининг миқдори



Экин

МаХсулот тури

Максимал ўзлаштирилиши

Тупроқдан олинган







N

P

K

Жами

N

P

K

Жами

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

Арпа

Дон

30

11

20

61

26

9

15

50

Кзги жавдар

Дон

31

14

26

71

26

11

20

57

Сули

Дон

33

14

29

74

27

11

26

60

Маккажўхори

Дон

34

12

37

83

28

10

26

64

Кузги буғдой

Дон

35

13

23

71

30

9

15

54

БаХори буғдой

Дон

42

12

30

84

35

10

17

62

Кўк нўхат

Уруғ

56

23

26

105

45

20

17

82

Дала нўхати

Уруғ

64

21

29

114

50

16

24

90

Вика

Уруғ

74

20

28

122

62

14

16

92

Бурчоқ

Уруғ

70

19

39

128

58

16

30

104

Ловия

Уруғ

66

25

40

131

53

22

29

104

Ясмиқ

Уруғ

70

23

38

131

59

20

28

107

Хашаки дуккак

Уруғ

65

26

55

146

52

20

44

116

Нўхат

Уруғ

64

25

60

149

52

21

49

122

Соя

Уруғ

82

26

47

155

72

23

38

133

Ўтлоқ себаргаси

Пичан

31

9

22

62

22

5

16

43

Беда

Пичан

39

10

24

73

26

5

14

45

Картошка

Туга

нак


6,2

2

8

16,2

5

1,5

6,

12,5

Маккажўхори

Силос

3,6

1

3,8

8,4

3,2

0,8

3,0

7

Кунгабоқар

Силос

2,8

0,7

6,0

9,5

2,4

0,6

6,0

9,0

Кунгабоқар

Уруғ

60

26

186

272

50

22

160

232

қант лавлаги

Илдиз мева

5,9

1,8

7,5

15,3

5,1

1,6

7

13,7

Сабзи

Илдиз мева

3,2

1

5

9,2

2,4

0,7

3,3

6,4

Ўсимликлар томонидан озуқа моддаларнинг тупроқдан ўзлаш

тириши Хар хил бўлиб экинларнинг биологиясига боғлиқ. Маса

лан, 1 т. буғдой дони еитштириш учун 23 кг, кунгабоқар

эса - 18 кг калий сарфлайди. Озиқ моддаларининг максимал ўзлаш

тирилиши қуруқ Органик модда кўп тўпланадиган даврда аниқланади, тупроқдан ўзлаштирадиган миқдори - Хосил йиғими пайтида аниқланади. қўнғирбошли ўсимликларда озуқа элементларини энг кўп ўзлаштириш ва тўпланиш вақти - бу думбул пишиш даврининг бошланишида, дуккакли - дон экинларда - уруғ тўла тўлиши даврида кузатилади. Бу пайтда дукакли - дон экинларини кўкат олиш учун ўриш энг муқобил муддатдир. Бу даврдан кейин барг сарғаяди, тўкилади, майда илдизлар қурийди. Шу жараёнда озуқа элементларининг бир қисми нобуд бўлади. Ўртача 1 т дон ва тегишли қўшимча Хосил етиштириш учун 29 кг азот, 10 кг фосфор ва 19 кг калий сарфланади. Дуккакли - дон экинларнинг 1 т уруғи ва тегишли қўшимча Хосил билан тупроқдан 58 кг азот, 19 кг фосфор ва 33 кг калий ўзлаштиради. Агар дуккакли экинларда биологик симбиоз рўй бермаса Хосил 1,5-2,0 баробар камаяди. Умуман дуккакли - дон экинлари қўнғирбошли экинларга нисбатан 2 марта ёки ундан ортиқроқ озиқа моддаларини ўзлаштиради.

Дуккакли ўтлар 1 т пичан етиштириш учун қўнғирбошли ўтларга нисбатан тупроқдан 1,5 баробар кўп азотни ўзлаштириради. Биологик симбиоз яхши ривожланган шароитда тупроқдан 7 кг азот ва Ховодан 16 кг, 6 кг фосфор ва 10 кг калийни ўзлаштиради. Дуккакли ва қўнғирбошли ўтларнинг Хосили бир хил бўлганда, қўнғирбошли ўтлар тупроқдан озуқа моддаларини 1,5 баробар кўп ўзлаштиради ва тупроқнинг унумдорлигини пасайтиради. Демак, дуккакли экинларнинг миқдори кўп бўлса, ўсимлик оқсили кўп етиштирилади, тупроқ унумдорлиги ва сарфланган маьдан ўғит эвазига кўпроқ маХсулот етиштирилади. Юқорида келтирилган жадвалдаги рақамлардан ўғитлаш системасини Хсоблаш учун фойдаланиш мукин. Аммо бу жадвалдаги рақамлар шароитга қараб ўзгаради. Масалан, агар соя симбиоз шароитда етиштирилса 115 кг гача азот ўзлаштиради, фосфорни ўзлаштириш 17 -18 кг гача камаяди.

Дуккакли -дон экинлари маьдан азот билан етиштирилса азотнинг сарфланиши 1,5 -2,0 баробар ошади.

Сув танқис йилларда сувли йилларга нисбатан дуккакли - дон экинлар фосфорни кам, калийни кўп сарфлайди. Азотни ўзлаштириши камаяди. Тупроқдаги фосфорнинг миқдори экинларни фосфорни ўзлаштиришга таьсир қилмайди. Калий миқдори тупроқда кўп бўлса,экин хам уни кўп ўзлаштиради.

Тупроқ ва ўғитнинг озуқа унсурларини ўзлаштириш коэффициенти тупроқ турига, Хароратга, ёғингарчилик миқдорига, ўғит турига, шаклига, суғориш тизимига боғлиқ бўлади.

А.В.Петербургскийнинг маьлумоти бўйича дала экинлари ўғит солинган йили ўртача тупроқдан 10% .NPK, гўнгдан - 25-30% N, 30% P2O5, 60%, К2О 40% ўзлаштиради, қолгани тупроқда нитрат шаклида тўпланади, сув билан ювилади, бир қисми Хавога учади. Азотнинг 40-88% нобуд бўлади. Айниқса, суғориладиган шароитда ва Хаво иссиқ бўлганид азот кўп нобуд бўлади.

Фосфор ва калийнинг ўзлаштирилиши тупроқнинг намлигига ва симбиозни фаоллигига боғлиқдир. Тупроқ нейтрал ёки бироз кислотали муХит ва таркибида 80-140 мг/кг намлик бўлса, фосфорнинг 18-22%и, калийнинг -20-25%и ўзлаштиради. Минерал ўғитдан фосфорни ўзлаштириш 35-40%, калийни эса 65-80% га етади. Агар биологик симбиоз учун шароит яхши бўлмай, азот етарли бўлмаса фосфор ва калийнинг ўзлаштирилиши 3-7 ва 5-10% бўлиши мумкин.

Тупроқ мухити нейтрал бўлиб, сув етарли бўлиб ва биологик симбиоз ривожланган шароитда кўп йиллик дуккакли ўтлар фосфор ва калийни тупроқдан ва ўғитдан яхши ўзлаштиради. Беда тупроқдан 24% фосфор, 27% калий, маьдан ўғитдан эса 43% фосфор,75% калий ўзлаштиради. Шунинг учун ўғитлаш системаси тузилганда экинлар тамонидан тупроқ ва минерал ўғитнинг озуқа элементларини ўзлаштириш коэффициентларини билмоқ зарур.

Дуккакли экинлар учун ўғитлаш системаси тузилганда биологик симбиоз Холатини Хисобга олиш зарурдир. Биологик симбоиз туфайли яхши ривожланиш имконияти бўлса, минерал азот қўлланилмайди






Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19


©kzref.org 2019
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет