Тунжер жужен ўҒли бўЁҚчи (boyaci) 2 пардали комедия таржимон Ойбек Вейсал ўғли



жүктеу 0.87 Mb.
бет1/4
Дата02.04.2019
өлшемі0.87 Mb.
  1   2   3   4


ТУНЖЕР ЖУЖЕН ЎҒЛИ

БЎЁҚЧИ
(BOYACI)


2 ПАРДАЛИ КОМЕДИЯ

Таржимон Ойбек Вейсал ўғли

Tuncer Cücenoğlu

cucenoglutuncer@gmail.com

tcucenoglu@hotmail.com

www.tuncercucenoglu.com

Буюк актёр М. Бўзқурт Куручга бағишланади




ИШТИРОКЧИЛАР:

ҚОДИР - 35- 40 ёшда. Бўёқчи.


ГУЛ - 35 ёшда. Хотини.
МУСТАФА - 35 ёшда.

АХМАД - 40 ёшда. Доктор.


ХАЛИТ - 60 ёшда. Холдинг бош директори.
НУРТЕН - 30 ёшда. Ёқимли аёл
ТУРГУТ - 40 ёшда. Ахметнинг шифокор ўртоғи
ТАХСИН - 50 ёшда. Холдинг директор ўринбосари.
АЁЛ - 30 ёшда.
ЖИНОЯТЧИ ВА

ПОЛИЦИЯЧИ - 30 ёшда. Битта актёр ижро этиши талаб қилинади.


Макон: Истамбул
Вақт: Шу кунлар
Мавсум: Ёз

САХНА КЎРИНИШИ:
Шифокорнинг қабул хонаси.

Кутиш хонаси. Кресло, журал столи. Деворда портретлар... Балконга чиқадиган эшик. Кўчага қараган дераза.

Котиба хонаси. Кичкина стол. Телефон. Мусика магнитафони. Котибанинг хонасидан томошабинга кўринмайиган ошхонага эшик. Бошқа эшик хамширанинг хонасига очилади. Хонада беъморни муолижа қилиш учун ётоқ(крават). Деворга жойлаштирилган кийимлар учун шкаф. Бу шкафга яшириниш учун икки киши зўрға сиғади. Ширма ва дорилар бор.


БИРИНЧИ БЎЛИМ

БИРИНЧИ КУН

Ахмет муолижахонада асаби бузилган холда юрмоқда. Вақти вақти билан соатига қараб қўяди. Оёқ товушларини эшитиши билан, эшик такиллашини кутади, лекин атрофда жимлик давом этади. Ахмад асабийлашда давом этади. Сабр косаси тугаб, телофон гўшагини кўлига олади...


АХМАД - Ало!? Қизим менга Тургут керак эди... Мен Ахмад... Ахмадман! Тезроқ бўла қол. Ало!? Қаерга кетаман... Хамширанинг хонасидаман... Қанақа қилиб кетаман? Бўёқчиларинг хали келгани йўқ. Йўқ, келмади! Мен қаердан билай... Ишонарли одамлар деганинга шуларни чақирдик. Қанақа қилиб асабийлашмайман! Хозир хазилни вақтими? Мен аэропортга кеч қолаяпман... Эрталаб Берлинда бўлишим керак. Хали уйга ўтиб чамадонимни тайёрлашим керак... (Эшик ыщн-иро-и жиринглайди) Тўхта... Келишди шекили.
Ахмад шошилиб эшикни очади. Бир қўлида икки қанотли нарвон, иккинчи қўлида бўёқ қилиш анжомлари билан Қодир кириб келади.

ҚОДИР - Доктор бей?

АХМАД - Соат неччи?!

ҚОДИР - (Шошилмай хотржамлик билан қўлидаги ашёларни бир четга қўйиб, қўлидаги соатга қарайди) Учдан йигирма ўтибди.

АХМАД - Шундайми? Меники, учдан ўн етти ўтибди.

ҚОДИР - Меники бироз олдинга ўтиб кетибдими?

АХМАД - Йўғ-е?!

ҚОДИР - Ха... Бўёқга тушиб кетганди... Ўшандан бўлса керак.

АХМАД - Эшикни ёп! Ичкарига кир!
Қодир эшикни ёпиб, ичкарига кираркан, Ахмад телефон томонга шошилади, Қодирга эштилмайдиган қилиб телефонда гапиради

АХМАД - Айтган одаминг келди! Рости унинг менга ёқмади. У мени қизиқтирмайди, ўзинг хаммасига жавоб берасан. Келиб хабар олиб тур! Ишни кўнгилдагидай тугатмаса, пулни берма! Менга қара Тургут, сенга ишондим! Бир хафтага қайтаман. Яхши қол. (Телефонни қўяди) Отинг нимайди!?

ҚОДИР - Қодир.

АХМАД - Соат нечида келишинг керак эди?

ҚОДИР - Йигирма дақиқа кеч қолдим, доктор бей. Автобус тўла экан, чиқа олмадим.

АХМАД - Автобусда келдингми?

ҚОДИР - Такси мен учун қиммат бўлади. Инсофли хойдовчи топилгунга қадар ярим соат ўтиб кетди.

АХМАД - (Асабийлашганини билдирмасликка харакат қилади) Рифки, биласан, мен...

ҚОДИР - Мени исмим Қодир, Доктор бей.

АХМАД - Бўпди... Бу... Ёрдамчинг қани?

ҚОДИР - Жуда зарур иши чиқди.

АХМАД - Бу... Нима деганинг? Бу... Иш зарур эмасми?

ҚОДИР - Хар бир иш, ўз мақсадига эришгунча зарур бўлишда давом этади.

АХМАД - Нима демоқчисан?

ҚОДИР - Бугун эрталаб махкамадан хат келди. Агар бир хафта ичида киралаган уйимизнинг бўшатмасак, бизни у ердан куч билан хайдашар экан. Бу нима дегани биласизми Доктор бей? Полиция... Жандрмлар... Ур-сур, ур-йиқит... Зотан, уйда уч-тўрта ашёмиз бор холос. Эрталаб хабар беришди... Бизга лоиқ киралик уй бор экан. Бу фурсатдан фойдаланишимиз керак эди. Хозир, бизни чўнтакка тўғри келадиган, кирага уй топиш осон эмас Доктор бей.

АХМАД - (Гапни қисқа қилишга ундайди) Топилади...

ҚОДИР - Ёки сиз биладиган киралик уй борми?

АХМАД - Йўқ.

ҚОДИР - Бўлмасам қаердан биласиз, киралик уй топишимизни. Жуда қийин Доктор бей... Аллох душманимни хам уйсиз қолдирмасин.

АХМАД - Кеч қолаяпман, Хамди...

ҚОДИР - Қодир... Мен Қодирман!

АХМАД - Хўп Қодир бўла қолсин. Ишончингни йўқотма. Албатда уйни топасан. Мени яхшилаб эшит. Мана бу бонкада пластик бўёқ бор. Бунлар эса ёғли бўёқлар. Мана бу эса охак. Хамма жой қаймоқ рангида бўлсин. Тушундингми?!

ҚОДИР - Тушундим. Юқори қисми оқ охакда, деворлар эса қаймоқ рангида... Дереза ва эшиклар эса фил тиши рангида.

АХМАД - Офарин!

ҚОДИР - Бу бизни ишимиз, Доктор бей.

АХМАД - Бўёқлар етадими?

ҚОДИР - (бўёқларни кўздан кечириб) Етиб қолар.

АХМАД - Етмасачи?

ҚОДИР - Бир амаллаб етказаман.

АХМАД - Баракалла. (Хурсанд бўлгандай кулимсирайди) Жуда хам қувноқ одам экансан, уста. Аммо, кеч қолаяпман, кетишим керак. Иншаллох, бир хафтада қайтиб келганимдан кейин, таъмирланган хонада чой ичиб сухбатимизни давом этамиз. Шеригинг қачон келади?

ҚОДИР - Бироздан кейин келиб қолади.

АХМАД - Топаоладими?

ҚОДИР - У киши кутиб туради.

АХМАД - Қайси киши?

ҚОДИР - Уй эгаси.

АХМАД - Эй, худо... Мен шеригин бу ерни тополадими деб сўраяпман.

ҚОДИР - Қўлида адрес бор. Мени хотиним чаққон, топади.

АХМАД - Тушунмадим. Хотинингни бу ишлар билан нима алоқаси бор.

ҚОДИР - Кираланадиган уйни кўргани борганди, Доктор бей.

АХМАД - Мен бутунлай адашиб кетдим. Мен сени хотинингни эмас, ёрдамчингни сўраяпман.

ҚОДИР - Ёрдамчим хотинимда. Бирга тез ишлаймиз.

АХМАД - Неча кунда тугайди?

ҚОДИР - У ёқ – бу ёқ... Уч кунда хал қилиб, кўчиб ўтилади.

АХМАД - “Кўчиб ўтилади”, деганинг нимаси!?

ҚОДИР - Уйни нима учун киралаяпмиз, бўлмасам? Агар у уйга кўчиб ўтмасак, нима учун уларга пулни беришимиз керак?

АХМАД - Мен сендан бу ернинг таъмирлаш ишини сўраяпман, Рамиз...

ҚОДИР - Мени исмим ... Қодир.

АХМАД - Тавба... Бу Рамиз исми қаердан ақлимга келди? Тамом, Қодир уста. Бўёқ ишлари неча кунда битади?

ҚОДИР - Уч кунда ҳам... Беш кунда хам... Агар уч кунда тугатсам, ўн беш кунда тўкила бошлайди. Агар беш кунда тугатсам, тошдек қотади.

АХМАД - Майли, шошилма. Олти кунда битирсанг хам бўлади.

ҚОДИР - Ўзи деворларни кўриниши унчалик ёмон эмас.

АХМАД - Хар йили таъмирлаймиз.

ҚОДИР - Бошқа рангга алмаштирмаганимиз учун, ишларимиз қийин бўлмайди.

АХМАД - Биронтаси сўраб қолса, Германияга кетганимни айтарсан. Исмларини ёзиб олсанг, хурсанд бўламан. Бир хафтада қайтади, дейсан. (Чўнтагидан олдиндан тайёрлаб қўйган бир миқторда пулни чиқариб, устага узатади. Қанақадир қоғозни хам чўнтагидан чиқаради) Санагинчи. Мана бу ерга имзо қўй. Иш битганидан кейин, қолган пулларни Турғутбейдан оласан. Бирон бир масала пайдо бўлса, Тургутбейга мурожат қиласан. Зотан у ўзи хам тез тез келиб хабар олиб туради. Нуқул Тахсин устани яхши кўраман дейди.

ҚОДИР - Исмим Қодир, Доктор бей!

АХМАД - Ха, айтгандай... Хеч исмингини эслаб қололмадим.

ҚОДИР - Мен сизга ўз махоратимни кўрсатиб, шундай иш қилайки, мени исмимни бир умрга эслаб қоласиз, Доктор бей.

АХМАД - Бу калитлар кираверишдаги эшикнинг калитлари... Чиқишда хамма эшикларни назорат қилиб, текшириб олгин. Сувга хам эхтиёт бўлгин. Ўтган сафар котиба сувни очиқ қолдирган экан, пастдаги қавватдаги хонадонни сув босибди. Анча зиён кўргандим. Ошхонада керакли хамма нарса бор. Чой, шакар... Хохлаганча ичинглар. Хаммасини айтиб бўлдим, шекилли?

ҚОДИР - Хотиржам сафарингизга бориб келинг.

АХМАД - Имкони бўлишича Германиядан телефон қиламан. Яхши қол.

ҚОДИР - Рахмат Доктор бей. Яхши боринг.

Ахмет чиқади. Қодир “Худога шукур” дегандай, эшикни ёпиб, ўтиради. Эшик қўнғироғи янграйди. Қодир эшикни очади. Яна Ахметбей қандайдир ховотирли қиёфала турибди.
ҚОДИР - Хуш келдингиз, Доктор бей.

АХМАД - Кечалари деразаларни очиқ қолдирманглар. Шамол кўтарилиб, ойналар синади. Мен сенга ишонаман. Ишонмасам, калитларни сенга берармидим.

ҚОДИР - Менга ишонаверинг, Доктор бей!

Ахмад чиқади. Қодир эшикни қайтадан ёпади. Бироздан кейин эшик қўнғироғи яна жиринглайди. Ахмад эшикдан бошини ичкарига суқади.

АХМАД - Чой ичасизлар... Чой дамлаш учун газни ёқиб ташқарига сув олиб келгани чиқманглар. Газ ўчиб қолса нима бўлади?

ҚОДИР - Захарланмиз, Доктор бей.

ҚОДИР - Энг қўрқинчилиги, захарланиш эмас, газ портлаши мумкин.



Ахмад чиқади. Қодир эшикни қайтадан ёпади. Бироздан кейин эшик яна жиринглайди. Қодир эшикни очади. Гул криб келади.
ҚОДИР - Сенмидинг?

ГУЛ - Бошқасини кутаётганмидинг?

ҚОДИР - Яна доктор келдими, деб ўйлабман.

ГУЛ - Бироз олдин, чиқиб кетаётган бир одамни учратдим. Ўша бўлса керак. Жуда хам асбийди.

ҚОДИР - Ха, айнан ўша.

ГУЛ - Мени туртиб ўтиб кетди... “Бу тентак таъмирлай олмаса керак” деб, ўзига ўзи гапираётганди.

ҚОДИР - Бўлмасам, у эмас. Мен хақимда у яхши фикрдайди... Одамни топдингми?

ГУЛ - Гаплашдим. Зотан, кирачилар хам уйни бир ой ичида бўшатишар экан.

ҚОДИР - Яхши.

ГУЛ - Нимаси яхши? Кичкина жой экан, икки хонали уй. Уйнинг эгаси хам жуда қайсар экан. Қанча илтимос қилсам хам, хеч айтганидан пастга тушмади.

ҚОДИР - Борига шукур. Бўлаверади.

ГУЛ - Бир йиллик кирани олдиндан олармиш.

ҚОДИР - Бу ёмон хабар.

ГУЛ - Энди нима қиламиз? Бунча пулни қаердан оламиз? Яна икки-уч кунда пулни топишимиз керак. Агар бу пулларни тополмасак нима бўлади.

ҚОДИР - Доктордан озгина пул олдим. (пулни узатади) Иш тугаши билан қолган пулларни хам оламан. Уйда хам озгина йиғиб қўйганим бор.

ГУЛ - Уйдаги пулни хисобга олманг. Бир ойлик харажатга хам етмайди.

ҚОДИР - Бирон нарсамизни сотсак-чи?

ГУЛ - Сотиладиган нимамиз борки?

ҚОДИР - Кўрпа-тўшак... гиламча...

ГУЛ - Бўлмайди... Арзимаган пул бўлади.

ҚОДИР - Отангдан сўрасангчи?

ГУЛ - Нафақада бўлса...

ҚОДИР - Балким йиғиб қўйгани бордир?

ГУЛ - Агар пули бўлганида, етмишга кирган чол иш қидирармиди? Қарз оладиган биронта таниш хам йўқ. Қарз олсак кейин қандай тўламиз. Балким аканг Сафетдан сўрармиз?

ҚОДИР - Бўладиган ишни гапир! (Асабийлашадилар. Чорасизлик. Телефон жиринглайди) Ало!? Эшитаман. Ахмет бейнинг шифохонаси... Ўзлари Германияга кетишди. Бир хафтадан кейин келишади. Хўп бўлади... (ёзади) Айтиб қўяман. (Телефонни қўяди)

ГУЛ - Хар бир дардга давоси топилар. Хафа бўлма, бир йўлини топамиз.

ҚОДИР - Ошхонада хамма нарса бор. Бир чой дамла, ичайлик.
Гул ошхонага ўтади, Қодир хафа бўлиб бошини эгиб ўтиради. Гул хонага қайтади. Эрининг хафалигини кўриб, кайфияти тушади.
ГУЛ - Кошкий доктор бўлсайдинг. Бу уй муаммоси хал бўлармиди? Унда менга уйланмасдинг.

ҚОДИР - Бўлмагур гаплани гапирма.


Қодир хафа бўлиб ўтиришда давом этади. Гул атрофни кўздан кечириб, шкафда осилиб турган шифокор халатини кўради. Халатни қўлига олиб томоша қилади.

ГУЛ - Сизга жуда хам ярашарди. Кийиб кўринг шуни.

ҚОДИР - Қўйсанг-чи...

ГУЛ - (Ўз қўли билан кийдиради.) Вой...вой... Жудаям ярашди. (Котибанинг фартугуни кияди.) Амрингиз борми, Доктор бей?

ҚОДИР - (Қодирга бу кийим ёқади. Доктор қиёфасига киради) Чой хохлаяпман.

ГУЛ - Хозир амрингизни бажо келтираман, Доктор бей. Чойингиз лимонли бўлсинми?

ҚОДИР - Нега сўрайсан. Биласанку, лимонсиз чой ичмайман.
Бу ўйин иккаласига хам ёқиб тушади. Бироз жимликдан кейин, бирданига бирагилкда кулишни бошлашади. Кейин эса бирдан жиддийлашиб кулишдан тўхташади. Эшикнинг қўнғироғи янграйди. Гул эшикни очади. Халит ичкарига кириб, ерга ўзини ташлайди.

ГУЛ - Қодир!!!

ҚОДИР - (Чопиб келади.) Ким бу?

ГУЛ - Билмадим.

ҚОДИР - (Ётган одамни қўли билан туртиб кўради) Тирик. Ичкарига олиб кирайлик.

Эри-хотин касални ичкарига олиб киришади. Касал ётадиган столга ёткизишади. Кодир беъмор Халитнинг тугмаларини ечади. Қулоғи билан унинг юрагини эшитиб кўради.
ҚОДИР - Жуда хам секин урмоқда.

ГУЛ - Нима қиламиз?

ҚОДИР - Столнинг нариги томонида нашатир бор, олиб кел.
Гул нашатирни олиб келади. Қодир беъморни ўзига келиши учун унга хидалатади.
ҚОДИР - Бирон бир докторни чақирайлик.

ГУЛ - Хозир докторни қаердан топамиз. (Халитнинг чўнттагларини қўвлайди)

ҚОДИР - Нима қилаяпсан?

ГУЛ - Балким бирон бир дориси бордир.



Гул дорини топади. Қутидаги ёзувларни ўқиб, бир донасии Халитнинг тили тагига ташлайди.
ҚОДИР - Ўзига келаяпди.

ХАЛИТ - Қаердаман?

ГУЛ - Гаплашманг.

ҚОДИР - Хотиржам бўлинг.

ХАЛИТ - (Туришга харакат қилади) Яхшиман...

ГУЛ - Қимирлама...

ХАЛИТ - Менга нима бўлди?

ГУЛ - Хушингиздан кетиб қолдингиз.

ХАЛИТ - Бундай бўлиши аниқ эди.

ҚОДИР - Гапирманг... Деразани беркит... Совуқатмасин.


Гул дерезани ёпади. Халитнинг боши тагига ёстиқ қўяди.
ХАЛИТ - Ўтиб кетди. Энди яхшиман. Бизни неварага совға олмоқчи эдим, неварам эртага саккиз ёшга киради. Ташаккур... Хаётимни қутқардингиз.

ҚОДИР - Хеч нарса қилганимиз йўқ.

ГУЛ - Вазифамизни бажардик, холос.

ХАЛИТ - Кам бўлманглар... Энди мен борай.

ҚОДИР - Бироз яна дам олинг.

ХАЛИТ - Доримни хамиша ёнимда олиб юраман. Сал сиқилиб қолсам, хамон биттасини тилимнинг тагига ташлайман.

ҚОДИР - Нега хамон дорини ичмадингиз, бўлмасам?

ХАЛИТ - Билмадим... Чарчоқдан бўлса керак, улгурмадим... Дуконлар одамлар била лиқ тўла... Одамлар худи бирон бир нарсадан қуруқ қолаётгандай, шошгани шошган. Яна айтишларча, қимматчилик бошланибди. Бўлмасам одамлар нега бунчалик шошиб қолишмоқда. Мен хам шошилинчда, ўзим билмаган ҳолда бу ерга келиб қолибман.

ҚОДИР - Омадингиз бор экан.

ХАЛИТ - Умр охирлаб бораяпди. Бир куни, бирдан, кутилмаганда ўламиз.

ГУЛ - Аллох қўрисин!

ҚОДИР - Сиз бирдан, кутилмаганда ўлиб кетадиганга ўхшамайсиз. Кўз тегмасин, қўчқордексиз.

ХАЛИТ - Қўчқор деганинг нимаси!? Хўкиздек соғлом дея вер.

ҚОДИР - Астафурлох.

ХАЛИТ - Мен энди борай.

ҚОДИР - Яхши. Фақат эхтиёт бўлинг.

ХАЛИТ - Мана бу ташриф картимни олгин. Керак бўлиб қолади.

ҚОДИР - (кулади) Яхши... Лекин мени экин экадиган далам йўқ.

ХАЛИТ - (хурсанд бўлиб) Бу гапинг менга ёқди. Хар эхтимолга қаршт олиб қявер. Сен ўзингни ташриф картингни бер. Шошма ўзим оламан (Стол устидаги коғозлар ва иш ашёлар орасидан ташриф картини олади. Ўқийди) Доктор Ахмад Атак.

ҚОДИР - Халиги, мен...

ХАЛИТ - Халиги -палигиси йўқ. Мен хаётмни қутқариб қолган инсонинг “халиги-палиги”си бўлмайди. Айтинг, қанча пул бершим керак?

ҚОДИР - Қанақа пул?

ХАЛИТ - Нима хайрияга, қизил ойга хизмат қилаяпсанми?

ГУЛ - Афандим...

ХАЛИТ - (Чўнтагидан бир миқдор пул чиқариб столга қўяди) Арзимаган нарса. Ташаккур дегани. Бу яхшилигингизга қарз бўлиб қололмайман. Бўлди мен кетдим. Қизим кузатиб қўй.

ГУЛ - Мархамат афандим. (Чиқиш эшиги томон юришади. Гулга хам бир миқдор пул узатади)

ХАЛИТ - Ол. Бу сенга.

ГУЛ - Қандоқ бўларкин?

ХАЛИТ - Олавер... Ўзинга бир нарсалар оларсан.

ГУЛ - Лекин...

ХАЛИТ - Жахлимни чиқарма!

Халит пулни Гулни қўлига тутқазади ва эшикдан чиқиб кетади. Гул эшикни ёпади. Ичкарида стол устидаги пулларни санаётган эрининг олдига келади. Гул қўлидаги пуларни эрига кўрсатади.
ГУЛ - Бу хам хизмат хақи.

ҚОДИР - Жоним...

ГУЛ - Амрингиз борми Доктор бей.

ҚОДИР - Ха котибам. (Иккаласи мазза қилиб кулишади)

ГУЛ - Буюринг Доктор бей!

ҚОДИР - Бўлди қил (ташриф картини ўқийди) Халит Акар. Сепа холдинг. Бош директор.

ГУЛ - Вой жоним!

ҚОДИР - Бизнинг “хўкиз”, Бош директор экан.

ГУЛ - Ўзи шунга ўхшаб турганди. Яна балога қолмайлик?

ҚОДИР - Нима бўлиши мумкин?

ГУЛ - Ахир уни пулини олдик.

ҚОДИР - Ўзи берди.

ГУЛ - Тўғри. Лекин биз била туриб олдик.

ҚОДИР - Тўғри... Лекин бошқа томондан олиб қарасак, биз унга қийин ахволга тушиб қолганида ёрдам бердик. Уйга бориб бўлиб ўтган ишлрни гапириб беради. Агар яна шифо истаб келиб қолсачи? Унда нима қиламиз?

ГУЛ - Нега келар экан?

ҚОДИР - Яъна “ташаккур” қилгани. Ахир “хаётимни қутқариб қолдиларинг”, деди-ку.

ГУЛ - У шахсий доктори бўлса керак.

ҚОДИР - Лекин, мана кўрасан яна келади.

ГУЛ - Келса, келаверсин. Жуда бўлмаса, бор хақиқатни айтамиз. (Эшикнинг ёнида, ерда портфельни турганини кўради.) Эйвох! Халит бейники шекили?!

ҚОДИР - Ичида пули бўлсачи?

ГУЛ - Кошкийди.

ҚОДИР - Бу нима деганинг.

ГУЛ - Уйни кирасини бира тўла тўлардик.

ҚОДИР - Жини бўлдингми? Оширвординг.

ГУЛ - (Портфелни ичига қарайди) Хурсанд бўлинг. Пул йўқ экан.

ҚОДИР - Бу ёққа бер. Буни нима қилсак бўларкин.

ГУЛ - Нима хам қилардик... Телефон қиламиз.

ҚОДИР - Балким бу қоғозлар жуда хам кераклидир... Хурсанд бўлганидан, балким бизга совға сифатида бир миқдор пул берар.

ГУЛ - Бунчалик “хўкиз” бўлмаса керак?!

ҚОДИР - Ким билади...

ГУЛ - (Портфелни олиб,телефон қилишга тушади) Ало?! Халит бейнинг уйими? Мен Ахмед бейнинг шифохонасидан қўнғироқ қилаяпман. Йўқ... Йўқ. Қўрқинчли хеч нарса бўлгани йўқ, хонимафанди. Халит бей бу ерга келганди, портфелини унутиб қолдирибди. Ўзлари билишади. Хўп бўлади, хонимафанди. Яхши қолинг... (телефони қўяди.)

ҚОДИР - Шу устингдаги киймни ечиб қўй. Яна кутилмаган воқеалар бўлмасин.


Гул хамшира халатини ечиб жойига осиб қўяди. Қодир иш кийимини кийиб, бўяшга киришмоқчи бўлади. Қилинадиган ишларни мўлжаллаб олиш учун хонани кўздан кечиради. Хонанинг бир четидан турган шкафни очиб кўради.
ГУЛ - Бўяшни бошламоқчимисиз?

ҚОДИР - Ха.

ГУЛ - Чой ичмоқчи эдингиз.

ҚОДИР - Агар ишни бошламасам, жинни бўлиб қоламан. Бу уй кирраси ташвиши мени қийнамоқда.

Хонага олиб келган икки қанотли нарвонга чиқади. Бўёқларни бўяш учун хозирлайди
ГУЛ - Тўхтанг! Шошилманг...
Эшиқ жиринглайди. Эр-хотин бир бирларига кўп маъноли қараб қўйишади. Гул чиқиб эшикни очади. Халит кириб келади.
ҚОДИР - Халит бей?!

ХАЛИТ - (Хонани ва Қодирнинг ишчи киймларини бироз хайрон бўлиб кузатади) Сиз?! Бу ахволда!? Браво! Қоил! Агар хамма сиздай харакат қилса, бу мамлакат ривожланиб кетади. Ўз иш жойингизни ўзингиз бўяшингиз, мақтовга лоиқ. Доктор бей, сизга бўлган хурматим яна хам ошди. Бу кўрганларимни хаммага гапириб бераман. Доктор бир томондан касалларни даволаса, иккинчи томондан, бўш вақт бўлиши билан, таъмирлаш ишлари билан машғул бўлади... Қоил... Мен бу ерга нега келганимни унутиб қўйдим.

ГУЛ - (Портфелни кўрсатиб) Мана буни унутибсиз.

ҚОДИР - Тўғри... Шунинг учун уйингизга телефон қилиб хабар бердик.

ХАЛИТ - (Портфелини олади) Ташшаккур қизим... Сизларни ишдан қўймай. Яхши қолинглар.
Халит эшикка қараб юради. Гул уни эшикка қадар кузатиб қўяди. Халит энди чиқмоқчи эди, кутилмаганда полициячи Нуртенни қучоғида кўтариб кириб келади
ПОЛИЦИЯЧИ - Йўл беринглар...

ХАЛИТ - Шифосини берсин.

ПОЛИЦИЯЧИ - Беъморни қаерга ёткизайлик?!

ГУЛ - (Жойни кўрсатади) Мана бу ерга ётикизинглар.


Нуртенни Гул кўрсатган жойга ётказади. Аёл хушсиз ётибди
ПОЛИЦИЯЧИ - Доктор бей!

ХАЛИТ - Мен эмас!

ПОЛИЦИЯЧИ - Қаерда?!
Халит қўзлари билан Қодирга ишора қилади.
ХАЛИТ - Ўхшата олмадингизми Маъмурбей? Инсонларни кийимларига қараб кимлигига бахо бериш одатий хол бўлиб қолбди, азизим. Шу киши докторимиз бўлади.

ПОЛИЦИЯЧИ - Узр сўрайман. Бўёқчи кийимида бўлганингиз учун, танимабман.

ХАЛИТ - Сиз хам Доктор бейни Бўёқчи деб адаштириб юбордингизми? Бу уста аслида Доктор бўлади. Мана сиз, ўз ишхонангизни бўяганмисиз?

ПОЛИЦИЯЧИ - Йўқ афандим. Менинг ишхонам, маълумки махсус автомашинанинг ичидир.

ҚОДИР - Хоним афандига нима қилди?

ХАЛИТ - Машанадан тушиб қолди.

ҚОДИР - Хушидан кетганга ўхшайди.

ХАЛИТ - Худо хохласа, бирон бир оғир шикаст емагандир?

ПОЛИЦИЯЧИ - Боши устига тушмади. Яна билмадим. Текшириб кўриш керак.

ХАЛИТ - Сизни кўнглингиз хотиржам бўлсин, Маъмур бей. Доктор бей нима керак бўлса ҳаммасини қилади. Қаерда ишлайсиз?

ПОЛИЦИЯЧИ - Шу яқиндаги минтақада ишлайман. Бугун биринчи кун, ишга чиқишим. Беъморни минибусдан тушиб қолганини кўрдиму, шу ерга шошилиб олиб келдим.
Бу орада Гул ўзи хамширалик халатини кийиниб, Қодирга хам шифокорлик кийимини кийдиради.

ХАЛИТ - Бу ёғига беъмор ишонарли қўлларда, хавотир олманг. Сиз хам ишингизга боринг. Мен хам сиз билан чиқа қолай.

ПОЛИЦИЯЧИ - Агар бизга хизмат бўлмаса, рухсатингиз билан, бора қолайлик, Доктор бей.

ҚОДИР - Халиги... Майли...

ПОЛИЦИЯЧИ - Яхши қолинг.

ХАЛИТ - Яхши ишланглар.

ГУЛ - Яхши боринглар.

ХАЛИТ - (Чиқаётиб Полициячига) Бу Доктобей, хақиқий доктор! Мен уни яхши биламан. Мени ўлимдан қутқариб қолди.



Халит билан Полициячи чиқишади. Гул уларнинг орқасидан эшикни беркитади.
ҚОДИР - Энди нима қиламиз?

ГУЛ - Ўзига келтирамиз... (нашатир спирти хийдлатишади. Қодир беъморнинг турли нозик ерларини уқалай кетади) Ўзингизга келинг, нималар қилаяпсиз?

ҚОДИР - Ўзига келтираяпман.

ГУЛ - Шундай қилибми?

ҚОДИР - Мана бўлмасам, ўзинг хушига келтир.

ГУЛ - Ўзига келаяпди.

НУРТЕН - Қаердаман?!

ҚОДИР - Шу ердасиз.

НУРТЕН - Шу ер... Қаер?

ҚОДИР - Бу ер шифохона.

НУРТЕН - Бу ким?

ГУЛ - Котиба.

НУРТЕН - Кимнинг котибаси?

ҚОДИР - Менинг.

НУРТЕН - Сиз кимсиз?

ГУЛ - Доктор.

НУРТЕН - Доктор-ми?

ГУЛ - Ўхшата олмадингизми?

НУРТЕН - Худоим!.. Мени нима ишим бор бу ерда?!

ҚОДИР - Бир нохуш ходиса бўлибди.

НУРТЕН - Мен қандай қилиб бу ерга келиб қолдим.

ГУЛ - Биз олиб келмадик

НУРТЕН - Ким олиб келди?

ҚОДИР - Полициячи.

НУРТЕН - Полициячи-ми? Эй, худоим!

ҚОДИР - Хушингиздан кетган экансиз. Полициячи кўтариб олиб келди.

НУРТЕН - Ўзи қани?

ҚОДИР - Сизни қолдириб, ўз ишига кетди. Хотиржам бўлинг.

НУРТЕН - Эсладим шекили... Бир минибусда эдим... Одам лиққа - тўла эди. Эшикни ёнида ўтиргандим... Бир катта одам ёнимга ўтириши билан эшик очилиб, мен... Ташқарига тушиб кетдим.

ГУЛ - Худо сақлабди...

ҚОДИР - Шифосини берсин...

НУРТЕН - Тиззаларим оғрияпди.

ҚОДИР - Синган бўлганида бундай тура олмасдингиз.

НУРТЕН - Оғриқда йиғлаб юбормаслик учун ўзимни зўрға тутиб турибман.

ҚОДИР - (Беъморни шикастланган оёқларини ушлаб кўради) Кўкарибди.

НУРТЕН - Нима бўлади энди, доктор?

ҚОДИР - Яхши бўлади. Менга йод билан пахта олиб келинг... Гул хоним сизга айтаяпман. (Гул йодни токчадан олиб жахл билан Қодирга узатади) Пахта хам сўрагандим.(Гул пахтани хам беради. Қодир пахтага йодни ботириб беъморнинг кўкарган ярасига суртмоқчи бўлади) Бироз ачишади, сабр қиласиз...

НУРТЕН - Вой...вой... ачишаяпди...

ҚОДИР - Микропларни йўқ қилиш керак. Лутфан сабр қилинг. Гул хонум бинтни берасизми? Исмингизни айтинг, хоним афанди.

НУРТЕН - Нуртен.

ҚОДИР - Нуртен. Жуда хам гўзал исмингиз бор экан. Мен хозир сизни...

ГУЛ - (Гул уларнинг илиқ муносабатаридан ғазабланади) Доктор бей сиз ичкарига кириб ишларингизни қилаверинг, мен ўзим беъморга қарайман.

НУРТЕН - Доктор бей, илтимос, сиз ярамни боғланг.

ҚОДИР - Кўриб турибсизку, Гул хонум. Беъморнинг истагини рад эта олмайман.

ГУЛ - (Киноя билан) Омадингизни берсин, Доктор бей. Мархамат, ичкаридаги ишларингиз қолиб кетмасин...

Қодир Гулнинг важохатини сезиб, ичкарига кириб кетади. Гул беъморга муолажа қилмоқди.
НУРТЕН - Жуда хам гўзал кўзлари бор экан.

ГУЛ - Ким хақида гапираяпсиз?

НУРТЕН - Бармоқларида узуги бормиди?

ГУЛ - Ким хақида айтаябсиз, деб сиздан сўраяпман.

НУРТЕН - Ким бўларди... Доктор бей.

ГУЛ - Мана шу докторни айтаяпсизми?

НУРТЕН - Нима бу ерда бошқа доктор борми? (Гул билмаган холда ғазабланиб беъморнинг боғлаётган оёқларини сиқиб оғиртади) Ох... Секинроқ...Унинг киприклари юрагимга мисли ўқдай ботгандай бўлди.

ГУЛ - Бўлмаган гап... Сезмабман...

НУРТЕН - Сезмайсизда... Хар кун кўравериб фарқига бормайсизда. Яқиндан оққан ариқнинг қадри бўлмагани сингари.

ГУЛ - (Беъморнинг оёқларини батар сиқади) Шундай денг.

НУРТЕН - Охх! Секинроқ, хамшира... Доктор бейнинг хотини хунук бўлса керак. Ўзи хамиша шундай бўлади. Мен хам шу гўзаллик билан, бир бадбашарага турмушга чиқиб, ўн беш йил умримни хазон қилдим. Кейин, мени ташлаб кетди. Агар шу Доктор бейдек бўлганида алам қилмасди. Охх!.. Оғрияпди...

ГУЛ - Бўлди... Боғлаб қўйдим. Энди хохлаган ерингизга кетаверинг.

НУРТЕН - Доктор бейни чақиринг.

ГУЛ - Нима қиласиз, Доктор бейни. Қучоқлашиб хайрлашасизми?

НУРТЕН - Рахмат демоқчиман.

ГУЛ - Мен айтиб қўяман.

НУРТЕН - Ўзим ташаккур қилмасам бўлмайди. Хизмат хақини хам ўзларига бераман.

ГУЛ - Мен бериб қўяман, қўнглингиз тўқ бўлсин.

НУРТЕН - Йўқ, ўзим бераман, дедим-ку...

ГУЛ - Сиз бера олмайсиз...

НУРТЕН - Бера оламан...

ГУЛ - (Гулнинг жахли чиқади) Қайсарлик қилма... муложани олдинг, чиқиб кетавер. Доктор банд.

НУРТЕН - Доктор бей!!! Бу ёққа қаранг! (Қодир чиқади)

ҚОДИР - Бу ерда нималар бўлаяпди?

НУРТЕН - Сиз билан кўриштирмаяпди.

ҚОДИР - Бу нима деганингиз?

ГУЛ - Нимаймиш... Докторнинг киприклари жуда хам гўзал экан... Қалбига ўқдай ботаётганмиш... Кошкийди шундай эрим бўлса эканмиш...

НУРТЕН - (Қодирга) Бу аёлни қаердан топдингиз? Мижозларингизни хафа қилмоқда... Буни алмаштиринг, Доктор бей!

ГУЛ - Бунга қара... Хали хам гапираяпдими? Чик бу ердан...

ҚОДИР - (Гулни чеккароққа тортади)Лутфан Гул хоним.

ГУЛ - Хооо. Сал бўлмаса, хурсандлигингиздан оғзингиз кулоғингизга етиб боради.

ҚОДИР - Қўчаларда қолиб кетмайлик, деб харакат қилаяпман... Сен бўлсанг..

ГУЛ - Сизни нимага харакат қилаётганингизни кўриб турибман.

ҚОДИР - Нохақсан...



Нуртен бу иккисининг орасидаги жанжалнинг мохиятини тушунишга харакат қилиб, уларга тикилганча туради. Кейин, Қодирнинг ёнига келиб гапиради.
НУРТЕН - Мен сизга катта рахмат айтаман, Доктор бей!

ҚОДИР - Арзимайди, Нуртен хоним.

ГУЛ - Тавба, исмини билиб олганига ўлайми?

НУРТЕН - (Пулни узатади) Мана бу етадими?

ҚОДИР - Хатто ортиғи билан.

ГУЛ - Аслида муложа учун бу кам, хаммасини беравер.

НУРТЕН - Мени хасис деб ўйлаяпсизми? Мана буни хам олинглар. Яхши қолинг Доктор бей. (Қодирга яқинлашиб қулоғига бир нималарни гапиради) Бу хамширанинг жавобини беринг, акс холда мижозларингиз келмай қўяди.

ҚОДИР - Хўп бўлади... Яхши боринг. (Нуртен бир нарсаларни пичирлаб чиқиб кетади. Эшикни ёпиб, гулга юзланади) Сен жинни бўлиб қолдингми? Сал бўлмасам балога дучор бўлардик.

ГУЛ - Сал бўлмасам, бу аёлга севги исхор этардингиз. Уятсиз...

ҚОДИР - Бу асоссиз рашқинг жонимга тегди! Бир соат хам сенсиз хаёт йўқ... Хатто иш жойимда хам тинчлик йўқ. Хар доим бир бахона топиб, ишимга аралашасан.

ГУЛ - Тўғри қиламан! Кўз ўнгимда уялмасдан аёлга хушомад қилаяпсиз. Агар мен ёнингизда бўлмасам, сиздан ажралиб қоламан.

ҚОДИР - Мен фақат оёғида синиғи йўқмикан, деб қараётгандим.

ГУЛ - Ўз кўзим билан кўрдим, кандоқ қилиб пайпаслаётганингизни.

ҚОДИР - Шу гаплар сенга ярашадими? Ахир хаётмиз бироз бўлса хам яхшилаш учун, бор кучимни бериб мехнат қилсаму, сендан шундай тухмат эшитсам.


Қодир бу гаплардан кейин хафа бўлгандай четга ўтиб ўтиради. Бир оз сукунатдан сўнг Гул унинг ёнига келади
ГУЛ - Нима қилай? Мени қўлимда эмас. Рашк қиламан сизни. Иш хақида гаплашайлик. Агар бир кунда ўнта касални кўриб чиқсангиз, уй муаммосини хал қилган бўлардик. Нима дейсиз?

ҚОДИР - Ақилдан оздингми?

ГУЛ - Нима қилибди. Мана хозир вазият ўзи шуни тақоза қилиб турибди. Шифохонадамиз-ку. Хозир кўрдик, ишингизни аъло даражада бажардингиз.

ҚОДИР - Бўлмайдиган ишни гапирма. Докторлик мураккаб касб.

ГУЛ - Халил бей хам сизга ишонди, бошқалари хам. Доктордан хеч хам фарқингиз йўқ.

ҚОДИР - Эплай олмайман...

ГУЛ - Хохласангиз хаммасини эплайсиз.

ҚОДИР - Нималар деябсан? Ахир диагноз кўйиш керак, рецепт ёзиш керак.

ГУЛ - Шу хам муаммо бўлдими? (Столнинг тортмасидан рецепт учун махсус қоғозларни олиб Қодирга кўрсатади) Қандайдир зарарсиз, беозор дориларни ёзиб берасиз. Масалан, аспирин... Зотан, хуснихатингиз хам докторларникига ўхшаб зўрға ўқилади.

ҚОДИР - Бўёқ ишларини ким қилади?

ГУЛ - Уни хам биз бажармиз.

ҚОДИР - Қандоқ қилиб? Қачон ишлаймиз?

ГУЛ - Тунда...
Эшик жиринглайди. Эр-хотин кўпмаъноли бир бирларига қараб олишади. Гул эшикни очади.
ҚОДИР - Шошма, мен ичкарига кириб киймни алмаштирай.

ГУЛ - Хуш келдингиз...

ТУРГУТ - Хайрли оқшом.

ГУЛ - Тургут бей?!

ТУРГУТ - Халигача бўёқни бошламабсизлар. Бу халатни нега кийиб олдингиз? Ха, кийимларингиз кир бўлмасин деб кийгандирсиз. Лекин айтиб қўяй, котибага бу ишингиз ёқмайди.

ГУЛ - Ечиб қўя қолай.

ТУРГУТ - Қодир уста кўринмайди?

ГУЛ - Хозир чақираман. (Бошини ичкарига суқуб) Тургут бей келди.

ҚОДИР - (Ичкаридан чиқиб келади. Бўёқчининг кийимини кийиб олган.) Хуш келдингиз Турғут бей.

ТУРГУТ - Хуш кўрдик, Қодир уста.

ҚОДИР - Ишни энди бошлаймиз, деб тургандик.

ГУЛ - Чоймиз дамланган. Олиб келайми?

ТУРГУ - Майли. Ичсак ичибмизда.

Гул ошхонадан чой олиб келишга чиқади. Қодир билан Тургут ўтиришади
ҚОДИР - Ўзингиз яхшими?

ТУРГУТ - Мени қўйинг. Бу Ахмет жуда хам асабийлашган. Мени уялтрима.

ҚОДИР - Кўнглингизни тўқ қилинг. Хаммаси яхши бўлади.

ТУРГУТ - Авансини олибсан.

ҚОДИР - Олдим.

ТУРГУТ - Қолганини эса ишни битганидан кейин, мендан оласан.

ҚОДИР - Рахмат, Турғут бей.

ТУРГУТ - Уй масаласи нима бўлди?

ҚОДИР - Топдик.

ГУЛ - (Чойни олиб келиб Тургут бейга узатади) Мархамат.

ТУРГУТ - Ташаккур қизим. Уйга кўчиб ўтингларми?

ҚОДИР - Бироз камчилигимиз бор. Масала хал бўлиши билан ўтамиз.

ТУРГУТ - Аллох ёрдамчингиз бўлсин. Уйсизлик жуда хам қийин. Бирон бир дўкон очсанг бўлармиди, Қодир уста.

ҚОДИР - Қанақа дўкон, Турғут бей.?!

ТУРГУТ - Хўжалик моллари дўкони. Бўёқлар, таъмирлаш учун ашёлар...

ҚОДИР - Осон эканми, Турғут бей. Бундай ишлар учун сармоя керак бўлади.

ТУРГУТ - Кичкина, майда ишлардан бошлайсан. Асата - секин ишлар ривожланади, катталашади.

ҚОДИР - Қани энди, айтганларингиз амалга ошса. Хеч бўлмаса қўлингизда иш бошлаш учун озгина пул керак бўлади. Лекин...

ТУРГУТ - Рахмат қизим, чой ширин бўлибди.

ГУЛ - Ош бўлсин. Яна олиб келайми?

ТУРГУТ - Ташаккур, қизим. Мен энди борай. Яна келарман. Бу ерларни сизларга ишондим.

ҚОДИР - Хотиржам бўлинг, хаммаси яхши бўлади. Соғ бўлинг, доктор бей

ГУЛ - Яхши боринг.
Тургут чиқиши билан Гул эшикни беркитиб, докторлик халтини олиб, қатиатлик билан эрига буюруқ беради.
ГУЛ - Қани мана буни кийиб олинг, Доктор бей.

ҚОДИР - Жинни бўлиб қолдингми?!

ГУЛ - Бўлинг тезроқ. Хозир мижозлар келиб қолиши мумкин.

ҚОДИР - Нима сен мени қаматмоқчимисан? Ол буни! Шифокорлик қилармишман. Балким жаррохлик хам қиларман. Қўлга тушсам, нима қиласан?

ГУЛ - Хеч бало бўлмайди. Қайси мижоз докторнинг дипломини сўрабди-ки, сизда сўрашсин.

ҚОДИР - Сен олдин бўлиб ўтган ишлардан қандоқ қилиб қутиламиз, шуни ўйлагин. Ахмед бей бир хафтадан кейин қайтиб келса, нима деган одам бўламиз.

ГУЛ - Ўн йилдан бери бўёқчилик қиласиз. Агар шунча пайтдан бери ишлаган жойларингизда бир қути бўёқ олиб келганингизда, бугун ўз уйимизга эга бўлардик.

ҚОДИР - Мен ўғри эмасман! Бугунгача номусимга, виждонимга қарши иш қилмадим. Мен ўз хаётими қоронлуғга олиб кирмайман.

ГУЛ - Ярим кечагача ўқиган китобларингизни ёруғ дунёсини назарда тутаяпсизми? Бу кетишда охири кўчада қоламиз.
Гул йиғламочқчи бўлади. Асабийлашиб у ёқдан – бу ёққа юради. Эшикни устидаги калитни олиб кетади. Қодир, эшик ёпилиб, Гул чиққанлигини англайди.
ҚОДИР - Гул! Гуууул! Калитларни хам олиб кетибди. Энди нима қиламан?
Жахли чиқиб, нима қиларини билмай, бўёқни бўяшга киришади




Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3   4


©kzref.org 2019
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет