Тунжер жужен ўҒли бўЁҚчи (boyaci) 2 пардали комедия таржимон Ойбек Вейсал ўғли



жүктеу 0.87 Mb.
бет4/4
Дата02.04.2019
өлшемі0.87 Mb.
1   2   3   4

V
УЧИНЧИ КУН

Тушликка яқин. Шифохонанинг таъмирлаш ишлар асосан тугаб, атроф гузалашган. Фақат баъзи бир майда ишлар қолган. Мустафа ичкарида, Қодир эса салондаги креслога жойлашиб ухламоқда. Олдинига Мустафа уйғонади. Аста-секин оёғининг учида юриб, дераза олдига келади. Яширинча ташқарини кузатади. Кўрганларидан кўнгли тўлмай, юзини буриштириб салондаги бўш креслога ўтиради. Бу ёғи нма бўлишини ўйлаб ўтирганди, телефон жиринглаб қолади. Бу телефон овозидан, Қодир ҳам уйғониб кетади, лекин телефонни кўтармайди. Бироздан сўнг ёнида ўтирган Мустафани гапга тортади.


ҚОДИР - Эрта турибсиз?

МУСТАФА - Телефон жирингламоқда.

ҚОДИР - Эшитаяпман...

МУСТАФА - Жавоб бермайсизми?

ҚОДИР - Йўқ. Жиринглайверсин.

МУСТАФА - Балким беъморлар, касаллар телефон қилишаётгандир.

ҚОДИР - Бу ёғига, касалу беъморларни қабул қилмайман. Таъмирлашни охиригача етказмагунча бировни қабул қилмайман. Бир томондан таъмирлаш, бир томондан беъморлар, бундай холат тиббиётга тўғри келмайди.

МУСТАФА - Менчи..? Мен нима бўламан..? Менни бу ердан чиқариб юбормайсизми? Мен қоламанми?

ҚОДИР - Албатда қоласиз... Сиз энди, қайсидир маънода бизнинг дўстимизсиз. Яна уч кун бирга бўламиз.

МУСТАФА - Уч кун эмас, керак бўлса беш кун... бир хафта бу ерда қоламан.

ҚОДИР - Йўқ... Йўқ! Уч кун етарли... Намунча жирингламаса бу телефон!

МУСТАФА - Хохласангиз телефонни узиб қўяман.

ҚОДИР - Керак эмас... Жиринглай версин. Охири тўтайди. Бир биримизга ўрганиб қолдик. Менга анча ёрдам бердингиз.

МУСТАФА - Болалигимдан бўёқ ишларини ёқтираман, хато завқланамн.

ҚОДИР - Тўғри, хақиқатдан ҳам бўёқ иши завқ бағишлайди. Завқли бўлмаса, мен докторликни ташлаб, бўёқчилик қиламанми. (Тўсатдан) Оёқ кийиминг ўлчами нечи.

МУСТАФА - Меникими?

ҚОДИР - Йўқ, меники?

МУСТАФА - Ха... Қирқ уч.

ҚОДИР - Аниқми?

МУСТАФА - Аниқ. Оёқ киймларимни ўзим харид қиламан.

ҚОДИР - Яна қирқ тўрт бўлмасин?

МУСТАФА - Баъзи бир моделларни қирқ иккисини хам қийяман. Нега сўраябсиз?

ҚОДИР - Шундай, ўзим. Яна бироз ухлайлик... (Кўзлари энди уйқуга кетаётган эди, бир пайтнинг ўзида хам телефон, хам эшик қўнғироғи жиринглайди.) Котиба келган бўлса керак. Сиз хар эхтимолга қарши ичкарига киринг.
Мустафа ичкарига киради. Қодир эшик “кўзчаси”дан мўралайди. Гул ичкарига ховлиқиб кириб келади..
ГУЛ - Телефон жирингламоқда, эшитмаяпсизми?

ҚОДИР - Эшитияпман. Ана жим бўлди. Эрталабдан бери жиринглагани жиринглаган.

ГУЛ - Мен сизга чой дамлай.

ҚОДИР - Дамла. Кейин бу ерларни тозалб чиқарсан. Асосий ишлар тугади. Энди майда ишлар қолди. Қолга беш юз долларни ҳам олсак, бу ерда қиладиган ишимиз қолмайди. Яна икки кун қолди. Олтинчи кунни кутмасдан Турғут бейни чақириб бу ерни унга топшириб кетамиз.

ГУЛ - Халигилар халиям ташқарида машинада ўтиришибди. Яна икки кун шу ердан кетишмаса, нима қиламиз? Қандоқ қилиб Мустафани бу ердан чиқарамиз7

ҚОДИР - Нима бўлганда хам бу ерда қолдира олмаймиз. Нима қилиш кераклигини мен яхши биламан.

ГУЛ - Биласизми? Бўлмасам, мени қийнамасдан айта қолинг.

ҚОДИР - Сени эринг хар қандай муаммони хал қилишга қодир. Шунинг учун ҳам мени исмимни Қодир деб аташган.

ГУЛ - Айта қолинг энди...

ҚОДИР - Қани сен айтчи: Қандоқ қилиб ташқаридагилардан Мустафани қутқариб қоламиз?

ГУЛ - Уч кундан беи фақат шу хақда ўйлаб ўйимга ета олмаяпман.

ҚОДИР - Табиийки,ўйлаб ўйинга ета олмайсан. Чунки роман, хикоялар ўқимайсан... Матиқ деган, рухият деган тушунчанинг ўзи сенда йўқ.

ГУЛ - Сизни ўқиган китобларингиз иккаламизга хам етади. Хўш, нима қиламиз?

ҚОДИР - Бор чой олиб кел.

ГУЛ - Айтмаганизча, шу ердан бир қадам хам нарига кетмайман.

ҚОДИР - Бўпди... Сенга ёрдам бераман. Кўчанинг нариги томонида дўкон бор. Биласан?! Шундайми?!

ГУЛ - Хар томон дўкон. Қайси бирини айтаябсиз?

ҚОДИР - Тўғри. Лекин бу дўкон, бутик. “Бутик тесеттур”. Хотирладингми?

ГУЛ - Ха... Эсладим. Лекин бу бутикни бизни ишга нима алоқаси бор.

ҚОДИР - Яхшилаб ўйлаб кўрсанг, тушиниб оласан. Бироз ақлингни ишлат. Аммо айтиб қўяй, хаммаси хал бўлган, хохласанг хозироқ Мустафани бу ердан олиб чиқиб кетамиз.

ГУЛ - Ундай осон бўлса олиб чиқинг.

ҚОДИР - Сен шошилма. Хар нарсанинг вақти-соати бор. Сабр қилиш керак. Бироздан кейин, сен бажаришинг керак бўлган битта иш бор. Хозир эса бор егулик, чой олиб кел, нонушта қилайлик.

ГУЛ - Нима қилишимни билмагунча, чой олиб келмайман..

ҚОДИР - Бўпти... Қасарлигинга гап йўқ... Агаву столдан қоғоз-қалам ол. Ёз. Қирқ уч! Ёзавер...

ГУЛ - (Ёза бошлайди) Худди топишмоққа ўхшайди.

ҚОДИР - Бўлдими. Қолганини энди нонуштадан кейин айтаман.
Гул шошилганча ошхонага чиқиб кетади

VI
ИККИНЧИ ПАРДА
БЕШИНЧИ КУН
Қодир худди рассомдай қўлидаги чўтка билан таъмирлаш ишнинг сўнгги нуқтасини қўйиш билан овора. Гул катта завқ билан қўлидаги латта билан атрфони тозаламоқда, диван ва креслоларни чангини олмоқда. Мустафа ичкарида овқатланмоқда. Хамманинг кайфияти аъло.
ҚОДИР - Қандай бўлди?

ГУЛ - Қўлингиз дард кўрмасин. Аъло.

ҚОДИР - Сени хам хизматларинг катта. (Мустафанинг ёнига келади) Ёқимли иштаха. Кайфият қалай.

МУСТАФА - Соғ бўлинг Доктор бей!

ҚОДИР - Мана тўрт кун хам ўтиб кетди.

МУСТАФА - Ха.

ҚОДИР - Бу кеча сўнггиси бўлади.

МУСТАФА - Балким яна бир неча кун қоларман.

ҚОДИР - Келишувга кўра, бугун сўнгги кун.

МУСТАФА - Ха...

ҚОДИР - Мана энди ваъдага вафо қилиб, қолган беш юз долларлик банк чекини ҳам ёза қолинг.

МУСТАФА - Эртага ёзсам-чи?!

ҚОДИР - Хозир.
Мустафа ёнидан банк чек дафтарчасини олиб бир нарсалар ёзади. Кейин бир вароқни дафтарчадан йиртиб Қодирга узатади.
МУСТАФА - Мана.

ҚОДИР - Жуда яхши.

МУСТАФ - (Гулга яқинлашиб) Мана буни олиб бориб банкда пулга айлантириб кел. Тезроқ бора қол.

ГУЛ - Хўп бўлади. (Гул чиқади)

ҚОДИ - (Мустафага) Бирон бир дардингизми бор.

МУСТАФА - Ота-онамни, ака-укаларимни, қишлоғимни соғиндим.

ҚОДИР - Уйланганмисиз?

МУСТАФА - Йўқ. Тўғриси хотиним ўтиб қолди.

ҚОДИР - Қачон?

МУСТАФА - Икки йил бўлди.

ҚОДИР - Жойи жаннатда бўлсин. Бахтсиз воқеами?

МУСТАФА - Мени ўлдиришмоқчи бўлишганда орага кириб ўқдан халок бўлди.

ҚОДИР - Болаларингиз борми?

МУСТАФ - Йўқ. Улгурмадик.

ҚОДИР - Хали ёш экансиз. Аллохнинг ризоси билан уйланасиз, кўплаб болаларингиз бўлади.

МУСТАФА - Сизга бир сирни очмоқчиман. Майлими?

ҚОДИР - Албатда. Менга мумкин, мен ахир сизни докторингизман.

МУСТАФА - Халиги... Нуртен хоним...

ҚОДИР - Торт олиб келган аёл?

МУСТАФА - Ха.

ҚОДИР - Сиз хам унга ёқдингизми?

МУСТАФА - Албатда... Агар ёқмасам телефонини берармиди.

ҚОДИР -Темирни қизиганида босинг. Хозироқ телефон қилинг.

МУСТАФА - (Телефон қилади) Ало... Мен Нуртен хонимни излаётгандим. Мен... Шифохонада... Шкаф... Мен хам хурсанд бўлдим... Шифохонадаман. Кўришайликми? Йўқ бугун имкони йўқ, афсус... (Қодирга) Кўришайлик, деяпди.

ҚОДИР - Яхши.... Шу ерга чақиринг.

МУСТАФА - Шифохонага кела қолинг. Мен шу ерда сизни кутаман. Йўқ кетиб қолмайман. Сизни келишингизни қанча бўлса хам кутаман.

ҚОДИР - Нима деди.

МУСТАФА - Келаркан...

ҚОДИР - Жуда яхши. Ана ичкарида гаплашиб ўтираверасизлар.

МУСТАФА - Бу яхшилигингизни хеч ҳам унутмайман.


Мустафа балконнинг деразасига яширинча яқинлашиб, ташқарини кузатади. Унинг ёнига Қодир хам келади. Кузатади.
ҚОДИР - Анаву машинани кўраяпсизми?

МУСТАФА - Кўраяпман. Нега сўраяпсиз?

ҚОДИР - Тўрт кундан бери шу ерда қотиб қолгандай, ниманидир кузатишмоқда. Нимани ёки кимнидир пойлашаяпди. Сиз нима деб ўйласиз?

МУСТАФА - Билмадим.

ҚОДИР - (Эшик қўнғироғи янграйди) Котиба келди шекили. Биз барибир тадбирни олиб, эхтиёткорлик қилайлик. Ичкарига кириб туринг.

МУСТАФА - Хўп бўлади.


Мустафа қўшни хонага ўтади. Қодир эшикнинг “кўзчаси”дан қарайди. Олдинига Гул киради, кейин Халит бей кўринади.
ҚОДИР - Халит бей, хуш келибсиз. Мархамат ичкарига ўтинг.

ХАЛИТ БЕЙ - Қанчалар чиройли бўлибди. Офарин!

ҚОДИР -Ташаккур.

ХАЛИТ БЕЙ - Биласизми нега келдим.

ҚОДИР - Яхшиликка бўлсин.

ХАЛИТ БЕЙ - Тахсин бейга яхши қарабсиз. Тузалиб кетди. У билан шу ерда кўришиб, бирга ишга боришга келишиб олгандик. Хозир келиб қолади. Бу ерга кечадан бери телефон қиламан, лекин хеч ким кўтармайди. Хар хил фикрларга бордим.

ҚОДИР - Ха... Кўпчилик, сизга ўхшаб, телефон қилиб туша олмаганини шикоят қилди. Керакли жойга хабар бердик. Энди ишлаб қолади. (Телефон жиринлайди. Гул телефонни олади) Ана... Телефон ишлаб кетди.

ГУЛ - Ало... Ха... Хозир Доктор бей. (Қодирга) Сизни телефонга...

ҚОДИР - Ало... Ха, менман Ахмед бей. Хаммаси келишганимиздай. Тугади. Тайёр. Жуда ҳам гўзал бўлди. Бироздан кейин Тургут бейга хабар бераман, келиб кўриб, қабул қилиб олсин. Сиз келдингизми? Истамбулдамисиз?! Нега?! Ўн дақиқадан кейин шу ерга етиб келасизми?!(Телефони дахшат ичида қўяди. Гулга) Ахмед бей Истамбулда экан. Хозир бу ерга келаркан...

ГУЛ - Бу қанақаси?! Хали икки кун бор эдику. Энди нима қиламиз?!

ҚОДИР - Бўладигани бўлди. Энди Мустафани бир амалаб бу ердан чиқариб юборайлик. Олдинига мана бу Тахсинбейдан қутулайлик. Ха, айтганларимни олиб келдингми?

ГУЛ - Ха, қора чоршаб, матони олиб келдим.

ҚОДИР - Диндор аёллар сингари кийнтириб, бу бинодан чиқариб юбормиз.

Хозир Тахсин бейга мени бироз ишим борлигини айтиб, у билан машғул бўл. Улар кетгандан кейин, сен Мустафани кийинишига ёрдам бер. Тезлашгин.

ГУЛ - (Гул салонга ўтади) Халит бей зерикмай ўтирибсизми? Бирон бир ичимлик олиб келайми?

ХАЛИТ БЕЙ - Рахмат. Безовта бўлманг. Бу ер ўзимизники хисобланади. Сиз бемалол ишингизга қаранг.


Халит бей ўтирган креслосида чўнтагидан газета чиқариб, ўқий бошлайди. Гул Қодирнинг ёнига киради.
ҚОДИР - Пакет қани?

ГУЛ - Қанақа пакет?

ҚОДИР - “Тесеттур бутик”дан олинган ракет. Тез бўла қол. Бўлмасам расво бўламиз.
Гул нима кераклигини англаб, тезда ошхонага ўтиб, битта катта пакетни кўтариб келади. Қодир пакетни олиб Мустафанинг олдига чиқади.

ҚОДИР - Менга қара Мустафа, сен буткул тузалдинг. Бугун сени соғ-саломат кузатиб қўямиз.

МУСТАФА- Бугунми?

ҚОДИР - Ха... Бироздан кейин. Хаммаси келишганимиздай тугади.

МУСТАФА- Мен беш кунга пул тўладим. Хали кун битгани йўқ.

ҚОДИР - Тўғри... Лекин мен сизни беш кун емак билан боқдим. Шунинг хисобига хаммси тўғриланиб кетди.

МУСТАФА- Йўқ... Мен хозир бу ерни тарк эта олмайман. Бу мумкин эмас.

ҚОДИР - Тўхтанг, хаёжонланманг. Ташвишга тушадиган хеч нарса йўқ. Биламан, ташқарида сизни душманларингиз кутмоқда. Аммо сизга уларнинг зиёни тегмайди. Уларга билдирмай олдиларидан чиқиб кетасиз.

МУСТАФА- Сиз буларни қаердан биласиз?!

ҚОДИР - Мени аноилардан деб ўйладингизми? Мен хаммасга бошиданоқ тушиниб етганман. Сиз улар билан рақобат бўлиб тендерни ютиб чиққансиз, шунинг учун улар сизни йўқ қилишмоқчи. Сиз индамаганиз учун, мен хам сўз очмадим.

МУСТАФА- Буларни била туриб қандай қилиб мени ташқарига хайдайсиз. (Тўпончасини чиқаради) Шу ерда қоламан!

ҚОДИР - Яширинг шу тўпончани. Мен барчасини ўйлаб, хал қилиб қўйдим. (Пакетдан қора чоршаб, бир сумка, қуёш кўзойнаги, оёқ қийимларни чиқаради.) Ҳозир шуларни кийиниб оласиз. Сизни ташқарига бехавотир чиқиш учун тайёрлаймиз. Энди тушиндингизми, нима учун ўлчамларингизни олганимни? Қўрқинчли хеч бир нарса йўқ. Агар хозир бу ерни тарк этмасангиз, у ёғида хақиқатдан хам жуда қўрқинчли воқеалар юз беради. Менга қулоқ солинг. Ўтган куни бу ерга телефон қилишни бахона қилиб, ўшалар келишиб, хоналарни текшириб кетишди. Тушинсангизчи... Расмингизни бизга кўрсатиб: “Танийсизларми... Шуни кўрдингизларми?” деб, сўроққа тутишди. Шу кунгача нималарни яшаганимизни айтишга хам одам хайиқади. Лекин сиз қўрқманг. Агар мени айтганларимни бажарсангиз, осонгини хаммасини хал қиламиз, ва сизни бу ердан чиқариб юборамиз.

МУСТАФА- Нега, мени сўраб келишганини айтмадингиз?

ҚОДИР - Айтмоқчи бўлдим... Лекин ўйлаб қарасам, бунинг хеч ҳам фойдаси йўқлигини тушундим. Хали режа ишлаб чиқмагандим.

МУСТАФА- Эндичи режа ишлаб чиқдингизми?

ҚОДИР - Албатда... Сиз мени айтганимни қилсангиз, етади... Гул хоним!

ГУЛ - (Кириб келади) Буюринг Доктор бей.

ҚОДИР - Кийинишига ёрдам беринг.

ГУЛ - Хўп бўлади. Пиджакни ечинг.

МУСТАФА- Вой пиджаксиз бўламанми?

ҚОДИР - Ха... Бундай бўлмагир, кераксиз саволлар берманг. Келишдик-ку, айтганимизни қиласиз. Тушунарлими?!
Гул, Мустафанинг бўлаётган жараёндан шошиб қолганига қарамай, тезда қора чоршабни кийдиради. Эшик қўнғироғи жиринглайди. Хамма бир бирига қараб қолади.
ҚОДИР - Сизлар ишларингизни давом этинглар, мен ўзим эшикка қарайман.

МУСТАФА- Агар улар бўлсачи?

ГУЛ - Жим!
Гул билан Мустафа ташқаридаги эшик олдида бўлиб ўтадиган сухбатни тинглашга шайланишади. Қодир эшик кўзчасидан қарайди. Халит бей ичкарида кутаётган Тахсин бей билан учрашгани келган экан. Эшикни очади.
ҚОДИР - Хуш келдингиз, Тахсин бей.

ТАХСИН - Сен Қодирмисан ёки Ахмед бей?

ҚОДИР - Доктор ман.

ТАХСИН - Аллох... Аллох... Шунчалар ўхшаш чехра бўладими? Халит бей шу ердами?

ҚОДИР - Ха. Ичкарида, мархамат.

ХАЛИТ - Киравер,Тахсин бей... Кеч қолдинг...

ТАХСИН - Хурматли мудирим, хотиним билан ярашдик.

ҚОДИР - Ярашидингизми?

ТАХСИН - Сизни соянгизда, доктор бей...

ҚОДИР - Мен нима қилдимки?

ТАХСИН - Камтарлик қилманг, сизни маслахатингизга кулоқ солиб, ярашдик.

ҚОДИР - Табриклайман. Жуда хурсанд бўлдим. Узр, мени ичкарида зарур ишим бор эди.

ХАЛИТ - Ишингизга қаранг Доктор бей.

Қодир чиқиши билан бошқалар эшитмаслик учун Тахсин бей ва Халит бейлар пичирлаб ярим овозда гаплашдилар


ТАХСИН - Биласизми, докторнинг укаси бор экан. Худди ўзгинаси. Бўёқчи экан. Кўплаб эгизаклар кўрганман, лекин бунчалар ўхшашлигини кўрмаган эканман. Хайрон қолдим.
Қодир ичкарида қора чоршабга ўранган Мустафани кўриб хурсанд бўлади.
ҚОДИР - Жуда яхши. Ўхшабди.

ГУЛ - Жуда ярашди. Худди ўзига бичиб-тикиб қўйилгандай.

МУСТАФА- Оёғим сиқаяпди...

ҚОДИР - Ўзингиз қирқ учинчи рақам дедингиз. Энди чидайсиз.

ГУЛ - Зўрға кийдирдим...

ҚОДИР - Қани сумкани елкангизга олиб юриб кўрингчи.


Мустафа катта қийинчилик билан юришга харакат қилади. Оғирикларга чидаб юради.
МУСТАФА- Бўлмаяпди... Яхшиси ўз оёқ кийимларимни кийиб олай.

ҚОДИР - Бўлмайди... Шунча харакатимиз пучга чқади. Бироз юрсангиз очилиб кетади. Оёқларингиз кўникиб қолади. Инсон бундан баттарига хам кўникади.

ГУЛ - Албатда...

МУСТАФА- Бу оёқ кийимида қанча юраман?

ҚОДИР - Бироз сабр қиласиз. Такси чақирамиз, машинага ўтириб олгунча. Сиз хозир бироз машқ қилиб олинг. Мен ташқарига чиқиб такси билан келишиб олай.
Қодир шифокор хонасига чиқади. Деворда осилган “Мухим телефонлар рўйхати”дан такси номерини топади ва телефондан рақамни теради. Мустафа Гулни ёрдами билан юришга характ қилади.
ҚОДИР - Ало... Зудлик билан такси юборинг! Йўлпалаз кўчаси, Акинлар биноси олдига келиб турсин. Биз дерезадан кузатамиз. Машина келиши билан чиқамиз. Илтимос хозироқ келсин. Жуда шошилинч эди.
Телефонни қўйиб қўшни хонага чиқади.
ҚОДИР - Қалай бўлди? Юра олаяпсизми?

ГУЛ - Кўриб турибсиз, қийинчилик билан юраяпди.

ҚОДИР - Тушунарли... Лифт билан пастга тушасиз.

МУСТАФА- Яхшиси биронтаси қўлтиғимдан ушлаб олсин.

ҚОДИР - Қаергача?

ГУЛ - Таксигача. Бўлмасам йиқилиб тушаман.

ҚОДИР - “Биронтаси” деганинг ким бўлади?

МУСТАФА- Сиз...

ҚОДИР - Бўлмайди.

МУСТАФА- Бўлади!(Қодирни қўлтиғига кириб олиб) Мана кўрдингизми, бинойидек бўлаяпди.

ҚОДИР - Йўқ бўлмайди. Бизни бирга кўриб қолишса шубха пайдо бўлади. Мен бу ишни тахликага сололмайман.

МУСТАФА- Агар бу ишнинг тахликаси бўлса, нега мени бу ердан чиқараяпсиз?

ҚОДИР - Аслида хеч қандай таҳлика йўқ. Аммо барибир хар нарсага тайёр бўлиш керак. Ким билади, нималар бўлиб кетиши мумкин.

МУСТАФА- (Ўтиради) “Ким билади, нималар бўлиб кетиши мумкин”, бўлса, мен шу ерда қоламан. Нима бўлса шу ерда бўлсин. Хеч бўлмаса, аёл кийимида шарманда бўлмай ўламан.

Мустафа жиддийлашиб, устидаги қора чоршабни ечишга киришади. Буни кузатиб турган Қодир хавотирга тушиб уни хотиржамлаштиришга киришади.
ҚОДИР - Тўхтанг! Бирданига тушкунликка тушманг! Албатда бирон бир чорасини топамиз! Гул хоним сиз машғулотни давом этинг, мен қарайчи такси келдимикан.
Гул Мустафани оёққа тургазиб юриб кўришига ёрдам беради, Қодир салонга ўтиб у ердаги мехмонларнинг кўнглини олишга киришади.
ҚОДИР - Узр... Сизлар билан сухбатлаша олмадим.

ХАЛИТ - Сиз хижолат бўлманг. Биз бу ерда бегона эмасмиз.


Қодир салон деразасидан ташқарини кузатади.Такисини кўра олмай асабийлашади.
ҚОДИР - Қаерларда қолиб кетди такси..?

ХАЛИТ - Қанақа такси?

ҚОДИР - Ха... Такси чақиргандим... Келмаяпди.

ТАХСИН - Такси деганингизга эсимга тушди. (Деразага яқинлашиб) Мана бу қаршида турган автомобилни кўряпсизларми? Анаву қора машина.

ХАЛИТ - Ха...

ҚОДИР - Нима қилибди бу машинага?

ТАХСИН - Бу ерга илк келган кунимдан бери шу ерда турибди.

ҚОДИР - Мен ахамият берганим йўқ.

ТАХСИН - Менга қолса анча шубхали машина. Машина ичида ўтирганлар ҳам ғалати, безориларга ўхшайди.

ХАЛИТ - Балким, улар фуқоралик кийимидаги полициячилардир? Яширин операция устида ишлашаётгандир.

ТАХСИН - Хозир хаммасига ойдинлик киритамиз. Бу кўчанинг номи нимайди?

ҚОДИР - Йўлпалас кўчаси.

ТАХСИН - Акинлар биноси бу ер, шундайми?

ҚОДИР - Хаммасини ўрганиб олибсиз, Тахсин бей.

ТАХСИН - Рухсатингиз билан битта телефон қилиб олсам.

ҚОДИР - Мархамат...

ТАХСИН - Хавотир олманглар. Бизлар хабар берганимизни хеч ким билмайди.

ХАЛИТ - (Тахсин котиба хонасига ўтгандан кейин) Ўрганган кўнгил, ўртанса қўймас. Эски касали қўзғади, шекилли.

ТАХСИН - (Телефонда рақам теради) Ало... Полициями? Йўлпалаз кўчаси, Акинлар биносининг қаршисида қора рангли машина ичида қандайдир шубхалилар тўрт кундан бери кимнидир ёки ниманидир пойлаб ўтиришибди. Бир хақиқий ватандош сифатида ўз фуқоралик бурчимни бажариб, сизларга хабар бераяпман. Мени хабаримга жиддий муносабатда бўлишингизни талаб қиламан, катта эхтимол билан булар терорист бўлишлари мумкин. Сизлар хам ўз вазифаларингизни лутфан бажаринглар. (Телефонни қўяди. Салонга ўтади) Ана бўлди... Фуқоралик бурчимни бажардим.

ХАЛИТ - Тахсин, бу хабар бериш ишларини ташладим, бошқа бундай қилмайман, дегандинг.

ТАХСИН - Тўғри, лекин нохақликка чидай олмайман.
Учаласи хам деразанинг олдига келиб ташқарида бўладиган жараёларни кузатишмоқда. Эшик қўнғироғи жиринглайди. Қодир эшикни очгани чиқади. Нуртен хоним келади.
ҚОДИР - Нуртен хоним?!

НУРТЕН - Мустафа бейни кўргани келгандим.

ҚОДИР - Хабарим бор. Мархамат.

Қодир Нуртенни бошлаб Мустафанинг хонасига олиб киради. Қора чоршаб ёпиниб олган Мустафа Нуртендан уялиб, шкафга яширинмоқчи бўлади. Нуртенни кўрган Гулнинг жахли чиқаётган кўрган Қодир, уни сокинлаштиришга уринади.

ҚОДИР - Йўқ, сен ўйлагандай эмас. У Мустафа билан яқинда уйланар экан. Юр биз бу ердан чиқайлик. Улар гаплашиб олишсин.

Қодир билан Гул чиқишади. Гул котибанинг хонасида қолади. Қодир салонга ўтиб деразадан ташқарини кузатади. Нуртен қора чоршабда ким эканлигини билмай Мустафани келишини кутади.


МУСТАФА - Мени танимадингизми?

НУРТЕН - Йўқ.

ҚОДИР - (Юзини аста секин очади) Қўрқманг... Бу менман.

МУСТАФА - Вой товба... Нега бу қиёфага кириб олдингиз?

Нуртен, Мустафанинг паст овозда бу фавқулотдаги вазиятни тушунтиришини катта иштиёқ билан тинглайди. Эшик қўнғироғи жиринглайди. Гул эшикнинг кўзчасидан ташқарига қарай. Қодир салоннинг эшигини ёпиб Гулнинг ёнига келади.
ГУЛ - Тургут бей!? Балким очмазмиз?!

ҚОДИР - Хабар бер. Яширинишсин!


Гул шошилганича ичкарига кириб кетади. Нуртен билан Мустафани яширинишларига ундайди. Қодир бироз кутиб эшикни очади.
ТУРГУТ - Уста хорманг.

ҚОДИР - (Паст овозда) Хуш келдингиз Тургут бей.

ТУРГУТ - Ахмет бейнинг Германияданқйтиб келганини биласанми?

ҚОДИР - Биламан... Мен хам сизга бу янгиликни айтмоқчи бўлиб тургандим. Барча ишларни тугатдим.

ТУРГУТ - Нега пичирлаб гапираяпсан?

ҚОДИР - Ичкарида иккита полициячи ўтирибди.

ТУРГУТ - (Қўрқиб) Нега келишибди?

ҚОДИР - Билмадим... Хар холда каршида турган шубхали машинани кузатишаяпди, шекилли. Машинадагилар терористлар бўлиши мумкин.

ТУРГУТ - (Эшиклар орасидан ичқарига билдирмай қарайди) Аллох сақласин. Яна бу ерда отшма бўлиб кетмаса эди. Янги таъмирланган деворлар барбод бўлади. Тавба, шундай кузатиш хам бўларканми? Қовоққа ўхшаб, яққол кўриниб туришибди-ку?

ҚОДИР - Полис эканликлари билинмаяди. Худди оддий фуқоралар сингари кийиниб олишган. Бирон бир холдингнинг директорига ўхшайди.

ТУРГУТ - Ёнидаги эса унинг мовунига ўхшайди.

ҚОДИР - Худди шундай.

ТУРГУТ - Тавба шундай мароқли кузатиб ўтиришибдики, худди биронта бир саргузашт фильмини томоша қилишаётгандай.

ҚОДИР - Лекин бирдан отишма бошланиб кетиши мумкин.

ТУРГУТ - Шунинг учун хар доим огох бўлиш керак. Сенга полициячи эканликларини айтишдими?

ҚОДИР - Йўқ... Айтишмади. Мен ўзим уларнинг харакатларидан тушиниб етдим. Мени доктор деб ўйлашчпди.

ТУРГУТ - Баракалла... Яхши бўлибди. Докторлардан хамма бироз ўзини тортади. Майли охири яхши бўлсинда.

ҚОДИР - Қолган пулларн сизданми ёки Ахмед бейданми оламан?

Чўнтагидан олдиндан санаб, тайёрлаб қўйган бир даста пулни Қодирга узатади.
ТУРГУТ - Мана бу хужжатга ҳам қўл қўйиш керак. Ахмет бей ҳар ишда тартиб бўлишини хохлайди.

ҚОДИР - Ҳозир ичкарида қўл қўйиб чиқаман. (Шартномани олиб, Котибанинг хонасига ўтиб у ердан телефон қилади. Паст овозда.) Ало!.. Тургут бей билан гаплшмоқчиман. Зудлик билан. Шошилинч! Қаерда!? Қизим энди мени диққат билан эшитгин. Уни хозироқ топгин. Уйига ўт кетди. Ха... Ёнаяпди! Тезда уйига борсин. Мен қўшнисиман. (Телефони трубкасини секин қўяди. Хужжатни имзолайди. Гулга қараб) Хозир телефон орқали Турғут бейни сўрашади. Сен уни телефонга чақирасан, тушиндингми?

ГУЛ - Тушиндим.

Қодир аста секин сездирмай Тургут бейга яқинлашади.


ҚОДИР - Хонанинг таъмири хақида бирон бир фикрингиз борми?

ТУРГУТ - Хаммаси яхши.

ҚОДИР - Мана хужжатни имзоладим. Ахмед бейга берарсиз.
Бироз орага сукунат тушади. Қодир диққат билан телефоннинг жаранглашини кутади. Телефон жаранглайди. Гул телефонни кўтариб “Ало” деб бирдан вахимага тушиб, салонга ўтади.
ГУЛ - Турғут бей... Телефон.

ТУРГУТ - Хозир. (Котибанинг хонасига ўтиб, телефонни олади.) Ало..! Ха, мен бўламан. Тезроқ гапир ишим бор. Ха... Қаерда? Бизи уйдами? Ким? Қўшним телефон қилдими? Хозир бораман... (Телефони қўйиб шошилганча Қодирни ёнига келади) Бизни уйда ёнғин чиқибди, мен кетдим...

ҚОДИР - Тезроқ бола қолинг. (Тургут шошилиб чиқиб кетади. Қодир Гулга қараб) Бу масалани хал қилдик. Улар тайёрми? Мен таксидан хабар олай.
Гул ичкарига кириб, Мустафа билан Нуртенни яширинган жойидан чиқишларига ёрдам беради. Қодир деразадан такси келиб сигнал бергани кўради. Хайдовчига қўллари билан ишор қилиб, хозир чиқишларини тушунтиради. Қодир Мустафа ва Нуртенни огохлантириш учун уларни олдиларига ўтади.
ТАХСИН - Ана полиция машинаси ҳам етиб келди

ХАЛИТ - Негадир тўхтаб қолишди.

Қодир Местафа яширнган хонага кириб келади
ҚОДИР - Такси келди. Эшикни олдида турибди. Қиладиган ишингиз жуда осон. Бу ердан чиқиб, тўғри таксига ўтирасиз. Оёқ кийимларни нега ечиб олдингиз?! Биз бу ерда сенга яхшилик қиламиз деб, сарсон-саргардон бўлаяпмизу, сиз бўлсангиз ахмоқчасига иш тутмоқдасиз.

МУСТАФА - Бўлмасам, мени сиз таксига кузатиб қўйинг.

ҚОДИР - Сиз, уйланмоқчи бўлган аёлингиз билан таксига чиқинг. Тўғрими Нуртен хоним? Қани юринглар!

ГУЛ - Олдинига оёқ кийимини кийиб олинг.

МУСТАФА - Киймасам бўлмайдими?

ҚОДИР - Ишимизни хавф остига солманг. Чўзилмасдан, бўла қолинг энди.

Мустафа шошилиб бир амалаб оёқ кийимни кия бошлайди. Лекин бу иш жуда қийинчилик билан амалга ошади.
МУСТАФА - Бўлмаяпди... Оёқларим шишиб кетди...

ҚОДИР - Яна бироз харакат қилинг... Боя кийдингизку... Бўлақолинг, бўлмасам кейин кеч бўлади....


Мустафа бир амалаб оёқ киймални кияди. Юзини чоршаб билан беркитиб, Нуртенни қўлини ушлаб, қийинчилик билан эшик томон юришади. Қодир эхтиёткорлик билан эшикни очиб, худди ортиқча юкдан қутилиб олаётгандай уларни ташқарига енгилгина итариб чиқаради. Эшикни тезда ёпади. Катта ютуққа эришгандай энди хурсанд бўлмоқчи эди, бирдан эшик қўнғироғи янграйди. Қодир “кўзча”дан қараб, эшикни очмайди. Ташқаидан Мустафанинг овози эшитилади.
МУСТАФА -Тўрва... Халтачам қолибди!

ҚОДИР - Гул, тезроқ ичкаридан тўрвани олиб чиқ.


Гул тезда ичкарида тўрвани олиб чиқиб, қодирга узатади. Қодир эшикни қия очиб торвани Мустафага узатади. Гул деразадан ташқарини кузатади.
ГУЛ - Кетишди.

ҚОДИР - Нахот бу ишдан хам қутилдик. Ишонаолмаяпман. Бўлдими?

ГУЛ - Йўқ хали... Анаву ичкаридагилардан хам қутилишимиз керак.

ҚОДИР - Биламан... Уларга хам тайёрлаб қўйган “ўйиним” бор. Менга Халит бейнинг визит картасини хозироқ топгин.

ГУЛ - Хозир... Шу ердайди...

ҚОДИР - Тезроқ бўла қол. Хозир Ахмед бей келиб қолади.

ГУЛ - Топаолмаяпман... Энди нима қиламиз?

ҚОДИР - Хозир бориб ўзидан сўрайман. (Секин салонга ўтиб, деразадан ташқарини кузатиб турган Халитбейнинг ёнига келади.) Зерикмаяпсизларми?

ХАЛИТ - Полициячилар ниманидир мухокама қилишмоқда.

ТАХСИН - Қани бу ёғи нима бўларкин?

ҚОДИР - Халит бей, визит картангизни топаолмаяпман...
Халит пиджакининг чўнтагидан визит картини олиб Қодирга узатади. Қодир визит картни олиб котибанинг хонаси ўтади. Тезда қаергадир телефон қилади. Кейин, Гулга ишора қилиб, телефон бўлганда, Халит бейни чақиришини тушунтиради.Ўзи ичкарига киради. Дераза олдида турган Халит бей ва Тахсин бейларнинг ёнига келиб у ҳам ташқарини кузатади. Бирданига ташқарида отишма бошлайди. Халит бей ва Тахсин бейлар бу отишмадан қўрқиб полга ётиб олишади. Қодир эса ташқаридаги мутхиш воқеани кузатишда давом этади. Бироз сукунатдан сўнг телефон жиринглайди. Телефонни Гул кўтаради.
ГУЛ - Бир дақиқа... (Салонга кириб келади Халит бейга юзланади)
Халит бей, сизни ишхонадан телефонга чақиришаяпди.

ҚОДИР - Халит бей тахлика ортда қолди. Қўрқмасда тик юраверинг.

ХАЛИТ - (Телефони кўтаради) Ало... Менман... Нима бўлди? Нима?! Ўт ўчирувчиларга зудлик билан хабар беринглар. Қанча керак бўлса пул бераман. Мен хозироқ етиб бораман. (Телефонни қўяди. Салонга чиқади) Уйимизда ёнғин чиқибди. Мен боришим керак. (Қодир билан хайрлаша туриб бирдан ўйланиб қолади. Кейин бир мухим нарсани тушиниб кулимсирайди) Яхши “ўйин!”

ҚОДИР - Тезроқ боринг, Халит бей..!

ХАЛИТ - Хавотир олма, бораман. Хатто Тахсин бейни хам олиб кетаман. Лекин олдин уйимга бир телефон қилай.

ҚОДИР - Керак эмас. Бора қолинг...

ХАЛИТ - Ха, сен бу ишда профессионал экансан. Бўёқ қилишингдан сени кимлигингни тушунгандим. Мен хампрофессионалман.

ҚОДИР - Қўйсангизчи...

ХАЛИТ - Ўзинг қўйсангчи, Қодир уста...

ҚОДИР - Аммо...

ХАЛИТ - Қўй бу гапларни энди... Рости мен сенга қоил қолдим… Зотан хаётимдаги энг катта яхшиликни хам сен қилдинг. Визит картимни йўқотиб, яна тортинмай, янгисини сўраб олишингга хам тасано... Ха айтгандай, менга шу ерда бепул даволаниш учун тилхат, квитанция беришингиз керак. Мен Тахсин бейга бераман, хафа бўлмасин. (Тахсин бей келади) Худди шу йўсинда давом этавер. Тахсин бей биз хам борайик энди. (Қодирни имзолаган квитанцияни олади) Шарт эмасди Ахмед бей. Яхши қол. (Гулга қараб) Кузатиб қўймасанми қизим?!

Гул кчиқиб келади. Улар хайрлашадилар. Халит бей ва Тахсин бейлар чиқишади. Қодир уларни кузатиб эшикни ёпади. Хаммасидан қутилганига шукур қилиб хурсанд бўлиб хотинини қучоқлайди. Чарчаганидан ўзини бўш қўйиб креслога ўтиради.Гул хам ёнига келиб ўтиради.


ГУЛ - Нимагадир Халит бей жуда хам ёнғинга учраган одамдай кетмади.

ҚОДИР - Парво қилма. Айтишадику, яхшилик қилиб, денгизга улоқтир.

Эшикнинг қўнғироғи чалинади. Ўтирган еридан эриниб туришади. Кийимларини тузатиб, эшикни очишга тайёр бўлишади. Гул эшик ёнига бориб “кўзча”дан ташқарига қарайди.

ГУЛ - Биринчи куни келганимда “Бу довдирнинг қўлидан келмайди” - деган одам келди.

ҚОДИР - Мен хам бир қарайчи. (Қарайди. Ва хурсанд бўлиб эшикни очади. Ичкарига Ахмед бей келади.) Мархамат... Хуш келибсиз Доктор Бей!

АХМЕД - Ооооо! Жуда чиройли бўлибди, уста. (Барча хоналарни кўзда кечиради. Таъмирдан завқланади) Барака топгин уста! Хақиқатда хам Тургутнинг мақтаганича бор экансан уста... Офарин!

ҚОДИР - Ташаккур Доктор бей.

АХМЕД - Аслида мен сизларга ташаккур айтаман.

ҚОДИР - Биз вазифамизни бажардик холос.

АХМЕД - Тургут келмадими?

ҚОДИР - Келди. Қолган пулларни хам берди. Квитанцияни имзолаб бердим. Кейин қандайдир қўнғироқ бўлди ва у шошилиб чиқиб кетди. Мана калитларингиз.

АХМЕД - Ташаккур. Сизлардан жуда ҳам мамнунман. Агар рози бўлсангиз шу кунларда мен ўз уйимни ҳам сизларга таъмирлатмоқчиман.

ҚОДИР - Янги хонадонга кўчиб ўтганимиздан кейин, албатда сизни уйни хам таъмирлаймиз.

АХМЕД - Мен сизлардан хабар кутиб қоламан.

ҚОДИР - (Иш ашёларини олиб чиқаркан) Бир қути бўёқ ортиб қолди. Рухсат берсангиз, шу бўёқни кўчиб ўтаётганимиз хонадонга фойдалансам.

АХМЕД - Ха, олаверинглар.

ҚОДИР - Рухсат берсангиз, биз борайлик.

АХМЕД - Яна бир марта хаммаси учун ташаккур.

ГУЛ - Яхши қолинг.

АХМЕД - Яхши боринглар! (Чиқишади) Хабар кутаман, Ридван уста!

ҚОДИР - (Ташқаридан) Қодир..! Исмим Қодир!

АХМЕД - Яна адашдим. Қодир уста.(Уларни кузатиб эшикни ёпади. Телефон жиринглайди) Ало... Ха!.. Қаердасан? Жуда яхши бўлибди. Жуда ёқди. Нима? Тушунмадим. Қанақа ёнғин!? Хўш?! Охири нима бўлди? Яхшику... Нега қайғураяпсан? Тўғриси уйида ёнғин чиқмаганлиги учун хафа бўлаётган инсонни биринчи марта кўришим. Сени алдашгани учун хафамисан. Хафа бўлма, кеча телевизорда ҳукумат маъмури чиқиб, “Нархларни оширмаймиз”деди, лекин бугун нархлар кўтарилиб кетди. Майлига... Гаплашадиган гаплар йиғилиб қолди. Тезроқ келгин овқатлангани борамиз...


Унинг бу гаплари давом этаркан, парда ёпилади.

ТАМОМ




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4


©kzref.org 2019
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет