Валюта савдоларини ўтказиш бўйича



жүктеу 70.77 Kb.
Дата16.05.2019
өлшемі70.77 Kb.


Валюта савдоларини ўтказиш бўйича

Ўзбекистон республика валюта биржасининг

Автоматлаштирилган савдо тизимида иштирок этиш тўғрисида
______ -сонли ШАРТНОМА

Тошкент ш. 20__йил “____”_________


“Ўзбекистон республика валюта биржаси” АЖ номидан, кейинги ўринларда - “ЎзРВБ” деб аталувчи, Устав асосида фаолият юритувчи, Бош директор ________________________ шахсида, бир томондан ва ________________________________________ номидан, кейинги ўринларда – “Дилер” деб аталувчи, _____________________________________________асосида фаолият юритувчи, ___________________________________шахсида, иккинчи томондан, биргаликда “Томонлар” деб аталувчи, қуйидагилар тўғрисида мазкур “Шартнома”ни туздилар.


1. Шартнома предмети
1.1. Мазкур Шартноманинг предмети ЎзРВБдаги чет эл валютаси савдоларида Савдо тизимининг функцияларини бажариш жараёнида бир томондан ЎзРВБ ва иккинчи томондан Дилер функцияларини бажариш жараёнида ________________________________________ ўртасида вужудга келадиган ўзаро муносабатлардир.
2. Асосий қоидалар
2.1. Дилер валюта савдоларини ўтказиш чоғида чет эл валютасининг хариди ва/ёки сотувини ЎзРВБнинг автоматлаштирилган савдо тизими (кейинги ўринларда - Савдо тизими) орқали амалга оширади.

2.2. Чет эл валютасининг хариди ва/ёки сотуви буюртмалари Савдо тизимига Дилернинг вакили (кейинги ўринларда – Трейдер) томонидан мустақил киритилади.

2.3. Савдолар “Ўзбекистон республика валюта биржасида банклараро савдо сессияларини ўтказиш қоидалари”да (кейинги ўринларда – Қоидалар) ўрнатилган тартибда амалга оширилади.

2.4. Мазкур Шартноманинг амал қилиш доирасида фойдаланиладиган дастур ва технологиялар, шунингдек, Савдо тизими дастурий таъминотининг ишлаши натижасида юзага келадиган маълумотлар махфий ахборотни ташкил этади.


3. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
3.1. ЎзРВБнинг ҳуқуқлари:

3.1.1. Чет эл валютасида операциялар ўтказиш тартибини белгиловчи меъёрий ҳужжатларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ва ижро этувчи органлари ҳамда ЎзРВБ Кузатув кенгаши томонидан ўзгартиришлар киритилганда мазкур Шартномага ўзгартиришлар киритишни амалга ошириш.

3.1.2. Мазкур Шартнома ва Қоидалар шартлари трейдерлар томонидан бузилган ҳолларда Савдо тизимида Дилернинг трейдерлари амалга ошираётган Дилернинг операцияларини тўхтатиб туриш ва бу ҳақда дарҳол Дилерни хабардор қилиш.

3.1.3. Агарда Дилернинг трейдери Савдо тизимининг ишлаши билан боғлиқ маълумотларга рухсатсиз қайта ишлов бераётганини ва/ёки уларни тарқатаётганини тасдиқловчи маълумотлар аниқланса, Дилердан қонунчиликда белгиланган тартибда ушбу рухсатсиз ҳаракатлар натижасида юзага келадиган зарарни ундириш.

3.1.4. Трейдерларнинг касбий малакасини даврий текшириб бориш ҳамда трейдерларнинг ваколатини тўхтатиб туриш.
3.2. ЎзРВБнинг мажбуриятлари:

3.2.1. Дилерга чет эл валютасининг хариди ва/ёки сотуви бўйича операцияларни амалга оширишига имкон яратиш;

3.2.2. Савдолар ўтказиш залини зарур техник ва дастурий воситалар билан жиҳозлаш.

3.2.3. Трейдерларга Савдо тизимининг дастурий ва техник воситалари билан ишлашни мунтазам ўргатиб бориш.

3.2.4. Дилерга савдолар натижалари бўйича Қоидаларда кўзда тутилган биржа маълумотлари ва ҳисобот ҳужжатларини олишга имкон яратиш.
3.3. Дилернинг ҳуқуқлари:

3.3.1. Мазкур шартномага ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар киритиш.

3.3.2. Қоидаларда кўзда тутилган тартибда Савдо тизимида чет эл валютасининг хариди ва/ёки сотуви бўйича операцияларни амалга ошириш.

3.3.3. Савдолар натижалари бўйича Қоидаларда кўзда тутилган биржа маълумотлари ва ҳисобот ҳужжатларини олиш.


3.4. Дилер мажбуриятлари:

3.4.1. Қоидалар талабларига, шунингдек савдоларни ташкиллаштириш ва ўтказишга оид ЎзРВБ Кузатув кенгаши ва Ижроия органи қарорларига қатъий амал қилиш. ЎзРВБда Трейдер томонидан тузилган битимлар бўйича мажбуриятларни ўз вақтида бажариш.

3.4.2. “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамиятига аъзолик тўғрисидаги Низом”га (3, 4 - иловалари) мувофиқ унинг номидан чет эл валютасининг хариди-сотуви операцияларини амалга ошириши учун ваколатланган ваколатли трейдерлар рўйхатини ва ҳар бир трейдер учун ваколатномани (ишончномани) ЎзРВБга ўз вақтида тақдим этиш.

3.4.3. Трейдерлар ўзгарганда, Дилер 3.4.2.- бандда кўрсатилган барча зарур ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этишга мажбур.

3.4.4. Савдо тизими ва ЎзРВБнинг иш фаолияти билан боғлиқ тижорат сирини ташкил қилувчи ва олиниши Қоидаларда кўзда тутилган ахборотлар сирасига кирмаган барча маълумотларни ошкор этишни ва/ёки қайта ишлов беришни олдини олиш.

3.4.5. Савдо тизимининг барча дастурий махсулотларидан ва Савдо тизимининг фаолияти билан боғлиқ ва маҳфий ахборотга эга маълумотлардан нусха кўчиришни (шу жумладан чоп этиш), уларнинг декомпиляция ва деассембляция қилинишини олдини олиш.


4. Томонларнинг жавобгарлиги
4.1. Мазкур Шартнома бўйича мажбуриятлар ижро этилмаганлиги ёки лозим даражада ижро этилмаганлиги учун Томонлар жавобгардирлар.

4.2. Дилер мазкур Шартномага мувофиқ унинг трейдерлари амалга ошираётган барча ҳаракатлар юзасидан тўлиқ жавобгардир.

4.3. ЎзРВБ Дилернинг рухсатисиз ва хато ҳаракатлари натижаси учун жавобгар эмас.
5. Форс-мажор
5.1. Мазкур Шартнома бўйича мажбуриятларни енгиб бўлмас куч ҳолатлари оқибатида қисман ёки тўлиқ бажармаганликлари учун Томонлар жавобгарликдан озод қилинадилар.

5.2. Савдо тизимининг нормал фаолияти бузилишига олиб келадиган сабаблар, хусусан техник носозликлар, жиҳозларнинг (ускуналарнинг) бузилиши ва ишламай қолиши, дастурий таъминотдаги носозликлар ва хатоликлар, алоқа, энергия таъминоти, суъний иқлим тизими ва ҳаёт таъминотидаги бошқа тизимларнинг бузилиши ҳамда ишламай қолиши, шунингдек, ЎзРВБ томонидан назорат этилмайдиган кўзда тутилмаган бошқа ҳолатлар юзага келганда, ЎзРВБ мазкур шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавобгар бўлмайди.

5.3. Форс-мажор ҳолатларининг мавжудлиги ва ваколатли орган томонидан бундай ҳолатларнинг тасдиқланиши Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида кўзда тутилган тартибда амалга оширилади.

5.4. Томонлар форс-мажор ҳолатлари мавжудлиги ҳақида ушбу ҳолат бошланган пайтдан бошлаб уч кун ичида бир-бирларини огоҳлантиришлари шарт.


6. Низоларни ҳал этиш тартиби
6.1. Мазкур Шартнома юзасидан келиб чиқадиган барча низолар ва келишмовчиликлар музокаралар йўли билан ҳал этилади. Мазкур Шартнома бўйича келишувга эришилмаган низолар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ҳал қилинади.

7. Шартноманинг амал қилиш муддати ва

уни бекор қилиш тартиби

7.1. Мазкур шартнома иккала Томон имзолаган вақтдан бошлаб кучга киради ва бир йил давомида амалда бўлади. Агарда, Шартноманинг амал қилиш муддати тугашига бир ой қолганда, Томонлардан бирортаси уни бекор қилиш истагини ёзма равишда бошқа Томонга билдирмаса, Шартноманинг муддати автоматик равишда кейинги бир йилга узайтирилади.

7.2. Мазкур Шартноманинг амал қилиши Томонларнинг ўзаро келишуви асосида муддатидан аввал тўхтатилиши мумкин.

7.3. Агар Томонларнинг бир-бирига нисбатан ўзаро мажбуриятлари бўлмаса, томонлар Шартнома бекор қилинишидан камида 10 кун аввал ёзма равишда бошқа томонни огоҳлантирган ҳолда мазкур Шартномани бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга.

7.4. ЎзРВБ мазкур Шартномани қуйидаги ҳолларда бир тарафлама бекор қилиш ҳуқуқига эга:

- Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида кўзда тутилган тартиб ва ҳолларда Дилернинг юридик шахс сифатида фаолияти тугатилганда;

- Дилердан Марказий банкнинг банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси қайтариб олинганда ёки у бекор қилинганда;

- Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган тартиб ва ҳолларда Дилер банкрот деб тан олинганда;

- Ўзбекистон Республикаси қонун талаблари, меъёрий-ҳуқуқий актлари, мазкур Шартнома ва ЎзРВБнинг ички ҳужжатлари талаблари Дилер томонидан бузилганда.

7.5. Мазкур Шартномада кўзда тутилмаган барча ҳолларда Томонлар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига амал қиладилар.


8. Шартномага ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тартиби

8.1. Мазкур шартнома исталган вақтда қўшимча келишув тузилиши орқали ўзгартирилиши ва тўлдирилиши мумкин, қўшимча келишув икки томондан тасдиқлангандан сўнг кучга киради ва Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.



9. Томонларнинг юридик манзиллари ва реквизитлари
9.1. “Ўзбекистон республика валюта биржаси” АЖ

Юридик манзил: 100084, Тошкент ш., Ш.Рашидов ш.кўчаси, 4.

Тўлов реквизитлари: СТИРи 201053750; ИФУТ коди 66110

Сўмдаги махсус ҳисобрақам: 21596000800447893003 ЎзР Марказий банки Тошкент шаҳар Бош бошқармаси ҲККМида, банк коди 00014.

АҚШ долларидаги махсус ҳисобрақам: 21596840900447893005 ЎзР Марказий банки Тошкент шаҳар Бош бошқармаси ҲККМида, банк коди 00014.

Евродаги махсус ҳисобрақам: 21596978700447893001 ЎзР Марказий банки Тошкент шаҳар Бош бошқармаси ҲККМида, банк коди 00014.

Телефон: 238-68-37

Факс: 237-61-36

9.2. ______________________________________________________________
Юридик манзили:__________________________________________________
Тўлов реквизитлари: СТИРи _______________;ИФУТ коди _____________
Сўмдаги ҳисобрақам ______________________________________

банк коди _________________
__________________________________________________________________да

АҚШ долларидаги ҳисобрақам ______________________________________

банк коди _________

__________________________________________________________________да

Евродаги ҳисобрақам ________________________________________________

банк коди __________

____________________________________________________ да
Телефон: _______________
Факс: __________________


ЎзРВБ”




Дилер”

Бош директор
Н.Б. Бекмирзаев ____________________




__________________________________

Раҳбар лавозими

__________________ _________________

Ф.И.Ш.


Бош бухгалтер
Г.А. Назарова __________________





Бош бухгалтер

__________________ _______________

Ф.И.Ш.


М. Ў. М. Ў.


«_____» ___________ 2018 й. «_____» ___________ 2018 й.






Достарыңызбен бөлісу:


©kzref.org 2019
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет